Ҳам()а боглопчисм ва боглопчисига ўхшаш функцияни бажаради. У па боглончиси қатпашгап гапларда стилистик ранг-баранг- лик учу и ишлатилиши мумкин: Фан — табиат, жамият ва фикрлаш ҳ а м д а уларнинг объектив ривожланиш қонуниятлари тўғриси- даги билимлар системасидир (Р. Д о н и ё р о в).
Билан сўзи аслида кўмакчи бўлиб, айрим ҳолларда боғловчи ■функциясида келади. Билан икки компонентли уюшиқ бўлаклар «орасида келади: Сиз биланбиз у л у ғ ишга бел боғладик
(Ҳ. Ғулом).Билан сўзи жуфт-жуфт бўлиб уюшган бўлакларда :ҳар бир жуфт ўртасида келиб, уларни ўзаро боғлайди: Ш о д мон билан Г у л но р, Т у р ғ у н билан Ақида бир синфда ўци- шади.
Билан сўзи юқоридаги ҳолларда функция жиҳатидан ва боғ- ловчисига ўхшайди. Бироқ улар ўртасида айрим нозик фарқлар ^ам бор. Билан сўзи ва боғловчисига қараганда, уюшиқ бўлак- ларни жуда зич боғлайди. Билан орқали боғланган уюшиқ бўлак- лар орасида пауза деярли сезилмайди. Бунда грамматик формант- дар ҳеч қачон биринчи элементга қўшила олмайди, фақат иккинчи элементга қўшилади. Бу ҳол билан сўзининг аслида биргаликни билдирувчи кўмакчи эканлиги билан изоҳланади: Ке л ин билан кичикхотин ишламайди (Ҳ. Ғ у л о м). Қиёсланг: Ке лин в а кичик хотин ишламайди.
Билан сўзининг боғловчи вазифасида қўлланиши кўпроқ оғзаки сўзлашув нутқига хосднр. Оғзаки сўзлашув нутқида ва боғловчиси умуман қўлланмайди, унинг ўрнида ё билан боғловчиси, ё ҳам боғ- ловчиси ишлатилади. Ва боғловчиси китобий нутққа хосдир.
На-на боғловчиси уюшиқ бўлаклар олдидан такрорланиб келади ва инкор маъносини англатиш учун хизмат қилади. Бу боғ- ловчи гапда икки хил функцияни бажаради: 1. Бўлишли форма- даги конструкцияларда инкор маъносини келтириб чиқаради:. На ундан, на б ундан садо чиқади(СаидАҳмад).— Ундан ҳам, б унданҳам садо чицмайди;2) Бўлишсиз фор- мадаги конструкцияларда инкор маъносини таъкидлайди, кучай- тиради : У бирор жойда на ишламайди, на ўцимайди.. Бунда инкор маъноси -ма аффикси билан ифодаланган, на-на бог- ловчиси шу инкор маъносини кучайтирган. Кейинги ҳолда на-на элемента функция жиҳатидан юкламага яқинлашади.
Зидловчилар:аммо, лекин, бироц, балки, эса. Зидлов- чилар синтактик тенг, мазмунан қарама-қарши бўлган бўлакларни боғлаш учун хизмат қилади.
Зидловчилардан аммо, лекин, бироц ўзаро синонимик хусу- сиятга эга. Улар қуйидаги маъноларни англатиш учун хизмат қи- лади: 1) Бир тушунчани тасдиқлаш, бошқасини эса инкор этиш учун қўлланади. Бунда уюшиқ бўлак компонентларининг бири бў- лишли, бошқаси бўлишсиз формада бўлади: У бизникига кел-
мади, аммо тез-тез хат ё зиб т у р д и. У супага ке л ар, лекин. меҳмонхонага кирмас... (С. Айний); 2) маънони торайтириш* чеклаш оттенкаси англашилади. Бунда уюшиқ бўлак компонент- лари бўлишли формада келади: Ҳужра кич кин а, лекин илиқ- қинаэди(Ойбек).Чолнинг сўзига қараганда, мирзо Анвар Худоёрнинг қўли етмайдиган Тошкентда (рус қўли остида) тинч,. аммо жуда ҳам фақир яшаган... (А. Қодирий).
Аммо, лекин, бироц боғловчилари функциясида -у(-ю) юкла- маси ҳам қўлланиши мумкин: У менга тикилиб царади-ю, индамай ўтиб кетди.
-у(-ю) юкламасининг бириктирувчи боғловчи функциясида ҳам кела олишини юқорида айтган эдик. Бунда икки хиллик туғилиб қолиши табиий. Бундай вақтда уларнинг қайси функцияда кели- шини умумий фикр, уюшиқ бўлаклар англатадиган маънолар фарқ- лайди. Бириктирувчи вазифасида келган уюшувчи элементларнинг маъноси бир-бирига монанд, уйғун бўлиб, бирини иккинчиси тўл- диради. Зидловчи вазифасида келганда эса уюшувчи элементларнинг маъноси бир-бирига зид, қарама-қарши бўлиб, бирини иккинчиси инкор этади. Баъзан маънони конкретлаштириш, таъкид учун -у(-ю) юкламасидан кейин зидловчи боғловчининг ўзи ҳам келтирилади. Қиёсланг: Урнидан турди-ю, гапирмади.—
Do'stlaringiz bilan baham: |