Узб еқистон сср фанлар академияси


Сабаб-натижа муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар



Download 1,22 Mb.
bet114/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Сабаб-натижа муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар
Боғланган қўшма гап қисмларининг бири маълум воқеа, ҳоди- са, ҳолатнинг рўй беришига сабаб бўлган воқеа, ҳодиса-ҳолатни, иккинчи қисм эса шу сабаб асосида рўй берган воқеа, ҳодиса,. ҳолатни ифодалайди: Анор сўзлар ва Зайнаб қалби тол баргидай дир-дир қалтирар (Ҳ. О л и м ж о н).
Бу қўшма гапнинг иккинчи қисми (Зайнаб қалбининг қалти- раши) биринчи қисмдан англашилган ҳаракатнинг (Анор сўзла- шининг) натижасидир. Қўшма гапнинг биринчи қисмидан англа­шилган мазмун иккинчи қисмдаги мазмунни юзага келтиради.
Сабаб ва натижа муносабатини ифодалаган қўшма гап қисм- лари ўзаро бириктирув боғловчиси ёки -у, -ю, -да юкламалари ёрдами билан боғланади. Аммо сабаб ва натижа муносабатининг юзага келишини боғловчи ёки юкламага боғлаб қўйиш тўғри эмас. Қўшма гапнинг умумий мазмуни ёки унинг таркибидаги айрим бўлакларнинг семантикаси, шунингдек интонация ва логик урғу, модал сўзлар сабаб ва натижа муносабатини келтириб чиқаради.
Қўшма гап қисмлари кесимларининг маъносини бир-бирига қиёслаш билан улар орасида сабаб ва натижа муносабати ифода- ланганини тушуниш мумкин.
Айрим ҳолларда қўшма гап қисмлари мазмунини қиёслаш са­баб ва натижа муносабатини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолат, асосан, юклама ёрдами билан бириккан қўшма гапларга ва бириктирув боғловчиси билан бириккан баъзи бир боғланган қўшма гапларга оиддир: Анзират хола эндигина ёруғ кун кўриш- га умид боғлаганида, дамба ва ундан кейин канал иши бошлан- ди-ю, куёв, эвази нақд бўлмаган оғир меҳнатга тоб бера олмай, Кимсанойни олиб шаҳарга кетиб қолди (А. Қаҳҳор).
Боғланган қўшма гапнинг бу хили, ички семантик муносабати- га кўра, эргаш гапли қўшма гапларга ўхшайди. Аммо бу хил конструкциялар мазмуни, грамматик тузилиши ва интонацияси би­лан фарқланиб туради.
Боғланган қўшма гапдаги сабаб ва натижани ифодалаган ҳар бир қисм семантик жиҳатдан маълум даражада мустақилдир. Са­баб ва натижани ифодаловчи эргаш ва бош гапларда эса ҳар икки гап бир-бири билан жипс семантик алоқага киришади; эр­гаш гап эса бош тапсиз уқилмайди, ишлатилмайди. Эргаш гапли қўшма гапдаги тобелик ва ҳокимлик боғланган қўшма гапда бўл- майди.
Боғланган қўшма гапнинг бу турини ташкил этган қисмлар; структураси жиҳатидан мустақил содда гап шаклида бўлади, эр- гаш гапли қўшма гапнинг сабаб англатувчи гапи тугалланган грамматик форма билан шаклланмайди, шунинг учун ҳам бу хил гаплар мустақил равишда қўлланмайди.
Қўшма гапнинг сабаб англатувчи биринчи қисмида интонация маълум даражада кўтарилади ва ундан сўнг қўшма гапнинг да- вом этишига ишора берувчи пауза бўлади. Эргаш гапли қўшма гапда ҳам интонация асосан ана шу тартибда бўлса ҳам, эргаш гапдаги интонация анча юқори кўтарилади ва ундан сўнгги пауза жуда қисҳа бўлади.
Сабаб ва натижа муносабатини ифодаловчи қўшма гап қисм- ларининг кесимларидаги замон шаклларининг қўлланишида ўзи- га хослик бор. Мазмунан бу хил қўшма гапни ташкил этган қисм- ларнинг биринчиси сабаб бўлиб, нккинчиси ундан келиб чиқади- ган натижани ифодалайди. Шунга кўра, биринчи қисмнинг кесими ўтган замон ёки ҳозирги замон шакли ва маъносида бўлса, иккин­чи қисмнинг кесими ҳозирги ёки келаси замон шакли ва маъноси­да бўлиши керак. Аммо амалда кесим шакллари ва шундай бўл- ган конструкциялар жуда кам учрайди.Одатда, боғланган қўшма; гап қисмларининг кесимлари бир хил замон (кўпинча ўтган за­мон) шаклида бўлади. Бу хил кесимлардан англашилган мазмун- нинг кетма-кет рўй бериши, бирининг сабаб, иккинчисининг ундан келиб чиқадиган натижа эканини контекст, қисмларнйнг умумий мазмуни кўрсатиб туради: Самандаров ҳамма колхозчиларни
таниса керак. Шу пайт ёнидагилардан Сидщжон ким эканлигини сўраган ва ҳамма Сидщжонга қараб турган эди (А. Қаҳҳор). Қиз ялт этиб Жамолга қаради-ю, юраги ҳовлиқиб кетди (Ҳ. О л и м ж о н).
Қўшма гап таркибидаги сабаб ва натижани ифодаловчи қисм- лар ўтган замонга оиддир. Аммо улардан англашилган мазмун кетма-кет рўй беради — сабаб олдин, натижа сўнг содир бўлади.
Сабаб ва натижа муносабатини ифодалаган қўшма гап қисм- ларининг кесимлари бир хил замон шаклида бўлишларига сабаб шундаки, бу хил гапларда сабаб ва натижа орасида қатъий чега- ра бўлмайди — аввал сабабни ифодалаган қисмда ҳаракат-ҳолат бошланган бўлса-да, у тугалланмай, натижа мазмунини ифодала­ган қисмдаги ҳаракат-ҳолат бошланади ва ҳар иккиси баробар давом этади: Ғамхонада қашшоқлик кулди ва оила тутдай тўкил- ди (Ҳ. О л и м ж о н).
Бу хил конструкцияларнинг айрим турларида натижа бошлан- ганда сабаб тугалланади, аммо бу ҳолда ҳам сабабдан натижа- нинг келиб чиқиши тезлик билан рўй беради: Бемор дорини ич- ди-ю, таъсири ҳам дарров билина қолди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Сабаб-натижа муносабатини ифодаловчи қўшма гапларни ташкил этган қисмларнинг ички структураси, урғуси ва интона- циясида ўзига хослик мавжуддир. Бунинг сабаби қўшма гапнинг иккинчи қисми мазмуни маълум даражада биринчи қисмга боғлиқ:
бўлишидадир. Одатда сабаб ва натижа мазмунини ифодалашда айрим гап бўлаклари асосий роль ўйнайди. Логик урғу ана шун­дай сўзларга тушади. Қўшма гапнинг икки қисми орасида боғлов- чидан олдин пауза берилади ва иккинчи қисм хулосалаш, натижа- лаш интонацияси, пасаювчи интонация билан талаффуз этилади: Урмонжон қариялар билан ўтказилган бир суҳбатида аллани- мадан гап чиқди-ю, кимдир ер ислоҳотидан бурун бўлган дарё тошқини ҳақида гапирди. (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Сабаб-натижа муносабати айрим сўзлар ёрдами билан бўрт- тирилади. Бу сўзлар, қўшма гап иккинчи қисмининг бошида кела- ди: Ер тагидан ўтказилган бу йўл уйга бемалол кириб чиқишим учун имкон берди ва бунинг натижасида омборим ҳам анча кенгай- ди (Д. Дефо).
Сабаб-натижа муносабатига киришувчи гапларни бириктириш- да хизмат қилган, бундай мазмун миносабатларини янада аниқ- роқ, бўрттириброқ ифодалаш учун ишлатилган шу хил лексик эле- ментлар гап бўлаги вазифасида келади ва ўз лексик маъносига эга бўлади. Иккинчи қисм бошида шунинг учун (ва унинг эквива- лентлари) келган қўшма гапларда ҳам сабаб-натижа муносабати бўлса-да, бу хил конструкциялар сабаб эргаш гапли қўшма гап саналади. Чунки шунинг учун ўзбек тилида тобелаштирувчи боғ- ловчи ҳисобланади ва у бош гап таркибида бўлиб, сабаб эргаш гапни бош тапга боғлаш учун хизмат қилади.
Сабаб-натижа муносабатини ифодаловчи қўшма гапларнинг баъзи бир турларида қисмлар орасидаги семантик алоқа жуда зич бўлади. Қўшма гапнинг иккинчи қисми таркибида, бу, у олмош- лари иштирок этади. Бу олмошлар қўшма гапнинг биринчи қисми- га мазмунан тенг бўлади, уни эслатади ва сўнгги мулоҳаза учун асос бўлади. Бу, у олмошлари гап таркибида эга, тўлдирувчи ёки ҳол вазифасида келади: Отам ҳам менинг ноғора чалишимни кўр- моқчи бўлган деган фикр кўнглимга келиб, ғурурим яна ҳам орт- ди ва бу ҳолнинг таъсири билан ноғора чўпларини яна ҳам баланд- роқ кўтариб, ноғорамга қаттиқроқ ура бошладим (С. Айний).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish