Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet104/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

қатсизнинг бировлар ер бошини (Мақол).
Қўшма гап биринчи қисмининг кесими инкор шаклида бўлиб, иккинчи қисминики тасдиқ шаклида бўлиши ҳам мумкин: Унга бу ишни ҳеч ким мажбуран берган эмас, у ўзи танлади(Ойбек). ...бошқаларга қараш керак эмас, бошқалар бизга қарасин, кўр- син, ўйласин... (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Қўшма гап таркибидаги ҳар қисмнинг кесими инкор шаклида бўлганда, зидлик мазмуни англашилмай, воқеа, ҳодисалар бир- бирига қиёсланади, ўхшатилади: Дағал тиллар гўзал сўзлар бун- ёд этмас. Тўти ҳеч вақт қарға нутқини ижод этмас, Юз мартаба ҳажга бориб келса аҳмоқ, Ҳеч ким уни писанд этмас, ёд этмас («Тўтинома»). Қарға асло какликка тенг келолмас, Арслонгина
кучли филдан енгилмас («Тўтинома»). Аҳмоқ хориганини билмас, кўса қариганини (Мақол).
Қиёслаш муносабати кўгшнча иккинчи қисм олдидан қиёс мазмунидаги шарт ёки пайт эргаш гапни келтириш йўли билан бўлади: Тома-тома кўл бўлур, ҳеч томмаса, чўл бўлур (Мақол).
Боғловчисиз қўшма гапларни ташкил этган қисмларнинг кеси- ми бир хил бўлган ҳолларда, стилистик талаб билан, кесим бир ўриндагина қўлланиши мумкин: Дўст ачитиб, душман кулдириб гапирар. Арслон изидан қайтмас, йигит сўзидан. Яхишнинг шаро- фати тегар, Емоннинг касофати., Гул тикансиз бўлмас, дур садаф- сиз (Мақоллар).
Баъзи боғловчисиз қўшма гапни юзага келтарувчи биринчи гап фразеологик бирикмага айланган: Бу аҳволни ким пайқади? П айцаш у ё қд а т у р син, ўқитувчиларнинг додига цулоқ осадиган киши бўлмади (А. Қаҳҳор).Бухорога б о р иб ў қ иш нари турсин, қишлоқда ҳам ўқий олмас эдим (С. А й н и й).
Иккинчи қисми бўлмади феълидан ташкил топган қиёслаш му- носабатини ифодаловчи боғловчисиз қўшма гаплар алоҳида груп- пани ташкил этади. Бундай позидияда бўлмади феъли қўшма гапнинг биринчи қисмидан англашилган мақсад амалга ошмагани- ни англатади ва маъно ҳамда функциясига кўра шахссиз гапга тенг бўлади: Ҳа, айтгандай, сигирингизни қаншарига темиратки чицибди, намакоб суркадим, нос пуркадимбўлмади (А. Қ а ҳ- ҳ о р ). Лаълихоннинг ютган оши ҳам нарига ўтмай қолди. Ўсти- дан аччиқ-аччиц чой ҳам ичдибўлмади (О й д и н). Мен бир оз ҳазиллашиб кўрдим, бўлмади (О й д и н). Ҳеч кимга кўринмай ҳам қўйдимбўлмади (О й д и н).
Қиёслаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гап­ларни ташкил этган қисмларнинг кесимлари феъл кесим ёки от кесим тарзида бўлиши мумкин. Қўшма гапни ташкил этган қисм- ларнинг кесими феъл кесим бўлганда, унинг замон шакллари бир- бирига мувофиқ келиши ҳам, мувофиқ келмаслиги ҳам мумкин.

  1. Қесимлар ўтган замон шаклида: Мамажон, уни бошлиқ ол- дига судраб кирмоқчи эди, бошқа бир шов-шув кўтарилиб кетди (Ас. Мухтор).Либосни бойлар кийдибизлар яланғоч («Хат»).

Сўнгги қўшма гапнинг от кесими, биринчи кесимга кўра, ўт- ган замон сифатида уқилади, замони кўчирилади.

  1. Қесимлар ҳозирги замон шакли ва мазмунида: Бир одам ариқ чопади, кўп одам сув ичади (Мақол). Шаҳарлар боқийдир, умрўткинчи, Дарёлар собитдир, сувларкўчкинчи(Шайх- зода).Ҳусн тўйда керак, муҳаббат кунда керак (Мақол).

Мақол, матал типидаги қиёслаш, ўхшатиш маъноларини анг- латган гапларнинг кесимлари одатда ҳозирги замон шакли ва мазмунида бўлиб (кесим умумий бўлганда, бир ўриндагина қўл- ланади), уларда умуман, доимо бўладиган воқеа, ҳодисалар ҳа- қида фикр юритилади: Юргандарё, ўтирганбўйра. Яхши қанд едирар, ёмон панд едирар. Қўл яраси кетар, тил яраси кет- мас, Билган билганин ишлар. Билмаган бармоғин тишлар (Мақоллар).

  1. Қесимлар келаси замон шакли ва мазмунида: Энди мен сиз- дан бир нарса сўрайман, сиз тўғри жавоб бера оласизми? (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).

Қиёслаш мазмунидаги қўшма гапларни ташкил этган қвсм- ларнинг кесимлари турли замон шакли ва мазмунида бўлиши ҳам мумкин:
а) ҳозирги ва ўтган замон: Мана, қарилиларингда, йўлнинг на- риги бетида сарой боркирмабсанлар (О й б е к).
б) ўтган замон ва ҳозирги замон: ...Уйи жуда совуқ. эди, эгним- да юща нимча (О й б е к).
в) ўтган замон ва келаси замон: Иккиси ҳам аҳмоқ... Бири йиғиб ўлган, бири еб ўлади (О й б е к).
г) ҳозирги ва келаси замон: Менга пул керак, қаердан ола- ман? (Ой бек).Сиз ишонмаяпсиз, бошқалар ҳам ишонмай қўя- дилар.
Қиёслаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар­ни ташкил этган қисмлардан англашилган мазмун турли даврга тааллуқли бўлиши табиийдир: ўтган ҳодиса билан ҳозиргиси, ҳозирги ҳодиса билан келгусида бўладиган ҳодиса қиёсланиши мумкин:
Қиёслаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гап­ларнинг тузилиши, пайт муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплардек, эркин бўлмайди. Бу хил гаплар одатда икки содда гапдан тузилади. Бунинг сабаби шундаки, қиёслаш муноса- батида асосан қўшма гап таркибидаги айрим бўлаклар қиёслана- ди, демак, жумла қанча ихчам бўлса, қиёсланаётган бўлаклар шун- чалик аниқ ва ёрқин кўзга ташланади, диққатни ўзига жалб эта- ди. Пайт муносабатини ифодалаган қўшма гапларда эса бутун гап мазмуни ҳақида фикр юритилади, бутун гаплар муносабати кўрсатилади.
Айрим ҳолларда боғловчисиз қўшма гапнинг қисмлари маъ- лум даражада мураккаб бўлиши, бирдан ортиқ содда гаплардан тузилиши ҳам мумкин. Бунда ҳам гаплар аниқ икки марказга гуруҳланади ва қисмларда айрим бўлаклар қиёсланаётгани сези- либ туради: Мана, сизда нарса бор экан, сотибсиз, бизда бир пар­ча ердан бошқа кўзга илинарлик ҳеч нарса йўқ эди (О й б е к). У ютса, унинг ютуғига биз шерик бўламиз, биз ютсак, бизнинг ютуғимизга у шерик бўлади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Изоҳлаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар
Боғловчисиз 'қўшма гапларнинг айрим турларида қўшма гап­ларнинг таркибидаги бир қисмдан англашилган воқеа, ҳодиса иккинчи гапдан англашилган воқеа, ҳодисага боғлиқ бўлади, бир қисм иккинчисини ёки унинг таркибидаги айрим бўлакларни изоҳ- лаб, тўлдириб келади. Бундай боғловчисиз қўшма гапнинг тарки­бидаги қисмлар бир-бирига мазмунан боғлиқ бўлиб, ораларидаги семантик муносабати зич бўлади.
Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги қисмларнинг семантик муносабати турлича бўлгани учун, унинг интонацияси ҳам икки хил бўлади.
Изоҳлаш муносабатини ифодалаган богловчисиз қўшма гап- ларда таркиб ҳам ҳатъийдир. Қўшма гап таркибидаги ҳар бир қисмнинг маълум ўрни бўлади. Бу тартибнинг ўзгариши маъно ва интонацияни ўзгартиради, ифодаланмоқчи бўлган фикр англашил- май қолади: Биз етиб келдиккутубхона очилди. Кутубхона очилдибиз етиб келдик.
Биринчи қўшма гапда биз етиб келишимиз билан, кутубхона- нинг очилгани ифодаланмоқда. Агар бу қўшма гапнинг таркиби­даги қисмлар алмаштириб айтилса, акс маъно — кутубхонанинг очилиши билан, бизнинг етиб келганимиз англашилади.
Таркибидаги қисмларнинг ўзаро семантик муносабатига кўра, изоҳлаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар уч гуруҳга бўлинади. Боғловчисиз қўшма гапларнинг бир гуруҳи- да қўшма гапнинг иккинчи қисмидан англашилган воқеа, ҳодиса- нинг рўй бериш шарти, пайти, сабаби, ҳолатини қўшма гапнинг биринчи қисми кўрсатади. Боғловчисиз қўшма гапнинг бошқа гуруҳида қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмини ёки унинг таркибидаги айрим бўлакларни изоҳлаб, тўлдириб, унга нисбатан бирор функциями бажариб келади. Бундай қўшма гап­ларнинг учинчи гуруҳида иккинчи қисм биринчи қисмнинг умумий мазмунини изоҳлайди.
Боғловчисиз қўшма гапларни ташкил этган қисмлар орасида- ги мураккаб семантик муносабат айниқса изоҳлаш муносабатида яқ-қол кўринади. Изоҳлаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар мазмун муносабатларини ифодалаш учун хизмат ^илади.

  1. Шарт-пайт муносабати. Боғловчисиз қўшма гапнинг иккинчи қисмидан англашилган воқеа, ҳодисанинг рўй бериши учун бирин­чи қисмдан англашилган воқеа, ҳодисанинг рўй бериши шарт қи- либ қўйилади, шарт албатта пайт билан боғлиқ бўлади; шу би­лан бирга баъзи турларида сабаб оттенкаси ҳам бўлади. Бу турдаги қўшма гапларнинг биринчи қисми кўтарилувчи интонация билан, иккинчи қисми эса пасайиб борувчи интонация билан талаффуз этилади. Ҳар икки гап орасида ўзига хос пауза бери- лади: Мацтанчоқ бўлмангҳижолат тортмайсиз (Мақол). Дав- лат тинчхалқ тинч (О й б е к).

Бу хил боғловчисиз қўшма гапларнинг қисмлари шунчалик киришиб келадики, ташқи томондан худди бир предикатив конс­трукция дек уқилади.
Қўшма гапнинг қисмлари орасидаги шартлик муносабати конкрет бўлиши ёки бу шартлик умумий равишда бўлиши мумкин.
а) конкрет шартлик ифодаланганда, иккинчи гапдан англашил- ган воқеа, ҳодисанинг рўй бериши учун маълум конкрет пайтда рўй берувчи ёки рўй бериши мумкин бўлган конкрет шарт қўшма гапларнинг биринчи қисмида ифодаланади: «Кичкина» ариқчани юқоридан сакраттошни чайнаб ташлайди (О й б е к). Олег, мен сени албатта қоласан деб зўрлаётганим йўқ. Кетишни хоҳлар экансанихтиёр ўзингда(Космодемьянская). Эшикни оч, ташқари чиқай, сўнг нима десаиг ҳам бераман (М. Ибра­гимов).
б) қўшма гапнинг иккинчи қисмидан англашилган воқеа, ҳо- дисанинг рўй бериши ҳар вақт маълум бир шарт асосида бўли- ши ифодаланади. Бунда шартлик мазмуни маълум конкрет за­мой билан боғланмайди. Конкрет шарт эмас, умумий шарт ифо­даланади ва бу мазмун пайт, сабаб билан боғланади. Бу хил қўш- ма гаплар мақолларда, умуман бўладиган воқеа, ҳодисаларни ифодаловчи гапларда қўлланади: Юрт бетинч — сен бетинч
(Мақол). Дангаса бўлмангбахтсиз бўлмайсиз (Мақол). (под- шо) баҳайбат бир йўлбарсдир. Тегдинт ютиб юборади (Б. Кер- бо б о е в).
Шарт-пайт муносабатидаги пайт оттенкаси қўшма гапнинг бошланишидаги шу пайтда, шунда лексик элементлари орқали ҳам англашилиб туради: Ишингни бошдан пухта қил, охиригача жи- ловни қўлдан берма, эрта тур, кеч ёт, кўсакни тўқ қилиб, офатдан сақлаб, дон пиширана шунда планинг юз (О й б е к).
Шарт-пайт муносабатининг ифодаланишида қўшма гап тарки­бидаги қисмлар кесимнинг замон муносабати катта роль ўйнайди: шарт-пайт муносабатида биринчи гап олдин, иккинчи гап сўнг рўй бериши керак: Салима келдидаре бошлаймиз. Агар замон муносабати ўзгарса, пайт муносабати ифодаланади: Салима кел­дидаре бошладик.
Шарт тушунчасидаги реаллик ва ирреаллик қўшма гапнинг бу турида ҳам бўлади.
Реаллик: Вазифани бажардингхурсанд бўлиб кетади.
Ирреаллик: Вазифани бажардингхурсанд бўлиб кетар эди.
Реаллик ва ирреаллик қўшма гапнинг умумий мазмунидан ҳамда бошқарувчи гап кесимининг шаклидан англашилиб туради.
Шарт-пайт муносабатини ифодалаган богловчисиз қўшма гап- ларни ташкил этган гапларнинг кесимлари қуйидагича бўлади:
а) биринчи гапнинг кесими буйруқ феъли орқали, сўнгги гап­нинг кесими аниқлик феъли орқали ифодаланади: Колхозчиларни бириктирҳар бирининг юрагида бўрон қўзғолади(Ойбек). Тўғри бўлинг, бехавотир бўласиз, Мақтанчоқ бўлмангҳижолат тортмайсиз (Мақол).
Қўшма гапнинг биринчи қисмининг кесими буйруқ феъли ор- қали бўлганда, иккинчи қисмининг кесимини келаси замон шакли­да бўлишини талаб этади, чунки иккинчи қисмдан англашилган мазмун биринчи қисмдаги шарт рўй берганда юзага келиши мумкин.
б) ҳар икки қисмнинг кесими аниқлик феъли орқали ифода- ланади: Бошқанг қимирлама, жилдинготиласан(Яшин). Камбағалчилик одамнинг ёруғ дунёдан бўлган умидини кемириб,. занглаб еб ташлар экан. Ёруғ дунёдан умидинг бўлмагандан ке- йин, дарчанг қийшиқ турди нима бўлди-ю, тўғри турдинима бўлди (А. Қаҳҳор).Фурсатни цўлдан бердинг, ҳосилнинг қай- моғидан айрилдинг. Шаҳарга тушдиқишлоқ қолади, қишлоққа тушдиилаҳар қолади.
Боғловчисиз қўшма гапнинг ҳар икки қисмииинг кесими аниқ- лик феълидан ифодаланганда, одатда биринчи қисмнинг кесими ўтган замонда бўлса, иккинчи қисмнинг кесими келаси ёки ҳозир- ги замон шаклида бўлади, агар биринчи қисмнинг кесими ҳозирги замонда бўлса, иккинчи қисмнинг кесими келаси замон шаклида бўлиши керак. Айрим ҳолларда ҳар икки қисм кесимининг бир шаклда бўлиши ҳам учрайди (юқоридаги мисолларга қаранг). Бу ҳолатда иккинчи қисмга умумий изоҳ, умумий баҳо беради.
в) ҳар икки қисм ёки қисмлардан бирининг кесими от кесим тарзида бўлади; феъл кесим билан бирикканда, от кесимнинг за- мони кўчирилиши мумкин: Юрт бетинчсен бетинч(Яшин). Узи юзсизсўзи тузсиз (Мақол). Қўшнинг тинчсен тинч (Мақол). Ишнинг кўзини билдала ҳам обод, чойхона ҳам... (О й б е к). Кўзим тирикмен билан муомала щласиз. (О й- бек).Улимга ҳали вақт бор. Тириксанкўрганинг ғанимаг (О й б е к).
Боғловчисиз конструкцияларда шарт-пайт мазмуни сабаб-нати- жа мазмун муносабатига яқин туради/Бу ҳол шарт ва сабаб ту- шунчаларининг бир-бирига яқинлиги туфайли содир бўлади. Бун- дай мазмун муносабати биринчи қисмининг кесими тўлиқсиз феъл билан ифодаланган боғловчисиз қўшма гапларда яққол кўрина- ди: Хотининг бунақа феъли тез экан, (болани) олиб кетмагани ҳам дуруст (А. Қаҳҳор). Отлиқми, пиёдами, биров келаётганга ўхшайди... Жин ургур меҳмон ҳам келмайди, бир оз ёзилишар- дик... (Чехов). Биз ўз ишимизни билиб цилаверамиз, ҳа оғайни, билиб қўйинг, бемаъни атакани ақлсизлар цилади, балки сойдан бир томчи ҳам сув чщмас, одамлар ишдан қолсин, экинлар' кечикиб кетсин, иннайкейин бутун областда шарманда бўлайлик (Ш. Рашидов). Қўшни эканмизмен ўтаман (Ой бек).
Шарт-пайт муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гап- ларни ташкил этган қисмлар кўпинча тўлиқсиз ва бир составли гап тарзида бўлади.


  1. Download 1,22 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish