Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet98/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Албатта киритма бўлаги гапнинг бошида ва охирида келса, одатда, гапнинг умумий мазмунига изоҳ берилади, гап орасида эса кесимнинг маъносига алоқадор бўлади. Аммо албатта кирит- ма бўлаги қаерда келмасин, гапнинг биринчи навбатда кесимига боғланади, унинг маъносини изоҳлайди.
Бинобарии, киритмаларнинг деярли ҳар бири ўринлашишда ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.
Киритмаларнинг интонацияси оддий гап бўлакларининг инто- нациясига нисбатан пастроқ бўлади, аммо темпи тезлашади. Киритма гап бўлакларидан пауза билан ажралиб туради. Баъзан шу пауза жуда сезилмайди. Агар киритмага логик урғу тушса, ун­га алоҳида аҳамият берилса, унинг интонацияси секинлашади, пауза аниқ ва чўзиқ бўлади.
КИРИШ ГАПЛАР
Кириш гаплар асосий гапнинг бирор бўлаги ёки умумий мазму- нига бўлган сўзловчининг муносабатини ифодалайди. Кириш гап­лар ҳам шунга кўра, кириш бўлак ва кириш бирикмалар ифодала- ган маъноларни ифодалайди: ифодаланаётган фикрга баҳо бери- лади; айтилаётган фикрнинг аввалги фикрга бўлган муносабати кўрсатилади; сўзловчининг ҳаракат-ҳолатга эмоционал муносаба­ти ифодаланади; айтилаётган фикрнинг манбаи кўрсатилади; фикрни ифодалаш усули изоҳланади; айтилаётган фикрга сўзлов- чининг диққати жалб этилади ва ҳоказо.
Кириш гапларнинг кириш бўлаклардан фарқи аввало уларнинг структурасида кўринади. Кириш гапнинг ўз ичида предикатив муносабат бор. Иккинчидан, кириш гап маълум изоҳни кенгроқ, тўлароқ, конкретроқ ифодалайди. Учинчидан, кириш гап, кўпинча, маълум гап бўлаклари билан кенгайиб келади.
Кириш гаплар тузилиш жиҳатидан бир составли ёки икки сос­тавли бўлиши мумкин. Кириш гаплар кўпинча фразеологик гап шаклида бўладиI. Бу хил фразеологик гаплар қуйидаги шакл- ларга эга бўлади. 1) кесими шарт феъли шаклида бўлади. Бунда
а) эгаси бўлмайди: Яхшилик, менга колса, тушга кирмаган бир яхшилик(Ойбек).
б) эгаси шаклан бўлмайди: У ёғини сўрасанг, айтайми, дадам Ёрматга куёв бўлмоқчи!(Ойбек).Сен, қандай десам бўларкин, жуда яхши тенги йўқ йигитсан! ...(Б. Полевой). Ёлғиз бориш- га, тўғрисини айтсам, қўрқаман(Ойбек).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish