Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet51/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Мақсад ҳоли
Ҳолнинг бу тури ҳаракат, ҳолат ёки белгининг рўй беришидаги мақсадни англатади. Мақсад ҳоли ҳуйидагича ифодаланади:

  1. От билан. Бунда от маълум келишик формасида ёки кў- макчилар билан бирга келади: 1) жўналиш келишиги формасида келади: Биз баҳорда тощща л о л а с а й л и г а бордик;2) ўрин- пайт келишиги формасида келади: Бунда кўпинча ўрин-пайт кели­шиги формасидаги мащсад, умид, ният, орзу, истак каби отлар қўлланади. Бу отлар одатда ўзидан олдин келган сўзлар билан бирга мақсад ҳоли функдиясини бажаради: Ерни юмшатиб, баҳор- да т ў щайни б у з иш мащсадида щайта-щайта щуйилган сув энди ерга сиғмай музлаб щолган эди (А. Қаҳҳор). У... сўзни бошща, буларга хуш келадиган мавзуга б у р и ш н и я т и д а бир- дан сўради... (А. Қаҳҳор); 3) учун кўмакчиси билан келган от мақеад ҳоли функдиясини бажаради: КПСС бутун дунёда тинчлик учун, демократия ва социализм учун олиб борилаётган курашга катта ҳисса щўи^мощда (Газетадан); 4) билан кўмакчиси билан келган от мақсад ҳоли функдиясини бажаради: Ҳаммамиз ҳам

умид билан меҳнат щилдик, роҳатини ҳам кўрайлик(Ойбек)..

  1. деб ёрдамчыси билан келган от мақсад ҳоли функдиясини бажаради: Халщ б ахти деб халос этдилар ўлкамизни щуллик- дан, чордан(Уйғун). Бу функцияда от характеридаги олмош ҳам қўлланади: С из ни деб бу ерга келдим, Йўлчи ака,

(О й б е к).

  1. Ҳаракат номи билан. Бунда ҳаракат номи жўналиш: келишиги формасида ёки кўмакчилар билан бирга келади: У одам-, лар орасига тезрощ киришга, ҳар нарсани б ил ишга, иш-. лашга шошди(Ойбек). Кори билан бир оғиз гаплашиш учун пайт пойлаб, оёғи куйган товущдай питирлади (П. Тур- сун).

  2. Равишдош билан. Бунда кўпинча -гани (-кани, -қани)' қўшимчаси ёрдамида ҳосил бўлган равишдош қўлланади: Ҳа, Москвага ў қ и г а н и борган эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  3. Мақсад р а в и ш и б и л а н. Бундай равишларга атайин, атайлаб, қасддан, жўрттага каби сўзлар киради: Мен буни унга жўрттага билдирмадим.

Шарт ҳоли
Ҳолнинг бу тури ҳаракат ёки ҳолатнинг бирор шарт билан рўй: беришини билдиради. Шарт ҳоли қўйидагича ифодаланади:

  1. Шарт формадаги феъл билан: Нурматжон кимёгар- лик нима эканини яхши билади—«кимёгар ист а с а ғиштни,. тошни тилла қилади» (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  2. Равишдош билан. Бунда асосан -и(б) аффикси ёрда­мида ясалган равишдош қўлланади: Бирор нарса олсанг, к ў р и б- кўриб о л!

  3. Иш оти + шарт(+эгалик аффикси) сўзи + билан кўмакчиси орқали: Уч кунда цайтариш шарт и би­лан берган эдим.

Шарт ҳолининг айрим турлари баъзи жиҳатлардан эргаш гап- ларга ўхшаб кетади. Айииқса ўзига оид сўзлар билан ортиқ дара- жада кенгайиб келгаи ёки шарт формаси орқали ифодаланган: шарт ҳоллари эргаш гапларга бирмунча яқинлашиб қолади. Бун­дай шарт ҳоллари интонация жиҳатидан гапдагн бошқа бўлаклар- дан кескин ажралиб туради. Бу интонация уларни эргаш гапларга, яқин қилиб қўяди. Бироқ бундай шарт ҳолларини эргаш гаплар- дан фарқлаш керак. Эргаш гаплар одатда предикатив боғланмадан (эга билан кесим муносабатидан) иборат бўлади. Шарт ҳолларида эса предикатив боғланма (эга билан кесим муносабати) бўлмайди., Буларда фақат кучли интонацион айримлик бор.
Бундай конструкциялар ўз эга ва кесимига эга бўлиши билан шарт ҳоли функциясидан чиқиб, эргаш гап функциясига ўтади. Қиёсланг: Ишласа, тишлайди.Ким ишласа, у тишлайди. Би­
ринчи гапда ишласа — шарт холи, иккинчи гапда ким ишласа эргаш, гапдир.
Тўсиқсизлик ҲОЛИ
Ҳолнинг бу тури ҳаракат, ҳолатнинг рўй беришига тўсиқ бўла' олмаган шартни билдиради. Тўсиқсизлик ҳоли қуйидагича ифода­ланади:

  1. Шарт феъли+рл (ёки + <Эа) юкламаси орқали: У кўрса ҳам ўзини кўрмасликка солди. У менинг овозимни эшитса- да индамади.

  2. Равишдош билан. Бунда одатда равишдошнинг -(и)б ва -(а)й аффикслари билан ясалган тури қўлланади. К ў р а б и л а. т у риб бепарво бўлди. Ю р а-ю р а оёғингиз оғримадими?'

  3. Сифатдош ( + эгалик аффикси) +б илан кўмак-

чиси орқали. Бунда -ган формасидаги сифатдош қўлланадн: У ё ш б ў л г а н и билан жуда кўп китобни ўқиб чищан.

  1. Қарамай, царамасдансўзлари қатнашган конструкция билан: Иккинчи звенонинг ерида, куннинг исси.ғига қарамай, Погодин культивация щларди (Ш. Ра­шидов).Қиш чилласининг со в у ғ ига қарамасдан, <астойдил ишлаб, бинони битказдик («Тошкент бинокори»).

Тўсиқсизлик ҳоллари интонация жиҳатидан эргаш гапларга ўхшаб кетади. Бироқ улар предикатив боғланмадан (эга билан ке­сим муиосабатидан) иборат бўлмагани учун эргаш гап саналмайди. Булар одатда ажратилган бўлак ҳисобланади (ажратилган бўлак- лар тўғрисида шу китобнинг «Мураккаб гап» баҳсига қаранг).
Урин ҲОЛИ
Урин ҳоли ҳаракат, ҳолатнинг рўй бериш, бошланиш, йўналиш ўрнини ва бу йўналишдаги охирги пунктни билдиради. Урин ҳоли феъл билан ифодаланган бўлакка ҳам, от билан ифодаланган бў- лакка ҳам боғлана олади: С т анциядан темир йўлчилар, ш а- ҳарлардан ҳашарчилар етиб келди (А. М у х т о р). Ҳар ерни цилмаюрзу, Ҳа р ерда бор тош-торозу (Мақол).
Урин ҳоли ўрин равиши, жой номини билдирувчи от ва ўрин- жойга ишора қилувчи олмош билан ифодаланади. Крч нар и, ка­питал, зиёнчи-кана!(Ойбек). Қуёш тобора юқорига интилади (Ш. Рашидов).Б о л а л и к уйда ғийбат йўқ (Мақол). Вла­димир Яковлевич ў р н и д а н турганда, столдаги шам липиллаб сў- наёзди (А. М у х т о р). Катта арава қ а е р д а н юрса, кичик арава ҳам игу ер д ан юради (Мақол).
Урин ҳоли қуйидаги ўрин-жой маъноларини англатади:

  1. Ҳаракат, ҳолатнинг рўй бериш ўрнини билдиради. Бунда ўрин ҳоли ўрин-пайт келишиги формасидаги сўз билан ифодала- иади: Ш а ҳ а р д а щйдан иш топасан. Бизда юратур(Ойбек).

  2. Ҳаракат, ҳолатнинг бошланиш ўрнини билдиради. Бундай вақтда у чиқиш келишиги формасидаги сўз билан ифодаланади: До/7 ёғар— осмонданоц, укпар тушар (Э. Воҳидов).

  3. Ҳаракат, ҳолат йўналган ўринни билдиради. Бундай вақт- .да у қуйидаги формаларда бўлади:

  1. Жўналиш келишиги формасида бўлади: Шу от, шу арава би­лам иг а ҳ а р г а юк олиб борармидингиз? (О й б е к). Бундай ўрин- ларда баъзан жўналиш келишиги қўшимчаси қўлланмайди. Бу ҳол қўпроқ поэзияда ва эски услубдаги нутқда учрайди: Кет десанг, Қашғ а р кетай, йўлда ёлғизлик ёмон, Ёлғизликдан ким ўлибди, ҳаммадан хўрлик ёмон (Қўшиқ). Отам Т о ш к е н т борганларида тўппа-тўғри сизнинг эшигингизга тушсинлар-да, сиз саройга тушинг (А. Қ о д и р и й). Хўжайин Самарканд борса, тўғри бизникига бориб тушар эди (О й б е к).

Илгари, ичкари, ташцари, нари, бери каби равишлар ҳаракат, .^олат йўналган ўринни биддирганда жўналиш келишиги форма- сини олмаслиги мумкин. Булардаги -гари, -цари, -ри(-ру) элементлари тарихан жўналиш келишиги кўрсаткичи деб қаралади. Шунинг учун улар жўналиш келишиги қўшимчаси олма- ган ҳолда ҳам ҳаракат, ҳолат йўналган ўринни билдира олади. Би- роқ ҳозирги ўзбек тилида бу сўзларни жўналиш келишиги формаси­да ишлатиш ҳам анормал ҳол ҳисобланмайди: У ичкари(га) кирди. Мен ташқари(га) чиқдим. Сен сал нари(га) бориб тур каби;

  1. жўналиш келишиги формасидаги сўз қараб кўмакчиси билан •қўлланади: Бироқ у тушган поезд ғарбга эмас, шар цца қар аб кетди (А. Қ а ҳ ҳ о р); 3) жўналиш келишиги формасидаги сўз то­мон кўмакчиси билан қўлланади: Сентябрнинг бошларида полк ғ а рб г а томон йўл олди (А. Қ а ҳ ҳ о р); 4) бош келишик фор­масидаги жой номи + жўналиш келишиги формасидаги томон сўзи билан қўлланади: Йўлчи Ҳ а д р а т о м о н г а оқаётганцўзғолончи- лар олдига тушиб...(Ойбек)....қари бўлса ҳам, хўроздай кек- кайиб, цўрғонтомонга юрди (О й б е к); 5) бош келишик фор- сидаги жой номиЛ-сари кўмакчиси билан қўлланади: Биз шод, цувноқ, С иё б с ар и оқамиз... (Ҳ. О л и м ж о н). Сўзлай-сўзлай кекса боғбон Г у лзо р с ар и бошлади мени (Уйғун).

  1. Ҳаракат, ҳолат йўналиб борган охирги пунктни — ўрин чегар- расини билдиради. Бундай вақтда у қуйидаги шаклларда бў- лади: 1) жой номини билдирувчи сўз + гача аффиксини олган бў- лади: Мени вокзалгача акам, ўртоцларим кузатиб чиқдилар {Ғ. Ғулом); 2) жўналиш келишиги формасидаги сўз қадар кў- макчиси билан қўлланади: ...Фарҳод тоғидан тортиб Ширин

яйловигақад а р Сирдарё бўйлаб тизилиб кетган... (О й- дин); 3) жўналиш келишиги формасидаги сўз довур кўмакчиси билан қўлланади: Милиционер қизчани у йига д о вур олиб бориб цўйди; 4) баъзан чиқиш келишиги формасидаги сўз ҳам шу функ- цияда келади: У б е л ид а н сувга тушди.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish