Айтгандай киритма бўлаги ҳам ўз лексик маъносини қисман йўқотади ва сўзловчининг эсига тушиб қолган қўшимча бир фикр- ни ифодалайди.
Равиш ясовчи -ча суффиксининг -(и)иг ҳаракат номига қўшили- ши ёрдами билан тузилган англашимча, айтишларича, эшитишиМ- ча каби шакллар ҳам кириш бўлак вазифасида бўлади (бу форма ўтган ёки келаси замон сифатдоши шаклида келиши кам уч- райди).
Киритма бўлакнинг бундай шакллари кўмакчи билан ҳам бирикиб келади: билдиришига қараганда, айтишига кўра ва бошқа- лар: Мавлоно Маждиддиннинг айтишига кўра, хазинада ақалли икки туман ҳам пул қолмабдур (У й ғ у н ва И. С у л т о н).
Демак, киритма бўлаги ҳам аслида феълнинг ҳаракат номи шаклидир: Демак, пахтадан нормал ҳосил етиштириб олишга бутун куч ва имкониятлар муҳайё (Ғ. Ғулом).
д) феълнинг шундай қилиб, ишқилиб каби аслда равишдош бўлган шакллари ҳам киритма бўлак вазифасида келади: Шундай қилиб, қўзичоқни еди ўрмонда(Крилов).
е) кошкийди киритма бўлак шакли кошки модал сўзи билан эди феълининг бирикувидан таркиб топган.
Киритма бўлакларнинг шундай турлари ҳам борки, улар маълум сўз туркумларидан тамоман ажралиб кетган. Уларнинг таш- қи морфологик кўринишидан ҳам бирор сўз туркумига яқинлаш- тириш, конкрет бирор сўз туркумидан ажралиб чиққан деб ҳукм чиқариш қийин. Булар яъни, шекилли, афсус, эсиз, кошки, эҳти- мол, шояд, аттанг каби сўзлардир.
Бу хил киритма бўлаклар морфологияда модал сўзлар группа- сини ташкил этади.
Кириш бирикмаларнинг таркиби қуйидагича бўлади.
Аниқловчи ва аниқланмиш характеридаги кириш бирикмалар:
а) қаратқичли кириш бирикма: унинг фикрича, қарияларнинг айтишича, сенинг бахтингга, бунинг устига, менинг назаримда, сенинг билишингча каби: Буларнинг ҳаммаси, албатта, ёмон,
хунук ҳар бири бир хавф, лекин Сафаровнинг назарида, булар- дан ҳам ёмонроқ, хунукроқ. нарса, булардан ҳам каттароқ хавф кўкламни қўлдан бериб қўйиш эди (А. Қаҳҳор). Дунёда ҳеч бир халқ тўғри кела олмас, менинг билишимча, сенинг элингга (Ҳ. Олимжон). Унинг стажи эса жуда катта эди. Кўрсатган хизматлари ҳам, ўзининг ўйлашича, оз эмасди... (М. Ибрагимов).
Қаратқичли аниқловчининг бошқарувчиси от ҳам, ҳаракат номи ҳам бўлиши мумкин.
б) сифатловчили кириш бирикма: бир томондан, бир ёқдан, шу жумладан, бир сўз билан каби: Бир томондан, социалистик иеҳнатнинг энг яхши вакилларини рағбатлантириб ва мукофот- лаб, иккинчи томондан, партия ва совет ҳокимияти бунинг билан СССР меҳнаткашларини коммунистик руҳда тарбиялашни қай йўлдан олиб бориш кераклигини кўрсатади(Калинин).
Морфологик таркибига кўра, бир томондан, бир ёқдан кириш бирикмаларидаги томон, ёқ сўзлари кўмакчи от бўлиб, бир сўзи уни аниқлайди. Мазмунан асосий етакчи сўз бырдир. Шу жумладан, бир сўз билан кириш бирикмалари барқарор бирикмани ташкил этади.
Кириш бирикма вазифасида от келган тақдирда (хабарларга қараганда, маълумотига кўракаби) унга сифатдош ёки бошқа сўз туркумидан ифодаланган йиғиқ ёки ёйиқ аниқловчи боғланиши мумкин: Аммо узоқ-яқиндан қулоғига чалинган хабарларга цараганда, улар ўртасидаги гап ишқ-муҳаббатдан, оила қуриш масла- ҳатидан нарига ўтмаган (М у м т о з).
Баъзан тожикча изофа конструкцияси кириш бирикма вазифасида қўлланиши мумкин (фикри ожизимча, хулласи калом ва бошқалар): Фикри ожизимча, тездан исёнчилар устига қўшин тортмоқ зарур(Уйғун). Хулласи калом, сабрни, қаноатни унутади (Ойбек).
Тўлдирувчили кириш бирикма: қисқасини айтсам, тўғриси-
ни айтганда, деганингиздан билсак, менга деса ва бошқалар: Ростини айтсам, сиз тўғрингизда бирор нарса дея олмайман (М. Ибрагимов). Гвардия майори штабга қайтиб келаётиб Чохов ҳақида ўйларди ва тўғрисини айтганда, унинг ўзи ҳаци- дагина эмас, балки Таня билан ўтган кундаги, эҳтимол, охирги учрашуви тўғрисида ҳам ўйларди (Казакевич).
Тўлдирувчили кириш бирикмаларнинг бошқарувчи сўзи сифатдош ёки шарт феъли шаклида бўлади; ҳар икки хил конструкция ҳам эргаш гапга ўхшайди. Аммо бу конструкцияларнинг мазмуни ва грамматик хусусияти уларни эргаш гап эмас, кириш бирикма деб ҳукм қилишга олиб келади. Бу хил кириш бирикмалар ифо- даланаётган фикрга муносабатни ифодалайди, ўзича маълум бир фикр, мақсадни англатмайди.
Ҳолли кириш бирикма: бошцача айтганда, очщ айтганда, қисқа қилиб айтганда, қисқа қилиб айтишича ва бошқалар. Бу хил кириш бирикмаларнинг бошқарувчи сўзи сифатдош ёки ҳара- кат номидан бўлади.
Кириш бирикмаларнинг бир неча хил бўлаги бўлиши мумкин (аниқловчи ва тўлдирувчи; аниқловчи ва ҳол; тўлдирувчи ва ҳол); унинг гапига қараганда, унинг очиқ айтишича ва бошқа- лар: Гюберт айтишига қараганда, отлари зотли, чопқир отлар бўлиб, унинг ўзи ўта кетган сержаҳл киши эди (Г. Брянцев). Лекин ўтиргапларнинг товушига цараганда, тўрт кишидан ортщ эмас эди (Г. Б р я н ц е в).
Қиритма бўлак ва кириш бирикмалар қуйидаги маъноларни ифодалайди: 1) ифодаланаётган фикрга баҳо берилади; айтилаёт- ган фикрнинг аввалги фикр билан алоқаси, сўзловчининг маълум воқеа, ҳодиса, ҳаракат-ҳолатни шахсан қандай тушуниши кўрса- тилади. Бунга албатта, сўзсиз, ҳақицатан, дарҳақиқат, ҳақиқатда, тўғри, умуман, англашиладики, кўринишдан, маълумки, хулласи, қисқаси, шундай қилиб, демак, англашимча, модомики, ниҳоят, айнщса, майли, шунингдек, рост, дарвоқе, дуруст, қалай, ҳар ҳол- да, холос, яхшиси, яъни очиғи кабилар киради: Албатта, хўжа- йинники ноҳақ (О й б е к). Ҳақиқатда, кейин билса, чол уни алдаб олиб келган экан (А. Қаҳҳор). Буларнинг ичида, дарҳақиқат, Сафаров билан Самандаров ҳам бор экан(А. Қаҳҳор). Қуёш осмонда, ҳақиқатан, худди бир катта чўғдек (П. Турсун). Тўғ- риси, сизларга айтсам, партизанлар учун чшгта ковуш этикдан кўра афзал (М е д в е д о в). Цехнинг, тўғрироғи, бутун заводнинг оловли маркази шу ерда (А. Мухтор). Модомики, ҳаққингизда шу қабилда сўз юрур экан, албатта, беҳуда бўлмаса керак деб ўйлайман (Ойбек). Хуллас, Ғафур Ғулом ўз ижодида классик адабиётимиздаги ижодиётни халқ манфаати — оммага яқинлаш- тириш, ҳаёт гўзалликларини куйлаш каби энг яхши традицияла- рини янги шароитда янги мазмун, янги бадиий воситалар билан бойитган миллий шоиримиздир (Ғ. Ғулом биографиясидан). Дуруст ҳаммаси ҳам ёш йигитлар, ҳаммаси ҳам ўша ернинг одамлари (М. Горький). Қалай, катта йўл кўриндими (А. Қаҳҳор). Яхшиси, душманни ўз қуроли билан уруш керак (М. Ибрагимов). Сўзамол, бадавлат кари тоғанинг бирдан кўз юмиб, сукутга ботишининг сабабини, табиий, Йўлчи тушунмайди (Ойбек). Яъни шоҳ мамлакат бойлигини ўраб ётган аждаҳо- дурким... (Уйғун)....Раис ана шу камчиликларни бирдан барта- раф қилишга, очиғи, ожизлик қилмоқда (Р. Ф а й з и й).
сўзловчининг воқеа, ҳодиса, ҳаракат-ҳолатга эмоционал муносабатини ифодалайди:
а) гумои: бу маъно эҳтимол, афтидан, чамаси, шекилли каби сўзлар орқали ифодаланади: Эҳтимол, бир онаси қолгандир бағ- рин ёқиб, эҳтимолки, бу қиз бир савдогарнинг цизидир. Эҳтимол, бир суцсур, бир парининг ўзидир (Ҳ. Олимжон). У, афтидан, Иброҳимовга бир оғиз гап айтгани йўлакай кирган экан-у, булар- ни кўриб ўтирди ва. Сидщжон билан гаплашадиган гапи борлиги- ни айтиб, унинг қолишини сўради (А. Қаҳҳор). Иккала жувон, фацат шундай гап очилишини кутиб турган экан, шекилли, икко- ви бир-бирига навбат бермай бидирлаб кетди (А. Қаҳҳор). Чамамда, мени советдан олиб ташлаш фикрини кўнгилга ту гиб келган бу (П. Турсун). Чамаси, эндиликда сўзларнинг ўзи, уларнинг маъноси эмас, балки кўпроқ уларнинг оҳанги, кучи ва ҳаяжон билан айтилаётгани зўр аҳамиятга эга бўлиб бораётган эди (Павленко).
б) шодлик, мамнунлик: бу маъно бахтимизга, толеимизга, хайрият(ки), шукур, ниҳоят, ишқилиб каби сўзлар орқали ифодаланади: Хайрият,— деди Дўсмат,— нафасни ўнглаб, кейин,— бошца одамлар экан (П. Т у р с у н). Бахтимизга, ўртоқ Давронов учраб қолиб, бизни бу ерга эргаштириб келди-да (П. Турсун). Шукур, эл ц,атори эшигимизга номер қоқилган (А. Қ а ҳ ҳ о р). Бахтимизга, сен омон бўлгин, болам (Ҳ. Ҳакимзода). Хайрият, унга бахт юлдузи ҳамроҳ бўлди шекилли, ўқ остидан омон қутилиб қолди (М е д в е д о в). Ниҳоят, бир куни отрядга ўзи кириб келди ва нима гап бўлди деб сўраганимизда, баъзи кўнгил- сиз ҳодисалар юз берганини айтди (Медведов). Билмас эдим, билмасдим, асло, лекин, шукур, урмади бало (Ҳ. Олимжон). Ишқилиб, ҳар ким ўзига яраша иш топиб олди (О й д и н).
Do'stlaringiz bilan baham: |