(мен) ўрин-кўрпани йиғиб, ичкари олиб-кириб қўйдик-да, юви- нишга кетдик (Ғ а й р а т и й). Бундай гапларда асли эга биз(лар) ёки сиз(лар) сўзлари бўлиши керак. Чунки кесим одатда шу сўз- ларга мос келадиган формада қўлланади. Мен, сен ва у қўшилма- си ҳам, мен билан сен қўшилмаси ҳам, у билан мен қўшилмаси ҳам биз(лар) олмошига, у билан сен қўшилмаси эса сиз(лар) олмошига тўғри келади: Биз — мен, сен ва у келдик. Биз — у билан мен келдик. Биз — сен билан мен келдик. Сиз — у билан сен бордингиз. Бунда биз ва сиз олмошлари эга, уюшиқ бўлаклар эса изоҳловчи ҳисобланади. Баъзан уюшиқ изоҳловчидан кейин умум- лаштирувчи сўз ҳам қўлланади. Булар ўзаро бир-бирига тенг ҳодисаларни билдиради: Биз — Зоҳид билан мен икковимиз чўмилишга бордик. Бунда биз олмоши эга, Зоҳид билан мен қўшилмаси эганинг уюшиқ изоҳловчиси, икковимиз сўзи эса ую- шиқ изоҳловчининг изоҳловчисидир.
Баъзан уюшиқ изоҳловчинииг бири «яширинади» ва у кейинги изоҳловчи билан қўшилиб кетади: Биз, Зоҳид билан икковимиз, чўмилишга кетдик. Бунда билан кўмакчи-боғловчиси ҳам айтил- май қолиши мумкин: Биз Ботирали иккимиз, у тўқайга кетаётган тонгда шундай аҳд-паймон қилган эдик (Ҳ. Ғ у л о м). У шу нар- саларни сўради: биз, яъни Соврасов иккаламиз, уз одамларимиз- ни Сибирь, У рта Осиё ва Уралга юбора оламизми? (Г. Б р я н- цев). Бундай конструкцияларда уюшиқ изоҳловчилар қўлланмас- лиги ҳам мумкин: Биз икковимиз бордик. Бунда биз — эга, икковимиз — изоҳловчи. Бироқ Бизнинг икковимиз бордик каби гапларда бизнинг икковимиз бирикмаси — эга.
Юқоридаги конструкцияларда биз ёки сиз олмошларидан бўл- ган эгалар айтилмай қолиши ҳам мумкин: Ориф билан иккимиз Сережадан бир царич айрилгимиз келмасди(Ғайратий). Березкин икковимиз урушдан хийла аввал танишганмиз (Г. Брянцев). Қуёш ботмасдан Ванцель икковимиз қайтиб келдик (Г. Брянцев). Раззоқ иккимиз келамиз (Ҳ. Ғулом). V
Бу мисолларда биз олмоши қўлЗГанмагани учун, унинг изоҳлов- чилари бўлмиш Ориф билан иккимиз, Березкин икковимиз, Ванцель икковимиз, Раззоқ иккимиз сўзларини эга деб ҳисоблаш мумкин.
Бироқ Очилиб турган гулларнинг олдига қўйилган сўрида бир неча киши чой ичишиб ўтирган эдик (Қ о р и-Н и ё з о в) гапида эга айрим ифодаланмаган биз сўзидир (бир неча киши бирикмаси — эга эмас).
Баъзан эгадан кейин унга шахе ва сон жиҳатидан мое кела- диган ўз сўзи қўлланади. Бу сўз эгани таъкидлаш учун хизмат қилади:Мен ўзим тез-тез хабар олиб тураман(Ойбек). Икром- жон иккиланиб ўтирмай, жавоб берди: Мен ўзим кузатиб бора- ман (Саид А ҳ м а д). У шу алпозда бир ўзи уч ярим гектар ер- -У ни ағдариб қўйган эди (Саид А ҳ м а д). Бўронбек тойни ўзи
эга'рга ўргатган (Ҳ. Ғ у л о м). Жўрабой ота Хумсон масаллиғи- \! дан ўзи ош дамлади (Ҳ. Ғ у л о м). Бу ерда ҳар ким ўзига. ўзи хиз
мат қилади (М. А ъ з а м о в). Сен ўз ёзувчиларингга мадад бе- риш йўлларини ўзинг топасан (М. Шолохов).Шунга ҳам сен ўзингни ўзинг қийнаб ўтирибсанми («Муштум»), Бироқ Менинг ўзим бораман типидаги гапларда менинг ўзим бирикмаси — эга.
Виз ҳаммамиз келдик каби конструкциялар ҳам юқоридагилар- га бирмунча ўхшаб кетади. Бунда биз — эга, ҳаммамиз изоҳлов- чидир. Бироқ Бизнинг ҳаммамиз келдик гапида бизнинг ҳаммамиз бирикмаси — эга.
X алқлар имиз д ў ст лиги — бу кундалик ҳаётимизда мавжуд бўлиб турган чинакам дўстликдир (С. Азимо в, Ю. Султонов). Менинг х а л қимни р ў ё б г а чиқарган, шод в а б а хт и ё р қил г а н, нон в а о ш, кий им в а у с т- бош, эътибор в а об р ў б е р г аннар с а — бу дўстликдир (Ҳ. О л и м ж о н) каби мисолларда ажратилиб кўрсатилган сўз- лар яхлитлигича эгадир; бу сўзи таъкидловчи элемент бўлиб, эга билан кесим составини қатъий чегаралаб кўрсатади. Бу ҳодиса одатда отли гапларда учрайди.
Кесим
Кесим эгадан кейинги иккинчи бош бўлак бўлиб, гап орқали алоқа-аралашувда, фикр алмашувда катта аҳамиятга эгадир.
Кесим эгадан англашилган шахе, нарса-предмет ва воқеа-ҳоди- санинг белгисини билдиради. Бу жиҳатдан у аниқловчига ўхшаб кетади. Бироқ белгини қандай ифода этишига кўра, аниқловчи билан кесим ўзаро фарқ қилади. Аниқловчида белги предмет тасав- вури билан қўшилиб, яхлит бир бутун тушунча ҳолида, атрибутив алоқа йўли билан ифодаланса, кесимда у шу бёлгининг эгадан англашилган предметда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан тасдиқлаш тарзида — ҳукм шаклида, предикатив ало- қа йўли билан ифодаланади. Қиёсланг: Кучли шамол (сўз бирикмаси: аниқловчи + аниқланмиш)—Шамол кучли (гап: эга + кесим).
Кесим эга ҳақидаги ҳукмни билдирадиган бўлакдир. Ҳукм тас- диқ ҳукм ва инкор ҳукмга бўлинганидек, эга ҳақидаги ҳукмни билдирадиган бўлак — кесим ҳам тасдиқ кесим ва инкор кесимга ажралади: Инкор кесим инкор ифодаловчи -ма бўлишсизлик аффикси, эмас, йўқ сўзлари ва бошқа воситалар ёр- дамида ҳосил қилинади. Тасдиқ кесимда бундай элементлар бўл-
майди: У келди.— У келмади. Бу ишинг яхши.— Б у ишинг яхши эмас каби.
Гапда сира, ҳеч, асло, зищор, бирорта ҳам каби сўзлар иш- тирок зтган бўлса, кесим ҳам одатда инкор кесим шаклида бўла- ,ди: Мен сира кечикканим йўқ. У зищор айтмади каби.
Грамматик жиҳатдан кесим уз составидаги бўлакларга нисба- тан ҳоким, эгага нисбатан эса тобедир. Эга биринчи бош бўлак, мутлоқ ҳоким бўлак бўлса ҳам, гапии ташкил этишда, гапликни кўрсатишда кесим муҳим роль ўйнайди. Эга фақат темани атайди, шу тема ҳақидаги баён, фикр, мулоҳаза кесим орқали ифода қи- линади. У гапнинг асосий белгиларидан бири бўлмиш предикатив- ликни кўрсатадиган зарурий элементдир. Гап учун характерли бўлган модаллик, замон, шахс ва интонацион тугаллик каби ҳодисалар кўпинча кесим билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун одатда гапнинг баъзи семантик турларини белшлашда кесим, унинг формаси аеосга олинади (Уйга кир — буйруқ гап, Уйга кир- динг — дарак гап); гапда кесимнинг тушиб қолиши бошқа бўлак- ларнинг тушиб қолишига қараганда бирмунча кам учрайди ва бу нарса кўпинча гап структурасига сезиларли таъсир кўрсатади.
Кесимнинг маъноси ва грамматик шакли унинг эга билан бўл- ган муносабатига ҳамда қандай сўз туркуми билан ифодалани- шига боғлиқ.
Кесим кўпинча феъллар билан ифодаланади. Феъллар кесим вазифасида қўлланувчи типик сўзлардир. Тусланган феъллар предикативлик хусусиятини ўзида ёрқин акс эттиради: улар замон, майл, шахс-сон маъноларини билдиради. Шунинг учун ҳар бир тусланган феъл бир гапни ҳосил қилиши мумкин: Уқидим.
Ёзаман каби. Кесим вазифасида бошқа сўзлар ҳам кела олади. Бироқ бунда айрим шарт-шароитлар керак: феълдан бошқа сўз- нинг кесим вазифасида келишида боғлама, предикативлик аффик- си, тартиб ва интонация каби ҳодисаларнинг роли каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |