Узб еқистон сср фанлар академияси


Кесимнинг эга билан мослашуви



Download 1,22 Mb.
bet47/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Кесимнинг эга билан мослашуви
Кесим эгага тобеланиб боғланади. Бу тобелик одатда унинг грамматик формасида акс этади. Кесим ўз формасини эгага қа- раб ўзгартиради: кесим эгага мос формага киради. Кесимнинг эга* билан мослашуви махсус шахс ва сон аффикслари орқали ифодала- нади. Бу мослик феълнинг биргалик нисбати формаси орқали ҳам шаклланиши мумкин: Обрўли обоғалари, тоғойилари, амакилари
ҳам бирин-кетин мавщеларини йўқотадилар(Ойбек). ... раҳбар- ўртоқлар аввало сўроқни биздан олишади... (С. Анорбоев).
Баъзи гапларда кесимнинг эга билан мослиги эгалик аффикс­лари орқали шаклланади: Мен кўришим керак. Сен сўраганинг йўқ. Бунда иш отидаги -им ва сифатдошдаги -инг аффикслари кесимнинг эгага мослигини кўрсатади. Бу конструкциялар аслидз’ Менинг кўришим керак, Сенинг сўраганинг йўқ тарзида бўлган. Бунда менинг — қаратувчи, кўриилим — эга, керак — кесим, се­нинг— қаратувчи, сўраганинг — эга, йўқ, — кесим. Демак, эгалик: аффикси аслида қаралмишнинг қаратувчи билан мослигини кўр- сатган. Ҳозирги замон ўзбек тилида қаратқич келишиги кўрсатки- чи тушиб, аниқловчи эга вазифасига, қаралмиш (илгариги эга) кесим составига ўтган. Натижада бундай конструкцияларда эга­лик аффикслари кесимнинг эга билан мослигини кўрсатувчи омил- га айланган. Тил тараққиёти натижасида туғилган бу ҳодиса син- тактикқайта бўлиниш дейилади.
Узбек тилида род-жинс категорияси йўқ. Шунга кўра, кесим* нинг эгага род-жинс жиҳатдан мослик ҳодисаси ҳам бўлмаслиги- керак. Бироқ тилимизда баъзан Зулфияўзбек шоираси, Кари­мастудентка, Ойтўтикомсомолка каби ҳолларда род-жинс жиҳатдан мослик ҳам учрайди. Булар Зулфияузбек шоири, Каримастудент, Ойтўти—комсомол тарзида ҳам ифодалани- ши мумкин. Зулфия ўзининг бир шеърида «Менсизнинг шоир> деб ёзади.
Демак, кесимнинг эгага род-жинс жиҳатдан мослиги доимий^ систематик ҳол эмас. У фақат бошқа тиллардан кирган род-жинс кўрсаткичли сўзлар доирасидагина ва ўшанда ҳам жуда сийрак учрайди.
Эга билан кесим мослиги ҳақида гапирганда, бу икки бўлак- нинг логик-грамматик алоқасини белгилаш лозим. Бундай алоҳз қуйидагича бўлади:

  1. Кесим эгага грамматик жиҳатдан ҳам, логик жиҳатдан ҳам- мое бўлади: Уқитувчилар дарсга кириб кетдилар (эга ҳам, кесим' ҳам кўплик аффиксини олган ва кўплик маъносини билдирган).

  2. Қесим згага грамматик жиҳатдан мос бўлса ҳам, логик жиҳатдан мос бўлмайди. Оломон Урдага қараб юрди (эга ҳам, кесим ҳам бйрлик формасида, лекин эга кўплик-жамлик маъноси­ни, кесим эса бирлик-яккалик маъносини билдиради).

  3. Кесим эгага грамматик жиҳатдан мос бўлмаса ҳам, логик жиҳатдан мос бўлади: Ҳамма унга қарашади (Қўшиқдан). Эл туриб шу чоқ: «...Ойгул, Хонни ўлдир!»— дедилар... Барча ҳайрон эдилар (Ҳ. О л и м ж о н). Бунда кесим эгага логик жиҳатдан мос, лекин грамматик жиҳатдан мос эмас. Чунки эга грамматик жи- ҳатдан бирликда, кесим эса кўпликдадир. Бу кейинги ҳол кўпроқ поэзияда учрайди. Буни норма деб олиш тўғри эмас. Эга билан кесимнинг мослигини грамматик маънода тушуниш керак.

Кесимнинг эгага грамматик мослигиМен айтаман, Сиз суз- ланг каби гапларда махсус шахс-сон аффикслари билан ифода- ланса, У ёш, Уй иссиц каби гапларда ноль кўрсаткичли форма билан ифодаланади.
Кесим эгага доимо шахс жиҳатдан мос бўлади. Бироқ сон жи- ҳатдан ҳамма вақт ҳам мос бўлавермайди. Умуман, ҳозирги ўзбек тилида эга ва кесимнинг мослиги қуйидаги хусусиятлар билан характерланади.

  1. Феълли гапларда эга I ва II шахс олмошлари билан ифода- ланганда, кесим унга ҳам шахс, ҳам сон жиҳатдан мослашади: Мен буни генерал-полковникка юбордим(Яшин.). ...нима учун биз ўт ичига киролмаймиз? (О й б е к). Мана сиз ҳам танишиб чщинг (Яшин).

  2. Эга III шахсни кўрсатувчи сўз билан ифодаланганда, кесим бирликда шахс ва сон жиҳатдан эгага мос бўлади. Лекин кўплик- да эса шахс жиҳатдан мос бўлса ҳам, сон жиҳатдан мос бўлмас- лиги мумкин. Сон жиҳатдан мос бўлиш ёки мос бўлмасликнинг қуйидаги шартлари бор: а) кўпликдаги эга кишиларни билдир­ганда, кесим бирликда ҳам, кўиликда ҳам кела олади: Фашистлар ер билан яксон бўлди. Жой етишмаганлар дафтарларини тизза- ларига қўйиб, девор тагида ўтиришга мажбур бўлардилар (П. Тур су н). Бундай вақтда ўзбек тилида кўплик форманинг қўлланиши тобора активлашмоқда; б) кўпликдаги эга жон- сиз предметларни, ҳайвон ва паррандаларни билдирганда, кесим одатда бирликда қўлланади: Отлар кишнади. Барглар тўкилди каби.

Бадиий асарларда, айниқса, поэзияда бирор воқеа-ҳодиса, нар- са-предметни жонлантириб, бўрттириб тасвирлаш учун кесимни кўпликда қўллаш ҳоллари ҳам учрайди. Ҳозирги вақтли матбуот тилида, илмий ва публицистик асарлар тилида эга кўпликда ке­либ, жонсиз предметларни билдирганда ҳам, кесимнинг кўпликда қўлланиши тез-тез учрамоқда: Тошкент областининг Бўка райони- даги Охунбобоев номли колхознинг учинчи ва тўртинчи бригада- лари пахта планини муддатидан илгари бажардилар («Тошкент ҳақиқати»). Колхознике Аҳмадали Тожиев, Носиржон Мамарасу- лов, Шокиржон Раимов ва Абдуллажон Эргашев ўртоқлар бошчи- лик цилаётган бригадалари кунига 3—4 процент мщдорида пахта гайёрлаб, тобора маррага яқинлашмоқдалар («Совет Узбе- кистони»). Ҳоллар мазмундаги фарқларига кўра шундай турларга ■бўлинадилар... (А. Ғ. Ғ у л о м о в). Шунингдек, ажратилган бу- лакли гаплар шаклан содда гап саналсалар ҳам, мазмунан, логик жщатдан мураккаб фикрни ифодалайдилар (Ғ. А. А б д у- р а ҳ м о н о в). Бу бирикмалар бир бутун ҳолда маълум гап бўла- ги вазифасини ўтайдилар (Ҳ. Ғ о з и е в).
Бу нарса рус тилининг ҳозирги ўзбек тили синтактик структу- ;расига кўрсатган таъсири натижасидир.

  1. Отли гапларда эга I ва III шахс олмошлари билан ифода­ланганда, одатда кесим у билан шахс ва сонда мослашади: Сен ўқувчисан. Мен студентман каби. Бироқ бунда кесимда мосликни кўрсатувчи аффикснинг тушиб қолиши ҳам мумкин. Чунки эгадан шахс-сон маъноси англашилиб туради. Биринчи ҳолда субъект маъноси ҳам аналитик усул билан (айрим сўз — эга орқали), ҳам «синтетик усул билан (кесимлик аффикси орқали) ифодаланса, ик­кинчи ҳолда фақат аналитик усул билан ифодаланади: Мен ищи- лобчи... (А. Қаҳҳор). Сен бебурд, ярамас!.. (Яшин).Мен ҳам кичик пахтакор (III о н а з а р).

  2. III шахсда кесим от билан ифодаланганда, эга кўпликда желса, кесим бирликда ҳам, кўпликда ҳам қўллана олади. Бунинг ҳуйидаги хусусияти бор: а) предметнинг ўзи назарда тутилса, ке­сим кўпликда қўлланади: Уларболалар каби; б) предметнинг касб, ҳунар, машғулот, ёш, жинс каби белгилари назарда тутил­са, кесим бирликда қўлланади: Улар бола каби. Бунда кесим ва- зифасидаги от кўп жиҳатдаи сифатга яқинлашган бўлади. Қиёс- ланг: Улар бола,—Улар ёш.

  3. III шахсли гапларда кесим сифат, сон, равиш каби сўзлар билан ифодаланганда, эга кўпликда келса ҳам, кесим бирликда бўлади: Уцитувчи оз, ўқувчилар юзта каби.

  4. Узбек тилида -лар аффикси ҳурмат учун ҳам қўлланади. Бунда эга -лар аффиксини олганда, кесим ҳам -лар аффиксини олиши мумкин: Ойимлар айтдилар каби. Баъзан эга бирлик фор- мада бўлиб, кесим эса -лар аффикси олган бўлади. Ойим айтди­лар каби.

  5. Эга отнинг миқдор билдирувчи сўз билан қўшилишидан ҳо- сил бўлган бирикма билан ифодаланганда, феъл кесим бирликда ҳам, кўпликда ҳам кела олади. Масалан: Беш киши борди.Беш киши боришди.Беш киши бордилар каби.

  6. Эга кишиларни билдирувчи жуфт отлар билан ифодаланган­да, феъл кесим бирликда ҳам, кўпликда ҳам кела олади: Ота-она болаларини катта цилди. Эр-хотин қамишзор ичида анчагача турти- ниб-суртиниб юришди (Ҳ. Ғуло м). Ака-ука сой бўйидаги мирза- т ераклар тагида сарғиш ўт устида ёнма-ён ўтирдилар (Ҳ. Ғулом).

  7. Эга бирлик формадаги жамловчи от билан ифодаланганда, кесим бирликда қўлланади. Бундай эга кўпликда келса, кесим бирликда ҳам, кўпликда ҳам қўллана олади: Халқ тинчлик истай- ди.—Халқлар тинчлик истайди.— Халқлар тинчлик истайдилар каби.


  8. Download 1,22 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish