Қарамай ёрдамчиси орқали бириккан қўшма гапларда эргаш гапнинг кесими составидаги бўлмоқ феъли тушиб қолиб, кесим от ясовчи-лык аффикси, эгалик ва жўналиш келишик аффиксларини қабул қилиб, бош гапга боғланади: Вақт кеч бўлишига қарамай, кун совуқ эмас (А. М у х т о р) —Вацт кечлигига қарамай, кун совуқ эмас. Дарахт барглари ва кўкйтлари устига тушган тонг шабнами эриё кетган бўлишига қарамай, қШилоқ кўчасидаги жимлак ҳали бузилмаган эди (Р. Ф а й з и й)—...эриб кетганлигига...
Агар эргаш гап составидаги бўлмоқ феъли боғлама эмас, ҳара- кат маъносини нфодалаб келганда тушиб қолмай, кесим таркибида ишлатиладн: Гарчи ўзидан бошқа ошхўр бўлмаса ҳам, бировдан қизғонгандек тез-тез олар ва чайнамасдан ютар эди (П. Турсун)—Узидан бошқа ошхўр бўлмаслигига қарамай, бировдан қиз- ғонгандек тез-тез олар ва чайнамасдан ютар эди.
Кесимлари составида -ганда ҳам ёрдамчиси иштирок этган эргаш гапда пайт оттенкаси кучли бўлса, пайт эргаш гапга синоним бўлиб келиши мумкин: У кийиниб, чемодан кўтариб чищанида ҳам, Му род ҳамон тиз чўкканича турарди(СаидАҳма д)—У кийиниб, чемодан кўтариб чищанида, Мурод ҳамон тиз чўкканича турарди.
Бундай қўшма гапларда шартга кўра тўсиқ кучли ифодаланган бўлса, пайт эргаш гапга синоним бўла олмайди: -ганда ҳам ёрдамчиси тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда ишлатиладиган бошқа ёрдамчиларга синоним бўлади: Буғдой қалин бўлганда ҳам, ўз
вақтида ўриб улгурамиз — Буғдой қалин бўлса ҳам, ўз вақтида ўриб улгурамиз.
Кесимлари аниқлик майли формасидаги феъл билан ифода- ланиб ҳамки ёрдамчисини олган эргаш гап -са ҳам (ки), -ганда ҳам ёрдамчиси орқали бош гапга бирикадиган эргаш гапга синоним бўлади: У кутди ҳамки, Саидий жавоб бермади — У кутса ҳам (кутганда ҳам), Саидий жавоб бермади.
Бош гаплари бир составли гап ҳолида ташкил топган тўсиқ- сиз эргаш гапли гаплар содда гапга синоним бўла олади. Бундай конструкцияларда тўсиқсиз эргаш гап бирикмали эгага, бош гап составли кесимга айланади: Холмурод ўрикдан йиқилиб тушса ҳам, оч қолса ҳам, буларга ҳеч нарса эмас — Холмуроднинг ўрикдан йиқилиб тушииш, оч қолиши буларга ҳеч нарса эмас.
Бундай гапларда кўпинча тўсиқсиз эргаш гапдаги эга билан кесим тузилишига кўра бир оз ўзгариб, бошқа бўлак вазифасига кўчади, эга қаратқичли аниқловчи, кесим ҳаракат номи формасидаги тўлдирувчи вазифасида қўлланади.
а) Кесимлари бўлишли ва бўлишсиз формадаги феълларнинг жуфтланиши орқали ясалган эргаш гапларда жуфтланган кесим- лар айрим-айрим ҳам ёрдамчисини олади:
Тўйига айтса-айтмаса борамиз — тўйига айтса ҳам, айтмаса ҳам борамиз ёки айтса ҳам борамиз, айтмаса ҳам борамиз.
Кеиинги ҳолатда бош гапнинг кесими ҳам эргаш гапнинг так- рорланаётган кесимлари билан бирга қўлланади.
б) Эргаш гапни бош гапга туташтирувчи равишдошнинг -(и)б аффиксини олган формаси -гани билан га синоним бўлиши мумкин: Чироц ўчиб биз қоронғуда қолмасмиз — чироғ ўчгани билан биз қоронғуда қолмасмиз.
Натижа эргаш гапли қўшма гапларнинг синтактик синонимикаси. Натижа эргаш гапли қўшма гаплар баъзан боғланган қўшма гапга синоним бўлиб келиши мумкин.
бундай вақтда бош гапда деярли ўзгариш рўй бермай, бош гай-
даги -ки ёрдамчиси ва шундай, шунча каби сўзлар қўлланмайди: Адолат унинг кўзига шундай бир ғазаб билан тикилдики, бой қовоғини солиб, юзини четга бурди (С. 3 у н н у н о в а) — Адалот унинг кўзига ғазаб билан тикилди, бой цовоғини солиб юзини чет- га бурди. Бу давр ичида дўсти шу қадар ўзгариб кетиптики, у ни дабдурустдан таниб олиш қийин эди (С. Бабаевский) — Бу давр ичида дўсти ўзгариб кетипти, уни дабдурустдан таниб олиш цийин эди.
Бундай қўшма гаплар ёрдамчиларсиз ишлатилганда сабаб мазмунини англатувчи қўшма гапларга яқинлашади. Шунинг учун уларнинг ораларида сабаб боғловчиларини ишлатиб, сабаб эргаш гапли, қўшма гап ҳолида ишлатиш мумкин бўлади: Уқиш билан
шунча овора бўлиб кетдики, бу ҳақда ўйлашга фурсат ҳам бўлма- ди (Ш. Рашидов) •— Уқиш билан овора бўлиб кетди, шунинг учун бу ҳақда ўйлашга фурсат ҳам бўлмади. Ҳаво шу қадар иссщ, дим эдики, эрталаб ўрилган пичан кечгача шақирлаб қуриб қолди (С. А н о р б о е в) — Ҳаво иссиқ, дим бўлгани учун эрталаб ўрил- ган пичан кечгача шацирлаб қуриб қолди.
Айрим натижа эргаш гапли қўшма гаплардаги шундай, шунча каби боғловчи сўзларни қўлламаслик мазмунга бир оз таъсир этади. Шунинг учун бундай қўшма гапларни боғланган қўшма гап тарзида қўллаш қийин: Эшон шундай бир инградики, суяклари зир- цираб кетгандай бўлди (П. Турсун).— Япроқлар шундайин тов- ланадики, қўйнидан шаббода кетолмас қочиб (Ойбек).
Бош гап составидаги шундай, шу қадар, шунча, шу даражада, шундайин, шундай биркаби сўзларнинг бири ўрнида иккинчисини ишлатиш мумкин: Ефим унинг гапига шундай қатъий кесиб жавоб бердики, бу жавоб Онахоннинг ҳали-ҳали эсида (А. Мухтор). ...шу қадор (шундайин, шунча) кескин жавоб бердики...
Натижа эргаш гапни бош гапга туташтирувчи -ки ёрдамчисини тушириб қолдириб, ёрдамчисиз эргашган қўшма гап ҳолида ишлатиш мумкин: Улар ўн беш кун ичида тўғон қуриладиган ерга шу қадар кўп тош, шағал келтиришдики, сой қирғоғидан тош чиқа- ришга ҳеч қандай эҳтиёж ҳам қолмади (Ш. Рашидов).
Демак эргашган қўшма гапларни турлича синоним вариантлар орқали ифодалаганимизда ё қўшма гаплигича қолиб ёрдамчилар- гина бир-бири билан алмашинади, ёки бирикмали бўлаклари, обо- ротлари мавжуд бўлган содда гапга айланади. Баъзи эргаш гапли қўшма гапларни бошқа синоним вариантлар билан ифодалаш қийин: Подшонинг қизлари ҳақиқатан ҳам шундай гўзал эканки, уни цалам билан тасвирлаб бўлмас экан («Афғон эртаклари»)—- ...шунчалик, шу даражада, шу қадар гўзал эканки,...
Do'stlaringiz bilan baham: |