Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet103/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

уни териб олиш керак. Бу қўшма гапда пайт мазмун муносабати англашилади, яъни пахта очилиши биланоқ уни териш зарурли- ги ифодаланади. Агар бу қўшма гапни Пахта очилди, уни териб олиш керак шаклида санаш интонацияси билан талаффуз этилса, сабаб ва ундан келиб чиқувчн натижа мазмунини ифодаловчи боғ- ЛО.ВЧИСИЗ қўшма гап ҳосил бўлади.
Интонациянинг роли бу билан чегараланмайди. Интонация турли йўл билан тузилган ҳар қандай қўшма гапларда ҳам бу хил гап конструкцияларини тузувчи муҳим воситалардан бири бўлиб колади.
Қўшма гапни ташкил этган ҳар бир гап маълум тартиб билан жойлашади. Шу ўринга кўра, маълум мақсаднн, фикрни ифода- лаш учун хизмат қилади. Маълум уриннинг ўзгариши шу қўшма гапнинг бузилншига сабаб бўлади ёки қўшма гапнинг бир турдан иккинчи турга ўтиб кетишига сабаб бўлади: Ун минутча ҳам вақт ўтмаган эдимайдоннинг нариги бошида биз кутган одам кўрин- ди (Л е р м о н т о в). Бу қўшма гапнинг биринчи қисми кўриниш ҳаракатининг қайси пайтда рўй берганини билдиради. Бу боғлов- чисиз қўшма гапнинг таркибидаги гапларнинг ўрнини алмашти- риб кўрайлик: Майдоннинг нариги бошида биз кутган одам кўриндиУн минутча ҳам вақт ўтмаган эди. Бу ҳолатда ўрин алмашиши билан қўшма гап бузилади, иккита алоҳида гап ҳосил бўлади.
Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги қисмларнинг ўрнини ўз- гартиш билан бир мазмунлй қўшма гапдан иккинчи бир мазмунли қўшма гап келиб чиқиши мумкин: Аҳмаджон пулемётдан бир сид­ра ўқ ёғдирди, душман пулемёти жим бўлиб қолди (А. Қ а ҳ- ҳор). Бу қўшма гапда душман пулемётининг жим бўлишига Аҳмаджоннинг ўқ ёғдириши сабаб бўлаётир. Агар бу жумлалар- нинг ўрнини ўзгартирсак, шу маънонинг акси келиб чиқади: Душ­ман пулемёти жим бўлиб цолди, Аҳмаджон бир сидра ўқ ёғдирди (Душман пулемётининг жим бўлиши Аҳмаджоннинг ўқ ёғдириши- га сабаб бўлади). Яна: Сен келдингясанди дунё! (У й ғ у н). Ясанди дунё ■— сен келдинг. Ленин дейман, завқланаман, шо& бўламан, яйрайман (Ҳ. П ў л а т). Ва: Завқланаман, шод бўламан, яйрайманЛенин дейман.
Юқоридаги қўшма гап таркибидаги содда гапларнинг ўрнин» алмаштириш билан сабаб натижага, натижа сабабга айланади.
БОҒЛОВЧИСИЗ ҚУШМА ГАПЛАР
Икки ва ундан ортиқ содда гапларнинг ўзаро грамматик боғ- ловчилар ёрдамисиз бирикувидан тузилган қўшма гаплар боғлов- чисиз қўшма гаплар бўлади: Ботирлари канал цазади, шоирлари ғазал ёзади (Ҳ. Олимжон).Бой борича, йўқ ҳолича (Мақол). Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг цамчи (Мақол). Юрагида қандай дард бормана бу менга сир (О й б е к).
Боғловчисиз <қўшма гапларни ташкил этган содда гаплар ўз- аро тобе ёки тенг боғловчисиз бирикади. Аммо бундай содда гап­ларнинг структурасида лексик, морфологик, синтактик параллел- лик бўлади. Бу ҳол биринчи қўшма гапда зга ва кесимларнинг бир хил шаклда бўлишида, иккинчи қўшма гапда антоним эгалар- нинг ва бир хил шаклдаги кесимларнинг келтирилишида, учинчи қўшма гапда антоним аниқловчилар ва бир хил бўлакларининг такрорланишида кўринади. Тўртинчи қўшма гап эса савол ва жа- вобдан иборат бўлиб, иккинчи гап таркибидаги мана бу олмоши биринчи гапга мазмунан тенг бўлади ва ҳар икки гапни бирик- тиришга ёрдам беради. Демак, боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган қисмлар мазмунан бирикиб, маълум воқеа, ҳодисалар ўрта- сидаги мазмун муносабатини ифодалаб, умумий бир мақсадни англатибгина қолмай, бу қисмларнинг гап бўлакларида ва грам­матик структурасида маълум бир параллелизм бўлади. Бу ҳол қисмларни бир-бирига жипс боғлаб, маълум қўшма гап турининг тузилишига сабаб бўлади.
Боғловчисиз қўшма гапларнинг тузилишидаги асосий восита- лардан бири интонациядир. Интонация боғловчисиз қўшма гап- нинг тузилишида ҳамда бу хил гапларда турлича маъно ва оттен- каларнинг ифодаланишида асосий фактор бўлиб қолади.
Боғловчисиз қўшма гаплар боғланган ёки эргаш гапли қўш,ма гапларнинг боғловчисиз варианта эмас, балки алоҳида қўш- магап типидир. Боғловчисиз қўшма гапларнинг қисмлари орасига тенг ёки тобе боғловчисини киритиб бўлмайди. Бундай боғловчи бирор ўринда киритилса ҳам, бутун гап конструкцияси ўзгаради, мақсад тўлиқ ифодаланмай қолади, ёпиқ конструкция вужудга келади. Боғловчисиз қўшма гаплар очиқ конструкция бў- либ, мазмунан ўзаро боғланган бир қанча турли гапларни бирик- тира олади: Крр ва шамол кучая борди, ташқарида қишни ва цорни соғинган қарғаларнинг қағиллашлари...(Ойбек).
Гапларни бириктирувчи грамматик воситалар бўлмаган ўрин- ..ларда лексик ва интонация воситаларининг роли ортади. Шу са- <бабдан ҳам боғловчисиз қўшма гап қисмларини бириктиришда ай- .рим лексик элементларнинг қўлланиши, умумий иккинчи даража- ли бўлакларнинг бўлиши, маълум гап бўлакларининг ҳар икки қисм таркибида такрорланшци, олмош ва мавҳум маъноли сўзлар- линг қўлланиши ҳамда қисмларнинг кесимларининг ўзаро замон ҳамда семантик муносабати боғловчисиз қўшма гапни тузишда >ва маълум мазмуннинг ифодаланишида восита бўлади. Шунинг учун ҳам бу хил қўшма гапларга нисбатан боғловчисиз тер- минини қўллаш шартли бўлиб қолади, чунки юқорида кўрсатиб ўтилган воситалар кенг маънода боғловчидир.
Боғловчисиз қўшма гаплар мазмунини ифодалашларига кўра ҳам ўзига хосдир. Бу ҳил қўшма гаплар кўпинча мураккаб ва ўзи- га хос мазмун муносабатларини ифодалашлари билан характерла- нади. Шунинг учун ҳам боғловчисиз қўшма гаиларда ифодаланган мазмун муносабати боғланган ёки эргаш гапли қўшма гапларда «фодаланган мазмун муносабатларига тенг эмас.
Боғловчисиз қўшма гапларнинг классификацияси
Боғловчисиз қўшма гаплар уч типга бўлинади: 1) пайт муноса- ■^батини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар, 2) қиёслаш муно- сабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар, 3) изоҳлаш му- носабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар.
Пайт муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар
Боғловчисиз қўшма гапларнинг катта группасини маълум бир пайтда рўй берган ёки мавжуд воқеа, ҳодиса, хусусият ёки ҳолат- ларни ифодаловчи қўшма гаплар ташкил зтади. Бу хил қўшма гапни ташкил этган қисмлар умумий бир фикрни ифодалаш билан характерланадилар: Пахта далаларида энди салщн кучайган, тун­ги еллар эсар, меваси оғирлигидан қад буккан дарахтларни ваз- мин силкитар, сап-сариқ жўхорипояларни шилдиратар эди (О й- б е к). Янгидан жонланар коинот, Ҳаёт бошлар колхоз ерлари, Коллектив куч билан гуркирар, Адирлари, чўли, қирлари (Ҳ. Олимжон). Уша!... фащт бир оз букчайган, узун соқоли оцарган, устида ўзига кенг жигар ранг тужурка, тиззалари цора мойдан ялтираган галифе шим, бошида эски пилотка, оёғида сол- датча ботинка... (А. Қа ҳҳор). Поёни кўринмаган ям-яшил яй- лов кишининг баҳри-дилини очади, теварак-атроф кишининг сущ кирар даражада гўзал (Ж. Сейтназаро в). Сен ўғлимсан, хотининг келиним (Ҳ. Ҳакимзода). Лабинг дўрдо1{, кўзларинг ғилай? Ажина қошиқдек юзларинг бор (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Сария хола ухлаб ётган Олмосни кўтариб олди, Гулнор Ниёзни етаклаб йўлга тушди (М. Ибрагимов).
Боғловчисиз қўшма гапларнинг бу тури маълум шахе, пред­мет ва унинг ташқи қиёфаси, психик ҳолатини тасвирлашда, таби- ат ва жамият ҳодисаларини ҳамда уларга бўлган муносабатни тасвирлашда кенг қўлланади, параллел ҳаракат, хусусиятлар ифодаланади. Бундай қўшма гап конструкцияларини ташкил этган гаплар мазмунан бири иккинчисига тобе бўлмайди, улар умумий бир фикрни ифодалаш учун хизмат қилади, унинг элементлари ҳисобланади. Пайт муносабатида бўлган қўшма гап қисмлари орасида маълум даражада семантик боғлиқлик бўлиши ҳам мум- кин. Бу ҳол маълум гап бўлакларининг қўшма гап қисмлари тар- кибида такрорланиши ёки махсус лексик элементлар ёрдами билан рўй беради: Кумушбиби бошловчи қизлар билан уйга кирди, ун- дан таралган атир ислари билан уй тўлди(А. Қодирий). С из огам ўрнига оталик щлдингиз, сиздан ҳеч ёмонлик кўрмадим (М. Ибрагимов).
Қуйидаги қўшма гапларда бир мазмунга иккинчи бир маз- муннинг қўшилиши ифодаланади: Рус одами ёлғиз ботиргина эмас, укорсоз(О й б е к). Саида ҳайрон бўлди: аввал шуки, ҳали чой сўрагани йўц, ундан кейин, нима учун бу одам чой та- шиб юрибди?(А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу хил мазмун баъзан эгрларни айнан такрорлаш йўли би­лан ифодаланади: Биз зўр, биз ғолиб, биз музаффар!!!(С. А н о р- боев).
Қисмлари орасидаги семантик муносабат гапларнинг умумий мазмунидан ҳам келиб чиқиши мумкин. Қуйидаги қўшма гаплар­да иккинчи ва учинчи қисмдан англашилган мазмун биринчи қисмда ифодаланган ҳаракат-ҳолат асосида рўй бериши ифодала­нади: Куз қуруқ келди, ҳосил бутун йиғилди, ерлар шудгор ци- линди(С. А й н и й).
Бу хусусияти билан қўшма гапларнинг сўнгги типлари пайт муносабатини ифодаловчи қўшма гап туридан чиқиб кетмайди. Чунки бундай гапларда бир-бирини изоҳлаш қўшимча оттенкаси бўлиб, асосий мазмун қисмларнинг пайт муносабатига кириши- шидир.
Пайт муносабатига киришган қўшма гапларнинг муҳим бел- гиларидан бири интонациядир. Бу хил гаплар тинч, санаш интона- дияси билан талаффуз этилиши билан характерланади, қисмлар- нинг интонацияси бир-бирига ўхшайди ва улар орасида бир хйл пауза берилади.
Қисмларидан англашилган ҳаракат-ҳолат, белги-хусусиятлар- нинг рўй бериш тартибига кўра, пайт муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар икки турга бўлинади:
а) ҳаракат-ҳолат, белги-хусусйятнинг бир пайтда ёки бирга- ликда бажарилишини кўрсатувчи боғловчисиз қўшма гаплар.
б) ҳаракат-ҳолат, белги-хусусиятнинг кетма-кет рўй бериши- Ни кўрсатувчи боғловчисиз қўшма гаплар.

  1. Ҳ а р а к а т-ҳ о л а т, б ел ги-хусу сиятнинг бир пайт­да ёки биргаликда бажарилишини кўрсатувчи боғловчисиз қўшма гаплар. Боғловчисиз қўшма ғапни ташкил этган гаплардан англашилган мазмун бир вақтда ёки бирга рўй беради. Одатда бу турдаги қўшма гаплар икки ёки ун- дан ортиқ содда гапларнинг бирикувидан таркиб топиб, бу содда гапларнинг кесими икки хил бўлиши мумкин: .

  1. Боғловчисиз қўшма гапларнинг составидаги қисмларнинг кесимлари бир хил замон шаклида ва мазмунида бўлади. Бу ҳолат гаплар орасидаги тугал параллеллик, яқинлик, ўхшашлик- дан далолат беради.

Қўшма гап қисмларининг кесимлари ҳозирги замон шакли ва мазмунида бўлиши мумкин. Бунда ҳозирги замоннинг бир хил шакли ёки турли формаси қўлланади: Куйчилари ўқийди ялла, жувонлари айтади алла, пазандаси ёпади ширмон, қарилари ку- тади меҳмон(Ҳ. Олимжон).Дарё мавж уриб ' оқмоқда, ундан оромбахш салқин шабада эсади(Журнал).
Ҳозирги замон мазмуни сифатдошлар орқали ёки от кесимлар орқали ифодаланиши ҳам мумкин: Даласида унмас тиконлар, Чўлларида чақмас илонлар, Одам ўтса, қуримас зоти.Чащаб қолиб йўловчи ўлмас, Ҳар бурчакда бошкесар бўлмас(Ҳ. Олим­жон). Интизомтарбия натижасидир, режимтарбия воситаск- дир(Макаренко).Ҳамма қувноқ, ҳар ким ҳар хил иш билан банд.
Бу хил қўшма гапларни кўпинча. бир составли ёки тўлиқсиз гаплар ташкил этади.
Қўшма гап таркибий қисмларинннг кесимлари бир хил замонга оид турли шаклларда бўлганда, кесими ҳозирги замон феъли ор- қали ифодаланган гапда ҳозирги пайтда рўй берувчи ҳаракат- ҳолат нфодаланса, сифатдош ёки от кесим орқали предметнинг доимий, мавжуд хусусияти ҳақида фикр юритилади.
Бир пайтлик муносабатини ифодаловчи боғловчисиз қўшма гапларии ташкйл этган қисмларнннг биринчисининг кесими баъ- зан -(и)б, -(ма)йшаклли равишдош орқали ифодаланиши харак- терлидир: Эсган салцин шамолдан қўллар унчр, қовушмай, лаб- лар гезариб титрайди(О.) Узй озғин Саида бир ҳафта деганда кўзлари киртайиб, икки лунжи хийла чўкди(А. Қаҳҳор). Иўловчиларнинг царшисидан кучли ел эсиб, момақалдироқ гулди- раб, шаррос ёмғир қуйиб келаверди(М. А в е з о в).
Бу хил конструкцияларнинг эргаш гапли қўшма гап саналмас- лигига сабаб щуки, уларда равишдош кесимли гап сўнгги гапни изоҳламайди, балки ўзи сўнгги гап билан параллел рўй бераётган воқеа, ҳодиса ёки ҳаракат-ҳолатни ифодалайди. Натижада бир- бирига киришган боғловчисиз ^ўшма гаплар вужудга келади. Бун- дай равишдошларни бемалол феъл билан алмаштириш мумкин.
Ҳозирги пайтда рўй берадиган воқеа, ҳодиса, белги, хусусият- ни ифодаловчи боғловчисиз қўшма гапларда ёлғиз пайт мазмун муносабати ифодаланиб қолмай, бошқа маъно оттенкалари ҳам анғлашилиб туради. Бу ҳол, кўпинча, қўшма гап таркибий қисм- лари кесимларининг турли шаклда бўлишидан келиб чиқади.
Қўшма гап қисмларининг кесимлари ўтган ёки келаси замон шаклида бўлиши мумкин: Меҳнат кулди, кураш зафар қозонди (Ҳ. О л и м ж о н). Кампирнинг кўзлари алланечук олайиб кетди, юзининг суякка ёпшиган чандир териси оцарди(Ойбек). Шуни билким, эюон учун жон оламиз. Шуни билким, тўкамиз қон учун қон (Ҳ. О л и м ж о н). Бора-бора уларнинг ҳам кўзи очилади, паст-баландни ажратиб олишади (М. Ибрагимов).

  1. Бир пайтлик мазмуни ифодаланган боғловчисиз қўшма гап­ларнинг кесимлари турли замон шаклида бўлади.

а) ўтган ва ҳозирги замон шаклида.
Боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган қисмнинг бирининг кесими ўтган замон сифатдоши шаклида бўлганда, маълум ҳара- кат-ҳолат ёки хусусиятнинг ўтган замонда рўй бергани ва ҳозир ҳам давом этаётгани англашилади: иккинчи гапнинг кесими ҳозир- ги замой шаклида бўлгани учун ҳам, икки гапдаги ҳаракат-ҳолат баробар давом этади.
Биринчи қисмнинг кесими ўтган замон аниқлик феъли бўлган- да, иккинчи қисмнинг ҳозирги замон шаклидаги кесимида замон кўчирилади: Уктам сояда аста юриб кетди, қатор жийдаларнинг навдалари унинг бошига тегиб, вазмин тебранади (О й б е к). Гул- норнинг ранги ўчган, лаблари титроц(Ойбек).Тоғ бағрида қад кўтарди илма-тешик байроцлар, Барабанлар дўпирини тинглар яцин-йироқлар (Журнал). Сенинг учун тахт ўрнатдим ёнимда, Ис- минг ёзиқ бу кун ёпган нонимда (Ҳ. Олимжои).
б) ҳозирги ва ўтган замон шаклида.
Қуйидаги боғловчисиз қўшма гапларда замон қисман бир- ■бирига мувофиқ келади. Уларнинг таркибидаги иккинчи қисмдан англашилган мазмун олдиндан рўй беради ва биринчи гапдан англашилган мазмун билан баравар давом этади: Буюк пойтахт- га кириб бораман, қуёш ва юлдуздан яралган олам зеҳним, хаё- лимни этмишдир мафтун (Ҳ. Олимжон).Олдинги қаторда Ас- қар полвон билан Бектемир; энг охиргида ҳамма вақтдагидек, саф- дан узилмасликка тиришиб, чатанағини кериб, Али тажанг судраларди (О й б е к).
Боғловчисиз қўшма гапнинг таркибидаги қисмлар орқали ифо­даланган воқеа, ҳодиса т а м о м а н бир вақтда рўй бериши — ҳар икки гапдан англашилган воқеа, ҳодиса бир вақтда бошланиб, бир вақтда тугалланиши мумкин ёки гапларда ифодаланган воқеа, ҳодисанинг рўй бериш вақти ^исман бир-бирига мос келиши мумкин, бундай ҳолда гапларнинг биридан англашилган воқез, ҳодиса маълум вақтда рўй бериб, иккинчи гапдан англашилган воқеа, ҳодисанинг рўй бериши шу вақтга қисман мос келиб қолади.
Қўшма гап қисмларидан англашилган мазмуниинг тамоман бир пайтда рўй бериши — қисмларнинг кесимлари бир хил замон шаклида бўлиши билан, қўшма гапнинг ҳар икки қнсми ўчун уму- мий иккинчи даражали бўлакларнинг келтирилиши билан ифода- ланади. Қўшма гаплардаги ҳаракат, хусусиятнинг бир вақтда рўй беришини янада таъкидлаш учун қўшма гапнинг иккинчи қисми шу пайтда, шу замон каби лексик элементлар билан бошланиши мумкин: Николай ирғиб ўрнидан турди, худди шу пайтда цўнғи- роқ чалинди (М. Горький). ...Қариндошларнинг аҳволи пача- ва, тирикчилиги бемаза... (Ой бек).Булар Мирзачўлга кўчиб келишганда ҳам Қаландаров Ворошилов колхозида бригадир, Ҳуринисо ипакчилик звеносининг бошлиғи бўлган экан (А. Қ а ҳ- Ҳор).
Гап бўлакларининг такрорланиши ҳам ҳаракат-ҳолатларнинг тамоман бир пайтда рўй берганлигини кўрсатиш учун хизмат қилади: Болангни ўзим елкамда кўтараман, ўзим катта қиламан (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Вақтинг кетдибахтинг кетди (Мақол).
Қўшма гап қисмларидан англашилган мазмуннинг рўй бери- шидаги мослик қисман эканлиги ифодаланиши ҳам мумкин: Рубо- ийни ичида ўқиди, юзини табассум цоплади (О й б е к).
Боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган қисмлардан англашил­ган мазмуннинг рўй беришидаги қисман мослик шу қисмларнинг кесим шаклларининг турлича бўлишидан ёки қўшма гапнинг уму- мий мазмунидан келиб чиқади (Биринчи қўшма гапда — рубоийни ўқиш ва табассум бир пайтда рўй беради, аммо рубоийни ўқиш олдин бошланиб, табассум кейинроқ унга қўшилади).

  1. Ҳ а р а к а т-ҳ о л а т, б е л г и-ху с у с и ятн и н г кет ма­кет рўй беришини кўрсатувчи гаплардан тузил- ган боғловчисиз қўшма гаплар. Боғловчисиз қўшма гапларнинг қисмларидан англашилган мазмун кетма-кет рўй бе- риши мумкин: Авжи кетиш пайти, бир оздан сўнг тонг отади (Ой бек).Бугун лещияга яхшилаб тайёрлан, эртага бирга щш- лоща бориб келамиз (О й б е к).

Қўшма гаплар орасидаги кетма-кетлик мазмунини янада таъ­кидлаш учун иккинчи гапнинг бошланишида кейин, ундан кейин каби сўзлар қўлланади ёки ҳар икки гап таркибида аввалкейин эртагачаҳозир сўзлари ишлатилади: Дала ҳавоси сизга ёғдек ёқади, бутун иллатни, хамирдан қил суғургандай, тортиб олади, кейин тоза қимиз ичинг (О й б ек). Артиллерия тилга кирди, унинг орцасидан жангчилар билан лиц. тўлган ўзи юрар тўплар ўрмон ичидан отилиб чщди (Казакевич).Ишни бошла,деди Самад этикчи унинг сўзини кесиб,— тезгузарликлар билан циладиган жанжалингни эртага қўй, ҳозир сувни боғлаш керак (С. А й н и й).
Шундай қилиб боғловчисиз қўшма гаплардаги ҳаракат ва ху- сусиятларнинг кетма-кетлиги қисмлар кесимларининг турли замон шакли, мазмун муносабати ва махсус лексик элементлар орқали ифодаланади.
Боғловчисиз қўшма гапнинг бу турининг икки хил кўриниши бор. Бир турида қўшма гапнинг биринчи қисмидан англашилган ҳаракат, хусусият тугаллангач, иккинчи қисмда ифодаланган ҳара- кат, хусусият содир бўлади. Иккинчи хил қўшма гапларда эса воқеа, ҳодисанинг рўй беришида ана шундай кескин чегара йўқ, биринчи қисмда англашилган мазмун тугалланмай, қўшма гапнинг иккинчи қисмидаги мазмун юзага чиқаверади: Дарахтларнинг ус- тидан онда-сонда цушларнинг садоси бир зумгина янграр, яна оғир жимжитлик чўкарди (Ой бек).Бир вацт дастурхонлар ёзилди, турли таомлар кирди (Эртак). Кеча ўзининг қора парда- сини йиғиштира бошлади, уфқ ощра бошлади (И. Р а ҳ и м). Ер ларзага келди, солдатларнинг устига тупроқ тўкилди (3. Фат- хул л и н).
Бу хил қўшма гап қисмларининг кесимлари бир хил замон шаклида бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда кетма-кетлик мазму- ни гапларнинг умумий мазмун муносабатларидан англашилади: Орзигул дарвозадан ичкари кирди, дарвоза ўз-ўзидан бекилди слом шоир).Тўрга катта гилам солдилар, ўйинчилар келиб цолдилар (Ҳ. О л и м ж о н).
Қиёслаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар
Боғловчисиз қўшма гап қисмларидан англашилган мазмун бир-бирига қиёсланиши мумкин. Шу мазмунга мувофиқ биринчи гап юқори кўтарилувчи, иккинчи қисм эса сусаювчи интонация билан талаффуз этилади ва ҳар икки гап орасида сезиларли пауза бўлади. Бу паузадан гапнинг давоми борлиги сезилиб туради.
Боғловчисиз қўшма гап қисмлари орасидаги бундай қиёс инто- нацияси ёрқин ифодаланмаслиги, гаплар ннтонацияси санаш ин- тонациясига яқинлашиши ҳам мумкин: Утирганлар бир-бирига
цараб олди; ҳеч ким ботиниб жавоб бермади (Ҳ. Шаме).
Бундай конструкциялар умумий мазмунга кўра қиёслаш муно­сабатини ифодаловчи богловчисиз қўшма гап турига киради.
Қиёслаш муносабатини ифодаловчи богловчисиз қўшма гап­ларнинг хусусиятлари уларнинг структурасида ҳам кўринади. Бу хил қўшма гапларни ташкил этган гапларнинг структурасида, гап бўлакларининг шаклида параллеллик, ўхшашлик бўлади. Бундай хусусият айниқса мақол ва афоризм типидаги богловчисиз қўш- ма гапларда ёрқин кўринади: Ёмон бўлмоқ ўзидан, силлщ бўлмоқ сўзидан. Йилци оласи тишдан, одам оласи ичдан. Яхшидан от қо- лади, ёмондандод (Мақол).
Қўшма гап қисмлари ифодаланган воқеа, ҳодисаларни бир- бирига қиёслашдан мақсад уларнинг фарқини очиш, бир-бирига мувофиқ, номувофиқлиги ёки тенг эканлигини кўрсатиш ва улар х.ақида қўшимча маълумот ифодалашдир. Қисмлари бир-бирига қиёсланаётган богловчисиз қўшма гапларда қуйидаги семантик муносабатлар ифодаланиши мумкин:

  1. Богловчисиз қўшма гапни ташкил этган қисмлардан англа­шилган воқеа, ҳодисалар бир-бирига зид қўйилади. Зидлик муно- сабатида асосан қўшма гап таркибидаги айрим бўлакларнинг маз- муни қиёсланади: Булар роҳатда, мен ҳасратда яшабман (О й- бек).Яхши иш битирар, ёмон иш йитирар (Мақол). Унинг руҳи дўстга қуёшдай илиқ, душманга даҳшат (О й б е к). Яхшиях- шига ёндоштирар, ёмон йўлдан адаштирар (Мақол). Жаҳлдушман, ақлдўст (Мақол).

Баъзи боғловчисиз қўшма гапларнинг таркибидаги қисмлар орқали ифодаланган воқеа, ҳодисал-ар бир-бирига зид қўйилмай, иккинчи қисмдаги воқеа, ҳодисанинг рўй бериши биринчи қисмда- ги рўй берган воқеа, ҳодисага мувофиқ эмаслиги англашилиши ҳам мумкин. Биринчи қисм мазмунидан кутилган воқеа, ҳодиса, иккинчи қисмда рўй бермайди. Бу хил қисмларда маълум дара- жада зидлик маъноси ҳам бўлади: Султонмурод ўзини четга олиш- га тиришди, халқ тўлқини уни суриб кетди(Ойбек). Сидиқ- жонкррол бола, буўзига тўқ бир одамнинг қизи... (А. Қ а ҳ- ҳор).
Боғловчисиз қўшма гапнинг айрим турларининг иккинчи қисми- да биринчи қисмдан англашилган зидликка қарамай, м'вълум бир иш-ҳаракатнинг юзага келиши ифодаланади. Бу хил гаплар ўзи- нинг интонацияси ва қўшма гапнинг иккинчи қисмининг биринчи қисмга мазмунан тобе бўлиши билан характерланиб туради: Душ­ман ҳамон яқинлашиб келмоқдапулемёт соқов, Абдуллаевна туртаман, хўмрайиб лабини қисади (О й б е к). Жисмимиз йўқо- лурўчмас номимиз (Ҳ. О л и м ж о н). Минг азоблар билан мен ухлайман, кўз олдимда унинг сурати, (Ҳ. О л и м ж о н).

  1. Қўшма гап таркибидаги қисмларнинг мазмунлари бир-бири­га қиёсланади, чоғиштирилади, шу йўл билан улар ўртасидаги фарқ очилади: Билаги зўр бирни йиқар, Билими зўр мингни йиқар (Мақол). Эти сеники, суяги ўзиники(Ойбек). Мана отаси қана- қа, боласи қанақа... (Ойбек).Бирники мингга, мингники туман- га уради (Мақол).

  2. Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги иккинчи қисмнинг мазмуни биринчисига қиёсланади, унга асосланади.

Одатда, бу турдаги қўшма гапларнинг биринчи қисми мақол ёки афоризмдан иборат бўлиб, қўшма гапнинг иккинчи қисми ва шу мақол, маталларда ифодаланган фикрга ўхшатилади, қиёсла- нади, уларга асосланади. Қўшма гапнинг иккинчи қисмида баён қилинаётган асосий фикрни шу орқали асослашга, исботлашга ҳаракат қилинади: Ука, борборича, йўқҳолича, ишцилиб, бир кунимиз ўтиб турибди(Ойбек). Узи тўймаганнинг сарқити қорин оғритади, онажон, сиздан ортди-ю, бизга жир битдимиI (А. Қаҳҳор).
Бу хил боғловчисиз қўшма гапларнинг таркибидаги асосла- нувчи қисм иккинчи ўринда бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолат асосий диққат қўшма гапнинг биринчи қисмига қаратилган ўринларда рўй беради: Мен қуруқ сўзнинг душманиман, етти ўлчаб бир ке- сиш керак(Ойбек). Болани Шарофат эртага албатта олиб кет- май иложи йўқболасидан айрилса, чумчуқ ҳам чирциллайди (А.Қаҳҳор).
Айрим боғловчисиз қўшма гапларда айирув муносабатига яқин мазмун алоқаси ифодаланади. Қуйидаги қўшма гапнинг биринчи ва иккинчи қисми билан учинчи қисм орасидаги мазмун муноса-
батига диққат қилинг: Менда нима гуноҳ, Йўлчида нима гуноҳ, айбимиз, гуноҳимиз муҳаббатимизми? (О й б е к).
Қиёслаш муносабатининг ифодаланиши қисмларнинг умумий мазмуни орқали, кесимларнинг шакли ва маъноси орқали, баъ- зан айрим лексик элементлар (кириш бўлаклар, антоним сўзлар ва ҳоказолар), орқали ифодаланадч: Очиқ кўриниб турган факт шуки, АҚШ га биз ўз базаларимиз билан таҳдид солаётганимиз йўқ (умуман, ҳеч бир мамлакатда бизнинг ҳарбий базаларимиз йўқ), а ксинча, ғарб давлатлари мана игундай жуда кўп база- ларни қурмоқдалар. Узоцдаги кишнашар, яциндаги тиш- лашар (А. Қ а ҳҳор). Йигит урушга к етди., орцасида ёр қолд и (Ҳ. Олимжон).Еридан айрилган етти йил йиғлар, э лид ан айрилган ўлгунча йиғлар (Мақол).
Утган замон сифатдошининг ёки -мощи шаклли феълнинг зкан, эди тўлиқсиз феъли билан келган шакли қўшма гапнинг биринчи қисмининг кесими бўлиб келганда ҳам, умумий мазмунга кўра қиёславд-зидлаш муносабати ифодаланади (бундай қўшма гапларда интонациянинг роли каттадир): Правлениега тавсия
қилинган рўйхатга Қўшчинордан уч киши кирган экан, қўғазор- ликлар буларнинг ҳаммасига қарши туришди (А. Қаҳҳор). Қаландаров сметани ўқимасдан овозга цўймоцчи бўлган эди, Саида унга мажлис раиси борлигини эслатди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Карима дадасини олиб кетмоқчи эди, чол кар ва соқов бўлиб ол- дикўнмади (А. Қаҳҳор).Саида чиқиб кетмоқчи эди, Носи- ров тўхтатди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Боғловчисиз қўшма гаплардаги қиёслаш муносабати қўшма гапнинг таркибидаги гапларнинг кесимлари инкор шаклда ҳам ифодаланади. Бунда мазкур қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин: Одатда иккинчи қисмнинг кесими инкор шаклида бўлади: Яшаш учун курашдим, олишдим, бошимга тупроқ сочиб, фарёд кўтардим, фойдаси бўлмади (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). У онасидан цолган уйни буздириб, ёғочини сотмоқчи бўлган экан, ҳеч ким олмабди (А. Қаҳҳор).
Гапларнинг қиёсланаётган кесимдан бошқа бўлаклари ҳам инкор шаклда келади: Тоцатлига тоғлар эгар бошини, т о-

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish