Пайт ҳоли
Пайт ҳоли ҳаракат, ҳолатнинг рўй бериш вақтини билдиради. Пайт ҳоли қуйидагича ифодаланади:
Пайт равиши билан: Э р т а -инд ин бу ерлар ҳам ча- мандек яшнайди (Ш. Рашидов). Дуруст эди, ҳозир бузилди (А. Қаҳҳор).
От билан. Бунда вақт маъносини билдирадиган отлар қўл- ланади. Бу от қўйидаги формаларда бўлиши мумкин:
1) бош келишик формасида бўлади ва кўпинча аниқловчи олиб келади ва шу аниқловчи билан биргаликда пайт ҳоли вазифасини бажаради: Туновкун мен келинларимга айтдимки...(Ойбек). У т г ан йил и пахта планини ошириб бажардик (Г азета); 2) ўрин- иайт келишиги формасида бўлади: Гуландомнинг кўзлари б и р
о нда дард билан сузилди...(Ойбек).
Баъзан мақол ва маталларда ўрин-пайт келишиги кўрсаткичи тушиб қолади. Ер ҳайдасанг — к у з ҳайда, К у з ҳайдамасанг —>.
юз ҳайда. Крвун есанг — с а ҳа р е, С а ҳа р емасанг — заҳар е. ёз ёпитиғингни қўйма, қиш ўзинг биласан каби; 3) жўналиш келишиги формасида бўлади: Текшириш би р ойга кечиктирилди. У кунига ўн сўм тўлар эди; 4) чиқиш келишиги формасида бў- лади: Б и р қаричликдан дуторни севаман (О й б е к); 5) пайт билдирувчи от -гача қўшимчасини олади: Йўловчилар ке чг ача етиб оламиз деб ўйлаган эдилар; 6) бош, жўналиш ва чиқиш ке- лишиклари формасидаги от кадар, кейин, сайин, буён каби кўмак- чилар билан бирга келади: Совуқ кун сайин қаҳрини оширади (Ойбек). Тонгга қадар уйғоқ қолурман. Уч кундан к е й и н Саида устидан бутун бошлиқ бир айбнома ёзилди (А. Қаҳҳор). Мана саккиз ойдан буён бир қора чақа сў- раганим йўқ (О й б е к).
Олмош билан. Олмош ҳам юқоридаги келишик форма- ларида ёки кўмакчилар билан бирга пайт ҳоли функциясини ба- жаради: У ш а н д а менга нима деб савол берганингиз ҳам эсин- гизда борми? (А. Қаҳҳор).Қачонгача пайсалга соласиз? («Муштум»);
Равишдош билан. Бунда кўпинча -гач, -гунча аффикс* лари ёрдамида ясалган равишдош қўлланади: Самоварчи унинг елкасига қўлини қўйиб, яна бир т икилиб о лг а ч, бағрига босди (Саид Аҳмад).Ё т и б қолгунча, отиб қол (Матал).
Сифатдош билан: Бунда кўпинча -ган формали сифат- дош қўлланади ва у одатда бирор келишик формасида бўлади: У ни чиқаётганда кўриб қолди («Саодат»).
Ҳаракат номи билан: Қайтишда болаларни боғ-- чадан олдим.
Сифат билан. Бунда сифат субстантивлашган бўладиг Қў л им б ў шид а бир борарман, Б о р ид а ғарра-ғарра, йўғида бандайбечора (Матал).
8- Сон билан. Бунда сон субстантивлашган бўлади: Б е- ш и н ч и д а келинг. Мажлис и к кид а бошланади.
Пайт ҳоли воқеликка муносабат нуқтаи назаридан қуйидагича' бўлади:
Ҳаракат, ҳолат умуман рўй берган вақтни билдиради: Уста Турдиали илгари худо билан дуруст эди (А. Қаҳҳор).. Шу пайтда Асрорқулнинг ўзи келиб қолди (А. Қаҳҳор).Тўй арафасида куни билан қор ёғди (М. Исмоилий). Юз центнерчи бўлиш учун қиш б ў йи далани пишитиш керак (О й б е к).
Ҳаракат, ҳолатнинг рўй беришидаги дастлабки вақтни билдиради. Бунда пайт билдирувчи сўз чиқиш келишиги формасида келиб, буён, бери, бошлаб каби кўмакчилар билан қўлланади: Мени эрталабдан бери эшитаётган экан (А. Мухтор).Ишга ҳозирдан бошлаб киришинг («Муштум»). Баъзан кўмакчи- ларсиз, чиқиш келишидаги сўзнинг ўзи ҳаракат, ҳолатнинг бошлан- ган ^вақтини билдириши мумкин: У болаликданоц отларни севар...
Ҳаракат, ҳолатнинг рўй беришидаги охирги вақтни — пайт чегарасини билдиради. Бунда пайтни англатувчи сўз -гача, -га қа- дар, -га довур формаларида бўлади. Йўлчи биринчи кун бозорни айлана-айлана кечга қадар уч-тўрт ерга юк орқалади (О й б е к).
Пайт чегараси маъносининг ифодаланишида, юқоридаги кўмак> чилар билан бир қаторда, жўналиш келишиги формасининг ҳам роли бордир. Бу кўмакчилар жўналиш келишигидаги сўз билан эмас, бош келишикдаги сўз билан бирга келса, пайт чегараси маъноси англашилмайди, бунда ишнинг бўлишидаги тахминий вақт маъноси ифодаланади: Ярим с о атқад а р радио тинглагандан кейин, Сайрамов папирос чекиб, газеталарни бир-бир кўздан ке- чира бошлади(Ойбек).Ун минут % ад а р йўл юрилгач, бир томони чуқур жарлик кўчада Ёрмат бирдан отни тўхтатди (Ойбек). Бу функцияни -ча аффикси ҳам бажариши мумкин. Қиёс- ланг: ярим соат қадар — ярим соатча, ўн минут қадар — ўн ми- нутча.
Аниқловчи
Аниқловчи предметнинг белгисини билдирадиган иккинчи дара- жали бўлакдир. Предметнинг белгиси бош бўлаклардан кесим ор- қали ҳам ифода этилиши мумкин. Бироқ кесимда предмет предикативлик йўли билан апиқлаииб, белги тасдиқ ёки инкорни келти- риб чиқарувчи элемент сифатида тасаввур этилса, аниқловчида предмет атрибутивлик йўли билан аииқлаииб, белги предмет билан биргаликда, бир бутун ҳолда тасаввур этилади. Қиёсланг: совуқ сув (совуқ — аниқловчи).—Сув совуц. ёки Сув совуц. эмас (совуқ ва совуқ эмас — кесим).
Аниқловчи иккинчи даражали бўлакларнинг алоҳида бир тури- дир. У гапнинг структурасидаги роли жиҳатидан бошқа иккинчи даражали бўлаклардан фарқ қилади. Иккинчи даражали бўлаклар- дан тўлдирувчи ва ҳол одатда феълга боғланиб келса, аниқловчи отга боғланиб келади. Тўлдирувчи ва ҳол гап таркибида, унинг мустақил бир бўлаги сифатида одатда кесимга тобе бўлиб келса, аниқловчи бирикма таркибида. унингбир элементи сифатида-эг-а--— га ҳам, кесимга хам, тулдирувчига хам, холга ҳам тобе^ бўла олади. Ҳатто~~бир аниқловчи бошқа бир аниқловчйга тобе бўлиб келиши ҳам мумкин: Кеча шунинг уйидан х о т ин кишининг аччиқ-аччиц, йиғлаган товуши эшитилди (А. Қаҳҳор).Июль о й и н и н г қуёши ҳамма ёқни ол о в сели билан тўлдирган, ҳаво аллацандайоцаланга билан жимгина ёнгандай... (О й б е к) ...қиз ҳозир аллақайси заводнинг бошлиғи... (А. Қ а ҳ- Ҳор).
Аниқловчи гапда ўзи боғланган сўз билан бирга «яшаиди». Аниқловчи билан аниқланмиш аниқловчили бирикмани ташкил қи- лади. Аниқланмиш бўлмас экан, аниқловчи ҳам бўлмайди.
Аниқловчи предметнинг турли-туман белгиларини ифода эта- ди. Бунда белги кенг маънода тушунилади. Аниқловчининг маз-
муни унинг турига, қандай сўз туркуми билан ифодаланганига ва грамматик формасига боғлиқ.
Аниқловчи, белги билдиришдаги лексик-семантик ва грамматик хусусиятларига кура, уч хил бўлади: сифатловчи, қаратувчи ва
ИЗОҲЛОВЧИ.
Сифатловчи
Сифатловчи предметнинг белги-сифати, сон-миқдори, тартиби каби белгиларини билдирадиган аниқловчидир. Сифатловчи ўз ҳо- ким сўзига битишув йўли билан бирикади. У боғланиб келган сўз сифатланмиш дейилади. Сифатловчи билан сифатланмиш сифатлов- чили бирикмани ташкил қилади.
Сифатловчи қуйидаги сўзлар билан ифодаланади:
Сифат билан. Бунда аниқловчи предметнинг ранг-туси» маза-таъми, шакл-ҳажми, характери, психик ҳолати, ўрин ёкн пайтга муносабати каби белгиларини билдиради: Яхши турмуш. яхши меҳнат натижасида келиб чицади (Газета). ...уфқда худди. атайин бўяб қўйгандек қ и п-қ из и л булут парчаси судралиб юрибди(Саид Аҳмад).Ширин сўз шакардан ширин (Ма- қол). Кенг водийнинг цорамтир тупроғи ёмғирдан кейин бўкиб ётарди (И. Р а ҳ и м). Ҳунармандлар ўртасида аж о й и б ист еъ- д о дли, сердиққат, с е р з авц одамлар жуда кўп(Ойбек). Б у г у н г и ишни эртага кўйма (Мақол) У йдаг и гап кйчага тйғри келмас (Мақол).
Сон билан. Бунда сифатловчи предметнинг миқдор ва тартиб жиҳатдан белгисини билдиради: Қутлуғбахт отасидан ю зт а хачир, юз т а туя, юзт а эшак, юзт а от олиб девнинг қас- рига етиб келибди... (Эртакдан). Бир ҳафтадан кейин у чинчи им- тиҳон бошланади (М и р м у ҳ с и н).
Равиш билан. Бунда равиш сифат функциясида қўллан- ган бўлади: Кўп гап эшакка юк. (Мақол). Шаҳарнинг у з о қ- яцин маҳаллаларидан одамлар етиб келишди.
Олмош билан. Бунда сифат, сон ва равиш характеридаги олмош қўлланади: Б аъзи ишларимиз кўнгилдагидек эмас. (Мирмуҳсин). Н ечт а бола мактабни битириб чиқди? Қанча одам келибди? (А. Қ а ҳ ҳ о р).
От билан. Сифатловчи вазифасида келган от кўп жиҳат- дан сифатга. яқинлашган бўлади. Бунда сифатловчи қўйидаги маъноларни билдириши мумкин: а) ўхшатиш маъносини билдиради: Севаман олтин куз, севаман жондан...(Зулфия).Оқ олтинни олтин қўллар етиштиради («Совет Узбекистони»); б) предметнинг нимадан ясалганлигини, материалини билдиради: Бир қиз оц штапель кўйлакка дазмол босади...(Саид Аҳмад). «Катюша» ларнинг бўғиқ, даҳшатли товушлари пў лат тўплар- нинг ҳайқириқларига қўшилиб кетади (Яшин).
Сифатдош билан. Бунда сифатловчи предметнинг ҳа- ракатга муносабат нуқтай назаридан белгисини билдиради: А й- т ил г ан сўз — отилган ўц (Мақол). Маҳкамнинг юрагидсе ҳали ёнмаган чироцлар ёниб, чалинмаган куйлар чали- нарди (П. Қ о д и р о в).
Тақлид сўз билан: Бирдан д у в-д у в гап бўлиб қолди. (А. Қаҳҳор). Кўча томондан гурс-гурс оёқ товуши келди. (СаидАҳмад).
Сифатловчи сўз бирикмаси билан ҳам ифодаланиши мумкин. Бунда шундай ҳоллар бўлиши мумкин: а) сифатловчи ва сифатлан- миш бирикмаси бошқа бир сўзга бутунича сифатловчи бўлиб келади. Бунда биринчи сифатланмиш сифат ясовчи қўшимча олади: У ерда тоғ қазувчилар дастлабки кунги ғайратларига ғайрат қўшиб, қийцириишб тоғ цазишаётган эди (М. Исмоилий). Бунда дастлабки сўзи кун сўзининг сифатловчисидир. Бу икки сўз бирга- ликда -ги аффикси олиб ғайратлари сўзига сифатловчи бўлиб келган; б) қаратувчи ва қаралмиш бирикмаси сифатловчи бўлиб келади. Бунда қаралмиш қўшимча олади: Бой Б о з о р нин г қў~ л ид а г и цопни кўргач, овцат тўғрисида ҳоли танглигини пайцаб- олди(СаидАҳмад), Бунда Бозорнинг сўзи — қўли сўзига нисбатан қаратувчи аниқловчи, Бозорнинг қўлидаги бирикмаси — цоп сўзига нисбатан сифатловчи аниқловчи; в) тўлдирувчи ва тўлди- рилмиш бирикмаси сифатловчи бўлиб келади: Тўхта, ўғлим, с е н- г а айт ад иг ан гапим бор («Муштум»); г) ҳол ва ҳолланмиш бирикмаси сифатловчи бўлиб келади: Олдингдан оццан сув*- нинг кадри йўц. (Матал).
Сифатловчи қаратувчи аниқловчига, сўз бирикмасига оид бў- лиши ҳам мумкин: С ў з а м о л, бадавлат ц.а р и тоғанинг бирдан кўз юмиб сукутга ботишининг сабабини, табиий, Йўлчи ту- шунмади(О.йбек). Бирор цулай экой тополмай, ё в войн. т а қ и р чўлда тентираб юрар (Ж. Абдуллахоно в).
Қаратувчи
Қаратувчи бирор нарса-предмет тегишли, қарашли бўлган шахс ёки предметни билдирадиган аниқловчидир. Қаратувчи қуйидаги сўз туркумлари билан ифодаланади:
От билан: Биз бой отангизга Ёрматнинг щзини олиб бермоцчи эдик... (Ойбек).
С и ф а т билан. Бунда сифат субстантивлашған бўлади:. Бир каттанинг гапига кир, бир кичикнинг гапига кир.. (Ма- қол).
. 3. Сон билан. Бунда сон субстантивлашади: У пн и н г яр-
ми — беш. И ккининг квадрата тўрт бўлади.
Олмош билан. Бунда кўпинча от характеридаги олмош- лар қўлланади. Сифат ва сон характеридаги олмошлар қаратувчи вазифасида келганда отлашган бўлади: менинг синглйм, се- нинг уканг. К им нин г хати чиройли? (Қ. Муҳам мадий). Қандайларнинг ҳолига вой? Икки — не чан ин г ярми?
Ҳаракат номи билан: У цимоцнинг фойдаси кўп.
Сифатдош билан. Бунда сифатдош отлашади. К ў р ин- ганларнинг бирортаси ҳам уни танимасди. («Муштум»).
Қаратувчн билан қаралмиш қаратувчили бирикмани ташкил қилади. Бунда бирикма компонентлари қуйидаги шаклларда бў- лиши мумкин:
Қаратувчи қаратқич келишиги формасида қўлланади, қа- ралмиш эгалик аффиксини олади. Бунда қаратувчи кўпинча олмош билан ифодаланади: менинг китобим, сенинг ручканг, бизнинг ва- зифамиз, унинг уйи каби.
Қаратувчида қаратқич келишиги қўшимчаси ишлатилмайди, қаралмишда эгалик аффикси бўлади. Бунда қаратувчи от билан ифодаланади: шаҳар кўчалари, уй эшиги каби.
Қаратувчи қаратқич келишиги формасида қўлланади, қа- ралмиш эгалик аффикси олмайди. Бунда қаратувчи кўпликдаги I ва II шахс олмошлари билан ифодаланади: Бизнинг эшон кабабпазларнинг пири (А. Қаҳҳор).Сизнинг мактаб каби.
Қаратувчи ҳам, қаралмиш ҳам бош келишик шаклида бў- лади. Бу ҳол асосан жонли сўзлашувда учрайди ва қаратувчи ҳам, царалмиш ҳам одатда от билан ифодаланган бўлади: нон завод, уй вазифа каби.
Англашиладики, қаратувчи икки хил формада бўлиши мумкин: белгили ва белгисиз. Аниқловчи қаратқич келишиги аффиксини олган бўлса — белгили, бундай аффикс олмаган бўлса — белгисиз саналади.
.Қаратувчи қуйидаги ҳолларда белгили формада қўлланади:
Олмош билан ифодаланганда: менинг дўстим, унинг қизи, кимнинг боласи каби.
Шахс отлари билан ифодаланганда: Тоштемирнинг совғаси, директорнинг топшириғи.
Субстантивлашган сўзлар билан ифодаланганда: Яхшининг сўзи — қаймоц, ёмоннинг сўзи — тўцмоқ. (Мақол).
Қаратувчи субстантивлашган царалмишга алоқадор бўлган- .да: болаларнинг кичиги, анорнинг ширини каби.
Қаратувчи сифатловчили бирикмага алоқадор бўлганда: Ез- нинг жуда иссиқ пайти, қишнинг энг совуқ кунлари каби.
Қаратувчи эгалик аффиксини олган бўлса: акамнинг шля- паси, опангнинг рўмоли каби.
Қаратувчи қуйидаги ҳолларда белгисиз формада қўлланади:
Абстракт от билан ифодаланганда: виждон амри, кўнгил ху- ши, бахт цуши каби.
Қаратувчи қаралмишдан англашилган предметнинг номини билдирганда: Пушкин парки, Навоий кўчаси, Ленинград колхоза, Тошкент шаҳри, ўзбек халқи.
Қаратувчи қаралмишдан англашилган предметнинг қайси соҳа бўйичалигини Ьилдирганда: Матбуот комитеты, Молия министр лиги каби.
Юқоридаги ҳолларда қаратувчили бирикма гапда ҳам, гапдан
ташқарида ҳам яхлит, бир бутун тушунчани билдирадиган турғун бирикма деб баҳоланиши керак.
Бир неча қаратувчили бирикма қатор келиб, биринчиси ик- кинчисига, иккинчиси учинчисига, учинчиси тўртинчисига тобе бўл- ганда қаратувчили бирикмаларнинг охиргисидан олдингилари бел- тисиз формада қўлланади: УзССР Фанлар академияси А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институты Нутқ маданияти сектори- нинг илмий ходими каби.
Қаратувчи уюшиқ ҳолда келса, охиргисидан олдингилари белгисиз формада бўлиши мумкин: қишлоқ ва шаҳарларнинг аҳолиси (қишлоцларнинг аҳолиси, шаҳарларнинг аҳолиси).
Узбек тилида қаратувчининг белгили ва белгисиз формаси па- раллел қўлланадиган ҳоллар ҳам учрайди: колхознинг майдони ва колхоз майдони, қишлоқнинг кўчаси ва щшлоц кўчаси, районнинг маркази ва район маркази каби.
Менинг китобим, бизнинг мамлакатимиз, сенинг уйинг, сизнинг дафтарингиз сингари бирикмаларда қаралмиш қаратувчига мос- лашиб юради: -им, -имиз, -инг, -ингиз каби эгалик аффикслари шу ■мосликни кўрсатувчи формантлардир. Шунга кўра, қаралмиш қа- ратувчига тобеланиб боғланади дейиш мумкин. Бироқ қаралмиш тқаратувчи вазифасидаги сўзнинг қаратқич келишиги формасида ке- лишини талаб қилади: қаралмиш қаратувчи вазифасидаги сўзни бошқаради. Бу жиҳатдаи қараганда, қаратувчи тобе, қаралмиш ҳо- ким бўлиши керак. Аслида бу ерда бир-бирига тобелик ва бир-би- \4/1 рига ҳокимлик бор: қаратувчи — қаралмишга бир жиҳатдан тобе, бошқа бнр жиҳатдан ҳоким. Бунда ҳам мослашувни, ҳам бошқа- V рувни кўрамиз. Шунинг учун буларнинг ўзаро боғланишини тобе- дош боғланиш деб, уларнинг ўзаро синтактик алоқасини мосла шу вЗПГбошқзрув деб аташ мумкин.
Қаратувчи билан қаралмишнинг шахс ва сон жиҳатдан муносабати қуйидагича бўлиши мўмкин:
а) қаратувчи ҳам, қаралмиш ҳам логик ва грамматик жиҳатдан ;бирликни англатади: менинг асарим, сенинг ручканг, унинг боласи каби;
б) қаратувчи логик ва грамматик жиҳатдан бирликни, қаралмиш кўп предметни билдиради, лекин қаралмиш қаратувчи билан грамматик жиҳатдан бирлик сонда мослашади: менинг асарларим, сенинг ручкаларинг каби;
в) қаратувчи логик ва грамматик жиҳатдан кўп шахсни, қарал- миш бир предметни билдиради, бироқ қаралмиш қаратувчи билан грамматик жиҳатдан кўплик сонда мослашади: бизнинг мамлакатимиз, сизнинг мактабингиз каби;
г) қаратувчи ҳам, қаралмиил ҳам кўп шахс ва кўп предметни билдиради. Бунда улар шахсда ҳам, сонда ҳам логик ва грамматик жиҳатдан мос бўлади: заводларнинг маҳсулотлари, уйларнинг дг- разалари каби.
Қаралмиш бир неча қаратувчига алоқадор бўлиши мумкин. ‘Қаратувчилар бнр хил шахсда бўлса, қаралмиш кўпликда ҳам,
бирликда ҳам бўла олади: Карим ва Салимнинг китоби (бир китоб икки кишига қарашли), Карим ва Салимнинг китоблари (бир неча китоб икки кишига қарашли).
Агар қаратувчилар турли шахсда бўлса, қаралмиш қуйидагича бўлади:
а) бир неча қаратувчи таркибида 1 шахсни кўрсатувчи олмош бўлса, қаралмиш шу шахснинг кўплигида бўлаци: Азиз Леонид Ильич, менинг, болгар коммунистларининг ва бутўн болгар халқи- нинг энг самимий ўртоқларча табрикларимизни қабул қилгайсиз («Сов. Узбекистони»);
б) бир неча қаратувчи таркибида 1 шахсни кўрсатувчи олмош бўлмай, II шахсни кўрсатувчи олмош бўлса, қаралмиш шу шахснинг кўплигида бўлади: Сенинг ва унинг вазифаларингиз битта: у ҳам бўлса Ватанни ҳимоя қилиш!
Баъзи ҳолларда қаратувчи махсус нфодаланмайди, у тушиб қолади. Бу ҳол царатувчи логик урғу олмаган пайтда рўй беради. Бунда қаралмишдаги эгалик аффикси унинг қайси шахсга оидли- гини кўрсатиб туради: Шаҳримиз катта. Боғинг жуда тўкин. Би- роқ қаратувчи логик урғу олган бўлса, доимо сақланади, тушиб қолмайди: Менинг уйим — сенинг уйинг эмасми? каби.
О Бизнинг мактаб, сизнинг куча каби бирикмаларнинг компо-
/ нентлари ўзаро бошқарув йўли билан алоқага киришган. Чунки / бунда қаратувчи қаралмиш билан фақат қаратқич келишиги формаси -нинг аффикси воситасида бириккан.
, Ватан иищи, ҳаёт булоғи каби бирикмаларнинг компонентлари
ўзаро мослашув йўли билан алоқага киришган. Чунки қаратувчи III шахсда бўлгани учун, қаралмиш ҳам III шахс эгалик аффиксини олган.
Девор соат, нон завод каби бирикмаларнинг компонентлари ўзаро битишув йўли билан алоқага киришган. Чунки буларнинг ўзаро боғланишида ҳеч қандай формал-грамматик кўрсаткич йўқ^ улар бир-бири билан тартиб орқали бириккан.
Do'stlaringiz bilan baham: |