Шундай сўзи равиш ҳоллари олдида келиб, белгининг даражасини кўрсатади: От ҳам шундай тез учириб кетибдики, қулоғи остида шамол ғувиллар эмиш («Афғон эртаклари»),
бош гапдаги шу цадар сўзи эргаш гап томонидан изоҳла- нади. Бу сўз ҳам бош гапдаги феъл кесим ёкихифат ва равишлар орқали ифодаланган от кесим ва равиш ҳоллари олдида қўлла- нади: Айниқса Ҳожарбиби уни шу қад а р суяр эдики, унинг ўпичларини ўпич эмас, ялаш дёса бўларди (А. Мухтор). Унинг япроцлари шу цад а р беғуборки, унга цараб киши гўё баҳорга чициб қолгандай енгил тортади (С. Зуннунова). Ҳали унинг- билмагани шу қад а р кўпки, сўраб охирига етолмасдай кўринди (А. Мухтор). У қўлидаги ўткир пичоқ билан сабзини шу қа- дар зеҳн қўйиб тўғрар эдики, ҳатто Бекбўтанинг разили ҳам қу- лоғига кирмади (Ш. Рашидов).
шунча, шунчалик сўзлари бош гапдаги белгини билдирувчи ҳоллар ёки кесимлар олдида келади: Шодлик шунчалик кучли эдики, худди баҳор тўлқинидек мени ўз оцимига илаштириб кетди (О. ё қ у б о в). Погодин қиз билан шунча кўнгилли суҳбат қур- дики, бир умр эсдан чиқмайдиган бўлиб қолди (Ш. Рашидов). ки ёрдамчиси орқали ўзаро бирикадиган ўлчов-даража эргаш гап- ларида баъзан шундай сўш белгининг ортиқ даражада эканлигини кўрсатиш учун бош гапдаги уюшиқ кесимларнинг ҳар бирида так- рорланиб келади: У шундай хушмуомила, шундай ширин сўз, шундай камтаринки, суҳбатлашиб тўймайсиз (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Кесимлар уюшмай, шундай сўзи билан бирга такрорланиб ке- лиши ҳам мумкин: Энди сарханг шундай боплайди, шундай боп- лайдики, унинг мамнунлигидан асар ҳам қолмайди (М. И б р о- ҳ и м о в).
Бундай қўшма гапларда компонентларни туташтирувчи ки ёрдамчиси уюшиқ бўлакнинг ёки такрорланаётган бўлакларнинг ҳар бирида ишлатилмай, уларнинг охирги элементидагина қўлланади.
Ухшатиш эргаш гапли қўшма гапларнинг айрим турида эргаш гап бош гапдаги воқеани ўхшатиш йўли билан изоҳламай, унинг даражасини белгилаш учун ҳам хизмат қилади. Бундай қўшма гапларда ки ва гўё ёрдамчилари бирга ишлатилиб, эргаш гап бош гапдаги даражани кўрсатувчи шу қадар, шундай, шунча (лик) каби сўзларнинг маъносини ўхшатиш йўли билан изоҳлайди: Эрталабки шамол дарё бўйлаб шундай эсдики, гўё тинч оқаётган сувнинг текис юзи бурилиб кетди(Ойбек).
Эргаш гап бош гапда кесим бўлиб келган шундай сўзини изоҳ- ласа, у даража ва ўхшатишни эмас, фақат ўхшатиш мазмунини билдиради: Ҳозир кўринишда шундайк и, гўё пашшага озор бер- майди (А. Қаҳҳор). Таърифларингиз шундайки, гўё бизнинг ҳеч нарсага аклимиз етмайди (М. Иброҳимов).
Пайт эргаш гап бош гапга ки ёрдамчиси орқали бирикиб, бош гапдаги ҳаракат, воқеаларнинг қачондан бери давом этаётган- лигини кўрсатади. Бу хилдаги қўшма гапларда эргаш гап баъзан икки составли гап шаклида, баъзан бир составли гап ҳолида келади: Эргаш гап икки составли гап шаклида келган бўлса, бош гапдаги ҳаракат воқеанинг давомли ҳолда, маълум вақтдан бери мавжуд эканлигини кўрсатади: Дунё яралмишки, бу офтоб бор (Ғ. Ғулом). Эргаш гап бир составли гапдан ташкил бўлса, бош гапдаги воқеа, ҳаракатнинг давом этиш муддатини, содир бўлиш вақтини билдиради. Кўпинча бундай эргаш гапларнинг кесим составила йил ва ой сўзлари келиб, улар бошқа воқеанинг бажари- лиш вақтини санаб кўрсатади: Бир ойча бўлдики, шу фабрикада ишлаётибман (А. Мухтор). Бундай қўшма гапларда эргаш гап атОв гапларга яқин бўлгани учун мана сўзи ҳам иштирок этади: М ана етти йилдирки, Найманчанинг томирига сув етиб, одамлар- нинг рухи яшарди (А. Мухтор). Мана олти ой бўлдики, мана шу осойишталик бузилди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Компонентлари икки составли гаплардан тузилган айрим қўшма гаплар ҳам ки орқали боғланиб, пайт мазмунини билдиради: У бу ердан кетиптики, шу жанжал давом этади.
Баъзан пайт эргаш гапли қўшма гапларда айрим ёрдамчилар- .дан сўнг ки қўшиб ишлатилади: ...аланглаб бораётган эдики, устларини қор босган четроқдаги биноларнинг биридан бўйдор бир йигит чиқди-да, зинғиллаб келаберди (П. Тур сун).Салим- жон самоварчига энди чой буюрган ҳам эдики, Ражаббобо куча ўртасидан қўй етаклаб ўтди (Саид Аҳмад).Қарасаки, Пўлат- жон рози бўлибди (Саид Аҳмад).
Кесими шарт феъли формасида келиб пайт-шарт мазмунини анг- латган эргаш гап баъзан ўрни алмашиб бош гапдан кейин келади. Бундай эргаш гапларни бош гапга боғлаш учун -са аффиксидан ташқари ки ёрдамчисини олган қачон сўзи ишлатилади: Пул ҳам, мол ҳам... ҳаммаси топилади, қ а ч о н к и яхши оғайнинг, қиёматлик оғайниларинг бўлса! (А. Қаҳҳор)Киши қай вақтда турмуш цуради? Шу вақтда турмуш цуради, қачонкиу ўртоқ оила нима- лигини тушуниб етса (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Сабаб эргаш гап бош гап билан ки ёрдамчиси орқали бири- кади. Бундай қўшма гапларда компонентларни боғловчи ки эргаш гапнинг кесими составида келади. Кўпинча эргаш гапнинг кесими сабаб маъноси билан боғлиқ бўлган сўзлар орқали ифодаланиб, бош гап шу сабабнинг натижасини кўрсатади: Бахтим борки, ҳар нарса гўзал кўринади менинг кўзимга (Ҳ. О л и м ж о н). Азамат- лар, шунга нщоят хурсандманки, қариган чоғимда чўлнинг ҳуснини очиш учун тер тўкиш менга насиб бўлди (О й б е к). Уктам столни ■бир пасда ранго-ранг мевалар билан яшнатиб юбордики, энди Мух- торов бу исрофгарчилик учун ундан ранжиди (О й б е к).
Компонентлари ки ёрдамчиси орқали бирикадиган қўшма гапнинг эргаш гап қисмида гумон оттенкасини билдирувчи -дир элемента қўшилиб келиб, бош гапдаги ҳаракатнинг юзага келишидаги аниқ сабабни эмас, гумон қилинган, тахмин тутилган сабабни билдиради: Бир нарсаси бордирки, дўқ қилади. Биронта далили бор- дирки, сизнинг олдингизга келган.
Натижа эргаш гап асосан бош гап билан ки ёрдамчиси ор- қали бирикади:/£из бу сўзларни шунча мамнуният ва цатъият билан айтдики, унинг олий нияти кўзларидан сезилиб турарди (Ш. Р а- ш и д о в). Бу щйин иш бир неча ҳафта ичида уни шунча сўлит- дики, Саидий уни кўчада кўриб дарров пайщди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Компонентлари ки орқали бирикадиган натижа эргаш гапли қўшма гапнинг бош гап қисмида кўпинча кесимга боғланган шундай, шунча, шу даражада, шунчалик, чунонам, бирам сўзлари иш- тирок этади: Япроқлар шундайин товланадики, қўйнидан шаб- бода кетолмас қочиб(Ойбек). Лола Ҳалимбобо билан Ойқиз- дан шунча уялдики, юзлари анордек цизариб кетди (Ш. Рашидов). Коя тепасида учиб юрган сон-саноцсиз цушлар осмонда шунақангги г и р айланиб учардики, қараган одамларнинг кўзлари қамашиб кетарди. (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Юқорида кўрсатилган эргаш гапли қўшма гаплардан ташқари ,ки ёрдамчиси кўчирма гапли гапларда жудао кўп ишлатилади: У автор гапини кўчирма гап билан боғлашда асосий грамматик во-
сита саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |