Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet92/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

дейдиларки, сен эмишеан хуш овоз»(Крилов).
в) ундалма жонсиз предмет бўлиши мумкин. Бу ҳолат асосан шеъриятда қўлланади ва предмет маълум бир субстанция тарзи- да уқилади, нутқ экспрессив характерда бўлади: Сени унутолмас юрагим асло, Эй У рта Осиё, У рта Осиё!!! (В. Инбер).

  1. ундалма орқали маълум шахс, предметларга характеристи­ка берилади, таърифланади. Бу характеристика шахс, предмет­нинг таш.қи ёки ички белгисига кўра бўлади. Шахс, предметни таърифлаш қуйидаги йўллар билан бўлади:

а) ундалма вазифасидаги отга аниқловчи, изоҳловчилар қўши- либ келади: Ҳой яхши қиз, яқинроқ кел, Бир-икки оғиз сўз сўзлайин (Ҳ. Олимжон). «Нега ўқитувчингиз кўринмайди, азизим 111 а м с и я» деб сўради (М. Исмоилий). Шарща нур берувчи, эй Узбекистон, Улуғ оилада топдинг шараф- шон! (Т. Тўла).Порлаган юз, яшнаган кў з, бот и р қиз! Комсомолда чечак каби очдинг юз (Ҳ. О л и м ж о н).
б) ундалма бошқа ундалмалар орқали изоҳланади. Бу ҳол- да шаклан уюшган ундалмалар вужудга келиб, сўнгги ундалма­лар биринчи, асосий ундалмани изоҳлайди: Яшагил, т р ак­тор им, қу ё шим, ноним, Бошимга олтиндан қўйдинг чамбарак, Яшагил, меҳнатим, қувватим, жоним, Илк тонг отардан беролдинг дарак (Ғ. Ғулом).
Мисолда асосий ундалма тракторим, қолган ундалмалар уни изоҳлайди.
в) шахс, предметнинг ташқи ёки ички белгисига кўра таъриф­ланади; бундай ундалмалар орқали сўзловчининг маълум шахс, предметга модал муносабати ҳам ифодаланади: Ун тўқциздан ош- май тур, гўзал (Ҳ. Олимжон). Халк кесади йўртқич калла- син, Лаънат сенга, трумэнчи жаллодлар! (И слом шодр). Андак сабр этинг, дўстим, мен сизга баъзи воқеа- ларни сўзлай... (Ойбек). Хўш, аҳволлар қалай, ж ангчи ў р- тоҚл а р (Яшин).
Бу хил ундалмалар кўпинча отлашган сўзлар билан ифодала­нади: Бу ёща қара, т е нтак! Камбағал бўлсанг ҳам, ўлгудек одмисан, баландда юрасан, биламан(Ойбек). У ўғлини кўриб, суюниб кетди-да, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, таажжубланиб:— Оббо сариғи м-ей! Қани, цани, жой топ, ўтқиз!—деди (В. Осеева). Эй зулм кўрганлар, эй асирлар! Бизга озодлик вақти етиб келди (С. Айний). Эй жафо кўрган- л а р! Э й а з и з л а р! Бундан сўнг жаҳонда ҳукмрон бўлсин про- летар, пролетар, пролетар! (С. А й н и й).
Сифатдошнинг -гур, -кур шаклли • отлашган тури барқарор бирикмани ташкил этади: Н иятингга еткур, қулоқ сол
(Ҳ. О л и м ж о н). Барака топкур, Васькани қўйиб юбор (Ч е х о в).
Баъзан бу шакл ёлғиз қўлланади: Қаёққа яна, тинма-
г у р,— сўради Комила ўзини оналарча сезиб (О й б е к).
Шахс, предметлар бошқа бир жонли, жонсиз предметларга ўх- шатиш орқали таърифланади (бунда ўхшатилган предметнинг
1 асосий характерли белгиси маълум шахс, предметларга кучири- лади): Сайра, тўти қушим, сайра (Ҳ. Ҳакимзода). Утир- ганлардцн бири ёнидан жой бериш тараддудига тушиб:— Кел, чироғим, кела қол,деди (П. Туреун). Ҳой б ў рил а р. сўзларингдан цайт.. Бўлмаса ҳокимингга бормайман, мингбошинг- га ялинмайман, халща арз щламан, халща (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Суқма Кореяга тумшуғинг, тулки! Крлсин қўлида Корея эрки! (Миртемир). Сен етим эмассан, тинчлан, ж и г а р им (Ғ. Ғ у- лом).Б о ғимд а ано р им, сенга йўл бўлсин? Қато р д аги н о р им, сенга йўл бўлсин? И спиҳонханжарим, сенга йўл бўлсин? Умримнинг мевасибир тоза ниҳол, Б ит г ан о л м а- зорим, сенга йўл бўлсин? (Фольклор).
Бу хил ундалмалар айрим ўринларда шахс, предметнинг таш- қи бир белгисини ифодалайди: чўлоқ, кўр, кар, кал ва шунга ўх- шаш сўзлар ундалмаларни ташкил этади. Баъзан Ҳой шляпали! ..Эй машина! типидаги ундалмалар ҳам оғзаки нутқда учрайди. Бунда сўзловчи учун номаълум шахс биринчи кўзга ташланган, шу вазиятда муҳим бўлган белгисига кўра номланади (Ҳой шляпаси бор одам! Эй машинаси бор ёки машинани бошқараётган киши каби).
Ундалма орқали ифодаланган шахога сўзловчининг модал муносабатини кўрсатиш учун биринчи шахс эгалик аффиксидан ёки -жон, -хон каби эркалатиш аффиксларидан фойдаланилади:— Кайфинг чоғ бўлгани учун жуда хурсандман, азизим (М. И б- р а г и м о в). Сизга бағишланур, ў қ у в ч и м, ижодимнинг энг асл боби (У й ғ у н). Шошилманг, о н аж он, шошилманг! Йўл қан- чалик узо^ бўлмасин, одамлар унинг анча қисмини ўтиб қўйишган (М. Ибрагимов).
Баъзи ундалмалар эгалик аффикси билан қўлланади:— Ол, с ин г л им, болаларга кийим-бош қилиб берарсан (М. Ибраги­мов). Мен шошилаётганим йўқ, бола м... (М. Ибрагимов).

  1. ундалма сўзловчининг эмоциясини ифодалайди. Бу эмоция юрқали ғазаб, нафрат, мазах, кесатиш, илтимос, ачиниш, эркалаш, ҳурмат, шодлик, табрик, чақириш, мамнунлик каби ҳислар англа- шилади. Эмоционал муносабатнинг ифодаланиши турли йўл билан "бўлади:

а) ундалмалар билан бирга ундов сўзларни қўллаш орқали: Умрим эй, сен бўлиб шунча беғубор, То абад айладинг мени бахтиёр, Умрим эй, сен билан цилиб ифтихор, Бўлайин ўлгун- ча мен ҳам миннатдор (Ғ. Ғулом). Ҳай ўт йигит, ҳалиги сўзларинг олтинга арзийди, аммо ҳар кимга сўзлай берма! (Ойбек).
Ундов сўзлар билан келган ундалма ўз аниқловчилари билан кенгайиши ҳам мумкин. Бундай ундалмалар орқали ҳам эмоция ифодаланади ҳамда ундалма орқали ифодаланаётган шахс, пред­мет таърифланади: Чақмоц каби юксал, яшна, уч узоқларга, Кенг жаҳонга донг таратган, Эй, азамат шер! Э й, б о льшевик ис‘ми билан нафас олган эр (Ҳ. Олимжон). Эй Фар-
ғ она! Эй большевик водисида Пахтакордеҳқон, Эй ўлка- миз Томиридан Жўшган Тоза қон (Ҳ. Олимжон).
б) ундалмаларни айнан такрорлаш орқали (айнан такрорлан- ган бўлак ёлғиз бўлиши ёки аниқловчи билан бирга қўлланиш» мумкин): Россия, Россия, азамат ўлка, Эй, осмон сингари бепоён Ватан (Ҳ. Олимжон).Дада! Дадажон, нон ейман, нон кел- тирдингизми?—Жоним ўғлим, қўзим ўғлим, манаҳозир нон олиб келаман (С. А й н и й).
в) айни бир ундалма бошқа сўз орқали такрорланади: Қани, Мирзажон, қани бу ёща келинг, ука! (П. Турсун). Ҳа, Хонзода, кел, синглим... (Ҳ. Ҳакимзода). Аброр, ўғлим, ана бу беҳи- нинг каллагига газета щстириб цўйган эдим, шуни олиб кел (А. Қаҳҳор).
Ундалмалар орқали бирор ҳис-ҳаяжон ифодаланиши интона­ция орқали ҳам бўлиши мумкин: Бутун дунё пролетарлари, бир- лашингиз!
Аммо бундай ҳолда ундалмадаги асосий семантик функция нутҳ қарашли объектни ифодалашдир. Демак, ундалманинг турли семантик группалари бир-бирига яқинлашади, бирлашади. Ҳар қандай ҳолатда бу семантик группаларнинг бири устун бўлади, чунки етакчи бир семантик функцияни ифодалаш учун махсус грамматик, лексик ва бошқа хил воситалар қўлланади.
Ундалмаларнинг семантик функциясини белгилашда умумий гап характерининг (унинг дарак, сўроқ, ундов гап бўлишининг) ва интонациянинг роли каттадир. Аммо бу воситалар қўшимча воситалар ҳисобланади.
Ундалмаларнинг ифодаланиши. Ундалма бош кели­шик шаклидаги от ёки отлашган сўзлар орқали ифодаланади.

  1. От орқали ифодаланганда, асосан, атоқли отлар ёки турдош отлар бўлиши мумкин. Турдош от ҳам кўпинча шахсни ифодалов­чи сўзлар бўлади. Баъзан турдош от жонли ёки жонсиз предмет бўлади: Коммунистларга таяниб, уларни курашга щроллантириб, бир иш кўрсатасиз-да, Уктамжон(Ойбек). Инсон тез ўтувчи орзу-ҳавасларга ўйинчоқ. бўлмаслиги керак, Тўғонбек (Ойбек). Кечир, Зайнаб, сўзлолмас тилим, Кечир, Зайнаб, чидолмас дилим (Ҳ. Олимжон). Эшит, қизим Паризод, чиқарибсан ёмон от (Ҳ. Олимжон). Бу ...фалакнинг гардишига боц., чироғим!деди Шокир ота (Ойбек). Туф, де, кўзинг тегади, касофат1 Шу сўзларингни менга айтсанг, тишингни суғуриб олардим (О й б е к). Хўп, хўп, эркатойларим, Хўп, хўп, қўзичоқларим, Кўзгинамнинг нурисиз, Айланай, чироғларим (С. Қудаш). Салом! Сўзла, кўзгужон, ҳақиқатни эт баён (Пушкин). Севаман, олтин куз, севаман жондан, Табиат безанган гўзал чоғингни, Дарахтлар- ранг-баранг кийим кийиниб, Кўзни эркалатган чаман боғингни (Зулфия). Хайр, оқ йўл тилайман сенга, қақилдоқ! (Кри­лов).

  2. Ундалма отлашган сўзлар орцали ифодаланади: бундай от­лашган сўз кўпинча сифат ёки сифатдош, баъзан сон бўлади:

Яхшилар, колхоз азаматлари!— деди у мулойим ва юракдан чщ- цан товуш билан. Ҳозир терим тўйини бошлаймиз... (О й б е к). Эй, буюк ватаним баҳодирлари, Эй, жангларда пишган, чинищан эрлар, Эй, арслон юраклар, мардлар, ботирлар, Кўрсатинг душ- манга улканинг кучин! (У й ғ у н).

  1. Ундалма олмош орқали ифодаланиши ҳам мумкин. Бу ва- зифада асосан иккинчи шахе кишилик олмоши қўлланади. Ундал­ма вазифасидаги олмош асосан кесимсиз, бир составли гапларда ишлатилади: Эй сиз, тўкиб қон, зафар олганлар, олға!

Бу хил гапларда сиз ундалма бўлиб, уни изоҳлаб келувчи сўзлар ажратилган изоҳловчи бўлади.
Агар бу хил олмош икки составли гапда қўлланган бўлса, у эга вазифасида бўлиб, олмошга оид сўз ундалмадир: Сиз, ўртоц.- лар,.. ариза берган экансизки, кўп мащул гап (Ғ. Ғу л о м).
Олмош икки составли гапларда ҳам ундалма вазифасида қўл- ланади: Ҳой сен, цани бу ёща кел-чи! Қани, энди сиз, фамилиян- гиз нима эди, доскага чицинг-чи!
Бу ҳолатда сен ундалмаси чақириш, мурожаат интонацияси билан айтилади ва ундан сўнг пауза берилади; бундай ундалма- дан сўзловчининг қўпол ва расмий муомаласи англашилади.

  1. Ундалма кўпинча ундов сўзлар билан бирга қўлланади. Шу билан бирга ундов сўзпинг ўзи ҳам мустақил равишда ундалма вазифасида қўлланиши мумкин. Бундай ундов сўзнинг мазмунан бирор шахе номи ўрнида келгани англашилиб туради; ундалма- га хос чақириқ интонацияси билан талаффуз этилади: Ҳай! Сизни кутиб турибмиз (Ҳ. Ҳа к и мзода).

  2. Ундалма сўз бирикмалари, турғун фразеологик бирикмалар орқали ифодаланади: Хайр, ўғлим, оқ йўл бўлсин, Хайр, кўзим қораси (Ҳ. Олимжои). Ҳой соқолинг кўксингга тўкилгур,— деди хотин,— бу қандай цилиц. (Ғ. Ғулом). Ҳой, қизи тушма- гур, нима деб алжираяпсан? (А. Қаҳ ҳор).

Сўнгги икки жумла ўзбек тилининг ўзига хос мурожаат шакли* бўлиб, таркибида эгаси ва кесими бордир.
Ун дал маларнинг состави. Ундалмалар составларига кўра уч хил: 1) йиғиқ ундалмалар, 2) ёйиқ ундалмалар, 3) мурак­каб ундалмаларга бўлйниши мумкин. Ииғиқ ундалма ёлғиз бир сўздангина таркиб топади. Ейиқ ундалма ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келади. Ундалмага оид сўзлар аниқловчи ёки изоҳлов- чи вазифасида бўлади. Бу аниқловчи ёки изоҳловчилар қуйидаги сўз туркумлари орқали ифодаланади.

  1. сифат: Шеър айтгим келяпти, азиз дўстларим, шеър айтгим келяпти, гўзал Фарғона (Ғ. Ғулом). Заҳматкаш, дўстпарвар, жанговар, Аҳдида вафоли, қувноқ ўзбегим, Мақташда тантилик цмлсам, щщим бор (Ғ. Ғулом).Забардаст, бардошлик қунту ихлосли, Азамат ўғиллар, отинча қизлар, Азиз кўксингизда^ юрак устида, Порласа ярашур олтин медаллар (Ғ. Ғ у л о м).

  2. сифатдош: Севар ёрим, сенга бир гап бўлдими, Ширвон эл~ дан ё бир хабар келдими? (Фольклор). Папац, кийган қаҳрамон,


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish