Ажратилган изоҳ гаплар
Айрим гаплар мазмунан маълум гап таркибидаги бирор бўлак- ни изоҳлаб, аниқлаб келиши мумкин. Бундай гаплар ўзи изоҳ- лаб келган бўлакдан сўнг бевосита келади, уларнинг айримлари асосий гап билан бирикиб, қўшма гапни ташкил эта олмайди: Хотини, ранги о ппоқ, кўзларини катта-катта очиб, унга ва- ҳимали қаради(А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу мураккаб гап таркибидаги ранги оппоқгапи хотинисўзи- дан англашилган маънони аниқлайди.
Бу хил ажратилган изоҳ гаплар мураккаб гапни ташкил этади.
Ажратилган изоҳ гапларнинг бопща бир тури асосий гапнинг айрим бўлаклари билан ёки унинг умумий мазмуни билан муносабатга киришади: Кечқурун, она чой ичиб ўтирганда, ...таниш
бир одамнинг товуши келди(М. Горький). Бу конструкция таркибидаги она чой ичиб ўтиргандагапи кечцурунсўзидан англашилган пайтни конкретлаштиради, изоҳлайди. Шу билан бирга, бу изоҳ гап асосий гапнинг кесимидан англашилган ҳаракатнинг қачон рўй берганини ҳам кўрсатади. Демак, изоҳ гап грамматик- семантик жиҳатдан асосий гап билан бирикиб, цўшма гапни ҳам ташкил этади. Аммо бундай эргаш гап оддий эргаш гапдан функция доирасининг кенглиги билан фарқланади.
Кўринадики, ажратилган изоҳ гапларнинг ҳар икки типи, маълум бир бўлакни изоҳлашига кўра, бир-бирига яқин бўлса ҳам, улар маъно ва функциялари билан фарқланадилар: ажра- тилган изоҳ гапларнинг биринчи типи учун ажратиш маъноси ус- тун бўлса, иккинчи типи учун изоҳлаш маъноси етакчидир.
Ажратилган изоҳ гапларнинг биринчи типининг кесими сифатдош ёки сифат орқали ифодаланади.
Ажратилган изоҳ гапнинг кесими бош келишикдаги -ган шаклли сифатдош орқали ифодаланади: Жувон, б о ш и д а н р ў- моли тушиб кет ган, Сидщжонга орқасини ўгириб зўр иш- таҳа билан тут териб емоқда эди (А. Қаҳҳор). Йигитлардан бири — увада кийимли, чорпахил ва юзи офтобда куйган, коран- дами, чорикорми, кўзларини чақчийтириб, оғзини катта очиб, йўғон товуш билан атрофга бонг урди (Ойбек). Машиналар- нинг орқа томонида ўтирган икки ҳарбий киши, бирининг ранги о ппо қ, с о қ о ли ёмғирдан ҳў л б ў ли б кет ган, иккинчиси — с ем из, такаббур, б аджаҳал башара киши,— ўринларидан туриб, честь бериб турдилар (А. Толстой).
Ажратилган изоҳ гапнинг кесими сифат орқали ифодаланади: Нариги супада — т е па с и то к л и — Кўнчилар улфати — гап-сўз улоқда(Ойбек). Бироқ икки қиз — бири о п по қ, иккинчиси цорачадан келган—унга шундай табассум билан боқар... эдики, Радик бирдан уялиб кетар ва кўзларини яна улардан олиб қочар эди (Фадеев).
Ажратилган изоҳ гапларнинг иккинчи типининг кесими сифатдош ёки равишдош орқали ифодаланади:
сифатдош орқали ифодаланганда, асосан -ган шаклли сифатдош қўлланиб, бу ўрин-пайт келишиги қўшимчасини олади ёки шундай қўшимчани олган пайт билдирувчи сўзлар билан бирикади: Қечқурун, она чой ичиб ўтирганда, ...таниш бир одам- нинг товуши келди (М. Горький).Мартда, ой чщмаган пайт- ларда, жануб кечалари қоронғу бўладики,... дарахтларни ҳам кўриб бўлмайди (Б. К е р б о б о е в).
ажратилган изоҳ гап кесими равишдош орқали ифодаланади: Гуландомнинг руҳи, гўзаллиги уни бир цадар ўз таъсирига олгандан, у ҳозирча — лоацал овқат ва ичкилик келгунча — у билан одмироқ суҳбат қилишни истади(Ойбек).
Ажратилган изоҳ гаплар оддий изоҳлардан таркибларида эга ва кесимларининг бўлиши билан, яъни гап бўлишлари билан фарқланади. Бу фарсқлар уларнинг семантикаси ва айрим функционал хусусиятларида ҳам кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |