Узб еқистон сср фанлар академияси


ИЗОҲ ГАП ВА ИЗОҲ СУЗ БИРИКМАЛАРИ



Download 1,22 Mb.
bet100/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

ИЗОҲ ГАП ВА ИЗОҲ СУЗ БИРИКМАЛАРИ
Маълум гап таркибида шундай гаплар ёки сўз бирикмалари бўладики, улар асосий гапдан англашилган мазмунга ёки унинг таркибидаги айрим бўлакларнинг маъносига оид қўшимча изоҳ- лар, қўшимча маълумотлар, айрим тузатишлар беради. Ана шу ўзига хос маънолари билан улар кириш гаплардан фарқланади. Бундан ташқари, кириш гаплар асосий гап мазмунига ёки унинг айрим бўлаклари маъносига яқин туради. Бу кириш гапларнинг интонацияси ва структурасидан ҳам кўриниб туради. Изоҳ гаплар ёки изоҳ сўз бирикмалари асосий гапнинг умумий мазмуни ёки унинг айрим бўлаклари маъносидан узоқроқ туради, ўзига хос алоҳида интонация билан талаффуз этилади, бу интонация асосий гап интонациясидан фарқланади. Шу билан бирга изоҳлаш вази­фасида айрим сўз ёки сўз бирикмаси ҳам келиши мумкин.
Изоҳ гаплар асосий гапнинг умумий мазмунига оид бўлиши ёки асосий гапнинг айрим бўлакларининг маъносини изоҳлаши мум­кин: ...рўмолчага тугилган қандни, гўшангада кийилажак юпқа оқ кўйлакни (бунга ҳам домланинг «нафаси» теккан) ва бир парча қоғознинг юзига... ёзилган... «эзиб-ички»ни... рўмолчага тугиб,... белгили жойга қўйди (О й б е к). Кампир паранжини бошга илиб, Нурини машҳур «Қўнғироқ» фолбинга ...(баъзилар «рост фолбин» ҳам дейишади) судради(Ойбек). ...Отасини бир кеча қонга беланган ҳолда зиндон ёқасидан топганларида (уни зиндон- дан қочганлар ўлдириб кетишган эди) Абдусамад ўн яшар, қўр- қоқ, лекин писмиқ, қув бола эди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Олдин у билан ар­мия қўмондони гапиришди, кейин (буни Озеров сира кутмаган эди) генерал майор Бородин гапиришди (Бубен).
Изоҳ гаплар қуйидаги маънони ифодалаш учун хизмат қилади:

  1. маълум воқеа, ҳодиса ёки хусусиятнинг рўй бериш ёки бер- маслик сабаби: Қурбон ота унинг суҳбатини хушламас ҳам, одам- нинг юзи иссиқҳамсафар бўлиш тўғрисидаги сазосини ўлдир- мади (А. Қаҳҳор). ...тикилган кенг, узун оқ шоҳи кўйлак (цут- ли кунда «бурма кўйлак» кийишни онаси ман этган), бошида байт- лар ёзилган катта санама рўмол эди (О й б е к). Хохол стол ости- да оёғини типирлатиб (у ҳеч қачон оёғини бирданига ўнглаб цўёл- мас эди), шипда ва деворда ўйнаган офтоб шуъласига қараб сўз- га киришди (М. Горький).

  2. айрим сўз ёки сўз бирикмаларига изоҳ беради: изоҳлаш ор- қали шу бўлак ҳақида қўшимча маълумотлар ҳам ифодаланади: Ў «хонаки» отни (от заводи ишчилари паст зотли отларни шундай деб аташарди) эгарлаб миниб олди (Дм. Ерёмин). ...бақувват қўллари, сўзларидаги қишлоқча соддалик ва тўғрилик (бу хусу- сиятни камбағал одамларда катта фазилат деб топар эди бой) ун- га жуда ёқди (Ойбек). Қирғиз Рроз белбоғига маркам чандиб тугилган биттагина сўлкавойни (ким билади, буни қачонлардач бери сақлаб келган) чиқариб, секингина ташлади (Ойбек).

  3. маълум воқеа, ҳодиса ёки хусусиятлар қиёсланади: Бу ада- биёт мавжуд воқеликни фотографик усулда акс эттирган эмас (акс ҳолда, бу реализм эмас, натурализм бўлиб қолар эди), йўқ, бу адабиёт рус воқелигини бутун ҳаётий реаллиги билан худди рассом сингари бадиий равишда акс эттирган(Калинин). Бу нарса Англияда ишланадиган чодирларга ўхшарди (Англияда бу хил чодирларни «қўй туёқ» деб атайдилар) (Д. Д е ф о). Менинг кетганимга икки ой бўлди деганда «тажриба станцияси» (йигит- лар унга «газандалар уяси» деб ном қўйишган) мамлакат ичкари- сига, фронтдан саксон километр нарироща кўчипти (Г. Б р я н- цев). Козета хунук эди (эҳтимол, у бахтли бўлганида ёқимтой бўлиши ҳам мумкин эди) (В. Гюго). Худодан қўрққан сахий одамлар бундай гапларни, биз-ку монахлар-а, итга ҳам айтмайди (Чехов).

  4. тўсиқсизлик: Иккинчидан, бу хизматкорнинг қизига уйла- нишни, циз қанча чиройли бўлмасинўз ғурур, ўз обрўси учун катта нуқсон деб билган эди (О й б е к).

  5. маълум ҳаракат-ҳолат ёки предмет, хусусиятни конкретлаш- гириш ёки эслатиш, таъкидлаш, дицқатни жалб этиш: Биласизми, Иўлчи, бир шоирбилмадим, Сўфи Оллоёрми, шундай деган- лар...(Ойбек).Уша кун эдими ёки бошқа бир кун (аниғи эсим- да қолмаган) мактабда ўқишлар тамом бўлиб, болалар тарқала- ётганда, Ҳабиба мендан сўради (С. А й н и й).

  6. маълум ҳаракат-ҳолат ёки предмет, шахсни, хусусиятни характеристикалаш: Ҳозир Дунай пўлат рангида бўлса керак,— дейди (Сиверцев ленинградлик эди) (О. Гончар). Эркаклар- нинг бири марказий газетанинг мухбири, иккинчиси инженер (Маликбоев уни Фёдор Макарович дер эди) қиз эса Москва институтини битириб келган экан (А. Қ а ҳ ҳ о р). Нина Алексеев­на (у қишлоқдаги севимли ўқитувчисини эсларди) Водил меники эмас, менинг шаҳрим Вязьма, демайди-ку? (Р. Файзий). Кимки ўткир зеҳнли бўлса,— Маркс эса зеҳни ўткир эди; ҳеч нимани. эс- дан чицармас эди,—у кўп ўқиш натижасида ўрганилаётган тил- нинг сўзларини ва гап тузилишларини тез ёдлаб ва билиб олади (В. Л и б кн ет).

  7. маълум ҳаракат-ҳолат ёки хусусиятнинг рўй бериш шарти- га кўра изоҳлаш:

а) шарт: Атрофдамиршаблар ва бащришган битта-яримта мастлар истисно қилинса, бошқа ўткинчи, бошқа товуш йўқ (О й- б е к). Ҳатто, ер сотишни хаёлга келтирмаган одамларнинг ерла- риниагар уларнинг ерлари ўз ерларига чегарадош бўлсаўзи- никига қўшиш учун ҳеч нимадан тоймас... эди (О й б е к). Фақат, овқатни ўғиллари, келин ва набиралари билан бирликда ейишни (меҳмонлар бўлмаганда) ўзи учун шарт қилиб олган(Ойбек).
б) пайт: Оналари, бувилари билая тўйга келган меҳмон бола- ларгауларнинг кийимларига яхши разм солингандан сўнгтегишли муомалада бўлади (О й б е к).

  1. маълум ҳаракат-ҳолат ёки предмет, хусусиятлар ҳақида ав- торнинг қўшимча маълумоти, изоҳи: Қўлга базур илинадиган кичкина қалам билану бу қаламчани ер-кўкка ишонмас эдимахорка қоғозларига ёзиб, Яўлчига русча ҳарфларни танитди (Ойбек). Айтгандек, ҳой дўстим, мана шу ойи (қоровул кулди- да, боцди осмонга), билдингми, яқинда тўй бўлармиш (Ойбек). Навоий қилични қинидан суғирди (қиличнинг биринчи ва сўнгги марта сиғирилиши эди), дадиллик билан одим отиб кетди (Ойбек).

  2. маълум ҳаракат-ҳолат, хусусиятнинг қандай шароитда рўй бериши: Фащт бир марта, Берсенев билан тўртинчи марта кўриш- ганда (Инсаров шу купи тун бўйи азоб чекиб чщди ва доктор кенгаш чақиришга ишора цилди), фақат шу сафар Елена унинг цасамини эслатди(Тургенев).Мамлакатимиз шу билан фарқ қиладики, назаримда, мақтанмасдан, фақат фактларни айтиб ўта- ётган бўлсам керакунинг сиёсий савияси ҳам чексиз ортиб кет­ди(Қалинин).

  3. Сўзловчининг лирик чекиниши, эслаши: Бўтабой ака кўзим- ни очганларидан кейин... Бўтабой акага чин кўнгилдан ташак- кур билдираман... Бўтабой ака кўзимни очганларидан кейин янги- часига ҳам машқимни роса қилиш мақсадида астойдил ў^идим (А. Қаҳҳор). Мана кўрдингларми, (қурут) қаттиқ.тишла- рингни ушатади. Бай-бай, бу болаларнинг дастидан ўлиб бўлдим: ахир бу тош қурут, жиғилдонларингни тешиб юборадику (О й- б е к). Сатторқул аканг... печка олиб кирди. Қишлоц одамига биров бир нарсани ташлаб бермасин! Сенинг қаерда эканлигингни сў- роқлаган, билган хотининг эмас, қайнатанг ...оти нима эди ...Зун- нунхўжа (А. Қаҳҳор).

Изоҳ гаплар тузилишига кўра икки составли ёки бир составли бўлиши мумкин.

  1. Икки составли йиғиқ гап шаклида: Узининг бу хислатлари- га чуқур ишонар, бу билан бошщаларга мақтанмаса хам (м а қ- танчоқликни ёмон кўрарэди у), баъзи вақт ичидан фаҳрланарди(Ойбек). ...бўйи бир қарич келар-келмас тайёр бачкана махсиларни (Ш окир от а бачканадўз эди) силлиқ ёғоч билан кучи борича ишқалаб, ...пардоз беради (Ойбек).

  2. Икки составли тўлиқсиз гап шаклида: Мен, Бувайдага олиб кетсам,— ўз цишлоғими з,— бирон кавак топилар деб ўйла- ган эдим (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  3. Икки составли ёйиқ гап:— Мана шулар орцасида, у камта- рин маҳалла бощолининг ўғли Каримчиттаккичкина, лекин ҳаракатлари чаққон ва илдам бўлганидан,— ё ш л и к д а шун­дай лақаб й борэдиҳозир кимсан Мирзакаримбой... (О й- б е к).

Изоҳ гап бир составли гап шаклида ҳам бўлади:

  1. Шахси номаълум гап: Таборнинг(бутун ко лоннани шундай деб ат аш а д иг ан б ў лишд и) олдида Омилька бошлщ разведка от қўйиб борар... эди (В. Авдеев). Мен уйдаги кўрпачаларни (б и з д а о з б ў л г а н и учун, ц ў ш н и л а р д ан ҳам олиб чиққан экан л ар ташқарига таший берди.ч (О й д и н). Бу нарса Англияда ишланадиган чодирларга ўхшар- ди (А нглиядабухилчо д и р л арни«қў й т у ё қ» деб атайд и л а р) (Д. Дефо).

  2. Шахссиз гаплар: Тарбиячиларнинг шунча ҳаракат қилишига қарамай, Камо лани «одамга айлантириш» (агар шундай д е- йиш мумкин б ў л с а) жуда секинлик билан борди (Газета- дан) . Юзиф қиём вақтида ўзининг аравасида (совхознинг б у- тун енгил ва юк машиналари ар ми яг а олинган эди) келди (В. Авдеев).

Изоҳ гаплар эргаш гап шаклида ҳам бўлади: Уктам цора-сар- ғиш сочли, сузук кўзли, оғзи ғунчадек (эскишар қ шо и р ла­ри т а ъ р и ф қ и л г а н и д е к), бўйдор, кучли қизга бир зум тикилиб сўради(Ойбек).Нега биз шундай кенгаш чақиришни таклиф қилаётирмиз? Б унинг сабаби аввало шуки, музокаралар олиб бориш, буюк давлатлар орасига нифоц солиб турган ҳозирги англашилмовчиликларни ёки лоақал шу англашилмовчиликлардан баъзиларини осойишталик ва оцилона бартараф щлишагар тинчликка интиладиган б ў л с а к, бошқача натижанинг келиб чиқишини, урушбошланиб кетишиниистам ай- д иган б ў л с а кҳаммамиз тутишимиз мумкин бўлган бирдан- бир йўлдир (Газетадан).
Изоҳ гап кенгайиб, қўшма гап шаклида бўлиши ҳам мумкин: Сидиқжон Қўғазор кўчасидаги (букўчага биринчи б ў- л и б Қў ғ а з о р д а н т ў р т киши кў ч ган и учун, кўча Қўғазор деб аталар, ҳали от қ ў йилмаган эди) уй- лардан бирига кўчган Рўзиматни табриклагани борди (А. Қ а ҳ- ҳор).
Изоҳловчи элемент гап бўлмай, айрим сўз ёки сўз бирикмаси шаклида бўлиши мумкин. Бундай шаклдаги элементлар, гап тар­кибидаги айрим бўлакларга изоҳ беради: Бу этап адабий метод- даги буржуа-миллатчилик интилишлари (контрреволюцион романтизм, йўлсиз пессимизм, б е м аъ н и форма- л и з м)нинг емирилиш даври, совет санъатида чинакам янги реа­лизм куртакларининг очилиш даври эди (Ҳ. Б қ у б о в) ...қўлига нима тушсабултурги газетами, календармиф а р- қи г а бормасдан, дарҳол ўқишга тутунади(Чехов).
Маълум бўлакни конкретлаштириш: Беш йилликлар даврида халц, шоирларининг шеърлари (Фозил шоирнинг «Сель­ма ш» и сингари) дан ташцари, халқ ўртасида оғиздан-оғизга кўчиб юрган кўп қўшиқ ва ашулалар пайдо бўлди (Ҳ. Е қ у б о в).
Маълум ^аракат-ҳолат, хусусиятни чегаралаш: Шундай пайт- ларда,— лекинжу д а с ийрак, у қўрқа-писа инидан чиқади (О й б е к).
Айрим бўлакдан англашилган маънони таъкидлаш: Тушида
Гавҳарнинг ҳушҳол кулимсираб турганифақат кулимси- рагани, бо шқ. а тафсилотлари э ма с!— қайта-қайта эси- га тушар ва соғинч ҳиссини бир қадар бўлса ҳам босарди (П. Қо д и р о в).
Автор ремаркалари ҳам умумий гап мазмунига ёки айрим ҳа- ракат-ҳолат, хусусиятга изоҳ беради: Мирзакарим: Ҳа, кўрдим. Лекин гапиришганим йўқ. (Гулхонга) Тулкимисан, бўри? (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
Изоҳ типидаги бу хил сўз ва сўз бирикмалари ажратилган бў- лакларга айрим хусусиятлари билан ўхшайди. Аммо бу хил бўлак- ларда маълум маънони бошқа гап бўлаклари маъносидан ажра- тиб, бўрттириб ифодалаш, предикативлик элементлари ва ўзига хос ажратилган интонация бўлмайди. Шу билан бирга изоҳ сўз ва сўз бирикмалари маъно доирасининг ўзига хос томонлари бор.
Изоҳ гап ва изоҳ сўз ҳамда сўз бирикмалари одатда асосий гапнинг орасида ёки асосий гапдан сўнг келади. Асосий гап ора- сида келган изоҳ гап ёки сўзлар маълум бир бўлакнинг маъноси­ни ва ёки эргаш гапнинг мазмунини изоҳлайди. Агар изоҳ гап асо­сий гапдан сўнг келса, одатда, гапнинг умумий мазмунига оид бў- лади: Бундан ўттиз беш йил илгаримикан, р аст ад а д ў к о нн и ючганйилим э д и-д а, бошимга бир мушкул иш тушди: баъзи вақтда савдогарлар ҳам сиқилиб қолади, сен бунга тушунмайсан (Ойбек). Қўнғироц. чалиниши билан ҳаммадан аввал ирғиб ту- риб, дарров домласининг цулоқчинини тущизар эди (Д о м л а с и щулоцчинкийиб юр ар эди) (А. Қаҳҳор). Мени кутма- ■ганмидинг?— деди Елена, зўрға нафас олиб (у зинадан ю г у- рибчиққанэди) (Тургенев).
Изоҳ гап ёки изоҳ сўзларнинг интонацияси асосий гап ёки унинг айрим бўлакларининг интонациясидан фарқланади. Одатда, улар пастланиб борувчи, темпи суст бўлган изоҳ интонацияси би­лан талаффуз этилади.

ҚУШМА ГАП СИНТАКСИСИ
Умумий тушунча
Мазмуни, грамматик тузилиши ҳамда интонациясига кўра бир> бутунликни ташкил этган, боғловчи ёки боғловчи вазифасидаги. воситаларI ёрдамида бириккан конструкциялар қўшма гапни таш­кил этади.
Шаклан қўшма гап бирдан ортиқ содда гапларнинг бирикуви- дан таркиб топган бўлса ҳам, бу содда гаплар мазмунан яхлит ҳолда бирикиб, умумий бир фикрни, мақсадни ифодалайди. Бун­дай гаплар турли боғловчилар ёки боғловчи вазифасидаги восита­лар ёрдамида, ёхуд турлича интонация билан ўзаро бирикади.. Бундай конструкциялар гапларнинг оддий йиғиндиси бўлмай, ян- ги бир структур ани, алоҳида сифатни ташкил этганлиги учун син- таксиснинг алоҳида текшириш объекта бўлади.
Қўшма гапнинг асосий белгилари:

  1. Қўшма гап таркибидаги содда гаплар бир-бирини ёки бири иккинчисини мазмунан изоҳлайди ва ҳар иккиси бирикиб, умумий мақсадни реаллаштириш учун хизмат қилади: Қўшнинг тинч


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish