бола — гул билан лола (Матал). Бунда уюшиқ эгалар ҳам уюшиқ кесимлар ҳам бир бутун, яхлит деб қаралади.
Уюшиқ тўлдирувчилар
Тўлдирувчи ҳар хил маънони билдириб, турли шаклларда бў- лади. Шунга кўра, ҳар қандай ёнма-ён келган икки ёки ундан ор- тиц тўлдирувчи уюшиқ ҳисобланавермайди. Тўлдирувчининг уюшиқлиги тўлдирилмишга нисбатан бир хил маъно ҳамда бир хил грамматик алоқа усули ва воситаси асосида ҳосил бўлади: 1. Бу кўйлакни сенга олдим. 2. КПСС Марказий Комитети«Комм у- н и ст» журнали редакциясини, унинг авторлар ак- тиви важурналхон ларин «... цизғин табриклайди (Газета). Биринчи мисолдаги тўлдирувчилар (кўйлакни ва сенга) уюш- маган. Чуики уларнинг бири (кўйлакни) объект маъносини билди- дириб, тушум келишиги билан шаклланган бўлса, бошқаси (сенга) аталганлик маъносини билдириб, жўналиш келишиги билан шаклланган. Иккинчи мисолдаги тўлдирувчилар уюшган. Чунки уларнинг ҳаммаси бир хил маънони — объект маъносини билдириб,, бир хил формада — тушум келишиги формасида келган.
Уюшиқ тўлдирувчиларда келишик қўшимчаларининг қўлла- ниши икки хил хусусиятга эга: 1) келишик қўшимчалари уюшиқ, тўлдирувчиларнинг охирги компонентига қўшилади ва олдинги- лари учун ҳам тегишли бўлади: 10—И ёшли бола душманлар кел- тирган о ч лик в а б о ш ц а кулфатларни катталар цатори бошидан кечирди (П. Қодиров); 2) келишик қўшимчалари. уюшиқ тўлдирувчиларнинг ҳар бир компонентига алоҳида-алоҳида, қўшилади. Бу одатда уюшувчи злементларни таъкидлашда учрай- ди: Б ў р и д а н, эчкемардан қўрқарди(Саид А ҳ м а д).
Уюшиқ тўлдирувчиларда кўмакчилар ҳам юқоридагича икки хил цўлланиш хусусиятига эга: Мен о н ам, отам ва опам билан хайрлашиб, йўлга тушдим.—Мен о н ам билан, отам билан в а опам билан хайрлашиб, йўлга тушдим.
УЮШИҚ ҲОЛЛАР
Бир хил мазмун муносабатини (ё тарз, ё ўрин, ё пайт ва ё бошқа муносабатларни) билдирадиган бир неча ҳол ўзаро тенг боғланиб, гапнинг уюшиқ бўлакларини ҳосил қилади. Уюшиқ ҳоллар ҳоллан- миш билан бир хил синтактик алоқа усули ва воситаси билан боғ- ланган бўлади.
Бир типдаги уюшиқ ҳолларнинг компонентлари одатда бир хил сўз туркуми билан ифодаланган бўлади. Бунда грамматик фор- мантлар баъзан ҳар бир компонентга алоҳида-алоҳида, баъзан эса фақат кейинги компонентга қўшилади: Томлардан, ив иг ан деворлардан буғ кўтарила бошлади(СаидАҳм а д)
Т о млар, и в иган деворлардан буғ кўтарила бошлади.
Айрим вақтларда бир типдаги уюшиқ ҳоллар турли сўз туркум- лари орқали ифодаланиши ва турли грамматик формантларга эга, бўлиши мумкин. Бундай уюшиқ ҳолларнинг ҳолланмиш билан ало- қаси ва бу алоқанинг воситаси ҳам турлича бўлади: Даре г о ҳ шо в ц и н с о л и б, г о ҳ т и н ч оқар эди. Бу товушни с е кин, лекин с ал чўзиброқ талаффуз цилинг. Удам ҳ аз и л билан, дамжид д и й сўрарди. Бундай ҳодиса кўпинча уюшиқ тарз ҳол- ларида .учрайди.
Бир содда гап таркибида ёнма-ён, қатор келган бир неча пайт ҳоли ҳамма вақт уюшиқ саналавермайди: У кеча эрталаб бизни-
Do'stlaringiz bilan baham: |