Ажратилган изоҳ аниқловчилар
Ажратилган изоҳ аниқловчилар ўзидан олдин келган бошқа бир аниқловчининг маъносини изоҳлаб келади: Дарҳақиқат, сиз ҳаммангиз — ўртоқсизлар, ҳаммангиз бир туғишгансизлар, ҳам- мангиз бир онанинг, яъни ҳақиқатнинг болаларисизлар (М. Горький).
Бу жумладаги аниқловчи ҳақиқатнинг ўзидан олдин келган аниқловчи онанинг маъносини изоҳлаб келаётир. Бу хил аниҳлов- чи ўзидан олдин келган сўзни изоҳлабгина қолмасдан, уни бўрт- тириб, диққатни шу сўзга тортади ва уни гапнинг бошқа бўлак- ларидан ажратади; шу сабабли ўзига хос, ажратилган интонация билан талаффуз этилади.
Ажратилган аниқловчиларнинг бу тури ўзига хос хусусияти билан фарқланиб туради. Бу хусусиятлар асосан қуйидагилардан иборат:
Ажратилган аниқловчи аниқланмиш отга эмас, бошқа аниқ- ловчига оид бўлиб, унинг маъносини изоҳлайди.
Ҳар вақт изоҳланмиш сўздан сўнг келади.
Изоҳланмиш билаи ажратилган бўлак ўртасида пауза бўлса ҳам, гапнинг сўнгги бўлаги аниқланмиш — от билан ажратилган бўлак ўртасида пауза бўлмайди, сўнгги сўз билан умумий инто- йацйяга эга бўлади. Шу сабабдай ҳаМ бу хил ажратилган бўлак ўзидан олдин келган аниқланмиш — отдан ҳеч қандай ишора билан ажратилмайди: Қечаги, яъни урушдан олдинги ҳаётнинг нақадар мароқли эканини балки Шура фақатгина шу дамгина билгандир (О. Гончар). Уларнинг устида, фабрика билан ҳам- ранг — тўқ-қизил тусли бутхонанинг гумбази кўтарилган, унинг жомхонаси эса фабриканинг трубаларидан пастроц эди (М. Горький).Уша отга мана бу боланинг, Қудайбердининг ишқи тушиб қолган экан (М. А в е з о в).
Ажратилган бўлакни талаб этувчи бўлак олмош ёки отлар ор- қали ифодаланади ёки ёзувчи бирор аниқловчини избҳлашни, унинг маъносини ажратиб кўрсатишни лозим топади: Ким билади, балки унинг, у камтар совет кишисининг тергов маҳалида ҳеч оғиз очмагани учун ҳам, балки гестапо шундай кучли, енгилмас ракиб- га дуч келгани учун ҳам, энди гитлерчилар Равно подпольесини партизанлар отрядининг разведкачилари ва жанговар йигитларни топишга уч баробар киришди(Медвед о в). Ҳамма турдаги зулмнинг — помешчиклар зулми, капиталистик зулм, миллий зулм- нинг — самодержавие полициячилик деспотизма билан цўшилиб кетганлиги халқ оммасининг аҳволини тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етказган ва социал зиддиятларни ғоят кескинлаштирган ва чуқурлаштирган эди (Журналдан). Шундан сунг икки йўлов- чининг, Челкаш ва Гавриланинг куз олдида кўп олисларга чўзилиб кетган тенгсиз ва азамат денгиз ёйилди (М. Г о р ь к и й).
Айрим ҳолларда ажратилган авиқловчи кўчма маънода қўл- ланган бошқа бир аниқловчининг маъносини изоҳлайди: ...ҳамман- гиз бир онанинг, яъни ҳақицатнинг болаларисиз...(Горький).
Баъзи ажратилган изоҳ аниқловчилар ўзи ифодаланаётган аниқловчининг маъносини таъкидлайди: Биз икки системанинг — капиталистик система билан социалистик системанинг — мусобақа- сида социалистик система ғалаба қилади, деб айтар эканмиз, бун- дан, ғалаба социалистик мамлакатнинг капиталистик мамлакат- лардаги ички ишларига қуролли аралашуви йўли билан кўлга киритилади, деган маъно келиб чиқмайди.
Бошқалар учун ноаниқ бўлган тушунча ёки шахс изоҳланади: Бу ёшлар Раймонд Дьеннинг — шонли француз ватанпарварлари- нинг кўрсатган қаҳрамонлигини такрорлашга тайёр, деган фикр бошимга келди (С. Эшонтўраева).
Аниқловчиларнинг ҳар икки тури — сифатловчили ва қарат- қичли аниқловчилар — ажратилиши мумкин.
Ажратилган изоҳ функциясидаги сифатловчили аниқловчилар белги-хусусият билдирувчи аслий ёки нисбий сифатлар орқали ифодаланади: Улар орасида жуда қизиқ, янги системадаги ўзи- мизнинг совет паровозларимиз ҳам бор (В. Осеева). У янги, кутилмаган бу озордан тутақиб кетди... (В. Осеева). Васёкнинг аввалги, порлоқ кунлари қайтиб келади (В. Осеева). Бугунги, бояги гапингизга келсак, бунинг ҳайрон бўладиган ери йўқ (А. Толстой).
Мавҳум маъноли ёки изоҳ талаб этган бирор тўлдирувчида ҳам ажратилган изоҳ бўлиши мумкин. Бундай ажратилган бў- лак шаклан тўлдирувчи бўлиб, мазмунан ўзидан олдинги тўлди- рувчининг маъносиии изоҳлайди, диққатни ана шу бўлакка жалб этади. Бундай ажратилган изоҳ алоҳида интонация ва пауза билан талаффуз қилинади.
Тўлдирувчиларнинг ҳар икки тури ҳам ажратилган изоҳ талаб этиши мумкин:
Ажратилган воситасиз тўлдирувчилар: Кечқурун ош сузсак, бир насиба кам, Қўмсайман, бировни — аллакимни (Ғ. Ғулом). ...Карвонбоши... бўсаға устига қўйилган цўлни — амир цўлини — икки цўллаб ушлаб кўзига суртди (С. А й н и й).
ажратилган воситали тўлдирувчилар: Фурсатинг борми, қайнатангдан, Зуннунхўжадан, сўраб келганмисан? — деди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Менинг бу ерга келишдан мақсадим... социализм- га олиб борадиган ишда, яъни колхоз тузишда, сиз оға-иниларим- га ёрдам беришдир (А. Қаҳҳор). Ҳа, баракалла,— деди Сафаров,— ерга хўжайин бўласиз, колхозга, катта хўжаликка, хўжайин бўласиз (А. Қ а ҳ ҳ о р). Унсин учун, бечора щз учун, бу қандай мудҳиш, мотам! (Ойбек).
Изоҳ маъносидаги ажратилган тўлдирувчилар изоҳланмиш билан яъни, жумладан, чунончи, айниқса еўзлари ёрдами билан боғ- ланиши мумкин: Биз иккимиз иккинчи болани, яъни Павлушани, яхши танир эдик(Медведов). Тинч аҳолига, яъни бизнинг кишиларимизга берилаётган азоблар тўғрисида Фон Оффельнинг сурбетлик билан қилган ҳикояларини эшитишга ҳеч тоқат цилиб бўлмас эди (Медведов).Бу йигитнинг оғзидан байт чиқишини, айницса бунақа байт чиқишини, ҳеч ким кутмаган бўлса керак, ҳамма гуруллаб кулиб юборди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Айрим тўлдирувчилар айнан такрорланади ёки бирор синоним билан алмашади. Бу ҳолда тўлдирувчидан англашилган маъно билан изоҳланмиш маъноси бир хил бўлиб, бу маъно бўрттирила- ди: Икки ёш коммунист бир-бирини юракдан севади-ю, аммо бирга ҳаёт қуришга, чинакам коммунистик оила қуришга журъат қила олмайди? (Ш. Рашидов). Энди кексайган чоғларида янги даврга, бахт-саодат даврига, коммунизм даврига кирдилар(Ш. Р а ш и д о в). Қўлини мушт қилиб гиламга урди,— табиатни ўзгартирамиз, Григорий бошлаган йўлдан, рус халқи изидан да- дил қадамлар билан борамиз (Ш. Рашидов).
Қайтарилган бўлак маълум аниқловчи, изоҳловчи сўзлар билан бирикиб келади. Бу сўзлар тўлдирувчининг маъносини изоҳ- лашда хизмат қилади. Айрим ҳолларда бундай изоҳловчи сўз- ларнинг аҳамияти ортади ва маълум сўзни қайтаришдан мақсад ана шу изоҳловчиларнинг маъносини изоҳлаш, таъкидлаш бўлиб қолади: ...Социалистик партиядан белгиланган кандидат ҳукумат тузиш тўғрисидаги таклиф юзасидан президентга бериладиган узйЛ-кесил жавоёни яна бир марта кечиктиришга — бу сафар ар- тага эрталабгача қолдиришга — царор қилган бўлса керак (Га- зетадан).
Одатда изоҳланмиш тўлдирувчи билан изоҳ тўлдирувчи бир хил формада бўлади. Айрим ҳолларда баъзи мазмун оттенкалари- ни ифодалаш учун изоҳланмиш ва изоҳловчи бўлакларнинг шакли бир-бирига мос келмаслиги мумкин: Шунда у, рус кийими унга, Маргаритага ҳам, ярашган бўларди., деб ўзига тасалли берарди (Казакевич). ...Лекин ўз атрофидагиларга,— командирларга ҳам, окангчиларга ҳам, бунинг аксини англатишга ҳаракат қилар эди (Казакевич).
Бу мисолларда ажратилган изоҳлар орқали маълум тўлдирув- ■чиларнииг маъноси бошқаларидан ажратиб кўрсатилаётир.
Do'stlaringiz bilan baham: |