Зора сўзи иштирок этган гап бош гапдан олдин ёки кейин келиб, умумий мазмунга таъсир этмаслиги мумкин: Зора бугун
ишим битса деб келгандим — Мен келгандим, зора бугун ишим битса деб. Бундай қўшма гаплар «Бугун ишим битармикан деб келгандим» шаклида қўлланиши мумкин.
Шарт эргаш гапли қўшма гапнинг синтактик синонимикаси. Шарт эргаш гапли қўшма гаплар қўшма гапнинг бошқа турлари билан деярли синтактик синоним бўлмай, кўпинча компонентларни туташтирувчи ёрдамчилар алмашиниб қўлланиши мумкин:
-ганда (эди) элементини олган эргаш гап -са (эди) ёрдамчи- сини олган эргаш гапга синоним бўлади: Сен мени севсанг эди, Вася мен бу ғийбатга парво щлмаган бўлардим (С. Бабаевский)— Сен мени севганингда эди... Назокат розилик берса, Пу- латжон тўй қилиб юборишга тайёр эди (Саид Аҳмад) — Назокат розилик берса (эди),...
Составила экан тўлиқсиз феъли иштирок этган эргаш гап -ганда, -са, -ган тақдирда ёрдамчилари билан келган эргаш гапга синоним бўлади: Мен бор экан, ҳеч кимдан қўрқманг— Мен бор бўлсам (бор бўлганда),...
Бўлмаса, йўқса ёрдамчилари қўлланган эргаш гап, кесими шарт феъли формасида келган эргаш гап билан алмашинади: Тез- роц келинг, бўлмаса кетиб қоламиз — Тезроқ келмасангиз, кетиб қоламиз. Сурат олинаётган пайтда ҳамма жим туриши керак, йўқ- са сурат бузилади — Сурат олинаётган пайтда ҳамма жим турма- са, сурат бузилади.
Бўлмаса, йўқса сўзларида инкор маъноси бўлиб эргаш гапга ҳам инкор оттенкасини қўшгани учун бошқа эргаш гап билан ал- машинганда, эргаш гапнинг феъл кесимлари бўлишсизлик аффик- сини олади. Агар эргаш гапнинг кесими бор сўзи билан ифодаланган бўлса, у сўз инкорни ифодаловчи йўқ сўзи билан алмашинади: Бунина бахтига Муродова бор экан, йўқса (бўлмаса) ертўлада ер чизиб ўтирарди — Муродова йўқ бўлса (бўлмаса) ертўлада ер чизиб ўтирарди.
Бош гап йўқ, сўзи билан ифодаланган бўлса, у сўз ҳам бўлиш- сиз формадаги феъл (бўлмаса) сўзи билан алмашиниши мумкин: Суюнчи берсангиз кўрсатаман, бўлмаса йўқ — ...бўлмаса, кўрсат- майман.
Кесими составида -ми юкламаси ёки борми сўзи иштирок этган гап -са аффиксини олган феъл кесимли эргаш гапга синоним бўлади.— Эргаш гап кесими составидаги -ми, борми ёрдамчилари тушиб қолиб, алоҳида интонация билан айтилади: Агар сув бўл- сами, тоғ-тоғ ҳосил битарди — Агар сув бўлса, тоғ-тоғ ҳосил би- тарди. Агар -ми иштирок этган феъл кесим ижро майли формасидаги феъл билан ифодаланса, шарт майли шаклидаги феъл ке- симга синоним бўлади: Тажанг бўлдими — демак ишлаш кўнглида бор — Тажанг бўлса, ишлаш кўнглида бўлади.
Эргаш гапнинг кесими составидаги -май, -чи ёрдамчилари ҳам -са билан алмашиниши мумкин: Бир нарса десин-чи, ўзимиз жазосини берамиз — Бир нарса деса, ўзимиз жазосини берамиз. Шабнам кўрмай, гул очилмас — шабнам кўрмаса, гул очилмайди.
Эргаш гапнинг мазмунидан шарт-пайт ва шарт-чоғиштириш англашилиб турса, бундай эргаш гапларни икки хил эргаш гап ҳо- лида қўллаш мумкин бўлади: Борсанг обод бўлур ўсган элатинг — Борганингда, обод бўлур ўсган элатинг (пайт эргаш гапли қўшма гап). У Зарифхон қаердалигини сўраса, ҳамма индамасди — У За- рифхоннинг қаердалигини сўраганда, ҳамма индамасди.
Шарт эргаш гапли қўшма гаплардаги агар, борди-ю, мабодо, башарти сўзларини тушириб ишлатиш қўшма гап мазмунига деяр- ли таъсир этмайди: Агар ҳар бир колхозчи армия интизоми билан ишласа, тоғни талқон қилиш ҳеч гап эмас(Саид Аҳмад) — Ҳар бир колхозчи армия интизоми билан ишлата, ...Бордию улар сизнинг олдингизга йиғилишса, мен уларга, жоним билан кўп нар- саларни тушунтирар эдим (П. Турсун) — Улар сизнинг олдингизга йиғилишса, ...Мабодо бирор хавотирлик иш бўлиб цолгудай бўлса, ҳаётимдан кечсам ҳам сени қутқараман — Бирор хавотирлик ииг бўлиб қолгудай бўлса,...
Бош гап составида эргаш гапга шпора билдирувчи сўзлар ишлатилган бўлса, эргаш гап ўша сўз ўрнида қўлланиб, ўша сўз- нинг вазифасини бажариши мумкин: Сизни шу ердан соғ-саломат олиб борсам, бу менга катта давлат.
Келтирилган мисолдаги бу сўзи эргаш гапга ишора билдирган эргаш гап шу сўзнинг изоҳини англатади. Шунинг учун ҳам бу сўзи тушиб қолиб, эргаш гап унинг вазифасини бажариб, эга бў- либ келади: Сизни шу ердан соғ-саломат олиб бориш менга катта давлат.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларнинг син- 41 а к т й к с и н о н и м и к а с и. Тўсиқсиз эргаш гапли қушма Гайдар қўшма гапларнинг бошқа турларига синтактик синоним бўла олиши мумкин. Шунингдек, эргаш гапдаги ёрдамчилар бир-бири билан синоним бўла олади:
Агар тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапнинг биринчи қисми бўлишлиликни, кейинги қисми бўлишсизликни — инкорни билдир- са, бундай тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар боғланган қўшма гапга синтактик синоним бўла олади: У эшикни қанча тақиллатса ҳам, товуш берадиган одам бўлмади — У эшикни тащрлатди, лекин товуш берадиган одам бўлмади.
Бундай қўшма гап компонентларининг кесимлари зидликни билдирса ҳам боғланган қўшма гапга синоним бўлиши мумкин: Уйлари фақиргина бўлса ҳам, ҳовли жойлари ҳамиша ойнадек (А. Мухтор)—Уйлари фақиргина, лекин ҳовли жойлари ҳамиша ойнадек.
Бундай қўшма гапларда эргаш гапнинг от кесими билан бирга келган бўлмоқ феъли боғланган қўшма гапга айланганда тушиб қолдирилади. Лекин «Ҳамма гапирса ҳам, сиз гапирманг» типидаги қўшма гапларда кесимлар бир хил бўлгани учун боғланган қўшма гапга синоним бўлмайди.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар боғланган қўшма гап шаклида берилганда, биринчи қисм — эргаш гапдаги шарт оттенкаси бир оз йўқолиб, зидлик, қарама-қарши қўйилганлик устун бўлади.
Шуни қайд қилиш зарурки, ҳар қандай тўсиқсиз эргаш гапни боғланган қўшма гап шаклида қўллаш мумкин эмас: Холмурод оч қолса ҳам... буларга ҳеч нар са эмас (П. Ту р су н). Чироқ ўчиб биз қоронғуда қолмасмиз. У борса-бормаса, мен кетаман. Шамол қанчалик қаршилик кўрсатмасин, улар сўз бермай ўша томонга да- дил қадам отадилар. (Т. Каипбергенов). Келтирилган мисол- лардаги тўсиқсиз эргаш гапни бош гапга бириктирадиган ёрдамчи- ларни бошқа формалар билан бериш мумкин бўлса ҳам, бу гапларни боғланган қўшма гап тарзида қўллаш қийин.
Компонентларни бириктирувчи -са ҳам, -са, -да, қарамай, - (и)б, ҳам, -ган хсолда ёрдамчилари бир-бири билан алмашиниб ишлати- лиши мумкин: Санъатга моҳир усталар туну кун тинмай ишласалар ҳам, устлари йиртиқ-ямоқ эди (С. Бародин) — Санъатга моҳир усталар туну кун тинмай ишлаганларида ҳам, устлари йиртиқ-ямоқ эди. Бу соч ғамгин юзини бекитган бўлса-да, қўллари киши юзига ящол ташланиб турарди (Г. Николаев а)—Бу соч ғамгин юзини бекитган бўлишига қарамай (бекитган бўлса ҳам), цўллари киши юзига ящол ташланиб турарди. Офтоб тобланиб тургани ҳолда (турса ҳам) ёмғир ёғмоқда эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |