Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet94/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

КИРИТМАЛАР
Киритмалар гапнинг айрим бўлаклари ёки бутун ифодага бўл- ган сўзловчининг субъектив муносабатини, эмоционал туйғулари- ни ифодалайди.
Киритмалар гапнинг умумий мазмунига ёки унинг айрим бўлаклари билан изоҳлаш муносабатига киради. Киритмалар гап­нинг айрим бўлаклари ёки умумий мазмунига бўлган изоҳ ёки турли эмоционал муносабатларни ифодалайди.
Киритмалар вазифасида:

  1. маълум сўз туркумларидан ажралиб чиқиб, фақат киритма вазифасида ишлатиладиган сўзлар келади: биринчидан, масалан, яъни, модомики, шекилли, афсус, эсиз, демак, дарҳақиқат, бахти- мизга ва бошқалар: Шернинг бўйни занжирга итоат қилса ҳам, юраги асло бўйсунмас, афсуски, бу оддий ҳациқатни идрок этмай- дилар(Ойбек). Доктор мени Гюберт сингари қабул қилмаган- лигига табиий деб царадим, чунки, биринчидан, унинг олдига мен ўзимча келганим йўқ, мени юборишган, иккинчидан, албатта менинг ким эканлигимдан уни огоҳлантиришган эди (Б р я н- ц е в). Демак, Мадамин теваракда изғиб юрар экан, у кечалари одамлар уйқуга кўз юмган пайтларда иш кўради (П. Тур сун). Дарҳациқат, халц учун улуғ иш қиляпмиз, ўғлим (Ш. Раши­дов). Кошки, бошца амирлар ҳам авомнинг тилини билса. Кош­ки, ўзгаларни ғийбат қилувчилар ўз нуқсонларини ҳам билсалар!: (Уйғун ва И. Султон). Эсиз, тақдир экан, қайдин билибмиз,. Азизим, дунёга бевақт келибмиз (Уйғун ва И. Султон). Хай- рият, унга бахт юлдузи ҳамроҳ бўлди, шекилли, ўқ остидан омон қутулиб қолди (М е д в е д о в). Бахтимизга, партия бор, ишимиз- га бош (Уйғун). Афсус, қўшни ерларда ёзиц бургут қаноти (Ҳ. Олимжон).

  2. маълум сўз туркумидан ажралиб чиқмаган, киритма вази­фасида ҳам, гап бўлаги вазифасида ҳам қўлланувчи сўзлар кела­ди. Булар — тўғри, рост, шубҳасиз, сўзсиз, афтидан, ҳақиқатан, одатда, қисқаси, албатта, айтгандай, шундай қилиб, охири каби: Тўғри, иш ғоят мушкуллашди(Ойбек). Шубҳасиз, топталар, янчилар ғаним, ўлсам айрилмасман цучоқларингдан (Уйғун). Қисқаси, шу йўл билан ҳосилни ошириш мумкинлигини исботлаш керак (Ш. Рашидов). Ишнинг бир щеми машиналар билан бажарилади, албатта (Ш. Рашидов). Айтгандай, мана буПавелнинг нущини босиб чиқармоқчи бўлдик (М. Горький). Лекин, менимча, ўртоқ Жалолов ҳақсиз... (Ш. Рашидов).

Киритма вазифасида келган айрим сўзлар ўзининг асл лек- сик маъноларини йўқотади. Бу айниқса афтидан сўзида аниқ кўринади. Бу сўзнинг афт (юз, бет) маъноси унутилади, сўзловчи- нинг тахмини, хулосасини ифодалайди: Маҳсим эшакни кўприк- нинг панжарасига боғлаб, олдига ўт юлиб солди ва ўша ерда, афтидан, таниш чщиб қолган бир одам билан гаплаша кетди. (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Қуйида дейман феъли ҳам ўз маъносини қисман йўқотади ва киритма вазифасида келади: Отахон, дейман, ўйинга уста экансиз- ку,— деди Урмонжон кулиб (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Щунингдек, ишон, кўр, қара феъллари ҳам киритма вазифаси­да келиб, асл маъноларини айнан сақламайди: Ҳар нарсадан ор- тиқ мен учун зинҳор жонинг ҳаловати, ишон, Мария!(Пав­ленко).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish