Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet117/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

б) тўлдирувчи бўлиб келади: К ў з и кў р г а жўр бўлсанг ҳам,
'дили кўрга жўр бўлма (Мақол). Сув ўжар лигини, уни тизгинлаш о с он э м а с лигини Пўлатжон биларди(Саид Ахмад). О там аччиқ устида сизга ўша гапларни айтиб нима аҳ- *волга тушганларини Сиз билмайсиз (А. Қаҳҳор).
в) қаратқичли аниқловчи бўлиб келади: Қизи борнинг
пози бор (Мақол). У з и й ў ц н и н г кўзи йўц (Мақол);
г) изоҳловчи вазифасида ҳам келади. Биз қалб и о з о д л и к цуёшидан нурланган меҳнаткаш хотин-қизлар бахтимиз учун кураш йўлида ҳеч нарсадан қўрцмадик ва қўрқмаймиз (А. М у х т о р);
д) ажратилган тўлдирувчи бўлиб ҳам келади: Баланд тоғ усти- •д а бир қизни кўрдим; У зи ҳ у р, л а б л а р и қирмизни кўр- дим;

  1. бирикмали ашщловчи ундалма таркибида келади: Қоши цора барно йигит, асло ололмайсан мени (Қўшиқ). Бундай бирик- ■малар отлашиб ундалма ҳам бўлиб келади: У зи гўзал, сўзи а с ал, шошмай тур (Қўшиқ). Қўли гуллар, дард кўрмасин: цўлингиз (У й ғ у н).

  2. бу хилдаги бирикмалар биргина конструктив ядродан ту- зилганидек, бирдан ортиқ ҳолда уюшиб келиши ёки қўшма гап ту- сида таркиб топиши мумкин: уюшиб келган конструкциялар гап- нинг бир хил бўлаги вазифасини бажаради: Рангизаҳил, к ў з л а р и доим ц,ипқизилбу кўсадан хотинлар цочмайдилар- ҳам (А. Мухтор). Мен м аъ но с и т ў л а, ҳ а р с ў з и ў т д ай~ мақолни яхши кўраман (Ойбек);

  3. қўшма гап тарзида тузилган бундай бирикмали бўлаклар- структурасига кўра боғланган, эргашган қўшма гаплар ва мурак- каб қўшма гапларга ўхшаб тузилиши мумкин: Кўз олдингизга дар- ров б ағ р и кенг, аммо одам л и қ т ўл а Курск вокзали ке- лади (С. Бабаевский)—Боғланган қўшма гап бирикмали аниқловчи вазифасида келган. Шундай цилиб раис қо р л а р- ё ғ и б, из лар босилишига умид боғларда (Ш. Раши­дов) — Эргашган қўшма гап бирикмали тўлдирувчи вазифасида келган. У худди шу бугун меҳмонлар келиб, хужайиннинг- к ў нг л и о линганидан ич-ичидан цувонар эди (А. Мух­тор).— Эргашган қўшма гап тўлдирувчи вазифасида келган. Ага/р цит д ай шу б ҳ а б ў л с а, қолганини кампирнинг ў з и т ў қи б, йўйиб олабилйшига қиз ишонар эди(Ойбек) — Бирик­мали тўлдирувчи шарт эргаш гапли қўшма гап шаклида тузилган. Боланинг қу т и ў чиб, с о қ қ а с и чиққан кўзлари шу қадар' ҳунук эдикй... (А. Мухтор) —Бирикмали аниқловчи равиш эр­гаш гапли қўшма гап шаклида тузилган. Бўтабой ака ҳеч камни’ ўзига тенг кўрмайдиган, агар бир о в б и р он нот ў ғ р и ҳ ара- кат ин и айтса, бунинг ҳақ эканлигини ў з и б илиб т у р с а ҳам, обрўни қўлдан бермаслик учун уни оёц ости қилишга тириша- диган бўлиб қолди (А. Қ а ҳ ҳ о р) — Бир неча эргаш гапли қўшма гап составли кесимнинг етакчи компоненти вазифасида келган;

  4. баъзан бу хилдаги бирикмали аниқловчилар таркибида яна бирикмали аниқловчилар кела олиши мумкин: У курсларидсе ц. из лар оз, йигитлар к ў п ли г ид ан б о ши айланиб, к е л аж а г и э нг у м ид ли кў ринган йигит г а тегмоқчи бўлиб юрган қиз экан (П. Қо д и р о в). Дарчалари з анж и р со- л и н и б беркитилган баъзи уйлар шу қадар оким-жит эдики,... (П.Турсун).

Демак, ўзбек тилида таркибида эга ва кесим мавжуд бўлган бирикмали бўлаклар юқоридаги хусусиятлари билан эргаш гап- лардан фарқланади. \
Эргаш гап бирикмали бўлаклардан фарқли ўлароқ, нисбий ту- гал мазмунни ифодалайди, алоҳида эга ва кесимлари мавжуд бў- лади; бош гапдан маълум интонация билан ажралиб туради в&кўпинча эргаш гапларнинг кесимлари алоҳида олинган содда гап­ларнинг кесимидай шаклланган бўлмайди. Эргаш гапнинг кесими бўлиб келган сифатдош, феълнинг ҳаракат номи формаси ва -гунча аффиксини олган равишдошлар таркибида қўлланадиган эгалик аффикслари маълум даражада ҳаракат бажарувчисини — эгани кўрсатиб туради. Шу жиҳатдаи ҳам у от туркумидаги сўзларда қўлланадиган хосликни билдирадиган эгалик аффиксларидан бир- мунча фарқ қилади. Шунингдек, -ган аффиксли сифатдош формаси ўзйнинг алоҳида эгаси мавжуд бўлса, ўрин ва чиқиш келишиклари- формасида қўллангандагина эргаш гапнинг кесими, шунинг билам бир вақтда бош гапга бириктирувчи восита бўлиб келади.
Уз эга ва кесими мавжуд бўлган бирикмали бўлаклар эса, гапда* кўпиича сифатларга ўхшаш предметнинг белгисини билдириб,. аниқловчи, кесим (составли кесим компонента), изохловчи, баъзан ҳол бўлиб келади; отлашганда эга, тўлдирувчи, қаратқичли аниқ- ловчи вазифасида, шунингдек, ундалма бўлиб келади. Бирикмали бўлаклар уюшиб келиши, шунингдек, қўшма гап, мураккаб қўшма гап шаклида ҳам тузилиши мумкин.
Эргаш гап билан бош гапни бириктирувчи воситалар
Эргашган қўшма гап компонентларини бириктиришда эргаш- тирувчи богловчилар, феъл формалари, юкламалар, кўмакчилар, боғловчи сўзлар, нисбий сўзлар, айрим келишик қўшимчалари, баъзи сўз ясовчи аффикслар, пайт билдирувчи отлар, интонация ва тартиб бириктирувчи воситалар вазифасини бажаради.
Узбек тилида эргаш гапларнинг бош гапга бирикиш йўли асосан икки хилдир: 1) боғловчили эргашиш, 2) боғловчисиз эргашиш.
Боғловчили эргашиш
Эргашган қўшма гап компонентларини бириктиришда асосан эргаштирувчи боғловчилар ишлатилади. Лекин айрим ҳолларда эргаш гап билан бош гап ораларида тенг боғловчилар ҳам қўлла- ниши мумкин.
Эргаштирувчи богловчилар эргашган қўшма гап таркибидаги вазифасига кўра уч группага ажралади: 1) соф богловчилар;

  1. богловчи-юкламалар, 3) боғловчи сўзлар.

Соф богловчилар ҳоким, тобе қисмларни бир-бирига боглайди. Бундай богловчиларга ки, чунки, шунинг учун, негаки, сабабки, шекилли, гўё каби сўзларни киритиш мумкин.
Богловчи-юкламалар эса, ҳам богловчи, ҳам юклама вазифа­сини бажаради. Бу ёрдамчилар гапнинг мазмунини кучайтириш ёки гапга қўшимча оттенка бериш учун қўлланади. Булар агар, бор- ди-ю, башарти, мабодо, токи каби сўзлардир.
Богловчи сўзлар ўз лексик маъносини сақлаган ҳолда қўшма гап қисмларини бириктиради, Демоқ, бўлмоқ каби сўзлар бог­ловчи сўз бўлиб келади.
Соф эргаштирувчи богловчилар орқали бирикиш
Эргаштирувчи богловчилар содда гапда, шунингдек, қўшма гапда тенг бўлмаган компонентларни боглаш учун хизмат қилади.
Эргаштирувчи боғловчилар тузилишига кўра қуйидаги кўринип!- ларга эга: 1) улар туб ўзак ҳолида ишлатилади: ки, гўё каби;

  1. ясама ҳолда қўлланади: негаки, чунки, сабабки, шекилли, токи каби; 3) қўшма ҳолда келади: шунинг учун; 4) айрим боғловчилар эса махсус бирикмалар шаклида тузилади: ҳолбуки (ҳол— эга,н- + бу — кесим, + ки).

Эргашган қўшма гап составида ишлатилишига кўра ҳам эргащ- тирувчи боғловчилар айрим хусусиятларга эга: баъзи боғловчилар бош гап составида (ки, шунинг учун), баъзилари эса эргаш гап составида (эргаш гап олдида) қўлланади (чунки, негаки, гўё каби),

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish