Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet39/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

ГАПНИНГ БЎЛАҚЛАРИ
« ;* Гапнинг булакларини белгилаш
Гап грамматик шаклланган, интонацион тугалликка зга бўл- ган, нисбий тугал фикр билдирадиган сўзлар комплексидан ёки айрим бир сўздан ташкил топади. Гап бўлаклари тушунчаск бирдан ортиқ сўздан ташкил топган гапларга татбиқ қилинади. Ёлғиз бир сўздан иборат бўлган гапларда (бас, ҳа, йўқ типидаги сўз-гапларда) гапнинг бўлаклари тўғрисида сўзлаш мумкин эмас. Чунки гапнинг бўлаклари гап составидаги сўзларнинг маълум қонун-қоидалар асосида ўзаро боғланишидан ҳосил бўлган син­тактик бутунликнннг қисмларидир.
Маълумки, гапдаги сўзлар бир-бирлари билан тенг ёки тобе алоқага киришиши мумкин. Гапни бўлакларга ажратишда сўз- ларнинг тобе алоқага киришиши асосий мезон саналади. ТенУ алоқа гапнинг бўлакларини белгилашда асосга олинмайди. Ми- солларга мурожаат қилайлик: 1) Урмон. овозлари эшитилади (Уйғун). 2) Шамол ва қор. Ҳеч ким кўзини оча олмайди.

  1. Навоий девонни очади, ҳамма томоша цилади (У й ғ у н, И з- зат Султон).

Бу мисолларнинг биринчисида Урмон — бир сўздан ташкил топган гап. Бунда гапнинг бўлакларини қидиришга асос йўқ. Ик­кинчи мисолдаги Шамол ва цор гапида сўзлар ўзаро тенглашиш йўли билан боғланган. Бунда ҳам гапнинг бўлаклари йўқ. Учинчи мисолдаги гапда сўзлар бир-бирлари билан тобе алоқага кириш- ган. Бунда гапнинг бўлаклари бор: Навоий — эга, девонни — тўлдирувчи, очади — кесим, ҳамма — эга, томоша цилади — кесим.
Демак, гапнинг бўлаклари тобе алоқадаги турли хил сўз боғ- ланмалари асосида гапда туғиладиган ва гапнинг таркибий эле- ментлари ўртасидаги муносабатларни ифода этадиган синтактик категориядир.
Гап бўлакларининг материали сўзлардир. Сўзлар гап тарки- бида бир-бирлари билан синтактик алоқага киришгандагина нутқда гапнинг у ёки бу бўлаги вазифасида кела олади. Синтак­тик алоқа гап бўлакларининг асосий белгиси, муҳим хусусияти- дир. Бу нарса (синтактик ало^а) гапнинг бўлаклари билан ун- далма ва кириш сўзлар ўртасидаги фарқни аниқлаш учун имкон беради. Ундалма ва кириш сўзлар гап таркибидати сўзлар билан синтактик алоқага киришмайди. Шунга кўра, улар одатда гап­нинг бўлаклари ҳисобланмайди.
Практикада кўпинча гапнинг бўлаклари сўроқлар бериш усу- ли билан аниқланади. Бу усул баъзи жиҳатлардан ўзини оқлай олмайди. Масалан, Хўп, биз кетдик бўлмаса, хола (А. Қ а ҳ- ҳ о р) гапида биз сўзи ҳам, хола сўзи ҳам бир хил сўроққа — ким сўроғига жавоб бўлади, лекин уларнинг биринчиси гапнинг бўла- ги — эга, иккинчиси эса гапнинг бўлаги ҳисобланмайдиган эле­мент— ундалмадир. Сўроқлар синтактик алоқа асосида боғланган сўзларнинг 'биридан иккинчисига томон қўйилганда улар ёрдами- да гапнинг бўлакларини белгилаш мумкин бўлади. Бунда ундал­ма ва кириш сўзлар билан гап бўлакларининг чегараси аниқлана- ди. Лекин гап бўлакларининг турини белгилашда бу усулдан ҳам- ма вақт ҳам фойдаланиб бўлмайди. Масалан, Соғлиғимбойли- гим (Мақол) мисолида гапнинг бўлаклари мавжудлигини сўроқ- лар ёрдамида аниқлаш мумкин, бироқ уларнинг қайси бири гап­нинг қандай бўлаги эканини сўроқлар ёрдамида аниқлаб бўлмай- ди. Чунки бу гапдаги бўлакларнинг ҳар иккови бир хил сўроққа — нима сўроғига жавоб бўлса ҳам, уларнинг бири — эга, иккинчиси кесимдир.
Гапнинг бўлаклари махсус грамматик кўрсаткичларга эга бўл- ганда, сўроқлар уларнинг турини аниқлаш учун ёрдам бериши мумкин. Масалан, гапдаги бирор сўз кимни, нимани сўроқлари- дан бирига жавоб бўлса — тўлдирувчи, нима ц,илди, нима қиласан сўроқларидан бирига жавоб бўлса — кесим деб кўрсатилади. Ле­кин бу гап бўлакларининг турини аниқлашдаги соф практик усул- дир. Назарий жиҳатдан қараганда, гапдаги у ёки бу сўз шундай сўроқларга жавоб бўлгани учун тўлдирувчи ёки кесим функция- сида келаётгани йўқ, балки у ўзи тўлдирувчи ёки кесим бўлгани- дан шундай сўроқларни талаб қилаётир.
Шундай қилиб, синтактик алоқа, унинг тури гапни бўлаклар- га ажратишда асосий омилдир. Гапнинг бўлаклари орасидаги алоқа турли воситалар билан ифодаланади: сўз формалари орқа- ли (Сендан сўрадим), ёрдамчи сўзлар орқали (Машина билан тердик), тартиб ва интонация орқали (Ям-яшил далаларДала-

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish