Гавдали қоплон, Темир панжанг билан тўк душманингдан қон (Ғ. Ғ у л о м).
от: Қутлуғ бўлсин, батрак ўртоқ, чорикорлар! Октябрнинг •берган бу ер ислоҳоти (Ҳ. Ҳакимзо да).Шунча қарзим бор эканми? Мен буни қандай узаман, бой ота? (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).-Уртоқ бригадир, нега индамайсан ёки тунги овга чиқишга эъти- розинг борми? (В. 3 а к т р у т к и н).
олмош: Россия, Россия, менинг Ватаним, Мен сенанг ўғ- .лингман, эмасман меҳмон (Ҳ. Оли м ж он).
Ундалмаларнинг қаратқич келишигидаги от, сон, кўрсатиш ол- тмоши билан кенгайиб келган турлари кам қўлланади. Бунинг са- баби шуки, бу сўз туркумлари ундалмага ортиқ конкретлик кири- тади, маълумки, ундалма бундай конкретликни талаб этмайди: Яша, эй халқимнинг дорилфунуни, Илму фан манбаи, барҳаёт УзГУ (Ғ. Ғ у л о м). Жон фидо бўлсин сенга, эй Узбекистоним менинг (Уй ғ у н). Сени билдим, эй Ватан ели, Бепоёнсан, журъат- ли, илдам... (Журналдан).
Ундалманинг ёйиқ шаклини фразеологик бирикма ташкил эти- ши мумкин: ...Хайр, кўзим цораси (Ҳ. Олимжон).Сўнма, эй толе қуёши... (У й ғ у н).
Ундалманинг қуйидагнча мураккаб шакли бўлади:
ёлғиз ундов сўз билан ёки ундов сўз билан баробар, аниқловчи, изоҳловчилар билан бирга келиши мумкин. Бу ҳолда кучли эмоционал маъно ифодаланади: Юр, эй ўлкам, жаҳонлар- га титроц солиб юр!! (Ҳ. Олимжон). Шер юрак эй қаҳрамон, ёвдан жаҳонни пок эт (Ҳ. Олимжон). Яша, эй, ватаним, мунча гўзалсан (Ғ. Ғулом). Сен билан баб-баробар уйғона олдим, эй цуёш (Ғ. Ғу л о м). Эй цаҳрамон довюрак, жасур, улуғ халқ, Қудратингдан йўқ бўлди зўрлик, асорат (Ғайратий).Эй, за- бардаст чин баҳодир пахтакор, ҳимматинг зўр, сен чаманда бах- тиёр (А. П ў л а т). Ҳай цизим, бунақа йигитдан совчи икки кел- майди (О. Я-).
Ундалма чақириш мазмунини ифодалаганда, ҳой, эй, э, аё ундов сўзлари билан келади. Чақириш маъносидаги ундалма так- рорланганда, кўпинча, ундов сўз иккинчи ундалмадан олдин келади:— Ая, ҳой ая, туринг, дадамни топиб юпатинг, хафа бўлма- €ин, ётиб бемалол ухласин (О й б е к). Йигитча, ҳой йигитча, бу ёща кел-чи!(Медведов).
ундалманинг составила аниқловчи эргаш гап бўлиши ёки эргаш гап шаклида бўлиши мумкин. Улма, эй, қўли қанд, жафо- каш боғбон, Яшай бер, боғларга чулғанган Ватан (Ғ. Ғ у л о м). Ҳой соцолинг кўксингга тўкилгур, — деди хотин, — бу қандай циликр (Ғ. Ғулом).
ундалма такрорланиб келиши мумкин. Бу ҳол кучли ҳис- ҳаяжон ифодаланганда, ундалмага алоҳида аҳамият берилганда рўй беради. Ундалма такрорланганда айнан қайтарилиши, аниқ- ловчи билан бирикиб келиши ёки ундалманинг ўрнини мазмунан босувчн бошқа сўз билан алмашиб, қайтарилиши мумкин. Жами- ла! Жамила! Бас, тур ўрнингдан (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Оға, сада- ғанг кетай, оға,— деб гап бошлади,— мана бу болаларга бир цара, раҳминг келсин бизга (М. Ибрагимов). Сархон, Сархон, Сархон, ухлаяпсанми? — де,б чақирар эди.— Менга қара, сенга га- пим бор (М. Ибрагимов). Россия, Россия, азамат ўлка! Эй ос- мон сингари бепоён ватан! (Ҳ. О л им ж он). Москва, Москва, азим Москва, жаҳонга нур сонар ёруғ юлдузинг (Ҳ. Олимжон)..
Ғафуржон, севгилим, хайр! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Гўзалим, ватаним, боғу бўстоним, ўнгингда очилур каттакон китоб (Ғ. Ғ у- лом). О, Раксана, эй санам, ютдинг заҳар-заққумлар (Уйғун). Эй, сен шоир, Эй юраги дард билан тўлган! Қора кучлар, авлиё- ларнинг чироғини ўчирмоқ бўлган (Ҳ. Олимжон). Қаҳрамо- ним, меҳрибоним, бўл омон! (Ҳ. Олимжон). Ерқиним, фарзан- дим, мени куйдирма. Бу отларнинг ўзинг бўлгин эгаси (Э. Жу- манбулбул). Гулноз, қизим, кўзани олиб булоща бориб кел. Кечқурун сув лозим бўлади... (М. Ибрагимов). Кўрарда кўзим, азиз дўстим,— деди Ҳакимулмулк (М. Ибрагимов).
Ундалмалар такрорланганда, ҳар вақт ҳам кетма-кет кела бермай, ундалманинг такрорланган шакли гапнинг охирида бў- лиши,— бир мазмундаги икки ундалма орасида бонща гап бўлак- ларининг ёки бошқа гапнинг бўлиши мумкин: Ҳа, Хонзода, кел, синглим, шу ердамисан? (Ҳ. Ҳакимзода) Хайр, ўғлим, оқ йўл, бўлсин, Хайр, кўзим цораси, Билким, жангда билинади, Мард йигитнинг сараси (Ҳ. Олимжон). Чақирипти армиямиз, фар- зандим, Омон боргил, саломат кел, дилбандим (Ф. Иўлдош). Тинчлан, қўзичоғим, тинчлан, дўмбоғим (Газетадан).
ундалма уюшиб келади: Онажон! Ғофуржон! Унутма мени! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
Қатор келган ундалмаларнивг охиргисида интонация кўтари- либ, олдиНгилари санаш оҳангида айтилади.
Уюшган ундалмаларнинг жойлашиш тартиби уларнинг хусу- сиятлари, аҳамияти, маълум шахснинг жамиятда тутган ўрни, ёш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда бўлади.
Уюшиб келган ундалмаларни изоҳловчи ундалмалардан фарқ- лаш зарур: Эндиги умрнинг посбонлари, азиз фарзандларим, ўғил- цизларим! Улуғ май кунцнгиз бўлғуси. қутлуғ (Ғ. Ғулом).
Бу мисолда иккинчи ва учинчи ундалмалар биринчисини изоҳ- лайди, таърифлайди. Уларнинг уюшмаган эканлигини ораларига тенг боғловчини киритиш мумкин бўлмаслиги ва санаш оҳанги билан эмас, изоҳ оҳанги билан талаффуз этилишлари ҳам кўрса- тиб туради.
У н д а л м а л а р н и н г ў р н и. Ундалма гапнинг бошида ҳам, ўртасйда ҳам, охирида ҳам кела олади. Ундалманинг ўрни унинг семантик функциясига, стилистик хусусиятига, таркибига, асосий гапнинг структураси ва мазмунига ҳам боғлиқ бўлади.
Одатда, тингловчининг диққатини жалб этиш, мурожаат этиш учун хизмат қилган, мураккаб таркибли, шунингдек, ундов сўзли ундалмалар гап бОшида келади: Онажонларим, ҳамма ўзи- нинг эски деворини қучоқлаб ўтира берса, юрт цачон обод бўлади? (А. Қаҳҳор). Шакар оға, хабар олгин ҳолимдан (Ф. Иўл- дош). Мулла ака, ҳаммоллик иш эмас. Мен ер ҳайдашни, кет- мон чопишни яхши кўраман (Ойбек). Жон ака, оц подшога тутун пули деб, тинкани цуритдингиз, пўстаккача сотиб бердим (Ойбек).Дўстим, бахтиёрмиз бу хонадонда, бирдир мацсади- миз, фикру ўйимиз(М. М у ҳ а м м а д ц у л о в).
Шунингдек, ундов сўзлар билан келган ундалмалар, шиор, чақириқ, доклад, буйруқларда ундалма гап бошида бўлади: Гў- зал эй, сенга бир гап демакка кўп ҳайронман (Ҳ. Олимжон). «Эрон меҳнаткашлари! Қўзғолинг, бутун дунё меҳнаткашлари- нинг овозига ўз овозингизни қўшинг!» (М. Ибрагимов). «Ватандошлар! Эшитинг! Ҳақиқат овозига қулоқ солинг!» (М. И б- рагимов). Уртоқлар! Виз янги идеал йўлида курашга отлан- дик (М. Ибрагимов).
Уз семантик функциясидан ташқари, қўшимча эмоционал,. модал муносабатларни ифодалаган ундалмалар гап орасида ёки гап сўнгида келади:
Гап ўртасида келган ундалма логик урғу олмайди: Беҳудага, ўғлим, эгма бош (Ҳ. Олимжон). Ғалабамиз, шодлигимиз, дон- ғимиз учун, дўстим, кел ичайлик иккимиз (Ҳ. Олимжон). Сўл- дирма, бобожон, гулдай тарзингни (Ф. Йўлдош).
Бир хил кесимлар такрорланганда ҳам, сўзларнинг орасида ундалма келади: Ол, ўғлим, ҳаққингни эртароқ ол... (Ҳ. Олим
жон). Боргил тезроқ, баҳодир дўстим, Кун чицишдан, кун бо- тишга бор (Ҳ. Олимжон).Хўп, ука, хўп. Эрталаб жўнаймиз,— деди шошилиб Дўсмат (П. Т у р с у н).
Гап охирида келган ундалмалар сўзловчининг модал муносабатини ёрқин ифодалайди. Охирида ундалма келган гаплар кўпинча таркибига кўра анча йиғиқ бўлади: Чин сўзим, Гулнор, менга ишонмайсанми? Кел, цўзим!— ҳар вақтдагича царши олди чол(Ойбек). Урайлик, йиғайлик, терайлик, дўстлар, Бир кутган унумдан юз тўққиз келди (Г. Гулом). Мени сўкманг, мени кечи- ринг, жон Нафиса опа (А. Мухтор). Мен ишонаманки, дўстла- рим, сизлар менинг номимни авлодга муқим қилишга восита бў- ласиз (С. Айний). Ҳайқир, трактор! Тупроқларнинг юрагини қўпор, ағдар, ёр! (Ҳ. Олимжон). Мана кўрдингми, оғайни, сенинг келажагинг порлоқ (М. Ибрагимов). Уқи, ўғлим, дунё- да жаҳолатдан қутқарадиган нарса илм нуридир. Уқи, илм ол, сўнг болаларни ўқит! Бахт-саодатнинг калити илмдир!— дер эди (М. И брагимов).
Одатда, ундалма модал муносабатни ифодаловчи гаплардан (хўп, салом, хайр, раҳмат, ҳорманг, кечирасиз ва бошқалар); сўнг келади. Шунингдек, ундалма хам, йўц сўзларидан ҳам кейин қўл- ланади: Хайр, опа, келсанг ўзингга, Рози бўлгин берган тузингга (Ҳ. Олимжон). Хайр, Ғофуржон, бир умр хайр (Ҳ. Ҳ а к и м- з о д а). Раҳмат, доктор опа, жуда миннатдорман (М. М у ҳ а м- мадқулов).Ҳорманг, Ҳайдарвой, юришларингиз ўзгача? (Уй- ғун). Йўқ, Фридун, кетма ҳеч қаерга кетма!—деди биров (М. Ибрагимов).
Ундалмаларнинг интонация си. Ундалма алоҳида чақириқ, мурожаат интонацияси билан талаффуз этйлади. Аммо бу интонация турли даражада бўлади. Ундалма интонацияеининг даражаси ундалма орқали ифодаланаётган маънога, асосий гапнинг характерига (сўроқ, ундов ёки дарак гап бўлишига), тарки- бига, ўрнига, ниҳоят, авторнинг маълум мазмунни ифодалащ ния- тига боғлиқ бўлади. Шу сабабли ҳам бир хил ўринда бўлеа ҳам, гап характерига кўра, ундалма турли интонация билан айтилИши мумкин:
дарак гапда — паст интонация билан: Болам, куч деган ё ■суякдан, ё гўштдан бўлар экан (Ғ. Гулом).
ундов гапларда — кучли интонация билан: Бой! Крлмади тоцатим! (Ҳ. Ҳакимзода).Жамила! Йиғлама, йиғлама! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
сўроқ гапларда алоҳида логик урғу олган ундалмадан сўнг чўзиқ пауза берйлади: Гулнорхон, фабрикага кириб ишлашни лоцлайсизми? (3. Ф атхуллин).
Ундалманинг интонацнясига, албатта, унинг ўринлашиши таъ- сир этади. Гап орасида ёки охирида келган ундалма гап бўлакла- ри интонациясидан кам фарқланувчи интонация билан айтилади. Гап бошида келган ундалмалар баланд тон билан, чўзиброқ, талаффуз этилади. Айрим ҳолларда ундалма кучли ҳис-ҳаяжонни ифодалаб, кўтарилган интонация билан айтилади ва шунга кўра ундалмадан сўнг ундов белгиси қўйилади: Бой ота! Мен хотин- фурушларни ҳацорат цилдим, холос! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Жами~ лам! Ростми? (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Ҳой ҳоким! Бу золим мингбоши- нинг калтаклари остида суякларим эзилди, мадорим битди, шундай бўлса ҳам икки оғиз гапираман (Ҳ. Ҳакимзода). Бой ота! Тўхтанг! Тегманг бу кишига (Ҳ. Ҳакимзода).Жон бой ота! Бо лани ўлдирган анови имонсиз Хонзода.. Уша! У ига! Бой ота! Уша! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
Асосий гап мазмуни ва интонацияеининг ундалма интонация- сига таъсиридан ташқари, ундалма семантик функциясига кўра ҳам ўзига хос турли интонация билан талаффуз этилади. Ундал- мага қанча аҳамият берилса ёки ундалма орқали қанча чуқур эмоционал мазмун ифодаланса, унинг интонацияси шунча Кучли бўлади.
Ундалмани характерловчи интонация белгиларидан бири па- узадир. Кучли ёки нормал чақириқ интонацияси билан талаффуз этилган ундалма бопща гап бўлакларидан пауза билан ажралади: Онажон! Ғофур йигирма йиллик қадрдонимиз-а (Ҳ. Ҳ а к и м з о- да). Ота,— деди Йўлчи 404га бораб,— раҳмат сизга, лекин за- ҳарини солган илонга ялиниш ярамайди(Ойбек). Ғофуржон! Унутма мени, болангни ўлдирган, хотинингни хазон щлган бой- нинг, бутун бойларнинг жазосини бер (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а).
Алоҳида таъкидловчи, чақириқ интонацияси билан талаффуз этиладиган ундалма ёки ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келади, ёки ундов сўзлар билан бирикади, ёки такрорланйб келади, бундай ундалмалар аниқ пауза билан ажралиб туради: Азиз ватан- дошим, ёдингда бўлсин, сен тинчлик иихига сафарбар зотсан (Ғ. Ғ у л о м). Эй сиз, шараф билан юксалган боши, Эй сиз, баҳо- дирлар, цизил мерганлар. Шу она туфайли туринг оёща! (У й- ғун). Ҳой, қизим, қаёқда холдинг? (А. Қаҳҳор). Яшна, эй, ҳаётбахш музаффар байроқ! Яшна, эй, цудратли улуғ иттифоқ! (Т. Тўла).Ҳой, яхиги қиз, яқинроқ. кел, Бир-икки сўз сўзлайин (Ҳ. О л и м ж о н). Буви, буви, мен дада бўлдим,— дейди Ёдгор дадасининг шапкасини кийиб (Ғ. Ғу л о м).
Уюшган ундалмалар ҳам тўлиқ чақириқ интонацияси билан талаффуз қилинади: Ёзувчилар, композиторлар, рассомлар! Тур- мушни чуцур ўрганингиз (Газетадан).
Уюшган ундалмаларнинг ҳар бири алоҳида санаш интонацияси билан айтилади. Бирор ундалмани изоҳловчи ундалмаларда интонация бир хил бўлмай, охирига томон кўтарилиб боради: Азиз фарзандларим, ўғил-қизларим! Улуғ май кунингиз бўлғуси қут- луғ (Ғ. Ғ у л о м).
Маълумки, тўлиқ чақириқ интонацияси билан талаффуз этиладиган ундалмадан сўнг чўзиқ пауза бўлади. Шунинг учун ҳам ундалмали гап кўчирма гап бўлиб келса, автор гапи, кўпинча, ундалмадан сўнг келади: Хотин,— деб Сария холани чақирди,— пичоқни олиб кел, тўқличани ҳам сўя крлай (М. Ибрагимов).
Агар ундалма турли эмоционал маъноларни ифодалаш. вазифасида келса, асосий гапнинг ўртаси ёки охирида бўлса, ундалма киритилган гап кичик бўлса,— ундалманинг интонацияси асосий гап интонациясидан жуда кам фарқланиб, пауза билан ажра- тилмайди ёки жуда қисқа пауза бўлади: Келинг, Холматжон ака! Қадамингизга ҳасанот (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Қуллуқ, қуллуқ, Ғофуржон (Ҳ. Ғ у л о м). Омон, менга ўзингни англат, Очщ гапир, сўзингни англат (Ҳ. О л и м ж о н).
Гап ўртасида келган ундалманинг интонацияси алоҳида ажра- либ турмайди, аммо ундалма мавжуд бўлган ўринда интонация маълум даражада ўзгаради, ундалмадан сўнг жуда қисқа пауза бўлади. Айниқса, таркиби ёйиқ ёки ундов сўз билан келган ундалма интонация жиҳатдан анча ажралиб туради. Шу билан бирга эмоционал маъноси кучли бўлган, логик урғу олган ундалма, гапнинг қай ўрнида келишидан қатъи назар, гап бўлакларидан ажралиб турган алоҳида интонация билан талаффуз этилади: Қўлингни торт, эй жаноб! Қурия тупроғидан (Ми рте мир).
Do'stlaringiz bilan baham: |