ки боғловчиси эргашган қўшма гапнинг кўпгина турларида эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади. Эга эргаш гап, кесим эргаш гап, аниқловчи эргаш гап, тўлдирувчи эргаш гап, ўл- чов-даража эргаш гаплари, пайт эргаш гап, сабаб эргаш гап, натижа эргаш гап ва ўхшатиш эргаш гаплари ки орқали бош гап билан бирикади.
Эга эргаш гап бош гап билан ки боғловчиси орқали бирикади. Бундай қўшма гапларда бош гапнинг кесими кўпинча феъл- дан бошқа сўзлар (сифат, от ёки ҳолат ифодаловчи сўзлар) билан ифодаланиши мумкин: Шуниси цизиқки, кучук билан кийик-
нинг баъзи одатлари бир-бирлариникига ўхшаб кетади (ё. Ш у- куров). Хотиримдадирки, бир вақтлар сени ҳурмат қилар эди (Ойбек).Фақат шуниси эсидаки, у бутунлай хайрлашиб, орани узмоқчи бўлди (П. Қ о д и р о в).
ки боғловчиси орқали бирикадиган эга эргаш гапли қўшма гапда бош гап модаллик оттенкасига эга бўлган айрим феълли би- рикмалардан ташкил топади. Бош гапнинг мазмуни айнан шу феълли бирикмаларнинг мазмунидан келиб чиқмай, шуларга «синоним» бўлган модал сўзлар мазмунини ифодалайди: Шуниси
борки, сўзларида ҳам, товушларида ҳам ғоят яхши бир оҳанг янг- райди(Ойбек). Бундан чиқдики, биз золим бой-у, сиз батрак экансиз-да?! (А. Қаҳҳор).Турган гапки, ...йиғлаб-йиғлаб марза олсанг, кулиб-кулиб суғорасан (А. Қ а ҳ ҳ о р).
ки ёрдамчиси орқали компонентлари бир-бирига бирикадиган эга эргаш гапли қўшма гапда эргаш гап бош гапдаги от характе- ридаги кўрсатиш олмошларини изоҳлаши ёки эгаси бўлмаган гап учун эга вазифасини бажариши мумкин. Бош гапда эга вазифасида келган кўрсатиш олмошлари кўпинча эгалик аффиксини олиб ёки нар с а сўзи билан бирга келиб, воқеа ёки предметни айириб, таъ- кидлаб кўрсатиш учун қўлланади: Шуниси цизищи, ҳали келмас- дан бурун кетиш ғамига тушасиз (А. Қаҳҳор). Шуниси ибрат- лики, кўчалар, жамоат тўпланадиган гавжум жойлар ҳаддан зиёд тоза ва покиза эди (И. Раҳим). Шу нарса дищатга сазоворки, қўриқ ерларни очишга ҳаммадан олдин ёшлар отландилар (А. Қаҳҳор).Одамларнинг шунақангилари топиладики, улар фақат ўзларини ўйлайдилар (П. Т у р с у н).
Бундай қўшма гапнинг бош гап қисми мазмунан аниқловчи эргаш гапли қўшма гаплардаги бош гапга ўхшайди. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапнинг бош гап составидаги бўлаклар бир оз ўзга- риб — аниқланаётган от эга қаратқичли аниқловчига, аниқловчи вазифасидаги шундай, шунаца каби ўзаги кўрсатиш олмоши билан боғлиқ бўлган сўзлар отлашиб эгага айланади. Эргаш гап эса, ҳеч ўзгармагани ҳолда аниқловчи вазифасидаги шундай, шунақа сў- зини изоҳлаб аниқловчи эргаш гап: отлашган эга — шундайлари„ шунацангиси каби сўзларни изоҳлаб эга эргаш гап саналади.
Кесим эргаш гап ҳам бош гап билан ки боғловчиси орқали бирикади. Бу хилдаги қўшма гапларда эргаш гап бош гапда кесим бўлиб келган шу олмошининг маъносини конкретлаштириб келади: Гапнинг пухтаси шу ки, бу азаматлар бўрон билан олишиб енгиб чщади! (Ш. Рашидов) Тилагим шу ки, тоға, аям билан укала- рим кишиларга муҳтож бўлмасин (Ойбек).
Кесим эргаш гапли қўшма гап тўлалигича ўзидан олдинги гап- даги предмет белгисини ифодалаши мумкин. Бундай вақтда бош гап «у ҳам бўлса шуки» шаклида келади: Рост, унинг битта камчи- лиги бор, у ҳам бўлса шуки, сал камтаринроц, бўлиб юради (А. Қаҳҳор).
Кесим эргаш гап бош гапдаги ўринга муносабатни ёки белгининг нима жиҳатдан эканлигини кўрсатувчи кесим — шунда олмошининг маъносини изоҳлайди: Бизнинг бахтимиз шу нд аки, улкан- оғамиз рус халқи ҳамиша биродарлик ёрдамини кўрсатмоқда<(Ш. Рашидов).
Эргаш гап бош гапдаги миқдорни ифодаловчи кесим — шунча- нинг маъносини изоҳлаб келиши мумкин: Куннинг қоронғилиги'.
шунчаки, ҳеч нарсани кўриб бўлмайди (А. М у х т о р).
Кесим эргаш гапли қўшма гапларда бош гапнинг кесими ол~ мошга эмоқ, бўлмоқ ёки иборат сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган қўшма кесим шаклида қўлланиши ҳам мумкин. Эргаш гап' шу хилда келган қўшма кесимларнинг олмош қисминигина изоҳ- лайди. Қўшма кесимнинг кейинги феъл қисми эса, воқеаларнинг юзага келишидаги замонга кўра муносабатини ифодалайди.
Кесим эргаш гапли қўшма гапларда ки ёрдамчиси сўроқ юкла- масини олган бош гап кесимига қўшилиб келади. Бундай эргаш гап бош гап кесими бўлиб келган олмошни изоҳлайди: Сиздан умиди- миз шумидики, кўпчиликнинг фикрига царши турасиз (А. Қ а ҳ- ҳор).
Тўлдирувчи эргаш гап бош гап билан ки орқали бирикади ва бош гапдаги тўлдирувчи бўлиб келган кўрсатиш олмошларининг маъносини конкретлаштириб беради: Сиз шунга ишонингки,
станциядаги сўзим-сўз (И. Р а ҳ и м). Ишни шу нд ан бошлай- ликки, барча оркада қолувчи ишёқмасларга бу ўрнак бўлсин (Саид Аҳмад). Бу йигитлар шу билан фарцланадики, улар ўзларининг немис боскинчиларига қилаётган хизматларини ҳеч яширмасдилар (Медведев).
Do'stlaringiz bilan baham: |