Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet59/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

ва С С С Р Мин истрлар С о в е т и царор қиладилар(«Совет Узбекистони»). Бу ҳол ўзбек тили синтактик структурасига рус тили кўрсатган таъсир натижасидир.
Кишиларни билдирувчи сўзлардан бўлган уюшиқ эгаларга нис- батан кесимнинг сои жиҳатдан муносабати уюшиқ эгаларии боғ- -ловчи воситаларнииг турига ҳам боғлиқ. Агар бундай уюшиқ эга­лар бириктирувчи пауза ёки бириктирувчи боғловчилар орқали боғланган бўлса, кесим кўпликда келиши мумкин (буни юқорида кўрдик). Агар угошиқ эгалар айирувчи боғловчилар орқали боғланган бўлса, кесим одатда бирлик формада келади. Қиёс- ланг: Ҳалима ва Карима келадилар.— Ҳалима ёки Карима кв- лади.Кейинги ҳолда кесим уюшиқ эгаларнинг ҳар бир аъзоси би- лаи алоҳида-алоҳида боғлана. олади: Ҳалима келадиёки Карима келади.
Кишиларни билдирадиган уюшиқ эгалар турли шахсни кўрсат- ганда, кесимнинг уларга грамматик муносабати қуйидагича бў- лади: агар уюшиқ эгалар составила биринчи шахсни кўрсатади- ган сўз бўлса, кесим биринчи шахсда, лекин кўпликда қўлланади: Аммо мен ва Аҳмаджон маҳдум кечалари навбат билан бе- мор олдида ётиб чицардик(С. А й н и й). Ҳар кун мен ё Аҳмад- ж о н унинг биз истицомат қилиб турган жойдан икки километр на- ридаги уйига бориб, бир ё икки ғазал олиб келар эдик(С. А й- н и й). Агар уюшиқ эгалар составила биринчи шахсни кўрсатадиган сўз бўлмай, иккинчи шахсни кўрсатадиган сўз бўлса, кесим ҳам ик­кинчи шахсда, лекин кўпликда қўлланади: У ҳ а м, с е н ҳ а м бо- расизлар.У ёки сен айтасизлар.Бу ҳол эгалар составида кўп- ликдаги биринчи ёки иккинчи шахсни кўрсатувчи сўзлар бўлганда ҳам рўй беради: Сиз биланбиз улуғ ишга бел боғладик ((Ҳ. Ғулом). Сиз биланбиз ана шундай кўнгилсиз ҳодиса- ларнинг олдини олишимиз керак!(Ҳ. Ғулом).Сен ёки у уз вацтида етиб келишингиз керак.
Юқоридаги ҳолларда кесим уюшиқ эгалар билан алоҳида-ало- з^ида боғлана олмайди: уюшиқ эгалар бир бутун, яхлит деб қара- лади.

Бир ёки бир неча эгага баравар тобе бўлган бирдан ортиқ ке­сим уюшиқ кесим дейилади. Уюшиқ кесимлар материал жиҳатдакг уч хил бўлади:

  1. Уюшиқ феъл кесимлар. Бунга барча компонентлари феъл билан ифодаланган уюшиқ кесимлар киради: Шу кунике- часи, ётар маҳалда, Тўхтабувини ваҳима босди: булар-ку ҳаммаси в аъ д а берди,сайлад и... (А. Қ а ҳ ҳ о р)

  2. Уюшиқоткес и м л а р. Бунга барча компонентлари от (кенг маънода) билан ифодаланган уюшиқ кесимлар киради: Биз шод, бахтиёрмиз.

  3. Уюшиқ аралаш кесимлар. Бунга баъзи компонент­лари от билан, бонща компонентлари феъл билан ифодаланган. уюшиқ кесимлар киради: Мен с т у д е н т м а н, университетда ў қийман.

Уюшиқ кесим компонентлари замон, даража, майл, бўлишли-бў- лишсизлик жиҳатидан кўпинча бир хил, баъзан эса ҳар хил, лекии шахс-сон жиҳатидан доим бир хил бўлади: Ахир, нима щлай? Хў~ жайинимни ўлдириб пулини о лай ми, ўзимни г ар о в қ ў я й м и?’ (А. Қ а ҳ ҳ о р). Бу гапни бир айтдингиз, яна қайтариб гапир- манг! (Ҳ, Ҳакимзода). Бу йиллар давомида у ўрганди в а ў ргатди. Умид билан м е ҳнат цилдингиз, энди роҳа- тини ҳам кў ринг из. Низомжон гапиролмас, дир-дир. титрарэди (СаидАҳмад).
Уюшиқ феъл кесимларнинг слдинги компоненти (ёки компо- нентлари) равишдош билан ифодаланиши мумкин: Шу пайтда эшик циягина о чилиб, яна ёпилди (А. Қодирий).
Содда гап таркибидаги равишдош кесимни тусланувчи феъл кесимга айлантириш мумкин. Бу грамматик ҳолатга ҳам, маънога ҳам таъсир қилмайди. Қиёсланг: Абдулла Қаҳҳорнинг ижоди халқ. ҳаёти билан бирга кўтарилиб, бирга у лғ айд и (П. Қ о д и- р о в) —Абдулла Қаҳҳорнинг ижоди халц. ҳаёти билан бирга кўт а- р илд и, бирга у лғ айд и.
Уюшиқ бўлакнинг бир компоненти бўлган равишдош кесим баъ­зан равишдош ҳолга ўхшаб кетади. Бироқ улар ўртасида айрим. маъно ва грамматик фарқлар бор:

  1. Уюшиқ равишдош кесим эганинг қўшимча ҳаракатини бил­диради ва грамматик жиҳатдан эгага тобе бўлади. Равишдош ҳол эса феъл кесимнинг белгисини билдиради ва грамматик жиҳатдан шу феъл кесимга тобе бўлади: Қуёш го ҳ кўриниб,гоҳ я ши­ринад и (равишдош кесим). У б аци р и б гапирди (равишдош ҳол).

  2. Уюшиқ равишдош кесим ифодалайдиган ҳаракат тусланувчи; феъл кесим ифодалайдиган ҳаракатдан олдин рўй беради. Равиш­дош ҳол ифодалайдиган ҳаракат эса феъл кесим ифодалайдиган ҳаракат билан бир вақтда рўй беради. Қиёсланг: Шу пайт қатти^ бўрон туриб, кемамизни суриб кетди (Р. Крузо). Назирсь


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish