гача икки юз йигирма гектар янги ер очишимиз керак (А. Қ а ҳ- ҳор). Бу гапда, биринчидан, йиғим-т е римнинг о ли ниши, иккинчидан, янги ер о ч и л и ш и зарурлиги ифодаланади. Бундан танщари, бу гапнинг сифатдошли конструкцияси ўз инто- нацияси ва -структурасига кўра, содда гапнинг оддий гап бўлак- ларидан фарқланиб туради ва эргаш гапларга яқинлашади. Шу- нингдек, равишдош, шарт феъли, ҳаракат номи бошқаргам конструкциялар иштирок этган гапларда ҳам юқоридаги хусусият- лар бор. Ундалмали, кириш бўлак ва бирикмали гаплар ҳам мураккаб фикрни ифодалаши ва структуралари билан содда гап- лардан фарқланиб туради. Шунинг учун ҳам бундай конструкция- ли гапларни мураккаб гаплар сифатида алоҳида ўрганиш мақсад- га мувофиқдир.
Қўшма гаплар турли грамматик, лексик, интонацион воситалар билан икки гапнинг бирикувидан тузилган гап конс- трукцияларидир.
Период — маълум мақсад ёки фикр тўлиқ ифодаланган, грамматик ва интонацион жиҳатдан тўлиқ шаклланган, иккидан ортиқ гапларнинг бирикувидан тузилган синтактик конструкция- лардир.
ГАП ТУРЛАРИ
Ҳар бир гапда қандайдир бир мақсад, ният ёки ҳис-ҳаяжон ифодаланади. Сўзловчи бирор нарса ҳақида хабар қилади ёки ўзига номаълум бўлган предмет, воқеа-ҳодисалар тўғрисида маъ- лумот олишни истайди, ёки турли ички туйғуларни (илтимоси, ғазаби, шодлиги ва бошқаларни) ифодалайди: Тўпланган сув
жуда озгина бўлиб, у кўлдан чиққан ариқчадан ўн метрча оқиб, борар ва ерга сингиб кетарди (Ш. Рашидов). Хўш, отахои, докладга цанақа қўшимчангиз бор? Нима дардингиз, цандай ҳас- ратингиз бор (А. Қаҳҳор).Узбек мард, довюрак бўлади. Шуни яхши билиб қўй! Иснод келтира кўрма!(Я ш и н). Холисхон! Ило- ҳим паранжи қурсин, мени щндай қора кунларга солди (Ҳ. Ҳ а- ки м з о д а). ■
Бу гапларнинг ҳар қайсисида ўзига хос мазмун ифодаланиб, алоҳида оҳанг билан талаффуз этилади. Шунга кўра, гапларни тўрт турга бўлиш мумкин: 1) дарак гаплар; 2) сўроқ гаплар-;
3) буйруқ гаплар; 4) ундов гаплар. Ҳар бир гап тури ўз мазмуни, грамматик белгилари ва интонацияси билан бошқа гап турлари- дан ажралиб туради.
Дарак, сўроқ, буйруқ ва ундов гаплар йиғиқ ва ёйиқ, содда ёки қўшма гап шаклида бўлиши мумкин. Ҳар бир гап тури ўзига хос грамматик белгиларга эга бўлиш билан бирга, ўзига хос мазмун ҳам ифодалайди.
—— Дарак гаплар
Дарак гапларда бирор воқеа-ҳодиса ҳақида хабар берилади ёки предметда бирор хусусиятнинг мавжудлиги тўғрисидаги тас- диқ ёки инкор ифодаланади: У цишлоц ўртасидаги кенг майдонда Ленин ҳайкалини ящол кўрди. Ана, уни саккиз йил ўз бағрида тарбиялаб ўстирган мактаб биноси ощаришиб турибди. Клуб пеш- тоқида ҳилпираб турган қизил байроқ. унинг кўзига чўғдек кўри- гнарди. Ана, Ойқиз туғилиб ўсган уй. Акалари ҳам, Ойқизнинг ўзи ҳам шу уйда ўсган (Ш. Рашидов).
Да рак гап кесими қуйидаги сўз туркумлари билан ифо- даланади.
Агшқлик феъли билан: Шундай кунлар келдики, подшонинг уруши учун тутун пули ҳам, дон ҳам, мой ҳам кор цилмай цолди (П. Турсун). Салқин шамолларгина қизнинг сочлари билан ўй- нашади... (Ойбек).
Отлар билан: Инсон цўли гул! (М. И к р о м). Сен донгдор шоирсан, сўзинг— халц. сўзи (Р. Бобожон). Бу, шубҳасиз, биз- нинг ютуғимиз (А. Қаҳҳор).Бу йўл — Ленин йўли, шу йўлда очилди бахтимиз гули (Ҳ. О л и м ж о н).
Сифат билан: Ер, денгизда қудратимиз жуда зўр... (А. Ума- рий). Қиз ўз ёридек уддабурон, чечан (Ҳ. Олимжон). Баъзи жойларни цайта-қайта экдик, ўғит ҳам танщсроц (Ҳ. Оли м- жон). Ҳаёт худди жондек ширин, келажак ундан азиз (С. 3 у н- нунова). Бахмал қирлар, кенг бўшлицлар, пахтазор ерлар кўм- ,кўк (Ҳ. Олимжон).Фарзандлари мислсиз ботир, мамлакати ҳур, бехавотир (Ҳ. Ғ у л о м).
Сон билан: Ҳаммамизнинг осмон, ер-сувимиз бир, ёруғ виж- донимиз, ҳис-туйғуларимиз бир (Р. Бобожон).
Олмош билан: Унинг ҳақи сенда эмас, сенинг ҳақинг унда (П. Турсун). Юрагим сен эдинг, Гулнор (Ойбек). Дунёда энг яхши одамлар ана ўшалар! (М. Горький).Дилда достон Фарғонамиз — шу (Ҳ. Ғ у л о м).
Равиш билан: Ҳар цанчалик мотам унга оз, олам-олам ғам унга оз (Ҳ. Олимжон). Боғим бору, гулзоримда гулим кўп, ҳар ёцда гул, шохларда булбулим кўп (Ҳ. Олимжон). Тонг яқин, тонг яқин, оппоц тонг яқин (Ҳ. Олимжон). Ундай десак, уй солдиришга пулинг озроқ. (М. Горький).
Иш отлари билан: Инсонга ҳурмат — бу ўзини танимоқ, (Г. Ғулом). Бу ерда икки интилиш ҳоким: бир-бировларидан кўпроқ ишламоц, иккинчиси арзонроқ туширмоқ (Ғ. Ғулом).
Бор ёки йўқ, сўзлари билан: Халқимизнинг чуқур идроки бор, ғурури, анъанаси бор... Уланларда, лапарларда жаранглаган гўзал тили бор(Ойбек). Бу — Шарқнинг юлдузи Узбекистон- дир, ўрта асрларнинг Осиёси йўқ! (Ғ. Ғулом).
Тинч оҳанг билан айтилиб, дарак-хабар маъносини ифода- лаган номинатив ва тўлиқсиз гаплар ҳам дарак гап саналади: Дон... (М. Бобоев) Куз... Аччщ шамол (Ойбек). Уртада супа ва ҳовуз (Ойбек). Оёцларида бежирим этик (Ойбек).1952 йил, февраль (Газета).
Дарак гаплар нутқда, бошқа гап турларига қараганда, кўпроқ қўлланади. Бу ҳол дарак гапнинг ифодаланиш йўли хилма-хилли- гидан келиб чиқади.
Дарак гапнинг мазмун турлари. Дарак гаплар турли мазмунни «фодалайди ва унинг ҳар бир турининг ўзига хос интонацияси бор.
Дарак-хабар: Оппоқ қор. Узоқ-яқинда қарғалар қағиллай- ди. Қош қорайганда одамлар цизил чойхонага томон кела бошла- ди. Ичкари қоронғи, ғовур. Одам кўп. Қаердадир чақалоқ ингра- моцда (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Дарак-хабар мазмуни ифодаланган дарак гапларда интонация суст бўлиб, у гапнинг охирига томон пасайиб боради. Бу гапларнинг кесими аниқлик феъли ёки бошқа сўз туркумлари билан ифодаланади.
Орзу-умид: Крра кунлар ҳам ўтар, ёруғликка ҳам чиқар- миз(Ойбек). Бутун куч-қувватимни ишга сарф қилмоқчи эдим (Г. Брянцев). Бахт ва осойишталиктилаймиз! (Б. К е р б о б о- е в). Сизларга хизматни ўташ ва ўцишда янги муваффациятлар тилайман. (Г. Брянцев). Мен ёруғликни, эркинликни истайман... (Ҳ. Олимжон).
Орзу-умид мазмуни ифодаланган дарак гапларнинг кесими сифатдошнинг келаси замон формаси, -моқчи қўшимчаси ёрдами билан тузилган феъллардан ва мазмунан орзу-умидни англатув- чи истамоқ, тиламоц, орзу қилмоқ каби феъллар билан ифодаланади.
Ишоич, таъкид, ғурур: Номингга муносиб, худди қуёшдек, абадий яшайсан тонг мамлакати\ (Ҳ. Ғ у л о м). Эзилган халцнингг ғамхўри, озодлик йўлининг чироғи Ленин ўлди, аммо ленинизм тирикдир! (П. Тур су и). Россия уйщудан тез уйғонажак, ҳокими мутлоц. вайронасига бизнинг номларимизни албат ёзажак (Пушкин). Сабр қилсанг, улар рус ерида пайдо бўлади, улар янги куртак! (Тургенев). Йўқ! Ҳеч ерга бормайман!' (Я шин). Алишер Навоий сеҳрли қалами билан бир туртибуқовоқдан кўз ясайди (Ойбек). Қўлдан берганга цуш тўймас,. деган гапни биласиз-ку! (Ойбек).Ниҳоятда хурсандман, инженер. Бу ерда ажойиб одамлар бор! (А с қ а д М у х т о р).— Уқи- тувчилар ичида энг яхшиси бизнинг ўқитувчимиз!—дейишдиқиз- лар (В. Осеева).
Дарак гапнинг бу тури асосан маълум интонация ёрдами билан тузилади. Айрим ҳолларда юкламалар ёки феълнинг-жак аффиксли формаси шу маънони ифодалашда грамматик восита бўлади.
Маслаҳат, ташвиқ: Ука! Узингни койитмагин дейманда, от- боқар бўлсанг бўларди, чўлоқ кишига (Р. Файзий). Шунинг учун эртага кенгайтирилган партия мажлиси чацириб, атрофлича муҳокама қилсак, яна янги таклифлар чиқиб цолар (Р. Файзий). Менга қолса, маслаҳат шу: мана баҳор, сиз қирга чиқинг, кўкрагингизга тоза шамол тегади (Ойбек). Сабр қил, қўзичо- ғим, саноқли кунлар қолди! (Ойбек). Самбетни излашга киришамиз!.. (О й б е к). Юраверинглар, йигитлар, юравер! Май- донга рўйирост чиқиб, ҳақимизни даъво циламиз (Ойбек).
Маслаҳат, ташвиқ мазмуни ифодаланган дарак гапларнинг кесимлари сифатдошнинг -(а)р формаси орқали ифодаланади; ўзига хос интонацияси билан орзу-умид гапларидан фарқланиб туради. Бундай ташқари, маслаҳат, ташвиқ мазмуни ифодаланган буйруқ гаплардан сўнг келган дарак гаплар ҳам олдинги гап таъсири билап мпслаҳат, ташвиқ маъносини ифодалайди.
Б. Сввинч: Э, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Иван Николаевич Гречкодан-ку1 (Б. Полевой) — Самойлов Ланцбергга етибди!— ()сди хурсанд бўлиб (Казакевич). У келди, ота! (А. М у х- тор). Ҳа, айтмоқчи, бу — Тўптой-а! (А. Мухтор). Бирдан қоронги бцрчакдан, Сагайданинг йўғон ҳуррам овози эшитилди:— Лўлди! Тўгриладик!.. Уртоқлар!... Аппарат тайёр!.. (О. Гончар).
Сепмич мазмуни кўтаринки интонация билан айтилади. Бу хил гаплпрда кўпинча таъкид -юкламалари бўлиб, улар маънони яна- дц кучайтириш учун хизмат қилади.
Таажжуб: Чўлоц боши билан Мересьев ҳам келибди-я! (Б. Полевой). Одамни бир кўришда ҳам шунчалик хотирда қилдириш мумкин экан! (А. Мухтор).Тавба, бундай устомонни кўрган эмасман (О й б е к).
Таажжуб мазмуни ифодаланган дарак гапларнинг кесимитур- ли сўз туркумлари билан ифодаланиб, таркибида юклама бўлиши ҳам мумкин, баъзи ҳолларда эса гап таркибидаги тавба, ажаб, таажо/суб каби кириш бўлаклар дарак гапнинг бу турини ташкил этади. Таажжуб мазмуни ифодаланган дарак гапларда интонация баланд бўлиб, гап охирига томон янада кўтарилиб боради.
Гумон: Шу пайт қаердандир, узоқда цизгинам Наташа ух- лаб ётгандир, эҳтимол, у ётган уйнинг деразасидан ҳам мана шундай тонг мўралаётгандир (Г. Брянцев). Нағал цоқилган оғир этигимнинг тарақлаши нариги кварталдан эшитилаётган бўлса керак (Г. Брянцев). Саврасов келиб, уйига кирди шекилли (Г. Брянцев). Балки у одам бутун бола-чақаси билан экинга кўз тикаётгандир, экини битмаса, оч қолар, яланғоч қолар (О й- ■б е к). Қобилжоннинг олдига суратчи келгая экан, тушмайди деб, қайтариб юборган эмиш (А. Қ а ҳ ҳ о р). Оқ подшонинг таги пуч- га ўхшайди (Ойбек).
Гумон мазмуни сифатдошга -дир элементини қўшиш билан, келаси замон сифатдош формаси -(а)р орқали, балки, эҳтимол каби модал сўзлар, шарт феъли ва керак сўзи ёрдами билан, сифатдош эмиш тўлиқсиз феълининг қўшилиши билан ёки кириш бўлаклари ва мазмунан гумон маъносини ифодалаган феъллар орқали ифодаланади.
Ачиниш: Жуда озиб кетдинг, болам! (М. Горький). Она ичида:— Шўрлик, калишсиз юрибди!— деб цўйди (М. Г о р ь- к и й). ё тавба-ей, одам ҳам худди цуруц ёғочга ўхшаб цолар- кан-да (Б. Полевой). Ойинанинг юраги тўлқинланди, жўшиб келган кўз ёши уни бўғиб қўйди... (Б. К е р б о б о е в). Рам устига гам кўрдим, пешонам қурсин, бойвачча ака (Ойбек).
Ташвиш: Ҳозир ушлайдилар, қўлга тушдим! (М. Горький).— Тўхта. ёт! Депо олдидан ўтяпмиз! Дадам кўриб қолади (В. Осеева). Ахир бундай бўлаверса, бирон фалокатга йўли- циш ҳеч гап эмас,— дер эди у (О. Гончар). Бу ўйлар миямдан нари кетмади,— деди она оҳистагина,— қўрқаман бу суддан! Жуда қўрцинч нарса! (М. Горький).
Газаб, норозилик, гина: Уларнинг бара алдоқчи, бари юр- тимизни заҳарлайди, бари ифлос! (О й б е к). Сен олчоцсан, сен- га айтар бошқа сўзим йўқ (Ой бек). Тугун жигаримни титиб юборди!.. (О й б е к). Яўц, йўк, бу — ёлғон, бу — туҳмат унга! (Яшин). Самовий музалар баз учун ётдир (Яшин). Ер улар- ники, су в уларники, қозихона, ду махона, жамики мол ҳам, пул ҳам уларники (О й б е к). Шунақа, Тўлаган ака, душман отган тошдан жигар отган увада цаттищ ботади! (А. Қаҳҳор).Ораси яцин бўлишига қарамай, бу ғариб онангиздан тез-тез хабар ол- майсиз (О й б е к).
К'иноя: Кўрпангизга цараб оёқ. узатсангиз бўларди, ойим- ча (Н. Островский). Мусобақада кўз бўяш билан ютган экан- сиз-да, Зумратхон! (А. Қ а ҳ ҳ о р). Унисини мен сизга кейин айта- ман!— деди офицер заҳарли бир мулойимлик билан (М. Горький). Элдан бурун менга харидор топилди: Хўжайин ўз жияни ўрнига мени юбормоқчи!.. (Ой бек). Эй, Акрамжон, нафасинг мунча саратон! (Яшин).
Ачиниш, ташвиш, ғазаб, киноя мазмунлари умумий контекст орқали, ўзига хос интонация, ундов сўзлар, юкламалар ёки кириш бўлаклар орқали ифодаланади.
Бундан ташқари, дарак гапларда илтимос, шикоят, норозилик, кесатиш, ғурур, чақириш, ундаш, қисташ каби мазмунлар ҳам ифодаланади.
Дарак гаплар одатда, хабар маъносини ифодалаганда, ўрта- ча, тинч оҳанг билан талаффуз этилади. Аммо дарак гаплар, ўз мазмунидан ташқари, севинч, ташвиш, газаб, киноя каби турли эмоционал мазмунни ифодалаганда, уларнинг интонацияси ҳам шунга мослашади. Агар жумладаги бирор бўлакка логик ургу тушса, шу бўлакда оҳанг кўтарилади. Бу ҳолат гапнинг ҳамма мазмун турлари учун умумийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |