Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet37/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

киши музокарага чиқса-я! (А. Қаҳҳор). Бу ҳолат иш-ҳаракат
ўтган замонда бажарилган ўринларда рўй беради. Баъзан шарт феъли билан баробар наҳотки сўзи қўлланилади: 0, наҳотки, бу цулингиз ёлғон сўзласа! (О й б е к).
Баъзан шарт майли ўрнида ўрин келишиги қўшимчасини ол­ган сифатдошнинг эмоқ феъли билан бирикуви, яъни -ганда эди қўлланади: Уқитувчимиз тезроқ кела қолганда эди.
Баъзан буйруқ гапларнинг буйруқ ёки шарт майли формасида •бўлган кесимларига -чи юкламаси қўшилади. Шарт феълига -чи юкламаси қўшилганда, иш-ҳаракатни тезроқ бажаришга даъват (кела қолсанг-чи), буйруқ феълининг бўлишли формасига қўши- либ келганда, буйруқни юмшатиш (тур-чи), бўлишсиз формадаги етакчи феълга бўлишли формадаги кўмакчи феъл қўшилганда, дўқ маъноси англашилади (келмай кўр-чи!): Қани олдимга туш- май кўр-чи! (Н. Сафаров). Биласизми, ойи! Жон ойи, менга китоб олиб берсангиз-чи! (Космодемьянская). Сен Семе- новичнинг цулоғини бураб қўйсанг-чи! (Казакевич). Бу ёща бер, ирғитиб кўрай-чи (Космодемьянская). Жилла бўл- маса эшикни цоциб, гугурт сўраб кўрса-чи! (А. Толстой).

  1. Керак, мумкин, даркор сўзларининг ҳаракат номи билан бирикиб келиши билан: Бошига фалокат тушганда, оғир кун кел­ганда, киши яна ҳам кучлироқ, саботлироқ бўлиши керак (Г. Брянцев). Бу аблаҳни цийнаб ўлдириш керак! (Яшин). Иўқ, йўқ! Бу ерда ётиш мумкин эмас! (Г. Брянцев). Гап шу, биродарлар, душманга, жабрга царши курашга тайёрланиш ке­рак! (Ойбек).Бу масалани райком бюросига цўйиш керак! (С.).

  2. Айрим тўлиқсиз гаплар ҳам буйруқ мазмунини англатади. Бу хил гапларда интонациянинг роли кучли бўлади:

а) кесимсиз тўлиқсиз гаплар! Улим ёвга! (Ҳ Оли мжон). Сенга ўлим, сенга нафрат, эй ажал!! (А. У м а р и й). Немис бос- цинчиларига ўлим! (Г. Брянцев).
б) эга ва кесимсиз: Йўқ,деди Солижон,олимлар ва ме- таллургларнинг дўстлиги учун! (А. Мухтор). Тинчлик аҳди учун! (С. Айний). Нимага тўхтаб цолдинглар! Олға-а-а-а!—деб цичқирди (Казакевич). Франц Эвальд гангиб ўрнидан турди ва хитоб цилди:—Бизни озод цилганлар учун! (Казакевич). Қани, ҳо, йигитлар! Ишга! Ишга азаматлар! (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Буйруқ гапнинг мазмун турлари. Буйруқ гап­ларда қуйидагича мазмун ифодаланади:

  1. Буйруқ: Паранжи ва чиммат, тезроц. келган жойингга цайт! (Ҳ. Ҳакимзода).Уч олинг! От солинг кун ботар ёща! (Уй- ғ у н). Жамила, тур ўрнингдан, ялинма бу итларга, бўлмаса лаъ- нат дейман сендай вафодор хотинга! (Ҳ. Ҳакимзода). Семе­нов, вазифангни бажар! Дадил ҳаракат цил! (Казакевич). Салим кетган жойга уни ҳам жўнатиш керак! (Ойбек).

  2. Маслаҳат: Шира тутиб щйшайган ғўзани юлиб ташлаш керак (А. Қ а ҳ ҳ о р). Қўй ўйин, сайри тамошани, ғанимат ёшли- гинг. Шу феъллардан ўзингни айлагин безор, ўқи! (Ҳ. Ҳ а к и м- зода). Нима тўғрисида гапирмоқчисан, аввал ўйла-да, кейин сўйла (В. Осеева). Ойсара, тирик етим қилманг ўғлингизни!" (Ҳ. Ҳакимзода).Йўц, бошқаларга қараш керакмас, бошқа- лар бизга царасин, ўйласин (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  3. Илтимос: Сиздан. илтимосим, оналик қилиб, Саримсоқбой- нинг звеносига ёздириб қўйсангиз(Яшин). Шоҳим, Алишерга озор берманг, у буюк одам! (У й ғ у н). Алишер, эски гиналарни унутинг, Сиз яна ўз жойингизни эгалланг! (У й ғ у н). Уртоғин- гизга айтинг, бу ҳужрасини биздан аямасин! (Ойбек).Ашула- дан яна бўлсин (Б. К е р б о б о е в).

  4. Орзу-истак: Кошки тил бўлса-ю, у билан суҳбатлаша қол- са! (О й б е к). О, қани энди жавоб келса! Қани энди ўзининг қои томиридай бўлган телефон сими бирдан уланиб тирилиб қола цолса! (О. Гончар). Қани ҳамма хотин ҳам сиздай бўлса!— деди крри Тўпанисога зўр ҳавас билан қараб (А. Қаҳҳор).У ...нинадай нарсага хиёнат қилмаса, ўл десангўлса, тирил де- сангтирилса... (О й б е к). Қалб азобидан келган кўз ёшларини кошки, у тўхтата билса! (О й б е к). Иўлчини даҳшатли бир куч эгаллади, инсофга, адолатга, ҳақиқатга ёт бўлган бу ҳаётни, за- монни, ҳамма нарсани оёқ остида эзса, йиқитиб ёқса! (О й бе к).

  5. Ҳайратланиш: Уйлаб қара, бомбардимон, шунча қийинчи- ликлардан кейин бирдан Артекда туришса!(Космодемь­янская). Наҳотки кечаси билан йўл юриб, шунча оз юрилган бўлса! (О. Гончар).

  6. Ғамхўрлик: Совцотиб цолма, иссиқроқ ёт, Ш.ерматжон дўс- тим (Я ш и н).—Қани шинелингизни беринг-чи, у ёц.—бу ёғини туза- тиб берай,— деди (О. Гончар). Сада, менинг Мовимга, менинг қаҳрамон ўғлимга дарров уст-бош кийим қилиб бер, яна биттаси- ни тайёрлаб қўй. Мехинлига буюр, унинг кийим-кечагига кир юқ- тирмасин. У ҳориб-чарчаган, аччиқ кўк чой, ширин таом ҳозирлаб беринг, егани олдида, емагани кетида бўлсин (Б. Қербобоев).

  7. Ташвиқ: Пахтани сортларга ажратиб терайлик! (Газета- дан). Шу она ҳурмати, туринг оёща!(Уйғун). Куннинг тиғида нима қиласан, бу врга келиб, салцинда ўтирсанг-чи! (А. Қ а ҳ- ҳ ор). Бу нарсаларнинг ҳаммасини ҳозирданоқ тўплай беришимиз керак! (Космодемьянская). Мард экансиз, бойваччаларга жазо беринг, уларни шарманда қилинг! (О й б е к). Овозимизни баланд қўяйлик! Ё ҳақ, ё ўлим! Юраверинглар, йигитлар! Юра бер! (О й б е к). Биз аввал ғаллани олиб, очларга бўлиб берай- лик (Б. Кербобоев). Атакага! Атакага! (О. Гончар).— Халойиқ!— деди Йўлчи ҳаяжонланиб,— бўш келманглар, оёқни тираш керак, муштни кўрсатиш керак! (О й б е к).

  8. Гумон, ташвиш: Қўрққан бўлса керак!д°ди оҳиста Павел ,(М. Горький).Сенга озор берган киши кейин ўз феълидан жуда ёмон пушаймон бўлса керак! (М. Г о р ь к ий). Эҳтимол, у \кейинчалик бизни ҳам еб қўйса (Эртакдан).

Баъзан маънони кучайтириш мақсадида кесимдан сўнг борми
сўзи келади: Ҳамма гапни суриштириб, бирин-кетин тарозига сола бошласалар борми! (М. Горький).

  1. Ҳаяжон: Йиқил устимга, эй гардун, йицил тез! Иицил, бошимни янч! Гавдамни бос, эз! (У й ғ у н). Аяжон, менга раҳм этинг! Арзи-додимга етинг! (Н. С а ф а р ов).

  2. Ғазаб, дўқ: Хатдан ўчир ўғлимни ҳозир!(Ойбек). Чийил- лама!— деди ҳайқириб Иўлчи.— Олиб чиқ ўша темир сопцонинг- ни! (Ойбек). Тавба!.. Бу лаънати асти нима цилади? Қани эн- ди... бўға бошласам! Иложи бўлса, лаънатини тилка-тилка қилиб ташласам! (Уй£ун).Яқин келма! Янчиб ташлайман! (Ҳ. Ҳ-.а- кимзода).Уйини елкамнинг чуқури кўрсин! (А. Қ а ҳ ҳ о р).. Борган сари яқинлашаётган жандармаларнинг:Чекил! Тар- қал!деган шовқинлари эшитиларди (М. Горький).

Буйруқ гаплар турли интонация билан талаффуз этилади. Кучли ҳаяжон, дўқ, ғазаб, қатъий буйруқ каби маъноларни ифо- далаган буйруқ гапларда интонация кучли, маслаҳат, илтимос^ гумон маънолари ифодаланган гапларда оддий, ўртача даражада бўлади. Ташвиқ, орзу маънолари англашилган гапларда интона­ция бир оз юқори бўлади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish