Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet19/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Сон бошқаруви
Ҳозирги адабий тилда от боищарувига оид материаллар ичида сон бошқарувига алоқадор бўлганлари нисбатан оздир. Саноқ сонлар ичида бирсўзи бошқарувчи вазифасида кўпроқ қўллана- ди. Бир сони эгалик қўшимчасини олган ҳолда ўзидан кейин кел­ган от ёки олмошнинг чиқиш келишиги формасида бўлишини та- лаб қилади.

Равиш туркумига оид сўзлар ҳам ҳоким ҳолатда келиб бош- қа туркумдаги сўзларни (аеосан отларни) бошқариш хусусияти> га эга. Уқдан тез, уйдан баланд, дўстлардан узоқ, ҳақиқатга яқин, сенга кўп, менга озкаби. Равиш туркумига оид сўзлардан айниқ- са қуйидаги семантик турга кирувчи сўзлар жўналиш, чиқиш ва ўрин-пайт келишиги формасидаги сўзларни бошқара олади:
а) ҳолат равишларидан баравар, бирдай, барибир, бепарво, қойил каби сўзлар инсон психикасига хос ҳолатни, шахснинг би- рор нарса (воқеа, предмет, шахс) га нисбатини ифодалайдн. Шу- нинг учун ҳам бу равишлар ўзига тобеланиб келган отнинг жўна- лиш келишиги формасида бўлишини талаб қилади: барчага бара­вар, ҳаммага бирдай, унга барибир, болага бепарвокаби. Раиси- миз беғубор одам, барчага баравар(Н. Ф о з и л о в(). Қи- зим бахтли бўладими, ўтда ёнадими, Мирзакаримбойга барибир(Ойбек). Аммо ҳалитдан хотинига бепарво (Уйғун).
Бари бир сўзи учун кўмакчиси билан келган олмошларни ҳам бошқара олади: энди унинг учунким билан туриш б а р и бир эди(Шуҳрат). Бу ўринда учун кўмакчиси жўналиш ке­лишиги фупкциясида қўлланган: менга бари бирмен учун ба- рибирдир. Бу бирикмалариииг ҳар иккисида бир хилдаги грамматик маъно мавжуддек, муносабат ҳам бир хилдек. Лекин тилда бу конструкцияларнинг келишикли варианта кўпроқ ишга солинади, кўмакчили вариант нисбатан кам. Диққат билан анализ қилинса, кўмакчили вариантнинг аста-секин ривожланаётганлигини уқиб олиш унча қийин эмас. Бунинг сабаби ҳам, фикримизча, ифода имкониятлари чегарасининг кенгайиши, тилдаги нозик фарқларни ажратиб кўрсатишга, услуб нюансларини ифодалашга интилиш бўлса керак. Қуйидаги мисол бунга очиқ далил: Уларга жанг
ўйин, мен учун даҳшат!От бошқарувида қайд қилинган бундай ҳодисалар равиш бошқарувига ҳам бевосита алоқаси бордир (мен учун вариантида маънони бўрттириб ифодалашга интилиш сези- либ турибди!).
б) хилма-хил руҳий ҳолат, кайфиятни ифодаловчи рози, норо­ви, хурсанд, хафа, қойил каби ҳолат равишлари ҳам жўналиш ке- лишигидаги сўзларни бошқаради: С е н шу нг а розимисан? Аммо У марали бунга но рози (И. Раҳим).Бу ишингга қо йил э мае ман (Журнал) каби.
в) тез, чащон, секин каби ҳолат равишлари одатда чиқиш ке­лишиги формасидаги отларни бошқариб келади; бу равишлар си- фатлар каби белгини даражалаб кўрсатиб бериш хусусиятига эга; чоғиштириш муносабати бундай бирикмаларда устун бўлади: ўқдан тез, ҳаммадан чащон каби.
г) пайт равишларидан эрта, кеч каби сўзлар қиёсий даражада бўлганда, одатда чиқиш келишиги формасидаги пайт билдирувчи сўзларни бошқариб келади Аммо у кун ҳ а р кунгидан э р т а-

роққош қ о р а йди (С. Айний).Бу йил чигит бултурги- данкечроқэкилди (Газета).
Бурун, илгари, аввал^ олдинкаби пайт равишлари ҳам кўпин- ча чиқиш келишиги формасидаги отларни бошқариб пайт муноса- батини ифодаловчи бирикмаларни ҳосил қилишда иштирок этади: Уйни мўлжалдан бурунроқ. битказишга имкон берди (А. Қаҳҳор).
д) нари, берй, узоқ, четда каби равишлар ҳаракатнинг рўй бе- риш ўрни ёки предметнинг жойланиш ўрнини билдиради, лекин бу равишлар ўрин маъносини ифодалашда у ерда, шу ерда каби равишлардан фарқ қилади. Яъни бу равишлар бирор таянч объ- ектга (предмет ёки ўринга) нисбатан белгиланган масофа (ўрин)- ни кўрсатади: -дан нари, -дан узоқ, -дан четда каби.
е) миқдор-даража равишларидан кўп, оз каби сўзлар жўналиш чиқиш, ўрин келишиги формасидаги сўзларни бошқара олади: сенга кўп, менга оз, студентлардан кўпи, кечагидан анча оз, ҳар галгидан камроқ пахта терилибди каби.
Кўп, оз, кам, мўл, нўмай каби равишларнинг жўналиш кели­шиги формасидаги отлар (от, олмош, ҳаракат номи)ни бошқа- ришдан ҳосил бўлган бирикмаларда мўлжал, ўлчов, тақсим маъ- ноларй ифодаланади: Бир йигитга етмиш ҳунароз (Мақол). Бу қишлоқнинг кўп ерларини қум босганлиги сабабли экишга ерозқолган( С. Айний). !
Бошқарувчилик хусусиятига эга бўлган равишларнинг кўпчи- лигини ҳолат равишлари, белгини қиёслаб кўрсатиш қобилиятига эга бўлган равишлар ташкил этади.
Кўмакчи туркумига ўтган равишларда бошқариш қобилияти кучли. Аксари равишлар кесим вазифасида келганда, турли фор- мадаги сўзларни бошқариш имкониятига эга бўлади. Умуман ол- ганда, равиш туркуми от бошқаруви системасида от ва сифатдан кейин тур ад и.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish