Сабаб-натижа муносабати. Боғловчисиз қўшма гапнинг таркибидаги қисмлар сабаб-натижа муносабатини ифодалаши мумкин. Бу ҳолда қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмда ифодаланган воқеа ҳодисанинг рўй бериши ёки рўй бермаслиги- нинг сабабини, асосини кўрсатади: Мен у йўл дещончиликдан ҳе^ нарса ололмадим: Кузги буғдойнинг бошоцлари шира олаёт- ган пайтда, ҳавода ола булут пайдо бўлиб бошоқлар куйиб қов- жираб кетди (С. А й н и й). ёки боғловчисиз қўшма гапнинг бирин-; чи қисми иккинчи қисмда ифодаланган воқеа, ҳодисанинг сабаби- ни кўрсатиши мумкин. Бу ҳолда қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмда рўй берган воқеа, ҳодисанинг натижаси эканлиги англашилади: Сени кўрдим, ўйнади юрак, Булбул каби сайради тилим (У й ғ у н).
Шунга кўра, сабаб-натижа мунссабатини ифодалаган боғлов- чисиз қўшма гаплар икки гуруҳга бўлинади: а) иккинчи қисми
сабаб мазмунини ифодаловчи боғловчисиз қўшма гаплар (нати- жа-сабаб); б) иккинчи қисми натижа мазмунини ифодаловчи боғ- ловчисиз қўшма гаплар (сабаб-натижа).
Боғловчисиз қўшма гапдаги сабаб-натижа муносабатини ифо- далашда, умумий контекст, кесимларнинг лексик маъноси, интонация, урғу, гапларнинг ва гап бўлакларининг ўринлашиши асосий роль ўйнайди, мазмун муносабати шу воситалар асосида келиб чиқади.
Сабаб-натижа муносабатига киришган гапларда айниқса инто- нациянинг роли катта. Агар ўзига хос сабаб-натижа интонацияси бўлмас экан, қўшма гапнинг тури ҳам ўзгаради: Одамлар жим бўлди — Василий мажлисни очди(Казакевич). Бу қўшма гапни турли интонация асосида пайт-натижа, сабаб-натижа, иккинчи қисми сабаб ифодалаган боғловчисиз қўшма гап сифатида тушу- ниш мумкин. Сабаб-натижа ифодаловчи баъзи боғловчисиз қўш- ма гап қисмларини санаш интонацияси билан талаффуз этиш улар- ни пайт муносабатини ифодаловчи боғловчисиз қўшма гапларга яқинлаштириб қўяди: Ер тош цотган; қор мойланмаган аравадай ғижирлайди(Ойбек). Қундан-кунга сарғайиб сўла бошлади; уни гам. адо щилмоцда эди (М. Ибрагимов). Сен бойни ёмон кўрасан, ёлғиз мен сени ундан қутцараман (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Гапинг тўғри, даданг ҳам хизматкорнинг уйланишини сира ёқтир- майди (Ойбек).
А. Иккинчи қисми сабаб мазмунини ифодалов- л овчи боғловчисиз қўшма гаплар. Бу хил боғловчисиз қўшма гапларни ташкил этган қисмларнинг биринчиси натижа ифодаласа, иккинчи қисм бу натижа қандай сабаблар асосида рўй беришини ифодалайди. Иккинчи қисм сабаб ифодалаган қўш- ма гапларнинг биринчи қисми бир текисдаги нормал интонация •билан талаффуз этилади ва интонация гап охирида бир оз кўта- рилади. Иккинчи қисм эса кўтарилувчи интонация билан талаффуз этилади ва ҳар икки қисм орасида гапнинг давом этишига ишора берадиган сезиларли пауза берилади; иккинчи қисми биринчи қисминикига қараганда секин айтилади ва маълум гап бўлакларига логик урғу тушади.
Сабаб муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган қисмларнинг кесимлари қуйидагича бўлади:
Қўшма гапни ташкил этган қисмларнинг ҳар иккаласининг кесими ўтган замон шакли ва мазмунида бўлади: Бобосининг
гапини уқиб олмоц учун унинг кетидан қолмай югуриб юриш ке- рак эди: бобоси бир лаҳза тинчимай юргани-юрган эди(Ойбек). Ростдан ҳам танқидга Қаландаровнинг эти ҳийла ўлган, бундан бирмунча вақт бурун уни биров шунчалик танқид цилса, ҳақиқа- тан тиззасини кўкрагига қўйиб, тилини суғуриб олишга жон- жаҳди билан уринар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Ҳар икки гапнинг кесими ҳозирги замон шакли ва мазмуни- да бўлади (бунда содда гапларнинг бирининг ёки ҳар иккаласи- нинг кесими от кесим шаклида бўлиши мумкин): Қаттиқ совуқ
кунларда қулоқларини эски латта билан боғлаб олса ҳам, бунинг фойдаси йўқ, барибир, бурун ва лаблари титрайди (П. Т у р- сун).Ёз охирида Самарканд да кечалари салқин, кундузлари ис- сщ бўлади: туил пайтида шабада тоғдан салқин ва роҳатбахш ҳаво келтирмайди (О й б е к). Ҳамма айб ўғлимда: гўл, бўиганг (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
Ҳар икки гапнинг кесими келаси замон шакли ва мазмуни- да: Кўмирни кўпроқ сотиб оламиз — қиш анча совуц, келадиганга ўхшайди. Уйни йиғиштиришга улгурмаймиз — ҳозир меҳмонлар келиб цолишади.
Қўшма гап таркибидаги сабабни кўрсатувчи иккинчи гапнинг кесими ҳозирги-келаои замон мазмунида бўлганда, биринчи гапнинг кесими буйруқ феъли шаклида бўлиши ҳам мумкин: Ич,
бобо, совумасин, цорнинг очдир(Ойбек). Лекин эҳтиёт бўл, қал- тис жойлар кўп (Ойбек). Қўрқма отангнинг қаҳридан, мен сенга ёрман (Яшин).Пахтани қилгин эгат, бўлар экан кам меҳнат (Қўшиқ).
Боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган қисмларнинг кесимла- ри турли замон шакли ва мазмунида бўлиши ҳам мумкин:
а) натижа-ўтган замон, сабаб-келаси замон шакли ва мазмунида: Саида бунга жуда суюнди: демак, ҳисобот юзасидан бўлади- ган музокара қизғин ту с олади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
б) айрим ҳолларда сабабни ифодалаган гап маълум предмет — шахснинг ички психик ҳолатини кўрсатади. Бунда иккинчи гапнинг кесими ҳозирги замон феъли орқали ифодаланади, бу ҳолда биринчи гапнинг кесими ўтган замон феъли шаклида бўли- ши мумкин: Сиздан ташвишландим: баъзи вақтда ҳаддан таш- цари ўзингизга ишонасиз(Ойбек).
в) агар маълум ҳаракат-ҳолатнинг рўй бериши учун сабаб ол- динроқ рўй берган бўлса, қўшма гап таркибидаги сабабни ифода- ловчи иккинчи гапнинг кесими ўтган замон шаклида, биринчи гап- ники ҳозирги замон шаклида бўлиши мумкин: Ҳозир унча билин- майди — янги келгансиз... (А. Қ а ҳ ҳ о р). Орща томондан ҳам сол- датлар келмоқда: Четвериков учинчи батальонни ҳам жангга ташлаган бўлса керак(Казакевич).Айрилища тушиб йиғлар икки ёр, сабрлар тугади, синди косаси, ғам билан сарғайди гул- дайин дийдор (Ҳ. О л и м ж о н).
г) натижа мазмунини ифодаловчи биринчи қисмнинг кесими келаси замон, сабабни ифодаловчи иккинчи қисмнинг кесими ҳо- зирги замон шакли ва мазмунида: Бирор нарса кийсанг бўлар эди, ҳаво совуқ (М. Г орький).Томошага бормайман, бу ердаги томошаларнинг ўзи ҳам етиб турибди.
Иккинчи қисми сабаб ифодаловчи қўшма гаплар савол ва унга авторнинг ўзи берган жавоб бўлиши мумкин: Командирда ақл
кўп. Қибланомаси билан мўлжаллаб туриб, бир кичкина тешик топмасмикан — ўтирардик-кетардик... (О й б е к). Ҳа, Сидиқжон ака, мунча тикилиб қолдингиз, чиройли эканми? (А. Қаҳҳор). Билмадим нима бўлди экан, шундан кейин бир қўлим билан оёғим буткул ишга ярамайдиган бўлиб крлди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Биринчи қисми мақол бўлган боғловчисиз қўшма гапларда иккинчи қисм натижа ифодалаб, биринчи қисм ўша натижанинг асо- сиии ифодалайди: Юракнинг дардини дардлашиш босади, қулоқ сол!(Ойбек). Бирники мингга, мингники туманга уради-ҳамма балога цолади (С. Бородин).
Иккинчи қисми сабаб ифодаловчи қўшма гапларнинг шаклла- нишида шекилли сўзининг роли ҳам бор, бу сўз биринчи қисм- нинг кесимидан сўнг келади: Қаландаров жаҳли келганда қандоқ бўлиши аён экан шекилли, шундай кўпириб, шундай тошиб шақил- лаётган Ҳуринисо бирдан тушди, товуши, нечукдир, майин бўлиб қолди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Б. Иккинчи қисм натижа мазмунини ифодаловчи боғловчисиз қўшмагаплар. Богловчисиз қўшма гапнинг таркибидаги қисмларнинг биринчиси сабабни, иккинчиси эса ундан келиб чиқадиган натижани ифодалайди.
Боғловчисиз қўшма гапларнинг баъзи бирида сабаб ва натижа муносабати билан баравар пайт муносабати ҳам ифодаланади. Шунга кўра, сабаб-натижа муносабати ҳам турлича ифодаланади; бир ўринда сабаб-натижа муносабати устун ва ёрқин ифодаланса: Бу етмагандай қайтанга, осов от нимадандир ҳуркиб, бир кўтариб ташлади — жарга қулашимга сал қолди (О й б е к), бошқа ўринларда эса сабаб-натижа муносабати иккинчи ўринга ўтиб» асосан пайт муносабати ифодаланади: Биз ишладик, гуллади туп- роқ, Биз ишладик, кўкарди экин (У й ғ у н). Ишим тўғриланиб кетди, ерим ўзимга қолди(Ойбек). Ячейканинг эътибори кўта- рилиб кетди, комсомоллар ташвиқот ишларини қизитиб юборди (Ҳ. Шамс).
Баъзан сабаб-натижа муносабати билан баравар изоҳлаш, асослаш муносабати ҳам ифодаланади: Зориққан вақтимизда
колхоз царашган эди, қарзимизни уздик (А. Қаҳҳор). Пахта нима эканини бола ҳам билади: кўчада тўртта ёнғоқ, бир сицим пахта тушиб ётган бўлса, аввал пахтага қўл узатади (А. Қ а ҳ- ҳор).
Логик жиҳатдан сабаб олдин, натижа сўнг рўй бериши керак. Шу туфайли сабаб ва натижа муносабатини ифодалаган боғлов- чисиз қўшма гапни ташкил этган қисмларнинг кесимлари турли замон шакли ва мазмунида бўлиши шарт. Аммо бундай ҳолат кам учрайдй. Кузатилган материалларнинг кўпида сабаб ва натижа муносабатини ифодалаб келган гапларнинг кесимлари бир хил замон шаклида бўлади. Шундай бўлса-да, юқоридаги қонуният •бузилмайди; бир замонга оид кесимлардаги ҳаракат-ҳолат, хусу- сият кетма-кет рўй беради: бу ҳол контекстдан, кесимларнинг маз- мунидан англашилиб туради.
Сабаб ва натижа ифодаловчи гапларнинг кесимлари ўтган замон шаклида: Совуқ сув яхши таъсир қилди — улар ҳийла енгиллашиб, аста тентирашди (Ой бек).Бундан беш-олти ой ил- гари йўқладим,— келдингиз, гаплашдик (О й б е к).
Сабаб ва натижа ифодаловчи гапларнинг кесимлари ҳозирги замон шаклида: Кўп яхши гапирасиз, олдингиздан кишининг кет- киси келмайди (М. Горький). Отам қариб цолдилар, онам дардчил — биларнинг неча кцнлиги колганлигини ким билади (А. Қаҳҳор).
Сабаб ва натижа ифодаловчи гапларнинг кесими келаси замон шаклида: ...Қаландаровнинг таклифи, шубҳасиз, ўтмайди; ун- да раиснинг обрўйи тушади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Келаси замонга оид сабаб ва унинг натижасини ифодаловчи гапларнинг кесимлари буйруқ феъли шаклида бўлади: Тилак-
ларингизга етингизлар, мен ҳам кўкрагимни кўтариб, донгдор циз- ларим, қаҳрамонларим билан мақтанай (О й б е к).
Келаси замонга тааллуқли сабаб ва натижа мазмунидаги ҳа- ракат-ҳолат кетма-кет рўй беради. Бу ҳолда иккинчи қисмнинг унда сўзи билан бошланиши сабаб-натижа муносабатини ифода- лашда катта роль ўйнайди.
Сабаб ва натижа муносабатида кесимларнинг бир хил замон шакли орқали ифодаланишининг сабаби шундаки, кўп ўринларда сабаб мазмуни олдинроқ рўй берган бўлса-да, натижа мазмуни билан баравар давом эта беради, уларнинг орасида қатъий чегара бўлмайди: Бу замонда ҳеч ким ҳам кўчада қолмас экан: заводда бири опам бўлди, бири акам бўлди — йўлимни топиб олдим (А. Қаҳҳор). Хўжа Ғиёсиддин Ҳиротдаги баъзи машҳур зот- ларни гўзал тақлид қилди: ўтирганлар ўринларидан қўзғолмай цолдилар (Ойбек). Бу қўшма гапларнинг биринчи қисмидан англашилган мазмун маълум даражада иккинчисидан олдинроқ рўй беради ва баробар давом этади.
Сабаб-натижа муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар таркибидаги гапларнинг кесимлари турли замон шакли ва мазмунида бўлиши мумкин: Армияда ҳамма хабар бир зумда маълум бўлади: разведкачилар ўз бошлицларининг щйтиб келган- лигидан ўша онда хабардор бўлдилар(Казакевич). Пули йўқ, жойи йўц,— хотинни нима щлади? (Ойбек).
Ҳаракат-ҳолатнинг кетма-кет рўй беришини англатувчи бу ҳо- лат сабаб ва натижа муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўш- ма гаплар учун хос бир ҳолдир.
Сабаб ва натижа муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўш- ма гапларни ташкил этган қисмларнинг бири ёки ҳар иккисининг кесими буйруқ феъли орқали ифодаланиши мумкин: Қизчанг йиғ- лайди — сен борма(Ойбек). Уйла, Крратой, ишқилиб, Йўлчи боламга таянч бўл, ёлғизлатма, йигитнинг кўнгли бузилмасин, боши букилмасин (О й б е к).
Сабаб англатувчи гапнинг кесими шарт феълининг керак сўзи билан бирикуви орқали ифодаланиб, натижа ифодаловчи қисми- нинг кесими аниқлик феъли шаклида бўлади: Қаландаровнинг
даъвосига қарши бундай жавоб ҳеч кимнинг эсига келмаган бўл- са керак, ҳамма кулиб юборди ва Саиданинг гапини мащуллади(А. Қаҳҳор).Қаландаров Саиданинг зарбага бундай эпчиллик билан чап беришини сира хаёлига келтирмаган бўлса керак, ўзи шошиб қолди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу хил қўшма гапларнинг тузилишида интонациянинг ўзига хос роли бор.
Баъзи боғловчисиз қўшма гапларда натижа мазмуни биринчи планда бўлади: Эри ҳисобчи, ўзи бригадир, икковининг топгани- дан шундай ҳовли-жой, шундай рўзғор орттириб бўлармикин? (А. Қаҳҳор).
Ухшатиш муносабати. Боғловчисиз қўшма гап қисмларининг биридан англашилган мазмун иккинчисидан англашилган мазмунга ўхшатилиши мумкин, бу ўхшатиш орқали асосий фикр ифодаловчи гапдаги мазмун янада конкретроқ, ёрқинроқ берилади. Одатда^ қўшма гапнинг биринчи қисмида асосий, рўй берадиган, реал ҳо- диса ифодаланиб, иккинчи қисмда реал бўлмаган, ўхшатилган ҳодиса ҳақида гап боради: Қундузи тун деб ўйлаб сарҳадга келди ўғри, кўршапалак охири оташга келди тўғри (Ҳ. О л и м ж о н).
Мақол шаклидаги баъзи ўхшатиш мазмунини ифодалаган боғ- ловчисиз қўшма гапларда ўхшатишдан ташқари, натижа ёки хуло- салаш мазмуни ҳам бўлади: Сув келди — нур келди. Қўшни келди — кўмак келди (Мақол). Хатингни ўқидим — ўзингни кўрдим Ю л и м ж о н).
Бу қўшма гапларда хулосалаш, тенглаш мазмуни ҳам англа- шилади.
Ухшатиш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар одатда икки қисмдан тузилади, қисмлар ҳам структура жиҳатдан мураккаб бўлмай, бир содда гапдан иборат бўлади.
Бу типдаги боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган гапларнинг кесимлари асосан ўтган замон шакли ва мазмунида бўлиб, замон шакллари бир-бирига мувофиқ келади.
Ухшатиш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гапларнинг интонацияси мураккабдир. Бир ўринда боғловчисиз қўш- ма гапнинг биринчи қисми охирига томон бир оз кўтарилиб борув- чи интонация билан айтилиб, сўнгра гапнинг давом этиши сезилиб турадиган пауза берилади, иккинчи гап эса кўтарилиб борувчи юқори интонация билан талаффуз этилади: Майни жуда куп ича- диган Тўғонбекка икки коса май ҳеч кор цилмади: чанқоқ туянинг лаби сувга тегди, холос! (О й б е к).
Боғловчилар қўшма гапларни ташкил зтган қисмлар орасида юқоридаги каби семантик муносабатлардан ташқари, яна бошқача; муносабатлар ҳам ифодаланиши мумкин:
қўшма гапнинг бирИнчи қИСМИ иккинчи қисмдан англашилган ҳаракат-ҳолат, хусусцятнинг рўй бериш пайтини кўрсатади; Каттагина, чирик тўнгак орқасида мукка тушган гавдага кўзи тушди — югурди(Ойбе^). Асқар полвон ўйланиб ҳали жавоб бергунча йўқ эди, оғир буЛуТЛЦ ҳавони артиллерия даҳшатли гум- бирлатиб юборди (Ойбек). Йўлчининг кетганига бир соат қа- дар бўлган эди, Гулнор кўркам сочларини тузатиб, ...тотли кечин- маларга, ўйларга берилиб ўтирарди (Ойбек). Ҳарбий Совет аъзоси машинага^ ўтирди ■— машина жўнаб кетди (Казакевич). Одамлар жим бўлди Василий мажлисни очди (Казакевич). Вақт хуфтондан ўтган; Жувозхонада чироғ кўринди (О й б е к).
иккинчи қисм натижа ифодалайди: Айтайлик — тузатсин! (А. Қаҳҳор).
иккинчи қисм мақсад ифодалайди: Эшикни бекит — совуқ. кирмасин. Яхши ишлайлцк — давлатимиз бой, ҳаётимиз фаровон бўлсин.
Боғловчисиз қўшма гап турли-туман мазмун муносабатлари- ни ифодалашда қўлланувчи синтактик конструкциядир. Шу сабаб- ли боғловчисиз қўшма гацлар орқали ифодаланган мазмун муно- сабатлари кўрсатиб ўтилганлар билан, албатта, чегараланмайди.
Қисмларнинг бири иккинчисини изоҳловчи боғловчисиз қўш- ма гаплар. Боғловчисиз қўшма гапларнинг иккинчи қисми биринчи қисмини турли томондан изоҳлаши мумкин. Бунда: иккинчи
қисм биринчи қисм таркибидаги айрим бўлакларининг маъносини изоҳлайди, тўлдиради ёкц биринчи қисмнинг умумий мазмунини изоҳлаб, шу мазмун билан боғлиқ бўлган турлича маълумотни ифодалаши мумкин: Мен биламан; иқбол бизники, Бизникидир, саодат, шараф(Уйғун).Шуни яхши билинг: ўчмас номингиз, ўчмас бу боғларда босган изингиз (Т. Т ў л а).Нурига ўхшаих цизларнинг ишқи баҳорда ёщан қордай: бир ёқдан ёғиб, бир ёқ- дан эриб кетади (О й б е к)
Бу қўшма гапларнинг иккинчи қисми биринчи >қисм таркиби- даги феъл олмош (биламан, шуни) нинг маъносини изоҳлайди. Учинчи қўшма^ гапнинг иккинчи қисми эса биринчи қисмнинг мазмунини умумий равишда изоҳлаб келади.
Айрим гап бўлаклари изоҳланганда, изоҳланувчи бўлак маъно- си абстракт сўзлар (феъд, олмош, баъзан абстракт от) орқали ифодаланади. Бундай гап бўлаги кўпинча қўшма гапнинг биринчи қисми таркибида бўлиб, унга ЛОгик урғу тушади. Одатда, бу хил қўшма гапнинг биринчи Қисми кўтарилган интонация билан айти- либ, ундан сўнг кейинги гапнинг бошланишига ишора берувчи огоҳлантирувчи пауза бўдади.
Маъноси изоҳланаётган сў3гапнинг турли бўлаги вазифасида кела олади.
Иккинчи қисми биринчи қисмнинг умумий мазмунини изоҳлов- чи қўшма гапларда биринчи қисмнинг мазмуни билан боғлиқ бўл- ган қўшимча изоҳ, маълумот берилади ёки авторнинг муносабати ифодаланади.
Боғловчисиз қўшма гапнинг биринчиси таркибидаги айрим бўлакни изоҳлаб келган иккинчи қисм ўз мазмунига кўра ўзи изоҳлаб келаётган бўлак маъносига тенг бўлади. Бундай қисм функциясига кўра ўзи изоҳлаб келаётган олмош ёки отнинг функциясига тенгдир, шунинг учун ҳам бундай қўшма гап қисми- ни маъноси изоҳланиб келаётган бўлак ўрнига қўйиш мумкин бў- лади: Бир нарса анщ эди: бу одам уни ўзига маҳкам михлаб кетди(Ас. Мухтор). Бу жумладаги олмошни тушириб, Бу одам уни ўзига маркам михлаб кетгани аниқ эди тарзида ифодалаш мумкин.
Бу мулоҳазалардан маълум бўладики, бундай қўшма гапларнинг иккинчи қисми биринчи цисмига нисбатан бирор функцияни бажаради. Бунда иккинчи қисм биринчи қисмга нисбатан субъек- тив, объектив, атрибутив, релятив функцияда келиши мумкин. Шуниси характерлики, қўшма гапнинг иккинчи қисми бирор гап бўлагининг сўроғига жавоб бўлади (нима? нимани? цандай? каби). Сўроқ қўшма гапнинг биринчи қисмидан берилади. Бундай функцияси билан қўшма гапнинг иккинчи қисми гап бўлакларига тенг бўлмайди, бундай номланиш синтактик-семантик функцияга кўрадир.
А. Қўшма гапнинг таркибидаги иккинчи қ и с м биринчи қисмга нисбатан субъектив муносабат ифодалайди. Богловчисиз қўшма гапнинг бу тури икки кўри- нишга эга:
а) биринчи қисмнинг таркибидаги олмош орқали ифодаланган эганинг маъноси иккинчи гапда изоҳланади: Сўзлаб бердинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |