Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди,
Бир ўлкаки, қишларида шивирлар баҳор.
Бир ўлкаки, сал кўрмаса қуёш соғинар,
Бир ўлкаки, асабидан ғайрати тошар (Ҳ. О л и м ж о н).
Бош гапда маънони кучайтириш оттенкаси билан қўлланган ҳар олмоши ҳам аниқловчи эргаш гап томонидан изоҳланиши мумкин: Ҳар шафтолики, камалакка солиб отсанг, девор ағнайди (А. Қ а ҳ- ҳ о р). Ҳар гиламларки, кўзинг қамашади.
Баъзан ки ёрдамчиси орқали бош гап билан бирикадиган аниқ-
ловчи эргаш гаплар составила гўё ёрдамчиси ишлатилиб, бош гап* даги предметам ўхшатиш йўли билан аниқлайди: Унда шундай
туйғу бор эдики, гўё у осмонни ҳам алдагандай эди (Г. Николаева).
ки ёрдамчиси ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гап компонентларини бир-бирига боглаб, воқеа ёки белгининг ўлчовини ёки даражасини билдиради. Бундай эргаш гапларда қисман натижа мазмуни англашнлади. Даражанинг ортиқлигини кўрсатиш ёки маънони кучайтириш учун баъзан эргаш гап составида ҳатто юкла- маси ишлатилади: Самолёт шу қадар секин ва осойишта қўндики,. ҳ ат т о уларнинг ерга тушган соялари ҳам жонлидай сеҳрли, гў- зал бўларди (Ш. Рашидов).
Улчов-даража эргаш гапларнинг кесими составига даражада сўзини қўшиб, бош гапдаги шундай, шунча каби сўзлар ўрнига қўйиб кўрсак, даражани ифодалаётгани аниқ кўринади: Зарафшон шундай чиройли йигит бўлибдики, унга бир қараган киши кўзини узолмас экан («Афғон эртаклари») — Зарафшон бир қараган киши кўзини узолмайдиган даражада чиройли йигит бўлибди.
Эргаш гапнинг бош гапга феълнинг шарт формаси орқали би- риккан тури кўпроқ белгилар ўлчовини кўрсатса, ки ёрдамчиси воситаси билан туташган тури эса, кўпинча даражани кўрсатади.
Бош гапдаги белгининг даражасини кўрсатувчи шундай, шунча, шу қадар, шу даражада, шунчалик каби сўзларнинг тўла маъноси эргаш гап томонидан кўрсатилади — эргаш гап ўзаги кўрсатиш олмоши билан боғлиқ бўлган даража билдирувчи юқоридагн сўз- ларнинг маъносини тўла очиб бериш учун хизмат қилади:
эргаш гап бош гапдаги шундай сўзини конкретЛаштириб,. изоҳлаб келади: Конверт устидаги адреслар ҳам, исм-фамилиялар- ҳам шундай чиройли щлиб ёзилганки, ҳар қандай кишининг ҳаваси келади (Р. Ф а й з и й). Бош гапдаги шундай сўзи составлв кесимни ёки феъл кесимни изоҳлаб келиши мумкин: Тоғда шундай кучли шамол турибдики, мард оёғини зўрға-зўрға босар экан («Афгон эртаклари»). Пахталаримиз шундай яшнаб кетганки, ҳавасинг келади (Ш. Рашидов).
Do'stlaringiz bilan baham: |