Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet113/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Еки боғловчиси билан тузилган боғланган қўшма гап қисмла- ри бошқа айирувчи боғловчи ёрдами билан тузилган қўшма гап­нинг қисмларига қараганда, мазмунан, грамматик ва интонация жиҳатдан анча мустақилдир, бу хил гапларда бири рўй бериши мумкин бўлган алоҳида ҳаракат-ҳолатлар ифодаланади, гоҳ каби боғловчилар ёрдами билан тузилган қўшма гапнинг ҳар икки қисмида ҳаракат рўй бергани учун, қисмларда ифодаланган ҳара- кат-ҳолатлар бир-бирига боғлиқ бўлади, айрим ҳолларда бири иккинчисини келтириб чиқаради. Еки боғловчиси ёрдами билан тузилган қўшма гап қисмлари интонация жиҳатдан ҳам маълум даражада мустақил бўлади: бу хил қўшма гапларнинг ҳар бир қисми алоҳида оҳанг билан айтилади: ҳатто улар мустақил тугал- ланган интонация билан талаффуз этилиши ҳам мумкин: Еки ер ёмонми? Уруғ ёмонми? Е бўлмаса айб ҳаводами? (Ғ. Ғулом).
Бу хил қисмларнинг бирикиб, қўшма тап ҳосил қилишига са­баб — уларнинг мазмунидир — улар умумий бир фикрни ифода- лайдилар, умумий бир фикрнинг элемента ҳисобланади.
Айирув муносабатини ифодалаган қўшма гап қисмларидан англашилган воқеа, ҳодисаларнинг ҳар иккиси вужудга келади. Аммо қўшма гапнинг бир қисмидан англашилган ҳаракат-ҳолат ёки белги—хусусият бир вақтда эмас, турли вақтда рўй беради. Бунда қўшма гап қисмлари ўзаро гоҳ, дам боғловчилари, ва боғ- ловчи вазифасидаги баъзан, бир, ҳали сўзлари ёрдами билан боғ- ланади: Дам жаҳлим чиқади, дам кулгим қистайди(Ойбек). Гоҳ узоқдан оқ зар кўйлакда кўринади тоғлар, тепалар; гоҳ чўзи- либ қуюқ ўрмонлар, кўз ўнгида аста ўталар (Ойбек).Баъзан кўнглим унга кушдай учади, баъзан яна чўчинқирайман (О й б е к).
Боғланган қўшма гапнинг бу тури қисмлари айрим ўринларда мазмунан анча мустақилликка эга бўлиши, структураси мураккаб- лашиши мумкин: Го.\-гоҳо унинг қудратли цўллари. қалам ушлаб, чиройли ғазаллар, рубоийлар яратарди. Набираси учун ўч олиш фикри гоҳо-гоҳо илондек чақиб, бутун вужудини заҳарлар эди (О й б е к).
Бу хил қўшма гапнинг қисмлари алоҳида тугалланган интона­ция билан айтилади ва орада сезиларли пауза берилади, шунинг учун ҳам улар орасига ёзувда нуқта ишораси қўйилади.
Галма-гал рўй берувчи воқеа, ҳодиса ёки белги-хусусиятни ифодалаган қўшма гап қисмларининг кесимлари ўтган замон ёки ҳозирги келаси замон шакли ва мазмунида бўлиши мумкин. Бу жиҳатдан ёки боғловчиси ёрдами билан тузилган конструкциялар- дан фарқланади (маълумки, ёки боғловчиси ёрдами билан тузил­ган конструкцияларда кесимларнинг замон шакли чегараланган: кесимларнинг ўтган замонда келиши жуда кам қўлланади).

  1. Боғланган қўшма гап қисмларининг кесимлари ўтган замон феъли шаклида: Узоқлардан кенг водий қучоғида гоҳ кўм-кўк ўт ўсиб ётган яйловлар кўринади, гоҳ булутлар ин солган цип-қизил қоялар ва қоп-қоронғи даралар кўзга ташланарди(Ойбек). Тушки овқат вақтида Рўзимат яна эрталабкидай унга-бунга теги- шиб, кушандаларининг тилини қичитиб, баъзан мот қиларди, баъ­зан улар Рўзиматни мот қилшииб бараварига кулишар эдилар (А. Қаҳҳор).

  2. Қўшма гап қисмларининг кесимлари ҳозирги-келаси замон шаклида: Гоҳ узоқдан оқ. зар кўйлакда кўринади, тоғлар, тепалар, Гоҳ чўзилиб цуюқ ўрмонлар, Кўз ўнгидан аста ўталар... (У й ғ у н). Дам қонсираб ханжар, пичоқ, милтиқ билан иш кўрса; дам ўт цў- йиб пахталарга, оловида исинса; Дам истайди колхозчининг тилак, армони синса, Ишонч тўлган юракларда ғайрат тўлқини тинса, дам юзига ниқоб тортиб, ўз кишингдай бўлади (У й ғ у н).

Баъзан қўшма тап қисмларининг кесимлари турли замон шак­лида бўлади: Гоҳ осмонни тутиб ашула янграйди, гоҳ аллақаер- дан гармон товуши келиб црларди(Ойбек).Нури гоҳ севиниб ширин хаёлларга ботади, гоҳ бутун вужудини цўрқув босарди (О й б е к).
Бу ҳолатда биринчи қисмнинг кесим шаклидаги замон кўчи- рилади: иккинчи қисмнинг кесими шаклига мувофиқлашиб, ўт- ган замонга оид бўлади. Баъзан бу хил қўшма гап қисмларининг кесимлари от кесим тарзида бўлади: Гоҳ ошиқ қалбнинг озорида ишқ, гоҳ, ғам-цайғунинг бозорида ишқ (У й ғ у н).
Баъзан айирув боғловчиси ёрдами билан боғланган қўшма гап- лардан олдин умумлаштирувчи мазмундаги гап бўлади, бу ҳолда боғловчили боғланган қўшма гап умумлаштирувчи гапнинг маз­мунини очади, изоҳлайди: Унинг кўз олдида хасис бой даҳшатли циёфаларда жонланади, гоҳ унинг скелети гўристондаги оч итлар билан қоронғида суяк талашади, гоҳ пичан орасидан топган қозон- дан палов ағдарилади (О й б е к).
Айирув муносабатини ифодалаган боғланган қўшма гап қисм- лари анча мустақил бўлган очиқ конструкцияларни ташкил этиши билан бошқа хил боғланган қўшма гаплардан фарқланади. Бир боғланган қўшма гап таркибида ҳар бир айирув боғловчи алоҳи- да бир қисмни ташкил этади ва бу қисмлар ўзаро семантик жи- ҳатдан боғлиқ ёки тобе бўлмайди. Шу сабабли айирув муносаба­тини ифодалаган қўшма гапларнинг бир неча қисмлардан тузили- ши табиий бир ҳолдир.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish