Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet38/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Ундов гаплар
Ундов гаплар сўзловчинииг воқеликка бўлган турлича эмоци- онал муносабатини ёки ички ҳис-ҳаяжонини ифодалаб келади:; Қандайин сен малоҳатга бой, чиройингда ҳаётим кулар (А. Умарий). ё ҳаёт, ё ўлимасорат!..(Яшин). Даҳшат!.. (М. Горький). Фан юртида хўб тиришдик биз, қанча жумбоқсавол ечилди... (С. Жўра).Мен етим ўсганман, оҳ, у етимлик.., (Г. Г у л о м).
Дарак, сўроқ, буйруқ гаплар ҳам махсус интонация билан ай- тилиб, ундов гапга ўхшаб, сўзловчининг ички ҳис-ҳаяжонини, воқеликка бўлган турлича муносабатларини англатишлари ҳам мумкин. Аммо бу турдаги гапларда асосий, етакчи мазмун дарак, сўроқ, буйруқ мазмунидир. Шунинг учун ҳам улар махсус инто­нация билан ундов гапга айланиб кетмайди: Ҳаммаси меҳнаткаш- нинг кучидан. Бўлмаса худо осмондан ташлармиди?(Ойбек). Кет! Йўқол! Малъун, касофат! Кет жаҳаннам қаърига! (У й ғ у н) .
Ундов гапларда зса ёлғиз ички ҳис-ҳаяжон, сўзловчининг во- қеликка бўлган эмоционал муносабати ифодаланади. Шунингдек, ундов гаплар ўзига хос структураси ва грамматик белгилари бор- лиги билан ҳам алоҳида группани ташкил этади.
Ундов г а п л а р н и и г тузил и ш и. Умуман, ундов гап- ларнинг тузилишида ундов интонациясининг роли каттадир. Шу билан бирга, қуйидаги лексик ва грамматик элементлар ҳам ун­дов гапларни ҳосил қилишда восита бўлади.

  1. Қандай, қайси, цанақа, нақадар, цанча, неча, шунча, шун­дай каби эмоционал-кучайтирув маъносйдаги олмошлар: Мана

отаси қанақа, боласи цанақа!..(Ойбек). Унсун учун, бечора қиз- учун, бу қандай фалокат, бу қандай мудҳиш, мотам! (Ойбек),
Ж^андай цувонч! (С. Жўра). У роз, Қамбар, яна қарол чорикор- мрдан цанча танишлар бор! (Ойбек). Тун нега бу қадар узун! (А. Мухтор). Кечки салцин тушиши билан бошланган шабада- да боғни кезиш нащдар нашъали! (Ш. Рашидов). Ишчилар- нинг зўр кучга эга бўлганлигини кўрсанг, кўнглингга шундай бир шодлик тўлади, кўкракда шундай улуғ байрам бўлиб кетади! (М. Горький). Капсанчилар қишлоғи шунақа чиройлики! (А. Қаҳҳор). Бу ҳаёт шунча гўзалки, қучоқлаб бағрига торта- ди, бу ҳаёт шунча дилбарки, кундан-кун чаманлар ортади (У й- ғун). Теварак-атроф бирам яхши, бирам яхши! (Б. Полевой).

  1. Ундов сўзлар: Э, бахтларни балоғатга етказган она! (Ҳ. Олимжон). Эҳ, Андрей, Андрей! Вой шўрлик-эй! (Б. По­левой). Эҳ, Фрося, Фрося!.. (Островский).

  2. Ана, мана юкламалари: Бойваччаларни боща олиб кирди- да, ўзи бир тўнгакка ўтириб, ерга қараган ҳолда деди:— Кўринг- лар: ана боғ!(Ойбек). Мана Крратой! У жамики тўраларга, бойларга ўт билан сувдай! (Ойбек). Ана полицмейстер! Чўчқа Колесников! Ана аскарлар... Бўш келманглар, йигитлар, ураве- ринглар, шаввозлар! (Ойбек).Ана тантана-ю, мана тантана!— ■деди (А. Қ а ҳҳо р).

Айрим фразеологик сўз бирикмалари ва гаплар ҳам ундов гап ҳосил этади: Эҳ, хўрлик қурсин!(Ойбек). Тўй муборак, ойи (Ойбек). Йўлчибой! Оғанг ўлсин! Вой қадрдоним, жигарим! (Ойбек). Ҳолингга вой! (Ойбек). Хайр ўғлим, оқ йўл бўлсин, хайр кўзим қораси! (Ҳ. О л и м ж о н). Ҳаром ўлсин бу от! Айла- най ойимдан! (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Ҳа, шундай-кўришгунча!— ■дея илжайди ва такрорлади офицер (М. Горький). Эҳ аттанг! (Б. Полевой). Вой шўрлик-эй! (Б. Полевой). Эй шўринг қур- .гур-эй! Эй бола фацир-эй! Тавба! (А. Қаҳҳор). ё худоё худовандо! (П. Т у р с у н). Астағфурулло... (У й ғ у н). Қуллуқона! (М. Горький). Раҳмат, ўртоқ полковник! (Г. Брянцев). Э, ■балли! (П. Турсун). Ажаб бўпти! Унинг жазоси шу! (Каза­кевич). Ҳорманг! (А. Қаҳҳор).— Баракалла, Ортиқ! Ашула- <дан яна бўлсин! (Б. К е р б о б о е в). Баракалла, ўғлим, ацл-фаро- сатингга ҳасанот!— деб юборди Холназарбой хурсанд бўлиб (Б. Кербобоев).

  1. Махсус интонация: Сенга яхшилик қилганнинг ўзи а%моқ! Кўрнамак! Итфеъл! (Ҳ. Ҳакимзода).

Бу турдаги гаплар шаклан дарак, буйруқ гап бўлсалар ҳам, мазмунан дарак, буйруқ англатмай, кишининг ички ҳис-туйғула- рини ифодалайди ва махсус интонация билан айтилади, шунга кўра, бу хил гаплар ундов гап саналади: Уз кўзини ўзи ўймоқ! (О й б е к). Йўлчи кўпдан кутган ва севгиси қадар чуқур маъноли бир кун!(Ойбек). Овозимизни баланд қўяйлик, ё ҳақ, ё ўлим! (Ойб ек). Тошкентда бир неча кун бўладиган ўткир қуруқ совуқ! (Ойбек). Ваҳший, лекин гўзал манзара!.. (Ойбек). Машина! Делегация келаётипти. (А. Қаҳҳор). Куртак!— деди Ахмедов.— Мана шундан колхоз кўкариб чиқади (А. Қа ҳ ҳ о р).

  1. Турли воситаларнинг бирикиб келиши: Э,

ўша... (У й ғ у н). Бу қандай даҳшатли манзара, ҳайҳот! (Я ш и н). Она мунгли-мунгли бошини чайқаб:—Бечора цизгина-эй!—деди (М. Горький). Россия, Россия, азамат ўлка! Э, осмон сингари бепоён Ватан! (Ҳ. О л и м ж о н). О, нацадар юракка ящн ва кимматли ажойиб ўлка!—деди у ўзича ўйлаб (3. Ф атҳуллин). Эҳ, аттанг! (Б. П о л ев о й). Мана ҳаққу ҳуқуқ! Эҳ пешона! О% бечора фарзанд! (М. Горький). О, қандай гўзал баҳор бугун,, офтоб қандай меҳрибон!.. (О. Гончар).
Уидов гапларнинг мазмун турлари. Ундов гап­лар қуйидагича эмоционал мазмунни ифодалайди:

  1. Таажжуб: Оббо, лаънати калхамак!(Ойбек). Ажаб заме­на экан! (Ойбек). Тавба! (Ойбек).

  2. Ташаккур ва рағбатлантириш: Яхши қолинг, бибижон! (М. Горький). Чойингиз учун раҳмат, бибижон! (М. Горь­кий). Қуллуқ, она! Овқат қилиб едим (М. Г о р ь к и й). Қул- луқ, Пелагея Ниловна!—деди хурс.анд бўлиб Наташа (М. Горь­кий). Эй, балли, балли! (П. Турсун). Отангга раҳмат! (А. Қ а ҳ ҳ о р). Баракалла, баракалла, ўғлим! (Б. К е р б о б о е в). Ҳорманг, ота! (Ойбек).

  3. Ҳайратланиш: Ана қаҳрамон! Мен унга койилман! (Н. О с- т р о в с к и й). Жуда соз,. жуда яхши! (Б. Полевой). Мунча яхши хотин экансиз! (М. Горький). Чапакка чидаган цўллар- га, шарт-шарт савашларга бардош берган кўкракларга балли! (Ойбек). Епирай, бу ц.андай қиз экан! (Ойбек). Бунча яхши хотин экан-а! (Б. Полевой). Профессор Назаров! Мана у қандай одам экан! (А. Мухтор). Қандай довюрак! (М. Горький). Ажаб дунё экан! (Ойбек). Вой, Гулнорнинг шайтонлиги! (О й- б е к). К^изщ одамсизлар! (М. Горький).

  4. Завқланиш, шодлик, мамнунлик: Баракали меҳнатдан сўнг роҳатланиб дам олиш қандай завали! (М. Г орький). Уҳ-уҳ-уҳ! Чучвара-ку! ...Ҳай-ҳай, оғизда эриб кетади-я! (М. Горький). Тирик экансан! Хайрият! О, боласи тушмагур-эй! (Б. Поле­вой). Ура!.. Озодлик!.. Залдагилар қичқира бошлади (А. Тол с- той). Хавф-хатарга юзма-юз келиб, унга чап бериш қандай яхши-я! (А. Қ ах хор). Иссщ чой!... (Б. Полевой). Қандай кувонч!.. (С. Жўра). Крйилман, полвон иним! (Ойбек). Қан- дай бахт, қандай бахт! (Казакевич). Бизнинг батальонимизда кандай ишлар бўларди!— дер эди фахрланиб (Казакевич). Сизнинг тирик бўлишингиз кандай бахт-а! (Казакевич). Жу­да соз, жуда яхиш! (Б. Полевой). Ундай бўлса, жуда яхши! Ундай бўлса, раҳмат! (Б. Полевой).

  5. Орзу-умид: Худо бахтингни берсин-да, Андрюша/ (М. Г орький).

  6. Муҳаббат: Унинг кўз олдида Нури!(Ойбек). Ойина билан бирга яшаш нақадар ёқимли ва гўзал! (Б. Кербобоев). Хол- хўжа кизариб ерга боқаркан, қиз шўх юриб кетди... О, қандай бало/ (О й бек).

  7. Ачиниш:—Э, эссиз, эссиз! Эй бечоралар...— деди ўзича. (Б. Полевой). Хайр, жонажон Москва! (Г. Брянцев). Эй, ўзингни, ҳолатингни билмаган Асрорқул (А. Қаҳҳор). Эвоҳ, эс­сиз умр, эссиз қизим... (Ойбек).Бу уруиг одамларнияг бошига не-не кунларни солмади. Эй, аттанг! (Б. Полевой).

  8. Киноя:— Янги касб қуллуқ бўлсин, бойвачча!— деди Урмон- жон (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  9. Ғазаб, норозилик, нафрат: Бу цандай майнабозлик! (О й - бек). Бу қандай бедодлик, бу қандай зулм! (Яши н). Худоё тав- ба цилдим, бу цандай кун!.. (А. Қа ҳ ҳ о р). Уларга роҳат эмиш! (Ойбек). Вой лаънати! (Яшин). Лаънат!! (Яшин). Уят, қўр- қоцлар! (Ойбек). Эй, Қўцон боёнлари, сизлардек инсонларга туф! Талтайиб файтунда сурган давру давронларга туф! (Фур- цат). Аблаҳлар (Ойбек). Бас, лаънатлар! (Яшин). Балонинг ўқига учрагур! (Яшин). Бемаъни гап!—деб қўйди Николай (М. Горький). Вой кутирган ит-эй!— деди Филимонич (Г. Брянцев).

  10. Қўрқиш: Войдод! Вой ўлай! Онажон! (Ҳ. Ҳакимзода).

Ундов гапларнинг интонацияси турли-тумандир. Қандай маз-
мун ифодаланишига қараб, интонация ҳам ҳар хил бўлади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish