Бундай ўринларда қўшма гапнинг биринчи қисмини ташкил этган тўлиқсиз гап суҳбатдошнинг гапи бўлиб, уни иккинчи бир шахе маълум истеҳзо, ғазаб ва бошқа хил интонация билан айнан такрорлайди. Шунинг учун қўшма гаплар орасида ундов белгиси қўйилади. Бундай тиниш белгилар қўшма гап конструкция- сини бузмайди. Қўшма гапнинг қисмлари ундов, сўроқ, нуқта белгилари билан. ажратилиши хам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |