Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet31/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

йўлиққанбечора дардга йўлиццан каби.
Бош ва ўрин-пайт келишиги формаларининг икки сўзда ўзаро алмашинуви билан предметларнинг бир-бирига тескари жойлашу- ви—ўринлашуви маъноси англашилади. Бу нарса ҳар қандай ик­ки келишик 'формасининг алмашинувига (имконият чегарасида) албатта хос хусусият. Бироқ бошқа келишиклар ўзаро алмашиниб келганда динамик ҳолат, бош ва ўрин-пайт келишиги формаси ал- машинганда эса предметларнинг статик ҳолати акс этади. Шунга қарамай, бунда ҳам ҳаракат қилиш ва тинч туриш тушунчаси бор: бош келишик формасидаги сўз ҳаракатдаги предмет, ўриндагиси эса (ўрин-пайт келишиги формасидаги предмет) тинч турувчидир,. чунки бош келишик формасидаги сўз тинч турган предмет устига (остига, ёнига, ичига) жойлашади. Бундай ҳолларда предметлар­нинг ҳажм мутаносиблиги назарда тутилмоғи керак, албатта: уйда шкаф бор гапидаги икки сўзнинг формасини алмаштириб қўллаш мумкин эмас. Лекин руль цўлимдақўлим рулда (қўшиқ); биз
чахтачиликда биринчи ўринда, бизда пахтачилик биринчи ўринда каби конструкцияларнинг айримларини структур синонимга кири- тиш мумкин. Айрим семантик группалар борки, (масалан ялтира- моқ, жилоланмоқ, товланмоқ каби) уларнинг бирикмада иштирок қилиши структур синоним яратиш учун имконият туғдиради: Офтоб- да чиниқиб пишган бадани терда ялтирарди (Ш. Рашидов) — Офтобда чиникиб пишган баданида тер ялтирарди; Қуюқ тутун эрталабки қуёшнинг нурида товланарди (Ш. Рашидов)—Эр- талабки қуёшнинг нури қуюқ тутунда товланарди; Су в ой нурида жилваланарди—Сувда ой нури жилваланарди каби. Бундай конструкцияларда предметнинг ҳажми тушунчаси унча аҳамиятга эга эмас. Юқоридаги мисолларда предметларни ифодаловчи сўз формаларини алмаштириш мумкин, лекин улар структур синоним- лар даражасига ўсиб етмаган, сўзловчи предметларнинг ўзаро қандай жойлашганига эмас, статик воқеликнинг воситасига ёки ўрнига эътибор беради. Бундай қўлланиш: юрагим алам ўтида
ёнмоқда —• юрагимда алам ўти ёнмоқда (Ш. Рашидов) каби кўчма маъноли конструкцияларда ҳам мавжуд бўлиб, уларда айни •бир воқеликнинг турлича даражаси акс эттирилади.
Қаратқич келишиги формаси ўрнида чиқиш келишиги формаси- нинг қўлланиши мумкинлиги кўпдан маълум.
Қаратқич келишиги формасини чиқиш келишиги билан алмаш­тириш мумкин, лекин шунинг акси эмас, яъни чиқиш ўрнида қа- ратқич келишиги формасини ишлатиб бўлмайди. Иккинчидан, ^ам- 'ма вақт ҳам қаратқич формасини чиқиш келишиги формаси билан алмаштириб қўллаш мумкин бўлавермайди. Қўллаш мумкин бў- лиши учун қаратқич формасидаги сўз муайян гап таркйбидаги ҳукмнинг логик субъекта, объекта, бирор эгалик аффикси кўрсат- ган қаратувчи-хословчиси, шунингдек, грамматик субъектнинг •предмета бўлиб келиши зарур. Масалан, булардан учтаси менинг эсимда (Л. Толстой); кесимнинг логик субъекта — булар; А. Қаҳҳор атоқли узбек ёзувчиларидан биридир, деганда предмет ёзувчидир.
Қаратқич келишиги ўрнида чиқиш келишиги формасини қўллаш маълум бир объектив сабабларга боғлиқ.
Бунда бутун ва бўлак ёки бутун (тўда) ва тўда қисмлари маъ- носининг феълга муносабати ўртасида қатъий алоқа бор. Агар қаратқич формасидаги от кесимда ифодаланган ҳукмга алоқадор бўлмаса, ҳаракатнинг ўрни ёки пайтини кўрсатмаса, қаратқич ке­лишиги ўз формасида қўлланиши шарт (белгили ёки белгисиз бўлишининг аҳамияти йўқ). Бундай чоғда қаратқич келишиги ўр- нида чиқиш келишиги формасини қўллаш мумкин эмас: Умрида ҳеч гул кўрмай йиғлаб ўтганларнинг ҳақи ҳам сенда (Ҳ. О л и м- жон). Йўлчи Мирзакаримбойнинг дарвозаси олдида танҳо ўтирар эди (Ойбек). Шундан келиб,чиқадики, сўзнинг қаратқич форма- ■сидагина қўлланиши ўша сўздан англашилган шахс-предметнинг кесимда ифодаланган ҳукмга алоқадор эмаслик (иштирок этмас- лик) қоидасига тўла риоя қилади. Агар кесимда ифодаланган ҳукмнинг қаратқич, келишиги формасидаги сўз билан логик муно­сабати, алоқаси бўлса, у ҳолда бу икки форманинг вазифадош қўлланиши учун имконият туғилади. Бунда қаралмиш сон, миқдор равишлари, шунингдек, тўданинг бўлаги, бутуннинг қисми каби маъноларни ифодаловчи мавҳум миқдор билдирувчи сўзлардан бўлади: Шу хатлардан иккитасини шўхроқ йигит ёзган экая (А. Қаҳҳор). Алишер улардан кўпини биларди (Л. Бать).
Қартақич ўрнида чиқиш формасининг қўлланиши феълли конс- трукдияларда ҳаракат субъектига ёки шу субъект миқдорига эътибор қилиниши билан боғлиқ, яъни баён этилган фикрда субъ- ектми ёки унинг миқдор.и аҳамиятлими эканини тўғри ифодалаш учун ҳосил бўлган қонуний ва зарурий тил ҳодисасидир. Бу фақат икки қаратқичнинг ёнма-ён қўлланганда стилистик ғализликка олиб келмаслиги учунгина эмас, умуман, бошқа предметлар маж- муидан маълум бир предметлар тўдаси — гуруҳини ажратиб олиш, ана шу ажратиб олинган гур.уҳдан биттаси, бир нечаси ёки гуруҳ- нипг бир қисмини таъкидлаб кўрсатиш учун ҳам муҳимдир: Қўлин- гизда ўциган студентлардан икки-учтаси фан кандидата бўлиб ке- тишган (Газета). Бу гапга «ўциган одамлар» мажмуидан студент- лар гуруҳи ажратиб олинган, бу гуруҳдан маълум бир қисмининг икки-учтасига алоҳида эътибор қилинган маъноси ифодаланганки, буни мисолда уқиб олиш қийин эмас.
Қа.ратқич формаси қўлланганда студеитлар гуруҳининг бир қис- ми эмас, балки миқдорнинг бутунга хослиги акс этади. Қисқаси, -нинг формаси умумни, -дан формаси умумнинг қисмини ифодалай­ди: студентларнинг икки-учтаси — бутуннинг икки-учтаси; студент­лардан икки учтаси — бутуннинг бир бўлагининг икки-учтаси..
Баъзи ўтимли феъллар ўрин оттенкасини билдирган объектни ўрин-пайт келишиги формасида бонщариши ҳам мумкин: Далалар- ни кездимдалаларда кездим каби.
Утимли феълларнинг бу кичик семантик гуруҳи кезмоқ, айлан- моқ, изғимоқ, саёҳат цилмоц фигурал ҳаракатнм билдирувчи сўзлар бўлиб, объектни ҳам тушум, ҳам ўрин-пайт келишиги формасида бошқара олади: Кимсасиз ҳовлида кеза бошлади (О й б е к). Имом- лар, эшонлар хира пашшадай, унинг даргоҳида айланиб щолдилар (Ой бек).Кечгача кўчада изғиди («Муштум»). Келтирилган ми- соллардаги ҳовлида, даргоҳида, кўчадасўзларини тушум келишиги формасида қўллаш мумкин. Лекин маънода маълум территорияни босиб ўтиш, объектни фигурал қамраб олиш маъносини ифода эт- моғи зарур, шундагина объект тушум келишиги формасида кела олади. Субъектнинг ҳаракати объект доирасида воқе бўлиши кўзда тутилганда, босиб ўтилган эмас, босиб ўтиб тугалланмаган макон ҳақида гап боради. Ана шундай чоғда объект ўрин-пайт келишиги формасида бўлади. Шундан келиб чиқадики, тушум ва ўрин-пайт келишиги формаларининг вазифадош қўлланишида объектнинг тў- ла қамраб олиниши ёки қисм тушунчалари фарқланади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish