Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet63/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

дирдан янги узилган), янги, тоза кўйлак (умумлаштирувчи белги — кийилмаган). Бундай сифатловчиларнинг уюшиқлигини белги- лашда санаш интонацияси муҳим роль ўйнайди.
Қуйидаги мисоллар бир неча хил изоҳланиши мумкин: тор эн- сиз кўча (энсиз кўча тор); тор, энсиз кўча (тор ва энсиз кўча— уюшиқ аниқловчи), тор, энсиз кўча (тор, яъни энсиз кўча — уюш­маган аниқловчи: тор — изоҳланмиш, энсиз — изоҳловчи).
Уюшиқ сифатловчилар тенг боғловчилар ёки бириктирувчи пауза орқали ўзаро боғланади. Буларда фақат билан ёрдамчиси орқали боғланиш учрамайди. Чунки билан одатда предметларнинг биргалигини билдириш учун қўлланади.
Қаратувчилар уюшиб келганда, қаратқич келишиги қўшимчаси баъзан ҳар бир компонентга алоҳида-алоҳида қўшилади, баъзан эса фақат охирги компонентга қўшилади ва олдингилар учун ҳам тааллуқли бўлади: Сафарнинг ҳам, Ниёзнингҳам мақ- садианиқ.Ҳар бир йи гит нинг, ҳар бир қизнинг ўзтан- лагани бўлиши керак. Кўйлак, ишт оннинг аксар етти-саккиз жойидан ямоғи бўлади (А. Қодирий).ЯаШо^адаг му фти в а на шо и р нин г қўлидан бир пуллик иш келса, мендан доман- гир бўла берингиз!деди Султонали... (А. Қодирий).
Уюшиқ қаратувчилар бир хил шахсни кўрсатувчи сўзлар билан, ҳам, турли шахсни кўрсатувчи сўзлар билан ҳам ифодалана олади: Нозим билан Қамбарнинг китоби (қаратувчилар III шахсда), сен ■ билан менинг китобимиз (қаратувчилар II ва I шахсда), у билан сенинг китобингиз (қаратувчилар III ва II шахсда) каби.
Узбек тилида изоҳловчилар ҳам уюшиб келиши мумкин. Бун­дай изоҳловчилар одатда изоҳланмишдан олдин келади. Масалан: У з б е к и с т о н ССР Ф анлар академиясининг а ка де- миг и, фалсафа фанлари д о к т о р и, профессор И. М. Мўминов доклад қилди.
Уюшиқ изоҳловчилар кўп жиҳатдан уюшиқ сифатловчнларга ўх- шайди. Булар ҳам билан ёрдамчиси орқали ўзаро боғлана олмайди. Уюшиқ изоҳловчиларда зидловчи боғловчилар ҳам қўлланмайди.
Шундай қилиб, уюшиқ бўлаклар ўзаро тенг боғланиши, санаш интонацияси билан талаффуз этилиши ва бошқа бўлакларга нисба­тан бир. хил синтактик муносабатда бўлиши билан характерланади.
Гапда уюшиқ бўлакларни жамлаб кўрсатувчи — умумлашти- ]рувчи бирликлар ҳам қўлланиши мумкин. Умумлаштирувчи бир­ликлар якка сўз ҳолида ёки сўз бирикмаси шаклида бўлиб, уюшиқ 'бўлаклардан ё олдин, ё кейин келади. Уюшиқ бўлаклардан олдин келган умумлаштирувчи бирликлар одатда изоҳ талаб қилади. Чун- .ки уларнинг маъноси кўиинча мавҳум бўлади. Уюшиқ бўлаклардан кейин келган умумлаштирувчи бирликлар якунлаш, хулосалаш ху- сусиятига эга бўлади: Т ў р т от лиц: Ботирали, Бўронбек, Қамчи, Утап араваларни кузатиб бордилар (Ҳ. Ғулом).Ёзувчи, муҳар- рир, рассом, полиграфист, кутубхона ходими, ишчи, колхозчи, ўци- тувчи, маданият арбоби, олим, студент, пионер — ҳ а м м а билим манбаи бўлган китобга мурожаат қилади («Мухбир»).
Умумлаштирувчи бирликлар жинс тушунчасининг грамматик ифода формаси бўлса, уюшиқ бўлаклар тур тушунчасининг грамма­тик ифода формаси ҳисобланади. Шунга кўра, кенг ҳажмдаги ту- ялунчани билдирадиган сўзлар кўпинча умумлаштирувчи бирлик­лар вазифасида келади. Боғимиздаги мевалар: олма, анор ва моклар ғарқ пшиди.
Умумлаштирувчи бирликлар билаи уюшиқ бўлаклар ўртасида бутун билан қисм муносабати ифодаланади: Табиат ҳодиса- л а р и: шамол, қор, ёмғир, дўл ўз-ўзидан пайдо бўлмайди.
Умумлаштирувчи бирликлар вазифасида жамловчи отлардан ташқари, жамловчи сон, белгилаш ва бўлишсизлик олмошлари қўл- ланади: Аҳмад ва сеникковингиз эртага вақтли келингиз. .Ҳамм а нарсажонли, жонсиз уйқуда(СаидАҳм а д). Ҳе ч -к и м: Карим ҳам, Салим ҳам билмайди.
Уюшиқ бўлаклар умумлаштирувчи бирликлар ифодалайдиган тушунчани конкретлаштиради. Шунинг учун уюшиқ бўлаклар умумлаштирувчи бирликларга нисбатан грамматик жиҳатдан аниқлаштирувчи восита функциясида келади. Умумлаштирувчи бирликлар билан уюшиқ бўлаклар ўртасида изоҳлов муносабати бўлади. Бу муносабат айрим ҳолларда яъни, хусусан, жумладан, масалан каби сўзлар орқали ҳам ифодаланиши мумкин: Интелли­гент ҳаётдаги ҳамма воқеаларни: х у с у с ан, кундалик газета ва журналларни кўздан кечириб бориши керак. Кейинги вақтларда у қаттиқ ишлади, яъни шудгор цилди, ерга маҳаллий ўғитлар солди, чигит жди.
Баъзи умумлаштирувчи бирликлардан олдин якунловчи сўзлар— хуллас, хулласи калом, умуман, қисқаси каби сўзлар қўлланади. Бу сўзлар маънони кучайтириш учун хизмат қилади: Завод ва фаб- рикаларда, колхоз ва совхозларда, мактаб ва институтларда, у м у- м а н, ҳамма жойда сайловга катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Умумлаштирувчи бирликлар такрор ҳолда ҳам кела олади. Бун­да ҳам маъно кучайтирилади: Бунга колхозчилар, ишчилар, олим- лар, ўқитувчиларҳ ам м а-ҳ ам м а бош цўшди.
Баъзан битта уюшиқ бўлакли гапда иккита умумлаштирувчн сўз қўлланиши мумкин: Б и з—К ар им, Неъмат ва мену чови- м изсаёҳатга борадиган бўлдик.
Умумлаштирувчи бирликлар ҳар қандай уюшиқ бўлакларда қўлланавермайди. Хусусан, зидлов боғловчилари орқали боғлан- ган уюшиқ бўлакларда умумлаштирувчи бирликлар қўлланмайди.
ГАПДА СУЗЛАР ТАРТИБИ
Сўзлар тартиби гап бўлакларининг нутқда ўринлашншини бил­дирадиган синтактик ҳодисадир. Узбек тилида сўзлар тартиби асо- сан эркин, лекин унда сўзларнинг боғлиқ тартиби ҳам учрайдя. Бу ҳол ўзбек тили гап қурилишининг ўзига хос хусусиятини кўрса- тади. Баъзи бўлаклар гапдаги турли ўринларда кела олса, айрим-. бўлаклар фақат муайян ўринда келадй. Сўзларнинг синтактик ва- зияти, функцияси махсус грамматик воситалар (турловчилар, тус- ловчилар, кўмакчилар каби) асосида белгиланганда, сўзлар тар­тиби эркин бўлади. Сўзларнинг синтактик вазияти, функцияси махг сус грамматик воситалар асосида эмас, балки гапдаги ўрнига. кўра белгиланганда, сўзлар тартиби боғлиқ бўлади.
Сўзлар тартиби синтактик ва стилистик функцияларни бажа- ради.
Узбек тилида тартиб сўзларнинг синтактик муносабатларини белгиловчи воситалардан бири сифатида хизмат қилиши мумкин. Масалан: Чащон болалар югуришди. Бу гапда чащон сўзи бола- лар сўзига тартиб воситасида бириккан. Бунда бўлаклар ўрнининг ўзгариши грамматик муносабатни ҳам, мазмунни ҳам бошқа қилиб^ юборади: Болалар чащон югуришди. Кўринадики, бундай вақтда, сўзлар тартиби синтактик функцияни бажаради.
Тенгликни билдирувчи отли гапларда (бош бўлаклар ифодалай- диган тушунчалар бир-бирига тенг бўлганда) бош бўлаклар ўрни- нинг ўзгариши уларнинг синтактик функциясини ҳам ўзгартиради (бунда боғлама, кесимлик аффикси қўлланмайди): ТошкентУз- бекистоннинг пойтахти.Узбекистоннинг пойтахтиТошкент. Москвашаҳарлар онаси.Шаҳарлар онасиМосква.
Аниқловчи ва аниқланмишдан иборат бўлган бир составли гап­даги бўлаклар ўрнининг ўзгариши эга ва кесимдан иборат бўлган икки составли гапни ҳосил қилади. Оппоқ пахтазор!Пахтазор оппоц. Кенг дала.Дала кенг. Булар сўзларнинг боғлиқ тарти- бидир.
Эркин тартибда сўзлар ўрнининг алмашиниши грамматик ҳо- латни ва гапнинг мазмунини бутунлай бошқа қилиб юбормайди,, балки гапдаги бирор бўлакка алоҳида диққат қилинганини кўрса- тиб, умумий фикрга қўшимча оттенка, стилистик нагрузка юк- лайди. Қуйидаги гапнинг бўлакларини алмаштириб кўрайлик:
1) Кеча опам самолётда Москвадан Ригага кетди (бошқа ерга эмас, Ригага); 2) Кеча опам самолётда Ригага Москвадан кетди (бошқа ердан эмас, Москвадан); 3) Кеча опам Москвадан Ригага
самолётда кетди (бошқа нарсада эмас, самолётда); А)Кеча само- лётда Москвадан Ригага опам кетди (бошқа киши эмас, опам);

  1. Опам самолётда Москвадан Ригага кеча кетди (боища куни эмас, кеча).

Юқоридаги гапларда сўзлар тартибининг ўзгариши логик урғу билан боғлиқ. Логик урғу гапдаги мазмунан аҳамиятли бў- лакни алоҳида ажратиб кўрсатиш учун хизмат қилади. Логик ур- ғули бўлак юқори тон билан айтилиб, ундан кейин қисқа пауза қи- линади. Логик урғу кесимга тушганда, тартиб ўзгармайди, кесим турган жойида юқори тон билан айтилади. Логик урғу эга, тўлди- рувчи ёки ҳолга тушганда, улар кесимнинг ёнига келтирилади. Фа- қат аниқловчини кесимнинг ёнига келтириб бўлмайди. У одатда ўз аниқланмишининг олдида туради.
Мазмунан аҳамиятли бўлакни доим кесим ёнига келтирилиши шарт эмас. Баъзан бу бўлак тартиб ўзгаришсиз, турган жойида ҳам логик урғу олиши мумкин.
Мазмунан аҳамиятли бўлак логик урғу олишидан ташқари, баъ- зп ёрдамчи носит ал ар (-ку, ҳам, ҳатто каби юкламалар) ёрдамида ҳам кўрсатилиши мумкин. С е н-к у рози бўлдинг, Аҳмад кўнма- япт. У ҳ а т т о с е н и ҳам эслади.
Ҳоаиргл замой ўзбек тилида рўзларнинг эркин тартиби тобора иктип туе олмоқдп. Бунда ўзбек адабий тилига улуғ рус тилининг епмнрпли ’пгьенрн созплади. Масалан: Касса очиқ соат 5 дан. Те­рши,ч/ (н'рилади Г> V 1965 й. да. Босишга рухеат этилди 12 IIЛ)(>Г) й. да. Мокро этади СССР халц артисткаси Галия Измайлова каби. Адабнй тилдаги эркии тартибнинг тараққиётида жонли сўз- лашун нутқинипг таъсири ҳам бор. Жонли сўзлашув нутқида сўз- лопчи суҳбатдош учун зарур деб билган маълумотни, муҳим нарса- ҳодисапи олдии, унча зарур бўлмаган маълумотларни, қўшимча изоҳларни, дафъатан эсга келиб қолган нарса-ҳодисаларни кейин айтади: Кеча кўриб қолдим уни. Ишлаётган экан заводда. Эрта ке- тиб, кеч келар экан. Бизникига келадиган бўлди якшанбада. Салом с\еб юборди сенга каби.
Узбек тилида сўзлар тартиби асосан эркин бўлса ҳам, содда гапда ҳар бир гап бўлагининг одатда қўлланадиган ўз ўрни бор. Бу гапнинг структураси, гап бўлагининг синтактик ифодаланиш усули, у билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа сўзлариинг ўрни каби ҳодисалар билан белгиланади. Шу асоеда сўзларнинг тўғри (одатдаги) тартиби ва тескари (одатдагидан чекиниш) тартиби фарқ қилинади. Тескари тартиб инверсия деб ҳам юритилади.
Тўғри тартибни нормал ҳол, тескари тартибни — инверсияни анормал ҳол деб тушуниш тўғри эмас. Сўзлар тартибининг бу икки тури нутқда ўз қўлланиш ўринларига эга. Тўғри тартиб кўпроқ илмий асарлар учун характерли бўлса, инверсия бадиий асарлар учун характерлидир.
Гапдаги сўзларнинг ҳар қандай ўрин алмаштириши инверсия бўлавермайди. Масалан, У тоза ҳаводан фойдаланди гапидаги сўз- лар ўрнининг У ҳаводан тоза фойдаланди тарзида ўзгартирилиши инверсия саналмайди. Худди, шунингдек, Бола ёш гапидаги сўзлар ўрнининг ёшбола тарзида, Бир ҳафтаетти кун гапидаги сўзлар ўрнининг Етти кунбир ҳафта тарзида ўзгартирилиши инверсия эмас. Булар конструкцияларни қайта тузиш деб баҳоланиши керак.
Инверсияда сўзлар ўрнининг ўзгариши, алмашиниши уларнинг гапдаги синтактик функцияларини бутунлай бошқа қилиб гобор- майди. Инверсия у ёки бу бўлакнинг даражасини, ролини,. аҳамия- тини кўрсатиш учун хизмат қилади.
Гапнинг бўлаклари тобе алоқага киришган элементларнинг ўзаро муносабати асосида белгиланганидек, тўғри тартиб ҳам, ин­версия ҳам тобе алоқада бўлган шу элементларнинг бир-бирига нисбатан ишғол қилган позициясига кўра белгиланади.
Гапда эга ва кесимнинг ўрни
Узбек тилида одатда эга ўзига оид сўзлар билан бирга гапнинг бошида келади, кесим эса ўзида оид сўзлар билан бирга гапнинг охирида келади. Демак, эга ва кесимнинг тартиби «эга+кесим» шаклида бўлади: Болалар тарцалишади (Р. Ф а й з и й). Мен ишон- майман (И. Р а ҳ и м ).
Ҳар қайси бош бўлакнинг ўзига оид сўзлари бўлиши мумкин. Бу сўзлар бош бўлаклардан олдин келади: эгага тобе сўзлар эга- дан олдин, кесимга тобе сўзлар кесимдан олдин туради: Супада ўрин устида ўтирган Сарсенбой, Витя ҳовлига тушишди (Р. Ф а й- з и й).
Гапда эганинг кесимдан олдин, кесимнинг эгадан кеяин келиши одатдаги тўғри тартибдир. Аксинча, эганинг кесимдан кейин, ке­симнинг эгадан олдин келиши тескари тартиб — инверсиядир. Эга билан кесимнинг инверсияси қуйидаги ҳолларда рўй бериши мумкин:

  1. Адабий тилда нутқнинг таъсирини, эмоционалликни ошириш учун кесим биринчи ўринда, эга иккинчи ўринда келиши мумкин. Бу кўпинча шиор типидаги буйруқ ва ундов гапларда учрайди: Яша- син Совет Иттифоқи Коммунистик партияси! Агар гапда кесимнинг аниқловчиси (тарз ё миқдор-даража ҳоли) бўлса, эга биринчи ўринда бўлади:Хал%ларимиз дўстлиги мангу яшасин ва яшнасин!

  2. Сўзлашув нутқида кесимнинг аҳамияти эгага нисбатан ор- тиқ бўлганда ва унга кучли эътибор берилса, кесим биринчи ўринда, эга иккинчи ўринда келиши мумкин: Ҳаммани овора цилди бу шум- такалар(«Муштум»),

  3. Кўчирма гапдан сўнг қўлланган автор гапида кесим би­ринчи ўринда, эга иккинчи ўринда келади. Бу ҳол автор гапининг кесими ўзидан олдин ўзганинг гапи борлигини билдириб, уларни бир-бирига боғлаш учун қўлланган гапириш, сўзлаш маъносидаги феъллардан бўлиши билан боғлиқдир: Бу қоғозлар тахминларга асослангани учун ҳужжат бўлолмайди,— деди Ягона, унинг сўзини кесиб (И. Р а ҳи м). Агар автор гапи кўчирма гапдан олдин келса, эга билан кесимда инверсия рўй бермайди.

  4. Шеъриятда вазн, қофия ва туроқ каби талаблар натижасида кесим биринчи ўринда, эга иккинчи ўринда келади: Келди баҳор, гул баҳор, Эриб битди оппоц. цор, Учиб келди кушларжон, Дарахт- лар тщди маржой(Ш. Саъдулла).

Эга билан кесим инверсиясининг ўз грамматик асослари ҳам бор. Кесим предикативликни кўрсатувчи формантларга (кесимлик аффиксларига, боғламага) эга бўлганда ё тусланган феъл билан ифодаланганда, инверсия ҳодисаси рўй бериши мумкин: Биз ўқиб чиқдик.— Уциб чиқдик биз. 'Сен ҳациций дўстим экансан.—Ҳақиций дўстим экансан сенкаби. Кесим от билан ё тусланмаган феъл билан ифодаланганда ва кесимликни кўрсатувчи формантларга эга бўл- маганда, одатда инверсия бўлмайди: Бир ойўттиз кун. Шамол цўзғолганкаби. Бу гаплардаги бўлакларнинг Уттиз кунбир ой ва цўзғолган шамолтарзида ўзгартирилиши инверсия ҳисоблан- майди. Бу қайта тузишдир (бу ҳақда юқорида сўзладик). Бироқ баъзаи юқоридаги шартлар бўла туриб, эга билан кесим инвер- сияси учраб қолади: Ҳа, тилла одам Усмонжон...(У. Умар бе­кон:пыла одам.—кесим, Усмонжонэта). Нима номаъцулчилик бу, қори?...(М. Исмоилий). Қизлар звеноси бу(Ойбек). Нуиди МГц билли шч'нмшшг чегараси интонация, кенгроқ контекст, путц ('ў;|,/1П1111б тургли плзиитдлп билинади. Сўзлашув нутқи учун хос бўлгпп буидлП иписрсиитшг рўй беришида эга ва кесимнинг пммллпр билли ифодл л л игл ил нгн ҳлм лҳлмиятли. Масалан, кесим- пипг сў:1 Сшрикмлсн билли лфпдлллпиши, эганинг букўрсатиш ол- моншдпп бўлиши юцоридагн мниерсня учун имкон берган.
Гапда тўлдирувчининг ўрни
Тўлдирувчининг ўрни тўлдирилмишга нисбатан тайинланади. Тўлдирувчи билан тўлдирилмишнинг тартиби одатда «тўлдирув- чи + тўлдирилмиш» шаклида бўлади. Бир тўлдирилмишга бир неча тўлдирувчи тобеланиб боғланган бўлса, объектни билдирувчи тўл- дирувчи тўлдирилмишга яқин туради. Демак, воситасиз тўлдирувчи воситали тўлдирувчига нисбатан тўлдирилмишнинг олдида туради: Мен сизга цадимги Бухоронинг ёдгорликларини кўрсатаман.Воси­тали тўлдирувчи логик урғули бўлса, юқоридагининг акси бўлади: Буни сенга олдим.
Узбек тилида тўлдирувчи билан тўлдирилмишнинг инверсияси ҳам учрайди. Бунда тўлдирилмиш кесим функциясида бўлади. Бундаги инверсиянинг шартлари ҳам эга билан кесим инверсияси­нинг шартларига ўхшаб, эмоционаллик, шеърий талаб ва кўчирма гапдан сўнг келган автор гапиыинг кесимига боғлиқ: Кет, кўринма кўзимга! Уларнинг айби йўқ, дедим-ку... яна нима керак сизга? (И. Р а ҳ и м ). Кўрмайин босдим тиконни, тортадирман жабрини (Уйғун). Шайхлар сени девор остига бостириб юбормоцчилар,—- деди унга мешкобчилардан бири(И, Р а ҳ и м).

Ҳол ҳолланмишдан олдин туради. Бир ҳолланмишга тобе бўл- ган бир неча ҳолнинг гапдаги ўринлари қуйидагича бўлади: ра- вишдош ва равиш билан ифодаланган тарз ҳоли ҳолланмишга яқии жойлашади: Самолёт юқорига кўтарилган сари т е з учади. У эишкдан севиниб кириб келди. Миқдор-даража ҳоли ҳоллан- мишга яқин туради: Биз сизникига кўп борганмиз. Сиз биэникига жуда кам келасиз каби. Пайт ва ўрин ҳоллари ҳолланмишдан ав- вал, одатда гап бошида ёнма-ён келади. Бунда пайт ҳоли олдин, ўрип ҳоли кейин қўлланади . Кеча Киевдан бир ўртоғим телефон қилди. Сабаб ва мақсад ҳоллари ҳолланмишдан олдин гапнинг турли ўринларида кела олади: Касал бўлганим учун ишга вақтида етиб кела олмадим. Сени кўриш ниятида уйдан эрта чиқдим. Бу одатдаги тўғри тартиб логик урғунинг талаби билан ўзгариши мум­кин. Логик урғули ҳол ҳолланмиш( кесим)га яқин туради. Бунда тўлиқсиз инверсия рўй беради.
Ҳолнинг ҳолланмиш (кесим)дан сўнг қўлланиши тўлиқ инвер- сияни келтириб чиқаради. Тўлиқ инверсия жонли тилда, эмоцио- нал нутқда, кўчирма гапли конструкцияларда, шеъриятда учрайди: Айта берсам шуки, бу ўртоқ... қовунга пиёз қўшиб еганлар аз- баройи ўртоқ Нурматовни кулдириш учун (А. Қаҳҳор). Ҳай, обке тез. У ўқирмиш дорилфунунда... (Ҳ. Олимжон). Уялмай- сизми бегона йигит билан цучоқлашгани? (Яшин) Бу ерда тур­мана!— деди жиддий (А. Мух тор).О! Сен Элекбойсан-ку!дед и ротмистр қувониб (А. М у х т о р).
Баъзан юқоридагилардан бошқа ўринларда ҳам ҳол билан ҳол- ланмиш (кесим)нинг инверсияси учрайди: Концерт бошланади

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish