Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet20/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Модал сўзлар бошқаруви
Бор ва йўқ сўзлари предметнинг белгили макон ёки замонда мавжудлиги, ёки мавжуд эмаслигини билдиради, бу маълум нарса.
Бор ва йўқ, сўзлари тасдиқ ва инкор маъноларини ифодалай- ди, шу жиҳатдан улар модал сўзларга яқин туради. Айрим хусу- сиятлари билан улар модал сўзлардан фарқли бўлади, масалан, модал сўзлар гапда мустақил бўлак вазифасида кела олади, ик- кинчидан, отлашиш хусусияти бу сўзларда анча кучли, шунинг учун ҳам улар нутқ ичида турли сўз турловчи қўшимчаларни олиб қўлланиши мумкин. Борига барака(Мақол). Бор мак^танса топилар, йўқ мақтансачопилар(Мақол). Узи йўқнинг кўзи йўқ (Мақол). Қизи борнинг нози бор (Мақол). Бор ва йўқ сўзлари- нинг яна бир хусусияти алоҳида қайд қилиниши керак: иккала сўздан бирортаси компонентларни бир-бирига боғлаш вазифаси-
ни ҳам ўташи мумкин, бундай ҳолларда бор ва йўқ сўзлари ўз мустақиллигини йўқотиб, оддий аффикс (-ли, -сиз)ларнинг бири вазифасини ўтаб келмоғи мумкин: боласи бор(хотин)болали
(хотин), тўпписи йўқ (бола)тўпписиз (бола)каби.
Бор ва йўқ сўзлари ҳоким вазиятда келиб, қуйидаги келишик формаларини бошқаруви мумкин:
а) тобе сўз ўрин маъносини англатувчи отлардан бўлганда, бирикмада ҳам ўрин маъноси ифодаланади: Дунёд а партия бор.Ҳар дақица бир зафар(Мир тем и р). Бунинг учун совет ват анида ҳамма шар о ит бор, деди Уктам (О й б е к). Хайрият, дунёд а бор экансан! (Б. Халилов).Уйида чакса у ни йўқ,том бошида қўш тандир(Мақол).
б) бор ва йўқ сўзлари бошқарган ўрин келишиги формасидаги отлар бирор нарсанинг (предметнинг) жойланиш ўрнини кўрса- тади: Қўлимда паспорт бор, совет паспорти(Ғ. Ғ у л о м). Сизга ўхигаб қўлларида папкалари бор, бошларида шап- калари (Ш у ҳ р а т).
в) тобе сўз ўрин келишиги формасидаги отлардан бўлганда, бирикмадан келиб чиқадиган бир бутун маъно инсонга хос пси­хик ҳолатни ифодалайди. Бунда кўпинча тобе суз бирор ҳолат, ҳис-туйғу мавжуд бўлган (ёки мавжуд бўлмаган) мавҳум ўринни кўрсатади: Дилд а саросима бор,Қийналар дов юраги (Миртемир). Қалбимдабор эди меҳрим, ҳурматим (Шуҳрат).Қамалнинг неча кунга чўзилганлиги эсимда й ў қ(Ж. О й м и р з а е в).
г) бор ва йўқ сўзларига тобеланиб келган шахс отлари бирор предмет, характер, хусусият ёки ҳолат мавжуд бўлган (мавжуд бўлмаган) шахсни билдиради: Ҳар ҳолда д ад асида пулбор (Шуҳрат). Деразани оч, д ад а н г д а ишимбор (И. Р а- ҳим).
Тобе сўз кишилик, ўзлик, сўроқ, кўрсатиш олмошларидан бўл- ганда ҳам бирикмадан юқоридаги маъно англашилади: Эй но-
мард табиат, борми сенда ҳис?!(А. Орипов).Тундауйцу йўқменда, ўзга қайғ у йў қ менд а(М и р т е м и р). Э л д а бори сендабор(Мақол).
д) бор ва йўқ сўзлари ўрин келишиги формасида отлашган сифатларни бошқариб келиши мумкин. Бундай ҳолларда тобе ва- зиятдаги отлашган сифат шахсни билдиради. Бирикмадан келиб чиқадиган умумий маъно бирор предмет ё характер, хусусиятнинг шу шахсда мавжудлиги (ёки мавжуд эмаслиги)ни ифодалайди: Бетамизда бет йўқ, безорида уят йўқ (Мақол).
Бор ва йўқ сўзлари чиқиш келишиги формасидаги сўзни бош- қариб кела олади. Бундай конструкцияларда қуйидаги грамматик муносабатлар ифодаланади.
а) пайт муносабат и: бунда ҳоким сўз бирор предмет,
ҳарактер, хусусиятнинг қай вақтдан бери мавжуд эканлигини билдиради: Бу хислат унинг б о л а ли гид ан бор (Ш у ҳ- рат). Бутундан бўлак, тўдадан қисм мавжудлиги (номавжудли- ги) ифодаланади: Менга овқат беради, жуда тўзиса, кийим қилиб беради, лекин пулчаданйўқр о қ(Ойбек). Чойхонани қара, аъ з,о л а р д ан бор ми? (И. Раҳим).Белги хусусият- нинг қай жиҳатдан юзага ‘чиққан (чиқмаган)лиги ифодаланади: Ақл десаақлдан, ҳусн десаҳусндан, ҳ е ч нарсаданкам и йў қ(И. Р аҳйм).
б) Гапнинг эгаси дарак, хабар сўзларидан бўлиб, бор ва йўқ сўзлари кесим вазифасида келса, улар чиқиш келишиги формаси­даги от ёки отлашган бошқа туркум сўзларини бошқариб кенгая- ди: Мана тўрт йилдирки, ў ғ и л д а н хабар йўқ (Ҳ. Гулом). Л атофатдан даракйўқ (С. Кароматов).
Шундай қилиб, бор ва йўқ сўзлари уч келишик — жўналиш, чиқиш ва ўрин-пайт келишиги формаларидаги сўзларни бошқа- риб келиш қобилиятига эга бўлади. Лекин бу сўзлар ҳамма вақт ҳам отларни бошқариш хусусиятига эга бўлавермайди. Қуйидаги ҳолларда улардаги бошқарувчилик хусусияти йўқолган:

  1. Ворва йўқ сўзлари шахс билдириб келганда: Бор мацтанса топилур, йўц мақтанса чопилур (Мақол). Иўқни керак топдирур.

  2. Сифат вазифасида келиб, белгини ифодалаганда: Бор бўл- санг, кўролмайди, йўқ бўлсанг, беролмайди (Мақол).

  3. Равиш ўрнида келиб пайт билдирганда: борида чора-чора, йўғидабечора (Мақол). Мулла борида тилингни тий, уста бо­рида қўлингни (Мақол).

Тилда кўп вақт бор ва йўқ сўзлари сифат ясовчи -ли ва -сиз аффикслари вазифасини бажаради. Бундай ҳолларда ҳам улар бошқариш қобилиятини йўқотади: Қизи борнинг нози бор; Иш бор ерда ош бор (Мақол). Айрим мақолларда бор ва йўқ сўзлари ўрнида -ли ва -сиз аффиксларини қўллаш текстнинг умумий маз- мунига ҳалал бермайди, лекин шеърларда, мақолларда, айниқса, бундай модефикация мазмунга баъзан путур етказади, қофияла- «иш тартиби бузилади, айниқса, мақолларга хос бўлган қисқалик, ихчамлик зарар кўради.
Керак, зарур (лозим, даркор)сўзларининг бошқарув- чилик хусусияти.Керак, зарур, лозим, даркорсўзлари маъ- но жиҳатдан бир-бирига жуда яқин бўлиб, ўзаро синонимик қа- торни ташкил этади. Бу сўзлар кўпроқ гапда кесим вазифасида келади ва шу позицияда бошқа сўзларни ўзига бўйсундириб ке­лади. Бу сўзларнинг маъносидаги яқинлик уларнинг бошқарувчи- лик функциясининг бир хилда бўлишини белгилаб беради. Бу сўзлар кўпинча жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бош- қаради: Одам одамга керак(Мақол). Уруш кимга керак?(Ой­бек). Уларнинг бошқариш қобилияти қуйидаги сўз формаларида кўпроқ кўзга ташланади:
а) жўналиш келишиги формасидаги шахс билдирувчи отни, ўрин-пайт келишиги формасидаги пайт отларини: От ю рт г а
керак, жамиятга пахта ҳам, чорва ҳам керак (И. Раҳим). Пахтага жонкуярлар керагу, чорвага керак э мае ми? (И. Раҳим).Тилнинг узуни даллолга керак(Мақол).
б) жўналиш келишиги формасидаги кишилик ёки сўроқ олмош- ларини: Бироқ менга ҳам илм керак (Ой б ек). Саодатхо- ним менга жуда зарур эдилар (С. Жамол).Менга ҳам, сизга ҳам ўқши, ўрганишзарурйбе к).
в) керак, зарур, лозим, даркорсўзлари чиқиш келишиги фор­масидаги от ва олмошларни ҳам бошқариб келиши мумкин. Бун­да тобе сўз бирор предметнинг чиқиш манбаини кўрсатади ёки бирор ҳаракатни бажариш лозим бўлган шахсни билдиради: Сенга мендан ним а керак? Ойнцсанинг ҳолидан хабар олиш м е н д а н л о з и м э д и(Ҳ. Ғ у л о м).
г) керак, зарурсўзлари ўрин-пайт келишиги формасидаги сўз- ларни ҳам бошқара олади: Ҳусн т ў й д а керак,муҳаббат к у н- да керак(Мақол). Керак, зарурсўзлари учункўмакчиси билан келган сўзларни бошқара олади: Бу нарса биз учун зарур (Б. Халил).Техника қишлоқ хўжалиги учун жуда ҳам зарур (Газета).
Ундов сўзлар бошқаруви
Ундовлар маъно хусусиятларига кўра модал сўзларга яқин ту- ради.Одатда уларни гап бўлаклари билан синтактик муносабатга кирмайдиган сўзлар туркумига киритадилар. Шунинг учун ҳам улар гапда қўлланганда ҳеч қандай морфологик белги олмайди. Лекин ундовлар отлашиб келганда, турли-туман грамматик фор- маларни олишлари мумкин. Бундай ҳолларда ундовлар ўз эмо- ционаллигини йўқотиб қўяди ва уларнинг синтактик функцияси ҳам ўзгаради. Масалан, Кўчадан д о д-в о й овози эшитилди; ура. садолари ҳавони титратди-
Расм-русум, урф-одат ундовларидан салом, балли, баракалла, ташаккур, раҳмат, марҳамат, цуллуц;ҳис-ҳаяжон ундовларидан дод, вой-дод каби ундовлар турли формадаги сўзларни ўзи бўй- сундириб келиши мумкин.
Саломсўзи бир киши иккинчи бир киши билан кўришганда ишлатиладиган ундов бўлиб, актив қўлланадиган сўзлар қатори- дан жой олади. Бу сўз кўпинча отлашиб, бир составли гапнинг бош бўлаги вазифасида келганда, жўналиш, чиқиш келишиги формасидаги сўзларни бошқариб кела олади. Туркман дўстлари- мизга алангали салом! (Газета). Аргентина ишчиси ва деҳқо- нига Ўзбекистон халқлари номидан салом(Ғ. Ғ у л о м).
Кўринадики, саломсўзи бир йўла икки объектни — чиқиш ва жўналиш келишиги формасидаги отларни бошқариб келяпти- Бунда чиқиш формасидаги сўз манба—объектни, жўналиш фор­масидаги от предмет—саломнинг йўналиш объектини (кимга қа- ратилганлигини) билдириб келган. Саломўзининг нутқ ичидаги қўлланиши жиҳатидан нутқнинг ёзма турида кўпроқ учрайди. Мендан ойимг а, сизга кў пд ан кў п с алом! Салом сизга колхозчилар! Жон Москвам, пойтахтим, Салом сизга X о р аз м дан!(Қўшиқ).
Ташаккур, раҳмат сўзлари бир шахснинг иккинчи шахсга бўл- ган миннатдорчилик ҳиссини ифодалаб берувчи ундовлардир. Бу сўзлар ҳ'ам одатда тингловчи шахсга қаратилган ҳис-туйғуни ифодалаганлиги учун жўналиш келишиги формасидаги от ва ол- мошлар билан кенгайган ҳолда қўлланади. Партияга ташаккур (Журнал). Ишончларига ташаккур(А. Ҳ а кимов).Ишончингиз учун раҳмат(Ш у ҳ р а т).
Қисқаси, семантика талабига кўра, турли формадаги сўзлар 'билан зарурий кенгайиб келадиган ундовлар мазкур туркумга оид сўзларнинг озчилигини ташкил қилади. Маъно жиҳатдан би­рор шахе ёки нарса-предметга қаратилган ҳис-туйғуни ифода этувчи ундовлар отлашган ҳолда кесим вазифасида келиб, жўна- лиш келишиги формасидаги от ёки отлашган сўзларни бошқара- ди. Айрим ундовлар эса чиқиш келишиги формасидаги сўзни ёки учункўмакчиси билан келган сўзларни бошқаради. Ҳаяжон, таъ- кид ундовларининг асосий кўпчилиги (кўрсатиш-таъкид ундовла- ри, мурожаат, императив ундовлар) умуман бошқариш қобилия- тига эга эмас.
Мослашувли бирикмалар
Туркий тилларда, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам, нопредика- тив муносабатга киришган сўзларнинг ўзаро мослашув йўли би­лан бирикуви бошқа тиллардагига (масалан, рус тилидагига) нис- батан бошқадир. Рус тилида мослашув грамматик ҳодиса сифа­тида сўзнинг бутун морфологик структурасини қамраб олган ва сўзларнинг предикатив муносабатидагина эмас, балки, умуман аниқловчилик системасида жуда кучлидир; бунинг устига бирик- малардаги тобе мучанинг ҳам ҳоким бўлакка бўйсуниб родда, келишик, сонда ҳам мослашиб келишини келтириб қўшсак, икки группа тил (славян ва туркий тиллар)даги айирманинг нақадар катта эканлигига ишонч ҳосил қиламиз.
Шу маънода эга билан кесим ва қаратқич билан қаралмиш {ҳар иккала тури) ўртасидаги боғланишда мослик мавжуд деб эътироф қиладилар. Эга билан кесим мослиги масаласи бевосита бу ишга алоқадор эмас, шунинг учун уни ёритиш ҳозирча бизнинг вазифамизга кирмайди. Шундан келиб чиқадики, биз бу ерда қа- ратқич билан қаралмиш ўртасидаги мослик ҳақида гап юритамиз. Икки отнинг ҳеч қандай қўшимча олмай бирикуви ҳодисаси сўз- лар боғланишнинг битишув турига киради ва мослашув катего- риясига алоқаси йўқ. Демак, қаратқич-қаралмиш типидаги боғ- ланишнинг иккинчи ва учинчи (изофаИ, изофа III деб аталган) турлари қолади.
Иккинчи тип боғланиш икки отнинг ўзаро синтактик алоқага киришуви натижасида ҳосил бўлади, бу типдаги боғланишнинг битишувли боғланишдан фарқи шундаки, битишувда икки от ҳам келишик қўшимчасини олмай бирикади: дераза парда, қоя тош, тахта кўприк, наманган олма каби. Иккинчи тип боғланишда эса
бирикманинг биринчи (тобе) мучаси қўшимча олмаган бўлади (одатда уни асосий келишик формаси деб талқин қиладилар), иккинчи муча (ҳоким сўз) эса III шахс эгалик қўшимчасини ола- ди: шаҳар кўчаси, ёз қуёиш, куз офтоби, дўстлик туйғуси, пахта терими. Бу типдаги боғланиш I ва II шахс маъносига эга бўлган сўзларни (масалан, кишилик олмошларидан мен, сен, биз, сиз) қаратувчилик бирикманинг III типида учрагани учун уларни бу типга киргизиб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, кишилик ол- мошлари қаратқич формасида албатта -нинг аффиксини олиши керак: менинг китобим, сизнинг суҳбатингизкаби. Энди бу тип­даги боғланишда мослашувнинг хусусияти нимадан иборат? Қа- ратувчи учинчи шахсни ифода этгани учун (I ва II шахс олмош­ларидан ташқарида борлиқдаги ҳамма нарса . III шахсга киради) ҳам қаралмиш учинчи шахс эгалик қўшимчасини олади: шаҳар
6оғча-си, ёз қуёш-икаби. Лексик-грамматик деб аташ мумкин бўлган бу мослик одатдаги грамматик мосликка ўхшамайди, чун- ки биринчи компонентда мосликни кўрсатиб берадиган бирор бел­ги йўқ, биз уни объектив равишда 111 шахсгаалоқадор дедик, бинобарин, иккинчи ўриндаги сўз (бош муча) III шахс эгалик аффиксини олган. Бош сўзнинг қўшимчаси (эгалик қўшимчаси) мавҳумлашиш қонунига мувофиқ доим тушиб қолишга мойил бў- лади ва бундай бирикмаларда адъективлик (сифатга яқинлик) маъноси кучли бўлганлиги учун ҳам, унинг тушиб қолиши бирик- ма маъносига унча ҳалал бермайди: пахта заводипахта завод; Марғилон атласиМарғилон атлас каби. Шундай қилиб, бу типдаги боғланишнинг иккинчи турида шахсда мослашув нисбий, сонда учрайдиган мослик эса умуман бу типдаги бирикмаларда деярли ҳеч қандай роль ўйнамайди:
сўз маъноси колхоз ери
сўз маънолари колхоз ерлари
сўзлар маъноси колхозлар ери
сўзлар(нинг) маънолари колхозлар(нинг) ерлари
Мисоллардан кўринадики, бирикмани ташкил қилган иккала муча ҳам бир-бири билан III шахсда (бирлик ва кўпликда) сон жиҳатдан мослашмайди, бирор компонент учун кўплик олиш за- рурияти туғилиб қолгудек бўлса, бири иккинчисидан мустасно, -ларқўшимчасини олаверади ва бу ҳолат компонентларнинг шак- лий томонига таъсир кўрсатмайди. Биринчи ва II шахс олмошла- ри иштирок қилган бирикмаларда бўлаклар ўртасидаги мосликка риоя қилинади, фақат I шахс кўплик учун бу талабнинг кучи анча заиф (бизнинг қишлоқ, бизнинг ўғилкаби).
Эпизодик тарзда кўмакчилар билан қўлланган (предметмас!) менинг, сенинг, бизнинг, сизнингўрнида биз ёқда, сиз ёқда, биз томонда каби конструкциялар мавжуд, шунингдек, биз томонимиз- да, бизнинг томонда, бизнинг томонимизда каби турли вариант- ларни учратиш мумкин.
Шундай қилиб, белгисиз қаратқич деб аталган конструкцияда биринчи муча (тобе сўз) ўзгармайди, ҳеч қандай қўшимча олмай- ди, иккинчи (бош муча) си эса эгалик қўшимчасини ва кўплик аф- фиксини олиб қўлланиши мумкин. Қаратқич-қаралмишнинг бу тури умумий хосликни, ноаниқ хосликни билдиради ва аниқлан- миш (қаралмиш) предметларнинг қайси группасига ёки қайси категориясига тааллуқли эканлигига ишора қилади (Н. К. Д м и т- р и е в) кўча эшиги, шаҳар боғи, колхоз клуби, бригада мажлиси, комсомоллар йиғилиши, пахтакорлар цурултойи, район газетаси каби. Иккинчи тип бирикманинг қўлланиши биринчи навбатда семантик шароитга кўп жиҳатдан боғлиқдир.

  1. Умумий категориал тур тушунчасини ифодалайди: куча эшиги, анҳор кўприги;

  2. Иккинчи тип бирикма предметлар ўртасидаги конкрет му- носабатни билдиради: Ленин мақбараси, Шестаков музикаси, Тошкент ободонлиги, Горький майдони, Шастри кўчасикаби.

  3. Икки муча ўртасидаги муносабат объектли муносабат экан- лигини кўрсатади: пахта терими, телевидение кўрсатувикаби.

Иккинчи тип бирикмалар кенгайтирилган ном сифатида идо- ра ва муассаса номларида, расмий ҳужжатларда, газета тилида тез-тез учрайди: «Совет Узбекистони» газетаси, Пушкин кўчаси, Толстой майдони, Министрлар Советы, «Октябрь» колхози. Сайлов олди маэйлиси каби. Ниҳоят, бирикманинг биринчи мучаси аниқ- ланмиш қайси турга, хилга алоқадор, миллатга мансуб эканлиги- ни, белгисини ифодалай олади: ўзбек тили, тожик операси каби.
Иккинчи ва учинчи тип бирикмалар (изофа II, изофа Ш)нинг маъно ўхшашликлари ва фарқлари ҳақида қандай фикрлар ай- тилган бўлмасин, ҳар ҳолда «белгили қаратқич аниқликни бил­диради, белгисиз қаратқич ноаниқликнн билдиради» деган ҳукм фактлар анализига кўра ҳамма вақт ҳам тасдиқланавермайди.
Ҳақиқатан ҳам ота юрти, она меҳрикаби бирикмада (II тип) .умумийлик семантикаси, маънонинг мавҳум эканлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди, лекин мана шу сўзлардан биринчисига эгалик қўшилиб келганда ҳам (отам юрти, онанг меҳрикаби) белгисиз қаратқични ишлатиш мумкин эмас, деган хулосани ҳам чиқариб бўлмайди, онанинг меҳри мисолида ҳар ҳолда конкрет она тушун- часи, отанинг юртииборасида конкрет ота тушунчаси мавжуд эканлигини уқиб олиш қийин эмас. Қуйидаги мисолларни қиёс- ланг: Икки кундан кейин бўлган ёпиц, партия мажлиси бюронинг қарорини бир оғиздан тасдиқлади (А. Қ а ҳ ҳ о р). Пах­такорлар цурултойида қулоғимга киргандай бўлган эди (А. Қаҳҳор). Шаҳарб о ғ л а р и элас-элас кўзга чалинади (О. Еқубов). ё з қ у ё ш и бир зумда найза бўйи кўтарилди (О. Еқубов).Пионерёзи бошланди(Газета). Ана шу т о ғ қи шл о ғ ид а бундай қоятош сероб,..(А. М у х т о р). Кол­хоз боғининг т е мир дарвозасидан кирганида, ... (А .Қ а ҳ- ҳо р). Сидиқжон ўрнидан туриб кўча э шиги томон йўналган эди,...(А. Қаҳҳор). Анави нокка ўхшаган япон х у р м о с и экан(М. И с м о и л и й). Биз У л у ғ В ат а н у р у ши натижасида улуғ ғалабага эга бўлдик ёки эришдик (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бирикмани ташкил қилган икки мучанинг орасида сўз ёки би­рикма қистирилмаган бўлса, кўпроқ қаратқич қўшимчасиНи ту- шириш қоида тусига кириб бормоқда, агар бирор сўз қистирилган бўлса, бошқача қилиб айтганда, қаратқич билан қаралмиш ўрта- си узоқлаша борган сари-ммнг қўшимчасини сўзсиз ишлатиш эҳ- тиёжи жуда сезилади. Аччиқ куз совуғи(Ойбек) мисолидаги сўзлар тартибини ўзгартириб кўрайлик: куз(нинг) аччиқ. совуғи, кузнинг эрта тушган совуғи бирикмаларидан -нинг қўшимчасини тушириш маъиога ҳалал беради; Ойнисанинг ёшдан хира тортган кўзлари; ...бобо пулни пўстинининг ич чўнтагига... жойлаб қўйди (Ҳ. Ғ у л о м) каби мисолларда ҳам бирикма составидан «ич» сў- зини олсаккииа, пўстин чўнтагига (пўстиннинг чўнтагига) тарзи- да ишлатиш мумкин, лекин икки муча орасига «ич» сўзининг қис- тиршшши бунга имконият бермайди; пўстини ич чўнтагига тарзи- да қўллаш қоида чегарасидан чиқади.
Кетма-кет аниқлаш системасида ҳам қаратқичнинг III типи (қаратқич формаси) болалар боғчаси, шаҳар боғи, шаҳар боғи- нинг мудири, илаҳар боғи мудирининг ўринбосари тарзида -нинг қўшимчаси охирги бирикманинг биринчи мучасига кўчаверади.
Учинчи тип қаратқичли бирикманинг структура хусусияти шун- дан иборатки, уни ташкил қилган иккала муча ҳам шаклланган бўлади, биринчи сўз (тобе) -нинг қўшимчасини олган, иккинчиси эса эгалик аффиксини қабул қилган бўлади: Хоразмнинг қовуни, Бобирнинг авлоди, сўзнинг маъноси, кўзнинг нури каби. Кишилик олмошлари биринчи компонент бўлиб келганда, (мен, сен, у, биз сиз, улар, кўрсатиш, сўроқ ва белгилаш-жамлаш олмошлари) белгили қаратқич формасининг қўлланиши шарт: менинг отам,
сизнинг китобингиз, уларнинг ҳовлиси, ҳамманинг истаги, бутун- нинг ярмисикаби; белгилаш олмошлари + от типида ҳам шундай: отлашган сўзларда. Уқиганнинг тили узун; Қўли цимирлаганнинг оғзи щмирлар(МақОл).
Умуман, қаратқичли бирикманинг -нинг олган тури маъно жи- ҳатдан индивидуалликни, бинобарин, конкретликни ифодалайди, айрим ҳолларда иккинчи тип билан алмаштириш мумкин бўлган ҳоллар бу умумий қоидани ўзгартира олмайди. Қаратқичли би­рикманинг III тури кўпроқ категориал хосликни ифода этганлиги учун ҳам унда эгалик, қарашлилик маъноси кучли. Унда пред- метга, шахсга тегишли_эканлик маъноси очиқ сезйлади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish