Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet42/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Эга состави: даканг хўрознинг бўғиқ овози.
I I | -1-
Кесим состави: қишлоқдаги хўрозларни уйғотиб юбордш
Гапнинг составлари ўзига хос грамматик хусусиятларга эга бўлиши билан бирга, оғзаки нутқда махсус айирувчи пауза ёр­дамида бир-биридан ажралиб туради. Демак, гапнинг составлар- га бўлиниши унинг интонацион бўлиниши билан боғлиқ. Масалан: Кечикиб кирган қиш энди кун сайин совуғини кучайтира бошла- ган эди (О й б е к) гапининг эга состави (кечикиб кирган циш) дан сўнг ажратувчи пауза бор. Бундай паузани унинг компонентлари орасида қўллаб бўлмайди.
Бош бўлаклар билан иккинчи даражали бўлакларнинг ўзаро муносабатида бош бўлаклар — ҳоким, иккинчи даражали бўлак- лар эса уларга тобе. Бош бўлакларнинг ўзаро муносабатида эга — ҳоким, кесим эса унга тобе. Демак, эга — мутлоқ ҳоким: у ўз сос- тавидаги иккинчи даражали бўлакларга ҳам, кесимга ҳам ҳоким. Кесим эса фақат ўз соетавидаги иккинчи даражали бўлакларга
ҲОКИМ.
Эга ва кесимни бош бўлаклар деб, тўлдирувчи, ҳол ва аниқ- ловчини иккинчи даражали бўлаклар деб кўреатилиши уларнинг биринчиси ҳоким, иккинчиси эса уларга тобе эканлигидагина эмас, бош бўлакларнинг ҳокимлиги, иккинчи даражали бўлакларнинг уларга тобелиги буларнинг ўзига хос грамматик хусусиятидир. Бу хусусият гап бўлакларининг нутқдаги функдиялари асосида келиб чиқади.
Бош бўлаклар иккинчи даражали бўлакларнинг иштирокисиз, айрим, мустақил гапни ташкил эта олади. Бундай гаплар содда гапнинг йиғиқ типини ҳосил қилади: Дилдор ўйланиб қолди
(Саид Аҳмад). Иигит ҳам шунақа бўладими? (П. Қо ди- ров). Сиз тошкентликмисиз (Ойбек). Сен шермисан?!... Сен бебурд, ярамас!..(Яшин).
Иккинчи дйражали бўлаклар бош бўлакларсиз алоҳида, тўлиқ гапни ташкил эта олмайди. Улар гапда бош бўлакларга боғлиқ ҳолда қатнашади. Иккинчи даражали бўлаклар қатнашган гап­лар содда гапнинг ёйиқ типини ҳосил қилади: Майда яллалар
куйлаб кўраман. Бироқ ашуланинг айрим бандлари ҳавонинг ис- сицлигида эриб кетгандай авжсиз, лаззатсиз (Ғ. Ғулом). Ни- зомжон онасининг гапларини чин юракдан эшитиб ўтирарди (Саид Аҳм ад).
Демак, содда гаплар, составила бош ва иккинчи даражали бўлакларнинг қатнашувига қараб, икки хил бўлади: йиғиқ гап ва ёйиқ гап.
Йиғиқ гаплар бош бўлаклардангина тузилади. Ейиқ гаплар эса ҳам бош, ҳам иккинчи даражали бўлаклардан ташкил топади.
Ёйиқ гапларнинг баъзиларида битта иккинчи даражали бўлак қатнашса, бошқаларида бир вақтнинг ўзида бир неча иккинчи даражали бўлак қатнашади: Чолнинг юзлари бужмайиб, серажин бетлари кичкина бўлиб кетди.(Саид Аҳмад). Ортиц. бир лаҳ- за ўйланиб цолди (П. Қодиров). У саройни айланиб келса, Абдухалил омборни очаётган экан (С а и д Аҳмад). Бутун рес- публикага довруқларинг кетди (Саид Аҳмад). Ҳофизлар
Навоий ғазалларидан ўқишарди (Саид Аҳмад). Уша куни кечгача умрим келган-кетганларни, кузатиш билан ўтди (Ғ. Ғ у- лом).Бектемир ҳар вақт турли қуролларга зеҳн соларди (О й-
5 с к).
Грамматик бўлаклар билан логик бўлаклар ўртасида бир-бири- I га мое келиш ҳолатлари ҳам, мос келмаслик ҳолатлари ҳам уч- ; райди. Логик жиҳатдан эга ҳам, кесим ҳам ўзига оид иккинчи | даражали бўлаклар билан биргаликда битта бўлак ҳисобланади.
' Логика иккинчи даражали бўлакларни тан олмайди. Фикрда фа- қат иккита бўлак мавжуд: фикр субъекти ва фикр предикати. Субъект — фикр ўзи ҳақида бораётган нарса тасаввурини билди- радиган бўлак, предикат эса субъект ҳақида айтилаётган тасдиқни, белги тасаввурини билдирадиган бўлакдир. Гапда ҳам шуларга мос келадиган икки бўлакнинг бўлиши мумкин. Субъектга мос келадиган бўлак — эга, предикатга мос келадиган бўлак — ке­сим: Шамол бўлди. Ёмғир ёғди. Япроқлар ям-яшил каби. Демак, ккки составли йиғиқ гапларда логик бўлаклар билан грамматик бўлаклар бир-бирига тўғри келади. Икки составли ёйиқ гапларда эса бундай моелик йўқ: Нағал цоцилган этик оёқларини каттиқ, сиқар эди («Муштум»), Бу гапда грамматик жиҳатдан бешта бўлак бор: 1) этик-—эта, 2) сиқар эди — кесим, 3) нағал қоцил- ган — эганинг аниқловчиси, 4) оёқларини — тўлдирувчи, 5) қат- тиқ — ҳол. Логик жиҳатдаи эса иккита бўлак бор: 1) нағал қоқил- :ган этик — фикр субъекти, 2) оёқларини қаттиқ сиқар эди — фикр предикати. Бу икки бўлак гапнинг составларига тўғри келади: субъект эга составига, предикат кесим составига тўғри келади.
Шундай қилиб, гапни ташкил этишда, унинг ёйиқ ва йиғиқ тур- ларини ҳосил қилишда гап бўлакларининг функционал типлари ўзига хос алоҳида роль ўйнайди.
■ V ' ' ■ ; ' \ ' V . . .

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish