Билан кўмакчисинииг қўлланиш доираси айрим конструкция- ларда анча чекланди (масалан, бу кумакчи урушмоц, мубораза цилмоц, жанг қилмоқ феъллари бошқарган шахс отлари билан қўлланганда), билан биргалик маъносига эга бўлиб, икки шахс оти оралйғида бирга қилинган ҳаракатни билдиради: душман билан урушмоц, ёв билан мубораза қилмоқ каби.
Сўнгги 40—50 йил мобайнида адабий тилнинг функционал ривожи натижасида жуда кўп янгиликлар юзага келди, шу жумла- дан, билан кўмакчиси иштирокида тузилган конструкциялар ҳам ривожланди. Ривожланган (ҳажм жиҳатдан кўпайган ҳам) кон- струкцияларийнг асосий кўпчилиги юқорида қайд қилинган восита, қурол биргалик маънолари заминида юзага келгандир. Масалан, машина билан келмоқ, самолёт билан кетмоқ каби бирикмаларда жуда катта ўзгариш содир бўлгани йўқ, чунки бундай бирикмалар илгари ҳам ўз қолипига (моделига) эга эди: отда келмоқ — от билан келмоқ, аравада келмоқ — арава билан келмоқ каби. Лекин илгари тилда бўлмаган сўзлар билан бирикиш натижасида янги конструкциялар ҳосил қилинди: телефон билан гапирмоқ, телефон орқали гапиришмоқ каби.
Билан кўмакчиси олган сўзни феъл ёки от категориясидаги лексемалар бошқариб келганда асосан биргалик маъноси устун туради. Бу кўмакчи асосан шахе отлари билан келиб икки ёки ун- дан ортиқ шахе иштирокида содир бўлган ҳаракатни ифодаловчи феъллар суҳбат қилмоқ, учрашмоқ, мусобащ ўйнамоқ, сулҳ қил- моқ, ярашмоқ каби феъллар (отлар ҳам) томонидан бошқарилади: сайловчилар билан учрашув (учрашмоқ), дўстлар билан суҳбат (қилмоқ) каби.
Янги даврда, ҳатто, инқилобдан кейинги йилларда ҳам билан кўмакчиси, айниқса, шахс отлари иштирок қилган конструкциялар- да биргалик маъносини ифодалар эди. Компонентлар абстракт отлардан, жонсиз предметлардан бўлганда қарши кўмакчиси ҳам баъзан учраб қоларди. Вақтли матбуот тилида қайд қилинган ай- рнм мисолларни кўздан кечирсак, баъзида четга чиқиш ҳоллари ҳам учрайди. Ҳар ҳолда биринчиси шахс отлари билан, иккинчиси (қарши) абстракт отлар билан ишга солинган: ...синфий душман билан,унинг оппортунист а г е нт л а р и биланмарҳа- матсиз кураш олиб бориб... («Маданий инқилоб», 1, 4 июль, 1931); абстракт отларда: Тўрачилик билан кураш («Бухоро пролетари», 1 апрель, 1932). Юқумли касалликлар, табиий офатлар (сув тошқи- ни, зилзила), дин ва хурофий ақидалар, шунингдек, уруш, фашизм каби мавҳум тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар билан асосан царши кўмакчиси ишга солинади.
Аста-секин шахс отлари иштирокида тузилган конструкцияларда ҳам билан кўмакчисининг ўрнини царши сўзи эгаллайди, сўнггиси эса жўналиш келишиги формасидаги от билан бирикади (-га қар- ши): Ойликларнинг камайишига қарши, уруш хавфига царши, юцумли касалликларга қарши (30-йилларда чиққан газеталарда учраган сарлавҳалар); Буюк рус шовинизми ва маҳаллий миллаг- чиликка қарши кескин кураш олиб бориш зарур («Маданий инқи- лоб» 1 апрель, 1931). Улуғ Ватан уруши йилларида билан кўмакчи- сининг биргалик маъносини ифодалаш функцияси уруш, жанг, муҳораба каби сўзлар билан қўлланиш доираси тораяди, унинг ўрнини царши кўмакчиси иштирок қилган конструкциялар эгаллайди: миллионларча совет кишилари... гитлерчи галаларга қ ар- ши курашга қўзғалдилар («Қизил Узбекистон», 3 апрель, 1942). Қўшинларимиз ҳужумга ўтган гитлерчиларгақа р ши қат- тиқ жанг қилишда давом этмоқдалар («Қизил Узбекистон», 3 июль, 1942).
Ҳозирги адабий тилимизда билан кўмакчисининг маъносида биргалик семантикаси билан боғлиқ бўлган бошқачароқ ўзгариш- лар ҳам кузатилаётир: Кадрлар билан ишлаш— муҳим вазифа (Газета); ...чунки одамлар билан ишлашни билмаймиз («Шарқ юл- дузи», 11-сон, 1971); Бу каби мисолларда билан кўмакчиси биргалик маъносини ифодалайди, лекин биргалик маъноси грамматик эга +билан иштирок қилган конструкция — тўлдирувчи планида тузилган конструкция семантикасининг яна ҳам ривожланганидан дарак бериб турибди. Гап шундаки, ишламощ кўчма маънода тар- бия бериш, ўқитиш, ўргатиш каби сўзлар билан синоним бўлиб долган. Натижада конструкция шаклан эскича, ифода этган маъно эса нисбатан янги: одамлар билан яхши ишламаяпмиз мисолида «одамлар ичида тушунтириш, тарбия ишларини яхши олиб борма- ётирмиз» деган мазмун бор.
Илгарилари (масалан, 30-йилларда) одамлар бир-бирларини байрамингиз цутлуғ бўлсин, ҳайитингиз моро (муборак) бўлсин! деб табриклар эдилар. Бирор муҳим воқеа — туғилган кун, муко- фот ёки янги унвон олиш каби воқеаларни қутлаш учун айниқса сўнгги йигирма йил ичида бошқачароқ конструкция қўллана бош- лади: Айёмлари билан! Совет Иттифощ Қаҳрамони. унвони билан! (А. Қ а ҳ ҳ о р). Бу типдаги мисолларда гап феъл-кесимнинг тушиб қолиши ҳақида бораётганн йўқ, балки билан кўмакчиси иштироки- да юзага келган янги конструкциянинг ривожланиши борасидадир. Эҳтимол бундай ўзгаликлар умуман эллипсис ҳодисасининг ривож- ланиш тенденцияси билан боғлиқдир: байрамингиз муборак бўл- син — байрамингиз муборак; байрамингиз билан цутлайман! байрамингиз билан!
Қуйидаги мисолларда ҳам билан кўмакчисининг функциясида содир бўлган ўзгаришларни кузатиш мумкин: Сен ўзингни қандай қилиб оқлайсан ва б у ни ним а билан о қлайса н!— ҳеч нима билан! (А. Қаҳҳор).Шунингдек, колхоз сиздек цаҳрамон билан фархланади (Газета), билетингиз ўзингиз билан ми? (сўзлашув тили); т ў п билан Абдурайимов (репортаж); бола грипп билан касалланган (Газета) каби мисолларда ҳам русча қолипга эргашиш сезилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |