Himoyaga ruxsat etildi



Download 47,65 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi47,65 Kb.
#279629
  1   2
Bog'liq
Kurs ishim


ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАCАСИ
"HIMOYAGA RUXSAT ETILDI"
Xadichai Kubro ayol-qizlar o'rta
maxsus islom ta'lim muassasasi direktori
____________ N. Ibragimova
"____" ___________ 2021 yil


КУРС ИШИ
Мавзу : АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА АҚЛИЙ ДАЛИЛЛАР
Бажарди: 3-курс талабаси Умарова Эъзоза
Қабул қилди: Г. Кенжабой


ТОШКЕНТ-2021

РЕЖА:

КИРИШ
АСОСИЙ ҚИСМ
I. Аллоҳнинг борлигини англаш.
1.1. Борлиқнинг сабаблари.
1.2. Аллоҳ ягона яратувчи зот эканлиги.
1.3. Аллоҳ дунё олимларини баҳсга чорлайди.
II. Ақлий далиллар.
2.1. Илм — борлиққа далил!
2.2. Табиий кўпайиш ҳақида.
2.3. Абраханинг қўшини.
2.4. Тарихдан далиллар.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
ИЛОВАЛАР.

КИРИШ



Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури билан мунаввар қилишидан олдин одамлар турли-туман эътиқодларда эдилар. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шундай дейди: “Ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни қўймоқда”1.
Асосан, ақидалар хурофий гаплар ва тасаввурлардан иборат эди. Баъзилар жинларга, ўтганлар руҳига, тош-ёғочдан ясалган санамларга, дарахт, ҳовуз ва кўлларга уларда илоҳий куч бор, деб эътиқод қилиб, сиғинарди. Ҳатто самовий дин ҳисобланган яҳудийлик ва насронийлик динлари ҳам инсонлар томонидан ўзгартирилиб, ягона Аллоҳга сиғиниш ғояси, соф илоҳий таълимот асослари деярли йўқ бўлиб кетганди…
Ислом келиб, мазкур ақийдаларнинг барчасини ислоҳ эта бошлади. Муслмонлар ўз ақийдаларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлаётган оят ва ҳадислардан ола бошладилар. Дастлаб уларда бу икки манбадан бошқа нарса ҳақида ўйлаш ҳам йўқ эди. Ҳамма нарса фақат шу икки манбадан келиб чиқар эди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони карим оятларини қабул қилиб олиб, омонат билан умматларига етказиб турдилар. Мусулмонларнинг дастлабки авлоди бўлган саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан чиқадиган ҳар бир сўзни катта эҳтиром билан қабул қилиб олар эдилар. Улар ўз Пайғамбарларидан ўрганган ҳар бир оятга амал қилмай туриб, бошқасини олмас эдилар…
Дастлаб иймон эътиқод, тавҳид ва ширкдан йироқ бўлиш ҳақидаги таълимотларни ифода этувчи оятлар нозил бўлди. Кейин мўмин мусулмонларнинг ахлоқ одоби хақидаги оятлар нозил бўлди. Шу билан бирга, куфр ва ширкнинг ёмонлиги ҳамда кофир ва мушрикларнинг кирдикорларини баён қилувчи оятлар ҳам нозил бўлиб турди.
Мусулмон бўлган кишилар қалбидан ширк ва куфрнинг таъсири ювиб ташланганидан ва тавҳид ақидаси жой олганидан кейингина намознинг фарзлиги ҳақидаги оятлар нозил бўлди. Бу улкан ҳодиса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига қарийб ўн йил тўлганидан сўнг содир бўлди. Оятларнинг мана шундай тартибда нозил бўлишининг ўзи, аввало, ақидани тўғирлаб олиш муҳим эканини англатади. Чунки Исломда ҳамма нарса соф ва мустаҳкам ақида асосида бўлади.
“Ақида” сўзининг ўзаги луғатда “ақд” яъни “тугиш”, “боғлаш”, “маҳкамлаш” маъноларини англатади. “Ақида” сўзининг шаръий атамаси эса “бирор нарсага шак-шубҳасиз даражада қатъий ишониш”га айтилади. Бу сўздан ҳар бир ақли расо ва балоғатга етган банданинг қалбини унга мустаҳкам бо0лаши лозим бўлган шаърий эътиқодий ҳукмлар кўзда тутилган2. Демак, ақида қалбда содир бўладиган жараён бўлиб, у инсон қалбидан ишонган, ўзи учун эътиқод қилиб олган нарсаларга айтилади. Агар ўша қатъий ишонган нарсаси тўғри бўлса, у тўғри ақида ҳисобланади. Агар нотўғри бўлса, ботил ақида саналади. Худди Аҳли сунна вал жамоа ақидаси – тўғри ақида ва адашган фирқалар ақидаси эса – ботил ақида деганга ўхшаб.
Ақида илми – охиратда нажот топишда аҳамиятли эканлиги сабабли ҳар бир киши ўрганиши вожиб бўлган илмдир. Кимнинг ақидаси тўғри бўлса, имони тўғри бўлади ва охиратда омонда бўлади. Кимни ақидаси тўғри бўлмаса, бунинг акси бўлади, Аллоҳ сақласин.
Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида ижобат бўлмайди. Ақида гўёки дарахтнинг танаси, бошқа ибодатлар унинг шохларидир. Бошқача қилиб айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир.
Аллоҳнинг борлигига саноқсиз далиллар бор, уларнинг сони Аллоҳнинг махлуқотлари ададича, ҳар бир мавжудотда бизни яратувчимизга йўллайдиган ва ўзининг Алим ва Ҳаким яратувчисини танитадиган далиллар мавжуд.
Дастлабки ақоид масалаларида Aллоҳ таолонинг борлигига далил келтириш одатий ҳолат эмас эди. Чунки ўша вақтлардаги уламоларимиз Aллоҳ таолонинг борлигига ҳеч ким шубҳа қилмаслигини яхши билар эдилар. Шунинг учун, кўпроқ ўз китобларини Aллоҳ таолонинг бирлиги, шериги йўқлиги ҳақидаги, ёки шунга ўхшаш масалалардан бошлаганлар.
Aммо ҳозирги замонда ақоид бўйича китоб ёзган уламоларнинг барчаси Aллоҳ таолонинг борлигини исботлашга алоҳида еътибор берганлар. Охирги пайтда турли омилларга кўра, Aллоҳ таолонинг борлигини инкор қилиш авж олгани уларни бу ишга мажбур қилган.
Aллоҳ таолонинг борлигини исбот қилиш ақоиднинг бош масаласидир. Чунки ақоиднинг бошқа масалалари айнан Aллоҳ таолонинг борлигига бўлган иймондан келиб чиқади. Aллоҳ таолонинг борлигига иймон келтирмаган одамга ақоиднинг бошқа масалалари ҳақида ҳарчанд гапирманг, заррача фойдаси бўлмайди.
Aлбатта, ақийдага далил сифатида ишлатиладиган мутавотир хабар, ақлий далил ва илмий далилларни Aллоҳ таолога иймони йўқ кишига ишлатиб бўлмайди. Aллоҳ таолонинг борлигига ишонмай турган одамга «Aллоҳ таоло Қуръони Каримда ундай деган», «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда бундай деганлар», дейишнинг ўзи кулгили бўлиб кўринади. Шунинг учун ушбу курс ишида ақлий ва илмий далилларни ҳам келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу далиллар ақлий асосларга қурилган бўлиб, улар борасида бизга ҳеч ким – дини, жинси, илми, мавқеидан қатъий назар, қарши чиқолмайди. Уламолар ҳам худди ўша далиллар билан Aллоҳ таолонинг борлигини исбот қиладилар.
Ушбу курс иши остида Aллоҳ ва У Зотга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади. Жумладан, қуйидаги масалалар тақдим қилинади:

  • Aллоҳнинг борлиги;

  • Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар;

  • Аллоҳнинг бизга туҳфа қилган мўжизалари;

  • Аллоҳнинг борлиқни яратган зот эканлиги.

Аллоҳни танишнинг биринчи йўли Унинг махлуқотлари ҳақида фикр юритишдир. Инсон Аллоҳнинг махлуқотлари ва уларнинг яратилиши сирларини қанча кўп билса иймони шунча ортади. Шунинг учун Ислом тафаккур қилишга чорлади ва фойдали илм олишга, хусусан Аллоҳ яратган мавжудотлардаги сирларни тадқиқ қиладиган илмларни чуқур ўрганишга тарғиб қилди.

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИНИ АНГЛАШ


Уммоннинг улканлигини, ям-яшил дарахтлари ва тик қоялари билан кўкка бўй чўзган тоғларнинг мустаҳкамлигини ёки ёзнинг қоқ ўртасида юлдузларга тўла осмоннинг тилсимли кўринишини тасаввур қилиб кўринг... Ана шундай муҳитда Аллоҳ бизларга Ўзининг борлиги ҳақидаги ишораларни тақдим қилмоқда. Лекин бу қандайдир масалага жавоб тариқасида эмас, балки сирли ҳис-туйғу сифатида намоён бўлади. Худо ҳақида ўйлашга туртки берадиган бу ҳислар моҳиятан ижтимоий эмас, улар ўзимизни бир четга тортиб, ёлғиз қолган пайтларимизда ташриф буюради. Аммо инсон учун чуқур қайғуга чўмишдан ёки ўзининг мутлақ охирининг аянчли манзараси билан юзлашишидан каттароқ ёлғизлик йўқ. “Инсоннинг бир ўзи ўлади”, – деган эди Паскал. Балки кўпгина одамлар ўлимнинг остонасига етганида, Худо уларни кутаётганини кўрар. 


Хўш, бу ҳолатлар нимани исботлайди? Қатъиян ҳеч нарсани... Улар далил эмас, ҳақиқатдир. Шундай ҳақиқатки, файласуфларнинг Худонинг борлиги ҳақида саволлар бериши учун замин тайёрлайди. Бундай шахсий тажрибалар Худонинг борлигини исботлашга қаратилган саъй-ҳаракатлардан аввал ҳам бор бўлганидек, исботлашда муваффақиятсизликка учраганимиздан кейин ҳам бор бўлишда давом этаверади.

БОРЛИҚНИНГ САБАБЛАРИ


Аллоҳ таоло доимо ақл эгалари учун Ўзининг борлигини исботловчи далилларни зоҳир қилган. У Зот бутун борликда Ўзининг борлигини исботловчи мўъжизаларни яратган. Барча нарсалар, жонзотлар, ўсимликлар Аллоҳнинг ягона Зот эканини исботлайди. Бу ҳақда чуқур фикрлаб, ўйлаб кўрсак кифоя.


Инсоният тараққиётга илдамлагани сари, Аллоҳ таоло ҳам уларга бундай далилларни яна-да ёрқинроқ кўрсата бошлайди. Ҳар бир замон эгаларининг ақлига яраша муомала қилиш ҳам Аллоҳ таолонинг адолатли ва ҳикматли Зот эканини кўрсатади.
Аллоҳ таоло осмонлар-у ерни яратган зотдир. Аллоҳ таоло бирор зарра ҳам Унга махфий бўлмага, барчасини ададлари билан билиб турувчи зотдир.3
Аллоҳ таоло борлиқни Ўзининг борлигига энг биринчи далил қилиб кўрсатди. Оддий инсон ҳам ақлини озгина ишлатиб кўрса Аллоҳнинг ягоналигини англай олади.
Аллоҳ таолонинг борлигига бу дунёда моддий далиллардан ташқари, ақлий далиллар ҳам мавжуд. Аллоҳнинг борлигини исботловчи бирламчи восита ҳам аслида ақл бўлади. Ақл туфайли Аллоҳнинг борлигини исботлай оламиз ва бунга борликда етарлича далиллар бор.
Шундай бўлсада ақлнинг ўзи бизга барча ҳақиқатларни очиб бера олмайди. Яъни, ақл билан ягона Яратувчи Зот борлигини англай оламиз. Бироқ ўша Яратувчи Зот биздан талаб қилган нарсани ва вазифамиз нимадан иборат эканини ақлимиз орқали топа олмаймиз. Қандай ибодат қилишни, нималар қилиш керак ва нималар қилмаслигимиз лозим, жазо ёки мукофотларни фақатгина ақл билан идрок этиб бўлмайди. Айни шу сабабдан яратган Зот башариятга Ўз элчилари, яъни пайғамбарларини юборди.
Нима учун яратилдик? Бу борлиқ нега яратилган? Шу каби саволларнинг барчасига пайғамбарлар алайҳимуссалом жавоб берадилар. Ушбу саволларга ақлимизни қанча ишлатиб кўрмайлик бирор жавоб топишимиз мушкул.
Башарият пайдо бўлиши билан уларни Яратган Зот буйруқларидан огоҳ этиш учун пайғамбарларини ҳам юборди. Пайғамбарлар одамларга турли мўъжизаларни, ақлбовар қилмас ҳодисаларни кўрсатиб, инсонларни ўзларига эргашишга даъват этдилар. Лекин ҳозир биз бизнинг оламимиздан бошқа олам ҳам бор эканини исботловчи ақлий далилларни ўрганиб чиқамиз.
Борликда ақлий далиллардан ташқари, Ислом динининг ҳақлигини исботловчи далиллар ҳам мавжуд. Бироқ биз фақатгина ақлий далиллар билан кифояланамиз. Чунки аксарият инсонлар фақат ақлий далилнигина қабул қиладилар. Бундан ташқари, ақлий далилларнинг ўзи ҳам етарлича ва бу далиллар Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини очиқ-ойдин кўрсатади.
Ақлий далиллар ҳақида гап кетар экан, аввало борлиқ ҳақида тафаккур қилишимиз керак. Чунки осмон ва юлдузлар, ой-у қуёшни ҳар куни кўрамиз, уларнинг борлигини ҳеч ким инкор қилмайди. Маълумки борлиқ инсоният яралишидан олдин пайдо бўлган. Буни ҳеч ким инкор қилмаса керак. Дунёда коинотдан олдин инсон пайдо бўлган деган гапни айтадиганлар йўқ. Аксинча, борлиқ инсоният пайдо бўлишидан анча олдин ҳам бор бўлганини, унинг инсоният учун қулай бир шароитга келтирилганини ҳамма билади. Нафақат қулай қилиб қўйилган, балки инсонга нисбатан анча кучли қудратга эга яралмишлар ҳам айнан инсоният хизматига бўйсундириб қўйилган. Яна шундай нарсалар борки, инсон ўз меҳнати, куч-ғайратини сарфлагандагина улардан унумли фойдалана олади.
Демак, бу дунё биз учун олдиндан тайёрлаб қўйилган экан. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ اسْتَوَىٰ إِلَى السَّمَاءِ فَسَوَّاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ ۚ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ 
"У ердаги барча нарсаларни сизлар учун яратган Зотдир. Сўнгра осмонга назар солди ва уни еттита осмон қилиб қўйди. У барча нарсани билур” (Бақара сураси, 29-оят)4.
Бу масалада бирор кимса қарши фикр билдира олмайди. Аниқ бўлдики, борлиқ инсоният пайдо бўлишидан олдин бор бўлган ва бу шароитлар бошқа бир куч томонидан тайёрланган. Чунки инсон дунёга келмай туриб ўзи учун шароит ярата олмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً ۖ قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَن يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ ۖ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ 
"Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Раббингиз фаришталарга: "Мен Ерда халифа (Одам) яратмоқчиман", - деганида, (улар) айтдилар: "Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган, (ноҳақ равишда) қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан? Ҳолбуки, биз Сенга ҳамдинг билан тасбеҳлар айтамиз ва Сени муқаддас деб биламиз. (Аллоҳ) айтди: “Албатта, Мен сизлар билмаган нарсаларни билурман” (Бақара сураси, 30-оят)5.
Бу оятдан маълум бўладики, борлиқ инсон пайдо бўлишидан олдин башарият учун тайёрлаб қўйилган. Зотан Аллоҳ таоло инсонни яратишдан олдин "ерда" демоқда. Бундан ер юзи инсоният пайдо бўлишидан олдин бор бўлгани ойдинлашди.
Демак, дастлабки хулосамиз бундай бўлиши керак: Аллоҳ таоло Ўз қудрати ила бу борлиқни тайёр қилиб қўйган.
Яратган ва уни яртишда бирор кимсанинг ёрдамига муҳтож бўлмаган, бўлмайди ҳам. Аксинча, биз У зотга муҳтож бўлганимиз учун пайдо бўлишимиздан олдин ер юзи бизга қулай ҳолда тайёр қилиб қўйилган.
Биламизки коинотдаги улкан сайёра ва жисмларни бошқаришга кучимиз етмайди. Барча инсонлар бирлашиб ҳам уларни ўз измларига сололмайдилар. Биргина қуёшни бошқариш ҳам қўлларидан келмайди. Ер, тоғлар, денгизлар ҳам шундай. Уларни бошқара олмаймиз.
Демак, бу нарсалар ҳам биз учун тайёрланган. Ҳеч ким олдиндан инсоният учун уларни қулайлаштириб қўймаган. Қуёш ўз ҳолича ҳаракатлана олмайди. Ҳаво ҳам ўзи хоҳлаган томонга эса олмайди. Ёмғир ҳам ўзи хоҳлаб ёға олмайди. Ер ҳам ўзи хоҳлаган ерда набототларни ундириб, хоҳлаган жойдан буни ман қила олмайди.
Шунингдек, бирорта инсон бу нарсаларни бошқаришни ўзининг дахли борлигини даъво қила олмайди. Ўзи ҳақида фикр юритган инсон ҳам бундай хилқат ўзича пайдо бўлмаганини, балки Яратувчи томонидан буюк ижод қилинганини англайди.
Айримлар "Борлиқ тасодифан пайдо бўлган” деган қарашни илгари сурадилар. Бироқ тасодифий ҳодисалар бу қадар аниқ интизомни вужудга келтирмайди. Коинотга назар солсак уни неча миллион йиллардан бери бир низомда, заррача оғишмай аниқ тартиб асосида ўз вазифасини бажараётганига гувоҳ бўламиз.
Баъзи олимлар коинот дастлаб харакатсиз митти заррачадан иборат бўлганини, кейин бу заррача ҳаракатланиб кенгайгани ва борлиқ тартиб билан шакллана бошлаганини айтадилар.
Бироқ ўша заррачани ким яратган? Уни қайси куч ҳаракатга келтирган? Яна кимлардир тирик организмлар сувдан пайдо бўлади ва кейин кимёвий қонуниятлар асосида ривожланади дейдилар. Хўш, ўша кимёвий қонунлар қандай пайдо бўлган? Бу мавзуни узоқ тортишиб ўтирмоқчи эмасмиз. Яратганнинг буюк мўъжизаларидан бири шуки, У Зот ўзининг азалий илми ила борлиқни Яратувчисини инкор қилувчилар ҳар замонда бўлгани ва бундан кейин ҳам бўлишини, улар залолатда эканлигини олдиндан маълум қилган:
مَّا أَشْهَدتُّهُمْ خَلْقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَلَا خَلْقَ أَنفُسِهِمْ وَمَا كُنتُ مُتَّخِذَ الْمُضِلِّينَ عَضُدًا 
"Осмонлар-у ерни яратилишига уларни гувоҳ қилмадим. Ўзларининг яратилишига ҳам. Мен адаштирувчи кимсаларга суянмадим ҳам" (Кахф сураси, 51 оят)6.
Башарият ичида ўз қарашлари билан одамларни адаштириб, осмонлар ва ернинг, инсонларнинг пайдо бўлиши хақида ёлғон маълумотлар тарқатиб юрувчиларга кўп бора гувох бўлмоқдамиз. Айримлар инсонларни маймундан таркалган деган уйдирма гапларга ҳали хам эргашиб юрибди. Дейлик фаразан бу қараш тўғри бўлганида нега ер юзида хали хам маймунлар бор? Нега айримлар одамга айланган-у эволуция жараёни бу маймунларга таъсир килмаган? Тур тарқалиши учун эркак ва урғочи навлар бўлиши керак. Лекин эволуцион қараш тарафдорлари эволуция нега икки жонзотнинг бири эркак маймунга, иккинчиси урғочи маймунга айланишига сабаб бўлганини изоҳлаб бера олмайдилар.
Бундай қарашдагилар билан узоқ тортишиб ўтирмаймиз. Уларга айтадиган бир гапимиз бор: аслида эволуцион назария тарафдорларининг борлиги биз учун Аллоҳнинг ҳақ эканини исботлайди. Қандай? Аллоҳ таоло борлиқ ва инсоният пайдо бўлиши борасида одамларни адаштирадиган тоифалар чиқишини олдиндан айтган. Агар улар бундай нотўғри қарашларни даъво қилишмаганида, инсониятнинг пайдо бўлиши борасида ихтилофлар бўлмаганида кофирлар: "Қуръонда инсониятнинг пайдо бўлиши борасида турли адаштирувчи тоифалар чиқиши айтилган. Нега бундай тоифалар чиқмаяпти?" деган бўлишарди. Бироқ Қуръонда айтилган нарса бўлди.
Яқин замонларда ҳам ўша тоифалар инсоннинг пайдо бўлиши ҳақида ёлғон қарашларни тарқатишди ва бу қарашни айнан диндан тўсиш учун, Аллоҳни инкор этиш учун қилдилар.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, неча асрлар ўтсада Қуръонда айтилган адаштирувчи, Аллохдан тўсувчи тоифалар чикди. Борлиқ ва инсоният нинг пайдо бўлиши ҳақидаги ёлғон назарияларини айнан Исломдан тўсиш воситаси қилиб олдилар. Улар чиқиб инсонларни ҳақиқатдан тўсмоқчи бўлдилар. Аслида Аллоҳнинг олдиндан айтиб қўйган хабарини исботлаганларини билмадилар.
Яъни ким бўлмасин "Борлиқни Аллоҳ яратмаган" деган даъвони қилса биз унга "Нима сен борлиқ пайдо бўлганини ўз кўзинг билан кўрганмидинг?” деймиз. Агар жавоби "Йўқ, кўрмаганман” бўлса "Унда ким билан тортишяпсан?” деймиз.
Борлиқнинг ягона яратувчиси Аллоҳ таолодир. Бирорта инсон борлиқни, коинотни "мен яратганман" деган даъвони қила олмайди.
Бу дунёда агар одам боласи кичкинагина нарсани ихтиро қилса бутун оламга жар солиб уни ихтиро қилганини эълон қилади. Нега энди бу коинотнинг Яратувчиси бу ҳақда айтмаслиги керак?

АЛЛОҲ ЯГОНА ЯРАТУВЧИ ЗОТДИР


Эътибор қилинг, биргина электр лампани ихтиро қилган одам номи дунёда қолиши учун тажрибасини оламга жар солди. Бу биргина электр чироқни ихтиро қилган одамнинг ҳолати. Энди бутун бир Қуёшни яратган Зот уни ким яратганини айтмайди, деб ўйлайсизми?! Фаразан, агар уни бошқа куч пайдо қилган тақдирда ҳам ўша ихтирочи буни ҳеч кимга айтмас эди деб ўйлайсизми?!


Демак, унинг яратувчиси Ўзини ошкор қилган бўлиши керак. У ҳам бўлса ягона Аллоҳдир. Чунки Аллоҳгина Қуёшни яратганини айтган. Бу масалада ҳатто кофирлар ҳам Қуёшни Аллоҳ яратган деган гапдан бошқасини айта олишмайди. Айнан шу маънони Анкабут сурасининг қуйидаги ояти қувватлайди:
وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ ۖ فَأَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ 
“Агар улардан "Ким осмонлар ва ерни яратган, қуёш ва ойни бўйсундирган?” деб сўрасанг, улар “Аллоҳ” дерлар. Бас, қаёққа кетмоқдалар?!” (Анкабут сураси, 61-оят)7.
Бошқа оятда бундай дейилади:
وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَحْيَا بِهِ الْأَرْضَ مِن بَعْدِ مَوْتِهَا لَيَقُولُنَّ اللَّهُ ۚ قُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ
"Қасамки, агар сиз улардан: "Осмондан сув (ёмғир ёғдириб ерни "ўлганидан сўнг "тирилтирган" зот ким?" - деб сўрасангиз, албатта, улар: "Аллоҳ", дерлар. Сиз (уларга): "Аллоҳга ҳамд!" - деб айтинг! Йўқ, уларнинг аксарияти ақл юргизмайдилар” (Анкабут сураси, 63-оят)8.
Ушбу оятлар куфр келтирганлар ва мушриклар ҳақида. Улар Аллоҳни инкор қилсалар ҳам инсоннинг ва борлиқнинг пайдо бўлиши ҳақида ўз қарашларини ҳимоя қила олмайдилар.
Демак, ягона яратувчи Зот - Аллоҳ таоло. Чунки уни яратганлигини даъво қилган, бизга хабар берган Зот фақат ягона Аллоҳдир. Лекин яратиш масаласи фақат коинотга тегишли эмас. Ердаги барча нарсалар, ҳатто инсон тасарруфидаги нарсалар ҳам аслида Аллоҳ таолонинг яратувчилик сифати орқали пайдо бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
ذَٰلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ فَاعْبُدُوهُ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ وَكِيلٌ 
“Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У барча нарсанинг яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинглар. У барча нарсанинг эгасидир” (Анъом сураси, 102-оят)9.
Аллоҳ таоло "Барча нарсанинг яратувчиси" эканлигини айтмоқда. Демак, жамики нарсанинг яратувчиси Аллоҳ экан.
Атрофимиздаги, коинотдаги барча нарса, хатто оддий чўп хам Аллоҳнинг яратганларидандир. Ҳар мавсум бизга мева берадиган дарахтлар хам Аллоҳнинг яратганларидан. Аммо ўша дарахт қаердан келди? Ёғоч сотувчи савдогардан сўрасангиз уни ўрмончилардан олганини айтади. Ўрмончилардан сўрасангиз ўрмондан келганини айтади. Ўрмонга бориб бу ёғочлар каердан келганини сўрасангиз, улар дарахтлардан олинганини, дарахтлар эса бошқа бир дарахтлар ҳисобига униб чиққанини айтади. Ниҳоят барча дарахтлар энг биринчи битта манба дарахтга бориб тақалади. Хўш ўша биринчи дарахтни ким яратган? Албатта Аллоҳ. Ҳеч ким ўша биринчи дарахтни "мен яратганман” дея олмайди.
Бошқа нарсаларда ҳам худди шундай. Ҳар бир нарсани суриштирсангиз ўша навнинг энг биринчиси манбаасига бориб тақалади: биринчи буғдой, биринчи хурмо, биринчи апелсин ва ҳоказо. Буларнинг барчасини Аллоҳ таоло яратган. Кейин эса Аллоҳ таоло яратган низом асосидан пайдо бўлган. Айримлар айтиши мумкин: "Айрим навлар бошқаси билан чатиштирилиб яхшироқ нави ҳосил қилинадику?". Тўғри, лекин бу нарса Аллоҳ дастлабки дарахт навларини йўкдан бор қилганини инкор этмайди. Олимларнинг янги навни ихтиро қилиши Аллоҳ таоло дастлабки дарахтларни яратганига қарши келмайди. Чунки ўша олимлар ҳам Аллоҳ берган илмдан фойдаланишган холос. Лекин ҳеч ким бирор нарсани йўкдан бор қилдим деган даъвони қила олмайди. Ҳар қандай ихтиролар, кашфиётлар бор нарсадан бўлади. Дунёда йўқдан бор бўлган бирорта кашфиёт йўқ.
Энди ўсимликлардан жонзотларга ўтсак. Барча жонзотлар, қушлар ва ҳашаротлар ҳам Аллоҳнинг яратиши ила пайдо бўлади. Ҳамма жонзотлар ўз турида дастлабки эркак ва урғочи жонзотдан тарқалган. Ҳеч ким дастлабки икки жонзотни яратганман деб айта олмайди. Аллоҳ таоло эътиборимизни қуйидаги ояти каримага қаратади: “Ҳар бир нарсадан жуфтни яратдик. Шояд эслатма олсангиз” (Зориёт сураси, 49-оят)10.

АЛЛОҲ ТАОЛО ДУНЁ ОЛИМЛАРИНИ


БАҲСГА ЧОРЛАЙДИ

Бирорта олим бу дунёда ҳатто арзимас кичик нарсани ҳам йўқдан бор қила олмайди, бунга даъво ҳам қилолмайди. Шунда Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримасини янада теранроқ англаймиз:


يَا أَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ ۚ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِ اللَّهِ لَن يَخْلُقُوا ذُبَابًا وَلَوِ اجْتَمَعُوا لَهُ ۖ وَإِن يَسْلُبْهُمُ الذُّبَابُ شَيْئًا لَّا يَسْتَنقِذُوهُ مِنْهُ ۚ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ
"Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас унга қулоқ солинглар. Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб топинаётган нарсаларингиз агар барчалари бирлашсалар ҳам битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўша нарсани қутқариб қололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди” (Ҳаж сураси, 73-оят)11.
Бу илоҳий чақириқ то Қиёматга қадар ўз кучида қолади. То Қиёматга қадар бутун инсоният жамлансалар ҳам битта пашшани ярата олишмайди. Бугунга келиб инсон қадами ойгача етди. Балки бундан ҳам узоқ сайёралар забт этилар ҳам. Лекин ҳеч ким битта пашша яратишга қодир бўла олмайди. Аниқроғи, Аллоҳ ҳеч кимга яратиш қудратини бермайди. Буни ҳақиқий мўъжиза деса бўлади. Чунки яратувчи Зот Аллохдир. Илм-фан қанча ривожланмасин йўқдан бор қилиш имкониятига эга бўлмайди. Қуръони каримда бундай дейилган:
ذَٰلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ فَاعْبُدُوهُ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ وَكِيلٌ 
“Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У барча нарсанинг яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинглар. У барча нарсанинг эгасидир” (Анъом сураси, 102-оят)12.
Жонсиз мавжудот, майда ҳашарот ва жонзотларни Аллоҳ яратган экан, ақли бор, идрок эта оладиган, яхши-ёмоннинг фарқига борадиган инсон ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши мумкинми?! Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
"Ёки улар бошқа нарсадан яралдиларми, ёки яратувчи ўзларими?" (Тур сураси, 25-оят)13.
Борлиқдаги барча нарсани Аллоҳ яратган экан, шу борликдаги қонуниятларни ҳам Аллоҳ яратган. Оламдаги қонуниятларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг яралмишларидир. Ўша қонунлар доирасида юз берадиган барча нарсалар ҳам Аллоҳнинг яратганлари сирасига киради. Қуёш, ой, ер, юлдузлар буларнинг барчаси башарият ўрнатган қонунлар билан эмас, Аллоҳ яратган низом асосида ҳаракат қилади. Ҳар бирининг коинотда ўз вазифаси бор.
Қуёш коинотда ҳаракат қилади. Ўзи хам доимо ҳаракатда. Ой, ер, юлдузлар хам шундай. Хатто дарахтлар, шамоллар ҳам. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
الرَّحْمَٰنُ
Ар-Раҳмон (меҳрибон зот).
عَلَّمَ الْقُرْآنَ 
Қуръонни ўргатди.
خَلَقَ الْإِنسَانَ
Инсонни яратди.
عَلَّمَهُ الْبَيَانَ
Унга баённи ўргатди.
الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ بِحُسْبَانٍ
Қуёш ва ой ҳисобдадир.
وَالنَّجْمُ وَالشَّجَرُ يَسْجُدَانِ
Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар.
وَالسَّمَاءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ الْمِيزَانَ
Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.
(Роҳман сураси, 1-7-оятлар).
Демак, ой ва қуёш жуда аниқ бир ўлчовда ҳаракат қилади. Миллион йилларки қуёш бир сония ҳам эрта ёки кеч чиқмаган. Ой ҳам шундай. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
لَا الشَّمْسُ يَنبَغِي لَهَا أَن تُدْرِكَ الْقَمَرَ وَلَا اللَّيْلُ سَابِقُ النَّهَارِ ۚ وَكُلٌّ فِي فَلَكٍ يَسْبَحُونَ
На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар. (Ёсин сураси, 40 оят)14.
Яъни, бу нарсалар фалакда Аллоҳ жорий қилган қонунлар асосида ҳаракат қилади. Башарият уларни бир сония олдинга ҳам, орқага ҳам сура олмайди, ёки ернинг ҳаракатини бирозга бўлсада ўзгартира олмайди.
Коинотдаги ҳаракатлар жуда аниқ ва беками-кўстдир. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди.

АҚЛИЙ ДАЛИЛЛАР


Борлиқда Аллоҳнинг борлигини исботловчи далиллар жуда кўп. Биз Қуръони карим оятларининг тўғри эканлигини илмий асосларда исботламоқчи эмасмиз. Аксинча, Қуръони карим борлиқнинг асоси, илм манбаи эканлигини кўрсатмоқчимиз. Чунки Аллоҳ хоҳласагина биз бирор янгиликни топамиз, кашфиёт қиламиз.


Қуръони каримда келган оятларга эса биз тўлиқ иймон келтирамиз ва унинг тўғрилигини исботлашга ҳожат йўқ деб биламиз. Аллоҳ таоло айтган барча гапларга тўлиқ иймон келтирганмиз. Фақат бу ерда биз мўмин бўлмаган кишиларга раддия келтирамиз холос.
Ҳеч бир одам инкор эта олмайдиган ақлий далиллар ҳақида гаплашамиз. Аллоҳнинг борлиқдаги мўъжизаларидан бир нечтасини келтирамиз.
Атрофимиз мўъжизаларга тўла. Инсоннинг, борлиқнинг яралишида, тоғлар ва денгизларда буюк мўъжизалар бисёр.
Айримлар Қуръони карим ва илм бир-бирига тўғри келмайди деган гапни айтадилар. Лекин Қуръони карим билан бирорта қараш тўғри келмай қолса, аниқки ўша назария хато бўлади, Куръон эмас. Ёки Куръони каримни нотўғри тушунган бўлишингиз мумкин.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: "у албатта ҳақ эканлиги аён бўлгунига қадар уфқлардаги ва ўзларидаги мўъжизаларимизни уларга кўрсатурмиз” (Фуссилат сураси, 53-оят)15.
Демак, Аллоҳ бизга Ўзининг мўъжизаларини, Ўзининг ҳақ эканлигини кўрсатади. “Ўзининг ҳақ эканлиги” деган сўздан билишимиз мумкинки, ҳатто иймон келтирмаганлар ҳам бу ҳақиқатлардан хабардор бўлади. Аллоҳ уларга ҳам Ўзининг мўъжизаларини кўрсатади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримни то қиёматга қадар боқий қоладиган мўъжиза қилган.
Шунинг учун ҳам унда ақл бовар қилмас мўжизавий ифодаларни учратаверамиз. Буларни ҳатто Аллоҳга ишонмайдиганлар ҳам эътироф этадилар. Айримлар "мўъжизалар асри ўтиб бўлган" дейдилар. Бироқ, Қуръони каримнинг мўъжизаси қиёматга қадар давом этаверади. Чунки Қуръони каримнинг оятлари ҳар қандай замон учун мос келади.
Юқорида айтганимиздек, Форс ва Рум ўртасида бўлган жанг ернинг энг қуйи қисмида бўлган. Биламизки, ернинг баланд-пастлиги денгиз сатҳига қараб белгиланади. Мисол учун, маълум бир жойнинг релефини ифодалашда "денгиз сатҳидан фалон метр баландликда" деган гапларни эшитамиз. Яъни, денгиз барча ерни белгилашда бизга меъёр бўлади.
Табиийки қуруқликнинг деярли барча қисми денгиз сатҳидан баланд бўлади. Чунки денгиз сувини чегаралаб туриш учун соҳилнинг ўзиданоқ денгиз сатҳидан баланд ҳудудлар бошланади. Бироқ ернинг қуруқлик қисмида денгиз сатҳидан ҳам пастроқ жойлар бор экан. Ўлик денгизи соҳиллари айнан денгиз сатҳидан бир неча юз метр пастда эканлигини яқиндагина ўргандик.
Қуръони каримни ўқир эканмиз башариятга бу хакда аслида ким таълим беришини билиб олишимиз мумкин. Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагича марҳамат қилган:
وَعَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ فَقَالَ أَنبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَٰؤُلَاءِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
Ва У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: "Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини Менга айтиб беринг", деди. (Бақара сураси, 31-оят)16.
Фарзандларимизга тарбия беришда аввало ҳамма нарсанинг номларини айтиб уларни тарбиялаймиз. Мисол учун, эндигина тили чиқишни бошлаган фарзандингизга "Бу стул, бу қалам" деб ҳамма нарсанинг номларини айтамиз.
Аллоҳ таоло ҳам Одам алайҳиссаломни яратгач бутун башариятга таълим нимадан бошланиши кераклигини ўргатмоқда. Одам алайҳиссаломга аввало барча нарсанинг исмларини ўргатганини айтмоқда. Бу арзимас нарса эмас. Катта-катта ўқув юртларида ҳам мутахассисларни тайёрлашда аввало барча нарсанинг номлари, исмлари ўргатилади. Аллоҳ таоло ҳам таълим аввало нимадан бошланиши кераклигини башариятга ўргатди.

ИЛМ — БОРЛИҚҚА ДАЛИЛ!


Биламизки, инсон гапириши учун эшитиш қобилияти бўлиши керак. Шунинг учун ҳам қулоғи карлар табиий равишда гапиришни ҳам билмайдилар. Чунки гапириш учун инсон аввало эшитиши керак. Эшитгандан кейингина гапира олиши мумкин. Агар Одам алайҳиссалом дунёдаги биринчи инсон бўлса, у гапиришни қаёқдан ўрганди?


Юқорида айтиб ўтганимиз ояти каримадан англашиладики, Одам алайҳиссаломга барча нарсани Аллоҳ таоло ўргатган. Одам алайҳиссаломдан эса Ҳавво онамиз, улардан эса фарзандлари эшитган. Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобилнинг ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган. Демак, улар гапиришни ота-онаси бўлмиш Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиздан эшитганлар.
Айримлар "Дастлабки одамлар гапиришни билмаган. Имо-ишоралар орқали гаплашилган” деган фаразни илгари сурадилар. Бироқ бу фараз тўғри эмас. Чунки инсон гапириши учун аввало эшитиши керак. Биринчи одамлар гаплашишни кимдан эшитган бўлиши мумкин. Агар бу фараз тўғри бўлганида карларни ҳам гапиртиришнинг иложи бўлиши керак эди.
Айримлар "Ҳамма ҳар хил тилда гаплашадику?" дейишлари мумкин. Лекин бу нарса аслида ўзларига қарши далил ҳисобланади. Чунки бирор нарсани қандай аталишини билиш учун ҳам инсон ўша нарсанинг номини кимдандир эшитган бўлиши керак. Инсон ўзича бир нарсани номлаб кетавермайди.

ТАБИИЙ КЎПАЙИШ АЛЛОҲНИНГ


БОРЛИГИГА ДАЛИЛДИР

Биламизки дунё аҳолиси тобора кўпайиб бормоқда. Буни ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Ҳозирги кунда ҳар йили аҳоли сони кўпайиб бораётгани, қанчага кўпаётганини ҳисоблаб борувчи ташкилотлар бор.


Яна бир нарса маълумки юз йилллар ортга қайтиб қарайдиган бўлсак дунё аҳолиси ҳозиргидан анча кам бўлганини билиб оламиз. Яна ҳам олдинроққа қайтсак янада озроқ бўлади. Худди шундай қанча ортга қараб қайтсак аҳоли сони кам эканлиги аён бўлаверади. Дунёдаги ҳамма одам тарихнинг муайян муддатидаги одамлар сони ўзидан олдингисига нисбатан кўпроқ бўлганини билади. Агар шу қарашга таянадиган бўлсак ҳозирги миллиард инсонлар аввал миллионга, кейин минга ва ҳоказо камайиб боради. Ниҳоят башариятнинг бошланғич нуқтасига етиб борамиз ва бутун башарият аслида битта эркак ва битта аёлдан яралган деган тўхтамга келамиз. Хўш, ўша эркак ва аёлни ким яратган? Албатта Алоҳ таоло яратган.
Сўзимиз бошида айтиб ўтганимиздек ҳеч қайси моддиятчи эркак ва аёл жинси қандай пайдо бўлганини исботлаш у ёқда турсин, ҳатто фаразан ҳам айтиб бера олмайди.
Демак, ҳеч бир моддиятчи аслида ўзининг асосли бир исботларга таянтира олмайди. Бориб-бориб ўша башариятнинг бошланғич нуқтасида турган бирламчи эркак ва аёлни Аллоҳ яратган деган гапдан бошқасини айта олмайди. Чунки бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

АБРАҲАНИНГ ҚЎШИНИ


Тарихга қайтиб Аллоҳнинг борлигига далиллар изласак ҳaм aлбатта бундай мўъжизаларнинг гувоҳи бўлишимиз аниқ. Ҳар биримиз Фил сурасининг нозил бўлиши ҳақида эшитганмиз. Унга кўра Абраҳа ўзининг қўшини билан Каъбани бузмоқчи бўлиб, қўшин тортиб келади. Каъбага яқинлашганида эса осмондан қалдирғочдек Абобил қушлари ёпирилиб келади ва ҳар бири ўзи билан тош кўтариб келади. Ўша тошларни Абраҳанинг қўшини устига ташлайди ва душман қўшини буткул қирилиб кетади.


Бу воқеа пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган йилларда содир бўлган. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида Аллоҳнинг элчиси бўлдилар ва кўп ўтмай, ҳали Ислом қувватга эга бўлмай туриб Аллоҳ таоло Фил сурасини нозил қилди.
Демак, бу сура нозил бўлган пайтда Абраҳанинг кўшини ва унинг ҳалокатли енгилишини ўз кўзи билан кўрган кишилар хает бўлган. Айтайлик, ёки олтмиш атрофидаги киши ўша пайтда бу воқеанинг тирик гувоҳи бўлган. Агар пайғамбар алайҳиссалом ёлғончи бўлганларида Исломга тиш тирноқлари билан қаршилик қилган мушриклар бу оятларни ёлғонга чиқарган ва ақли бор кимсаларнинг бирортаси илоҳий ваҳийга эргашмаган бўларди.
Энди буни бирор кимса ёлғон дея оладими? Бу воқеани бўлмаган дея оладими? Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصْحَابِ الْفِيلِ ( 1 ) 
Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми?
أَلَمْ يَجْعَلْ كَيْدَهُمْ فِي تَضْلِيلٍ ( 2 ) 
Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими?
وَأَرْسَلَ عَلَيْهِمْ طَيْرًا أَبَابِيلَ ( 3 ) 
Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими?
تَرْمِيهِم بِحِجَارَةٍ مِّن سِجِّيلٍ ( 4 ) 
Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни?
فَجَعَلَهُمْ كَعَصْفٍ مَّأْكُولٍ ( 5 ) 
Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?. Муҳаммад алайҳиссалом «Фил йили»да туғилганлар дейилишининг сабаби ҳам шу. (Фил сураси)17

ТАРИХНИНГ ЯНА БИР ГУВОҲЛИГИ


Миср тарихини ўрганган киши у ерда милоддан аввал фиръавнлар деб аталувчи бошлиқлар бўлганини яхши билади. Яъни, милоддан аввал Миср худудида подшоҳликлар ўтган ва улар ўз подшоҳларини фиръавн деб атаганлар. Бу нарса Қуръони каримда ҳам келган.


Бироқ Юсуф сурасини ўқир эканмиз, Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаганлари, лекин подшоҳлар фиръавн деб аталмаганини, балки шунчаки подшоҳ деб аталганини гувоҳи бўламиз.
Тарихдан маълумки, фиръавнлар маълум муддат ҳукронлик қилгач Ҳуксус Мисрни эгаллайди. У фиръавнлардан эмас эди. Шунингдек, унинг даврида подшоҳ фиръавн деб аталмас эди.
Юсуф алайҳиссалом ўша подшоҳ Ҳуксус даврида яшаганлар. Кейинчалик Мисрликлар Ҳуксусни ҳайдаб соладилар ва у ерларга яна фиръавнлар ҳукмронлик қила бошлаган.
Хўш, бу тарихий ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким билдирди? Ахир фиръавнлар даврида Ҳуксус ҳам ҳукмронлик қилганини, у фиръавн деб аталмаганини олимлар яқинадагина, эхромлардаги битиктошлардан аниқлашди-ку?
Демак, ақл билан идрок қилиб Аллоҳнинг борлигини ҳар вақт ҳис қилиш мумкин.
ХУЛОСА

Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни қатъий ақлий далиллар ва аниқ далил-ҳужжатлар билан кучайтириши лозим бўлади. Зеро, кўр-кўрона тақлид қилувчининг иймонида яхшилик йўқ.


Асос бўлмаса, ёки у бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар қабул қилинмайди.
Шу сабабли ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам йигирма уч йиллик пайғамбарлик даврининг аввалги ўн уч йилини ақидани тўғри талқин қилишга бағишладилар. Чунки ақида орқали мусулмонларнинг қалбларига Аллоҳ таолонинг зот ва сифатлари, тавҳид, дунё ва охират тўғрисидаги исломий ғоялар, тақдир масаласи, гуноҳ, савоб, жаннат, дўзах, фаришталар, илоҳий китоблар ва пайғамбарларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш қоидалари, одоблари ўрнашгачгина, пайғамбарликнинг кейинги ўн йилида намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар фарз қилинган.
Мусулмонларни нотўғри эътиқоддан асраш, соф эътиқод ила тарбия қилиш бугунги куннинг долзарб масаларидан бири бўлиб келмоқда. Эътиқодда адашиш, озгина билган нарсасига маҳкам ёпишиб олиб қолганларни сўзини қабул қилмаслик, илмсиз равишда билмаган нарсасига, танимаган шахсларга эргашиш кўпгина кўнгилсизликларга сабаб бўлаётгани ҳаммамизга маълум. Ҳозирги кунда мусулмонларнинг бошига тушаётган кўплаб, бало офатларнинг сабабларидан бири ҳам ақидада адашган, ўз билган нарсасига ёпишиб олган замона хаворижлари ҳисобланади…
Ақидада адашиш ва ҳаддан ошишнинг асосий сабаби билимсизлик ҳисобланади. Билимсизлигини тан олмаслик эса балонинг бошидир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи рози бўлган ҳақ йўлида бўлишимизга муваффақ этиб, ақидада адашишдан, турли фирқаларга бўлинишдан паноҳида асрасин!
Ушбу курс иши дунёда яратганнинг борлигига биронта ҳам далил йўқ дейдиганлар учун муносиб бир жавоб бўлади деган умиддамиз. Унинг Ўзи эшитувчи ва билувчи Зотдир!


Download 47,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish