Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet27/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Учун кўмакчиси иштирокида юзага келган объектли бирикма­ларда:

  1. Аталганлик маъноси ифодаланади: йўл қурилиши учун маб- лағ ажратмоқ, болалар учун совға олмоқ, колхоз учун машиналар сотиб олмоқ каби. Келтирилган мисолларда учун кўмакчиси жўна- лиш келишиги формаси билан деярли бир хил функцияни бажара- ди, яъни аталганлик маъносини ифодаловчи объектли бирикмалар­нинг кўмакчили (бола учун олмоқ) ва келишикли (болага олмоқ) формалари билан қўлланаверади. Лекин ҳамма вақт ҳам учун кў- макчиси ўрнида жўналиш келишиги формасини ишлатиш мумкин бўлавермайди. Масалан, пахта учун курашмоқ бирикмасидаги учун кўмакчисининг ўрнини келишик формаси билан алмаштириш мум­кин эмас, чунки курашмоқ феълининг семантикаси тобе сўз ҳара- кат мақсад объектини ифодалайди — тобе компонентнинг учун кў- макчиси билан бирга қўлланишини талаб қилади. Ватан учун ку- рашмоқ, тинчлик учун курашмоқ, СССР биринчилиги учун хоккей чемпионатида цатнашмоқ, энг яхши асар учун конкурс эълон қил- моқ каби мисолларда ҳам учун кўмакчисини келишик формаси би­лан алмаштириш мумкин бўлмайди.

  2. Айрим семантик группалар борки, улар билан бирикма ҳоеил қилиб келганда учун кўмакчиси иштирокидаги келишик формаси билан алмаштириш мумкин бўлади: совғани болага олмоқсовға- ни бола учун олмоқ каби. Айниқса, от бошқарувида юзага келган конструкцияларда учун кўмакчисининг функдияси янгига ўхшайди; бу типдаги конструкциялар жўналиш келишиги формаси билан алмашганда маънога путур етмаслиги ҳам шунга далолат қилади. Шундан келиб чиқадики, янги конструкцияларнинг юзага келиши параллел формаларнинг ривожланишига сабабчи бўлган, бу эса тилдаги грамматик ва стилистик имкониятлар чегарасини кенгай- тириб, ифода воситаларини кўпайтирган, бойитган. Учун иштирок қилган тўлдирувчини (тобе сўзни) қайси сўз туркумига оид сўз бошқармасин, ҳаммасида қўлланиш имкониятининг кенгайганлиги сезилиб туради: Муҳаббатнинг баҳоси йўқдир, Б изни нг учун с ее г и ф а з и л ат; Уларга жангўйин, мен учун д аҳшат (3. Обидов). Мисоллардан кўриниб турибдики, хослик, аталган- лик маънолари учун кўмакчиси иштирокида тузилган конструкция­ларда кучлироқ, ёрқинроқ ифодаланади. Қуйидаги мисоллар учун кўмакчиси иштирокида тузилган конструкциялар ифода этадиган учта асосий маъно группасини қамраб олади: а) аталганлик;

б) мақсад; в) сабаб: О нам, укаларим учун бу ерларда юрибман(Ойбек).Мен катта тўй қилсам, ўз ўғлим учун қиламан (Ойбек).
Агар келтирилган мисоллардаги учун иштирок қилган конструк- цияни бошқа воситалар билан алмаштирсак (-га жўналиш келиши­ги билан алмаштирсак), ифода этиладиган маъно кучсизланади. Жўналиш келишиги формаси ифода этган маънолар шу қадар кўп ва ранг-барангки, бу маънолар сирасида аталганлик, хослик нис­батан анча заиф (учун кўмакчиси иштирокида тузилган бирикмага нисбатан, албатта), шунингдек, учун кўмакчиси ҳам иштирок қил- ган конструкциялар ҳозирги тилимизда анча ривожланганки, уни махсус текшириш қизиқ хулосаларни чиқаришга имкон берган бў- ларди.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида, айниқса, вақтли матбуот тилида таржима қилинган адабиётларда ҳақида, тўғрисида кўмакчилари иштирокида тузилган конструкциялар ҳам анча ривожланган. Бу кўмакчилар иштирокида бирикма ҳосил қилган ҳоким сўз ифода- лаган ҳаракатнинг кимга ёки нимага алоқадорлигини, қай жиҳат- дан содир бўлишини конкретлаштиради. Маъно жиҳатдан бу иккв кўмакчи бир-бирига жуда яқин бўлганлиги учун ҳам бирининг ўрнига иккинчисини ишлатиш мумкин.
Феълнинг қуйидаги семантик турлари ҳақида, тўғрисида кў- макчиси билан бириккан тўлдирувчини талаб этади:

  1. Составли феълнинг етакчи элемента жужжат, директива, шартнома, декрет, щрор, гувоҳнома каби расмий идора қоғозлари- нинг номларини билдирувчи сўзлар тобе сўз ҳақида, тўғрисида кўмакчиси билан келишини талаб қилади: битим тўғрисида имзо чекмоқ, мусобақа тўғрисида игартнома тузмоқ. Бундай конструк­циялар яхлит ва мураккаб бирикмалар сифатида мавжуд, улар кўпроқ сарлавҳаларда учрайди ва феъл кўмакчи қисмининг тушиб қолиши ҳисобига қисқарган бўлади ёки бундай бирикмалар шу ҳолича от бошқаруви формасида қўлланади. От бошқарувига ало* қадор бўлган жуда кўп бирикмалар юзага келганки, бу жараён ҳам айниқса вақтли матбуот тилида ривожланиб кетган.

  2. Бадиий асар турларини билдирувчи ҳикоя, баллада, поэма, повесть, қисса, роман, достон каби отлар ҳам худди 1-пунктдагидек ҳақида, тўғрисида кўмакчиси билан келган сўзларни бошқариб ке- лади, яъни ўтмиш ҳацида ҳикоя (ёзмоқ), уруш тўғрисида роман (яратмоқ): бу типдаги конструкцияларда ҳам тобе компонент бош- қарувчи феълдан (отдан) англашилган предмет (асар) нинг кимга ёки нимага бағишланганлиги (ёки аталганлиги)ни, ким ёки нима тўғрисида ёзилганлигини конкретлаштиради. Бундай конструкция- ларнинг тобе компонентини келишик формалари билан алмашти- риш одатда мумкин бўлмайди.

  3. Семантик группалар сирасида нутқ феъллари деб аталган туркум миқдор ва ҳажм эътибори билан энг кўп ва салмоқлила- ридандир. Бу группага кирган феъллар сўзламоц, гапирмоқ каби феъллардан тортиб, чуғурламоқ, ўйламоқ, эшитмоқ, насиҳат қил- моц, тахмин цилмоц каби жуда кўп феъллар тармоғини ўз ичига олади. Бу группага кирган феъллар асосан ўтимли, улар тушум келишиги формасини талаб қилади, шу билан бир қаторда, объект ҳақида, тўғрисида кўмакчилари билан биргаликда тўлдирувчи ва- зифасида келмоғи мумкин. Асосий маъно—ҳаракатнйнг кимга ёки нимага алоқадорлиги, қай жиҳатдан содир бўлиши каби маънолар- ни конкретлаштиради. Бошқача қилиб айтганда, бундай тўлдирув- чи ҳаракатни ўзига сингдирмайди, ҳаракат объектга қисман ўтади: Хотин ҳақида энди гапирмоқчи эмас эди (А. Қ а ҳ ҳ о р). У ...дала- ^ да яшагани учун~Яурининг туии тўғрисида ҳеч нима эшитмаган эди(Ойбек).Полк командири душман нафасШи ростлаб олмас- дан туриб, қарши ҳужумга ўтиш тўғрисида буйруқ берди. Бундай I конструкцияларнинг айримларини тушумнинг белгшш формаси иштирокида тузилган объектли бирикма билан алмаштириш мум­кин, ҳатто, феълнинг даража формаси ҳам ўзгармайди: шуни га- пирдишу ҳақда гапирди. Айрим феъллар борки, улар бевосита

ўз формаларини ўзгартирмай конструкцияни тўғри объектли би- рнкмага айлантириб бўлмайди: Полк командири ...қарши ҳужумга

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish