ГАПНИНГ УЮШИҚ БУЛАКЛАРИ
Бир гап составида бир турдаги бўлаклар бирдан ортиқ ҳрлда: қатор келиши мумкин: Баҳри, Лаъли, Қумри чироқларини. кўтариб кетишди(Ҳ. Ғулом). Сарой учун аллақалча т.а.хта,, ёғоч, тунука олдириб қўйган(Саид Аҳмад).
Бу мисолларда Баҳри, Лаъли, Қумри бўлаклари эга,. тахта,. ёғоч, тунука бўлаклари воситасиз тўлдирувчи функцнясида келган. Бундай бирдан ортиқ ҳолда қатор келган бир турдаги бўлаклар гапнинг уюшиқ бўлакларини ташкил қилади. Бундай бўлаклар иштирок этган гап уюшиқ бўлакли гап ҳисобланади.
Уюшиқ бўлак компонентлари бир-бири билан ҳам, гапдаги бош- қа бўлаклар билан ҳам синтактик алоқага киришади, бироқ бу синтактик алоқа икки хил характерда бўлади: уюшиқ бўлак компонентлари ўзаро тенг алоқада, бошқа бўлаклар билан эса тобе ало- қада бўлади. Қуйида уюшиқ бўлакларнинг бир-бири билан ва гапдаги бошқа бўлаклар билан боғланишини стрелкалар ёрдамида чи- зиб кўрсатамиз:
тенг алоқа I ~;
Шўро сизга ер, сув берди, ўртоцлар! (Ҳ. Ғ у л о м).
! I |
тобе |алоқа тобе алоқа
Уюшиқ бўлак компонентлари одатда бир хил грамматик фор- мада бўлади ва бир хил синтактик функцияни бажаради. Уюшиқ бўлаклар бирор морфологик формант ёки кўмакчи билан келиши керак бўлса, улар (морфологик формант ёки кўмакчи) баъзан ҳар бир компонентга алоҳида-алоҳида қўшилади, баъзан эса энг охир- ги компонентга қўшилиб, олдингилари учун ҳам тааллуқли бўлади: Ҳар ким сукут ичида фронт йўлларидан, вайронбўлган қишлоқлардан, олинган шаҳарлар д ан ўз боласини, акасини, укасини щдиради(Саид Аҳмад). А ка билан у к а- и и бир-биридан жудо қилибсан (Саид Аҳмад).
Морфологик формант ёки кўмакчининг уюшиқ бўлак компонент- ларининг ҳаммасига ёки фақат охиргисига қўшилишининг ўз шарт- шароитлари бор.
Уюшиқ, бўлаклар ифодалаган нарса-предметларга алоҳида диққат қилинганда, уларнинг ҳар бир компоненти грамматик формант олади. Бундай вақтда уюшиқ бўлакнинг ҳар бир компоненти логик урғули бўлади ва кучли таъкид билан айтилади: КПСС Мар- казий Комитетининг партияг а, совет х а л к и г а мурожаати («Совет Узбекистони»).
Уюшиқ бўлак компонентлари ўзига оид сўзлар билан ортиқ даражада кенгайиб келса, уюшиқ бўлакнинг ҳар бир компоненти грамматик формант олиши мумкин: Биз, ҳамқишлоқларинг, д у иг- манн и Берлингача қ у в иб боришингни, у ниўз у я- ,сида янчиб ташлашингни истаймиз(Саид Аҳмад). Бек Кўрихермат келганини, унингҚумцишлоц йўлига чиқиши ҳақид аги буйруғини Раҳмонцулга сўзлаб берди (Ҳ. Ғулом).
Грамматик формантнинг уюшиқ бўлакларнинг ҳар бирига ёки фақат охиргисига қўшилиши боғловчиларнинг турига, уларнинг қўлланиш хусусиятига ҳам боғлиқдир. Масалан, уюшиқ бў- лаклар такрорланувчи боғловчилар билан боғланганда уюшиқ -бўлак компонентларининг ҳар бири, билан боғловчиси орқали боғ- .ланганда эса фақат охирги компоненти грамматик формант олади: £у воқеа мени ё ўта бахтиёрликка, ёки фожиъбир фа- локат г а олиб борар (А. Қ о д и р и й). Одамлар цо р д а ҳ а м. бўронда ҳ ам айни фидокорлик билан ишлар эдилар(Ойбек). Ибодулла айвонга чищач, Бўронбек билан У т а пнин г йўлини тўсди (Ҳ. Гулом).
Уюшиқ бўлакларнинг гапдаги ҳоким бўлак билан бўлган му- носабатида галма-галлик ёки олдинма-кейинликни билдирадиган сўзлар ишлатилганда, уларнинг ҳар бир компоненти грамматик формант олади: Тўхта хола рўмолининг учи билан оғзини ёпиб, бў- зарган ҳолда аввал ўртоқларига, кейин раисга царади (А. Қ а ҳ- ҳор). Бунда аввал ва кейин сўзлари уюшиқ бўлакларнинг ҳар икки компонентида жўналиш келишиги формасининг қўлланишига сабаб бўлган.
Шундай қилиб, грамматик формантнинг уюшиқ бўлак компонентларининг фақат биттасига ёки ҳаммасига алоҳида-алоҳида қў- шллиши нутқнинг логик-грамматик ва стилистик хусусиятлари билан белгиланади.
Гапнинг бўлаклари якка-якка ҳолда ёки ўзига оид сўзлар билан кенгайган ҳолда уюшиб келиши мумкин. Бир гапда уюшиқ бўлак компонентларининг баъзилари якка ҳолда, баъзилари эса кенгайган ҳолда ҳам кела олади. Шунингдек уюшиқ бўлакнинг кенгайган компонента ўз ичида уюшиқ бўлакка эга бўлиши ҳам мумкин: Сен. шу гав дан г, шу кучинг билан цочдингми?(Саид Аҳ- м а д). Генерал с о ғ лиц в а тинч ҳаёт ҳацида киска гапйрди- да... (Ойбек). У қ и ш л и к китоб ёзиш, унинг ҳар саҳи- фа сини кит обхонга манзур цилиш, китобхонни қувонтириш, унинг кўнглини топиш осон эмас (С а- ид Арад).
Уюшиқ бўлак компонентлари мустақил ўз урғусига эга бўлиб, ўзаро хоҳ боғловчили, хоҳ боғловчисиз боғланган бўлсин, доимо са- наш интонацияси билан талаффуз қилинади: Сал ўтмай боғ томон- дан ит вовиллагани, боғбоннинг сўкингани эши- тилди(Саид Аҳмад).А. Қаҳҳорнинг ижодий тажрибаси к и- тобхонларучун ҳам, адабиётшунослар'учу н ҳам,. ё ш ёз у вчилар у ч у н ҳ ам бебаҳо бир манба (77. Қодиров),
Do'stlaringiz bilan baham: |