сен тинч (Мақол). Бу қўшма гапни ташкил этган содда гаплар умумий бир фикрни — кишининг тинчлиги нима билан бўлишини ифодалайди, бу мазмун ҳар бир содда гап алоҳида олинганда англашилмай қолади.
Қўшма гап таркибидаги гаплар грамматик томондан ҳам бир-бирларига боғлиқ бўладилар. Бу хил гаплар кесимнинг бир хил ёки бир-бирига мос шаклда эканлиги, уларда умумий дара- жали бўлакларнинг бўлиши, содда гаплар таркибида мазмуни изоҳланаётган бўлакларнинг мавжудлиги, кесимлар бир хил бўл- ганда, уларнинг бир ўринда умумлашган ҳолда берилиши ва бошқа хусусиятлар қўшма гап таркибий қисмларини грамматик структура томондан бир-бирига яхлит боғлаб қўяди.
Қўшма гап таркибидаги гапларнинг интонация жиҳатдан ҳам ўзига хос хусусияти бор. Қўшма гап таркибидаги бир гапнинг интонацияси ва ҳар икки гап орасидаги пауза иккинчи бир гапни талаб этади; интонация қўшма гапнинг охирида тугалланади.
Демак, қўшма гапни ташкил этган гаплар мазмуни, грамматик қурилиши ва интонадияси билан алоҳида қўлланувчи мустақил содда гаплардан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай содда гапни бириктириб, қўшма гап ҳосил қилиш мумкин эмас.
Узбек тилида қўшма гаплар маълум мйзмун муносабатларини ифодалаши, грамматик белгилари, тузилиши ва интонациясига кўра, уч типга бўлинади:
Боғловчисиз қўшма гаплар.
Боғланган қўшма гаплар.
Эргаш гапли қўшма гаплар.
Қўшма гапларнинг тузилиши
Қўшма гап маълум воситалар билан ўзаро жипс боғланган гаплар бирикмасидан иборат. Маълум мазмунни ифодалашда хизмат қилган гаплар грамматик, лексик-грамматик ва лексик воситалар ёрдами билан ўзаро бирикади. Бундан тапщари, қўшма гапни тузишда қўшма гап қисмларининг замон муносабати, гапларнинг интонадияси ва ўринлашишининг ҳам роли каттадир. Кўрса- тиб ўтилган воситалар фақат қўшма гапни тузиб қолмасдан қўш- ма гап қисмлари орасида маълум семантик муносабатларнинг ўр- натилиши учун ҳам хизмат қилади.
Грамматик воситалар. Қўшма гапни ҳосил қилувчи грамматик воситаларга боғловчилар, юкламалар, кўмакчилар, келишик формантлари киради. Бу воситалар билан боғланган ва эргаш гапли қўшма гаплар тузилади (бу воситалар қўшма гапнинг ҳар қайси турида алоҳида изоҳланади).
Лексик-грамматик воситалар. Қўшма гапни тузишда хизмат қилган лексик-грамматик воситаларга сифатдош, равишдош, шарт феъли, буйруқ феъли, ҳаракат номи шакллари киради. Бу сўз турлари, ўз семантикаларига кўра, маълум бирик- мада, конструкцияда қўшма гапни тузишда хизмат қилади (бу воситалар эргаш гапли қўшма гаплар бобида изоҳланади).
Лексик, воситалар. Махсус лексик воситалар ва айрим гап бўлакларининг семантикаси, функцияси, ўрни қўшма гапни тузишда, маълум мазмун муносабатларининг ифодаланишида муҳим воситачилик ролини ўйнайди. Лексик воситалар қўшма гапнинг ҳамма турида қўлланади. Аммо қўшма гапни тузишда грамматик ва лексик-грамматик воситалар қўлланган ўринларда лексик воситаларнинг роли сусаяди, аммо йўқолмайди. Айниқса, боғловчисиз қўшма гапларда лексик воситаларнинг роли каттадир, улар боғловчисиз қўшма гапни тузувчи асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Қўшма гапни тузувчи лексик воситаларнинг қуйидаги кўри- нишлари бор:
Айрим'лексик элементлар. Боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган гапларни бир-бирига боғлашда шу гаплар тар- кибидаги айрим лексик элементлар ва баъзи гап бўлакларининг роли каттадир. Бу хил лексик элементлар боғловчилик функция- сини турлича бажаради.
Айрим кириш бўлак ва кириш; бирикмалар ҳамда айрим суз бирикмалари қўшма гапларни ҳосил қилишда хизмат қилади. Бундай бўлак ҳамда бирикмалар биринчи қисми таркибида бўлса, мазмунан сўнгги гапни, агар иккинчи қисми таркибида бўлса, ол~ динги гапни талаб этади.
Изоҳлаш муносабатини ифодалаш учун яъни, умуман, бир суз билан, бошқача айтганда, масалан, қисқаси, бунинг устшга, щисца- сини айтганда, шу билан бирга, тўғрироғи ва шу каби сўз ва ибо- ралар қўлланади: Ижтимоий аҳволларини сўрайман, яъни бой- ми, бечорами, дещонми, чорвадорми? (С. И.).
Қиёслаш муносабатини ифодалаш учун шунга қарамай, шундай бўлса-да, афсус (афсуски), аксинча, акс ҳолда, ҳақиқатда, биринчидан, иккинчидан, бир томондан, иккинчи томондан, мщар- рар, менинг фикримча, унингча, бахтга царши, бундан ташщри каби кириш бўлак ва кириш бирикмалар ишдатилади: Ҳуринисо икки ёқлама қайғуга цолди: бир томондан, эрига ичи ачиса, иккинчи томондан, ўғлининг ноцобиллигидан куйиб жизғинак бўлаёзди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Булар билан крронғида сўзлашганига севинди, акс ҳолда кўкариб шишган башараси чапанининг иззат нафсини сўн- дирган бўлар эди!(Ойбек). Бу имо-ишораларга баъзи одамлар таажжубланди, баъзилар тайинли жавоб бермади, масалан, Уми- да хайрихоҳлик билдирса ҳам, мушукнинг зулмидан қутулиш учун унинг бўйнига қўнғироқ осиш энг яхши нарса, лекин бу қўнғироц- ни ким осади дегандай цилди (А. Қаҳҳор). Лекин бу нарса Қаландаровнинг тафтини босолмади, аксинча, юрагига ўт ёщлди (А. Қаҳҳор).
Do'stlaringiz bilan baham: |