Тобе компоненти жуНалиш келишиги формасида келган объектли бирикмалар. Жўналиш келишиги формасидаги тобе сўз ҳаракат йўналтирилган предметни—объектни кўрсатади. Феъл оошқариб келган жўналиш келишиги формасидаги сўзни ҳаракат тўлалигича қамраб ололмайди. Шунинг учун ҳам жўналиш келишиги формасидаги тобе сўз асосан восита объектини, ҳаракат таъсири ўтмаган объектни ифодалайди. Лекин ҳаракатнинг объектга таъсири кучли ёки кучсиз бўлиши ҳоким-тобе компот нентларнинг маъно хусусиятларига боғлиқ. Компонентлари жўналиш келишиги формаси воситасида би- риккан объектли бирикмаларда бошқарувчи ва бошқарилувчи сўзларнинг маъно хусусиятларига кўра хилма-хил семантик- грамматик муносабатлар ифодаланади. Жўналиш келишиги фор- масини бошқарувчи феълларни қуйидаги семантик группаларга ажратиш мумкин. Предметнинг макон бўйлаб силжиши ёки субъектнинг ма- кондаги (предмет сиртидаги) ҳаракатини ифодаловчи феълли бирикмалар. Бундай объектли бирикмаларнинг тобе компоненти субъект ҳаракати йўналган объектни ифодалайди: Султонали шу купи Тойир акани Саф ар бўзчига юборди (А. Қоди- рий). Каловлаб бориб автобусга интилдим (Саид Аҳ- мад). Болалар ю г у р ишиб ар иққак е т д илар (А. Қо- дирий).Гулшан кафшандозда оёғини ечиб г ил а м г ачицди (А. Қ о д и р и й). “ ' "~
Қараш маъносидаги феъллар иштирокида юзага келган объектли бирикмаларда тобе муча субъект ҳаракати қаратилган объектни кўрсатади: Мисоллар: Раъно дадасини узощатиб боши- ни кўтарди, о н а с и г а ў пка а р а л а ш к у либ қаради (А. Қ о д и р и й). Саркор а т р о ф г а аланглаганкцзларини бир нафасгина йигит г а қ а р а т д и(Ойбек). Лекин Гулшан кўзини қочириб, е рг а б о қд и(А. Қодирий). Улар Раззоқ- нинг оғзига тикилиб қо лишди (Ҳ. Ғулом). Кўриш маъносидаги кўзи тушмоқ, кўз ташламоқ, нигоҳ ташламоқ, назар ташламоқ, кўз қирини ташламоц, разм солмоқ каби феъллар ҳам жўналиш келишиги формасидаги сўз билан кенгайиб объектли бирикмани ҳосил қилади: Уз ҳаётимга беихтиёр кўз ташладим (С а- и д А ҳ м а д). Зиёдилланинг кўзи сто л у с т ид аги наганга т ушди (Ҳ. Ғу л о м). Анвар кулиб, Маҳдумгакў з қирини т а ш л а д и (А. Қ од и р и й).
Қарамоқ феълининг кўчма маъноларига асосланиб ўзбек тилида ошга царамоқ, овқатга қарамоқ каби бирикмалар ҳам ҳосил қилиниб, бу бирикмаларда «бирор машғулотни бажаришга ки- ришмоқ» маъноси ифодаланади. Маҳдум амри маъруфдан кейт ошгацарад и (А. Қодирий).Қарамоқ феъли субъеқтнинг объектга ижобий ёки салбий муносабатини ифодала- ши мумкин: Мулла Муҳаммад Ражаб пойгачи ўғлининг собиқ д ў ст ига шу кундан эътиборан б о ш қ а ч а ц,ар аб қолди (А. Қ о д и р и й). Урамоқ, беламоқ, буркамоц, артмоқ каби ҳаракат феъллари бошқарган жўналиш келишиги формасидаги тобе сўз ҳаракатнинг бажарилишида восита бўлган предметни кўрсатади. Мисоллар: Сафар бўзчи сандал кўрпасига ў р аниб р о қ ўтирди (А. Қодирий). ... этигини эски тўнининг енги- г а артди (Ҳ. Ғ у л"о м)7 'К~е лин каттакон д ока р~у1Гд7Гга:~бурканган... (А. Қаҳҳор). Қамчи кириши билан хотинлар юз ларини рўмолларига яширишди (Ҳ. Ғулом).
Агар ҳоким элемент орттирма нисбат формасида бўлса, тобе компонент ҳаракатни бажарувчи шахсни кўрсатади: Чўри қизга