Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet18/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Қарши сўзи қайси сўз туркумига тааллуқли бўлмасин, унинг семантикасида жўналиш келишиги формасидаги отни бошқариш хусусияти мавжуд. Кўмакчи вазифасида келганда ҳам шундай: зулмга қарши исён, ирқчиликка царши оммавий ҳаракат каби.
Чиқиш келишиги формасидаги отларни бошқа- рувчи сифатлар.Чиқиш келишиги формасидаги отлар кў- пинча белгини чоғиштириш объекта, пайт, сабаб, ажратиб кўрса- тиш, воситали объект каби маъноларни билдиради. Чиқиш кели- шигидаги сўзларни қуйидаги семантик турга кирган сифатлар бошқариб кела олади.
а) инсоннинг руҳий ҳолатини ифодаловчи хурсанд, хафа, мам- нун, тинч, нотинч каби сифатлар жўналиш келишигида келган
сўзларни бошқарганидек, чиқиш формасидаги отларни ҳам бош- қариб кела олади. Бу сифатлар бошқарувидан юзага келган бирик- маларда асосан сабаб муносабати ифодаланади: Келганингдан
хурсандман(С. Ж а м о л). Ҳикматнинг келишидан Каромат хола ҳам х у р с анд (Ю. Шомансур). Дарёларим ғ аз аб- д ан нотинч (Ж. Жабборов). Севганим, хуршид жамолим в а с л и д а н х у иг ну д к ў н г ил (Э. В о ҳидов).
Баъзан аслий сифатлардан ҳам (ранг билдирувчи аслий си­фатлар) айримлари -лигидан, -ганидан формасидаги сўзларни бошқариб, сабаб муносабатини ифодаловчи конструкцияларни ҳо- сил қилади: ювилмаганидан қора, офтоб кўрмаганидан оппоқ каби.
б)хабардор, хабарсиз, бехабар, огоҳкаби сифатлар, шунинг- дек, бе-, но- олд қўшимчасини олган бенасиб, бебаҳра (безор ҳам) каби нисбий сифатлар чиқиш келишиги формасидаги сўзни бош- қаради: илмдан бебаҳра, овқатдан бенасиб каби: Бевақт ё ғ ин- л ар д ан безор бизнинг юрт(Миртемир).
в) белгили, маълум каби сифатлар чиқиш келишиги форма­сидаги отларни бошқариб келганда, белгининг қай жиҳатдан юза­га чиқиши ифодаланади: Бўладиган бола б о ш и д а н белгили (Мақол). Кишининг яхигилиги и иг и дан маълум(Мақол).
г) чиқиш келишиги формасидаги сўзлар чоғиштириш объек- тиии ифодалагаида доим сифатга тобеланиб келади. Белгини қиёс- лпб кўрсатмш хусусиятмга эга бўлган барча сифатлар чиқиш кслмшмгидаги сўзии бошқара олади: Сенинг ойинг меникидан ч и р о й л ими? Айрилища бардош бериб чидайдими? (У. Н о- сир).
Қиёслаш, таққослаш маъносини ифодаловчи бирикмаларга баъзан чиқиш келишиги формаси билан бирга кўра кўмакчиси ҳам қўлланади. Бундай ҳолларда чоғиштириш идеяси кучаяди: Улар­нинг муҳаббати мулла Баширнинг ғазабидан кўр а кучли- р о ц(С. Ж а м о л).
д) шундай сифатлар ҳам борки, уларнинг маъноси конкрет- лаштиришни талаб қилмайди, улар ҳеч қандай воситасиз пред­мет белгисини аниқ ифода этаверади: яхши, ёмон, очиқ, ёпиц, кенг, тор каби. Бундай сифатлар нутқ ичида келиб, ҳоким сўз вазият- тида жўналиш келишиги формасини бошқариши мумкин: болалар- га яхши, сенга ёмон, ҳаммага равиган, хасисга гўр ҳам тор (Ма- қол). Кенгашганга кенг майдон, талашганга тор майдон (Мақол). Худди шу типдаги сифатлар чиқиш келишиги формасидаги от ёки бошқа туркумга оид сўзларни чиқиш келишиги формасида бош- қариб келмоғи мумкин, бундай ҳолларда бирикманинг маъносида қиёслаш, чоғиштириш маънолари ифодаланадики, биз буни юқо- рида қайд қилдик. Чиқиш келишиги формасини бошқарган сифат­лар иштирокида юзага келган бирикмалар таққослаш, қиёслаш маъносини ифодаламоғи учун сифатнинг қиёсий даража формаси- га эга бўлмоғи керак: кўздан узоқроқ, сендан яхшироқ(бола), олмадан каттароқ мева каби.
Урин-пайт келишиги формасидаги с ў з л а р и и бошқарувчи сифатлар. Урин-пайт келишиги формасидаги от, олмош ёки отлашган бошқа сўз асосан иш-ҳаракатнинг бажа- рилиш ўрии ва пайтини билдиргани учун кўпроқ феълга тобела- ииб келади. Лекин бу келишик формасидаги сўзлар предметнинг мавжудлик ўрни, белгининг юзага чиқиш жойи каби маъноларни ҳам ифодалайди. Шунинг учун ҳам бу келишик формасидаги сўз- лар отларга ва сифатларга тобеланиб келмоғи мумкин. Лекин ўрии-пайт келйшиги формасини бошқарувчи сифатларнинг миқ- дори нисбатан оздир. Бу фикрнинг тўғри эканлиги айниқса феъл боцщарувп от бошқаруви билан чоғиштирилганда аниқланади.
Урнп-пайт келишиги формасидаги сўзларни бошқариш қоби- лияти қуйидаги сифатлар да кўринади.
Илғор, донгдор, таниқли, машҳур, ёлғиз, танҳокаби сифатлар ўрии-пайт келишиги формасидаги отларни бошқара олади. Бун­дай бирикмаларда белги ва ўрин муносабати ифодаланади: юрт- да таниқли, заводда илғор, элда обрўли, республикада машҳур каби. Бу бирикмаларнинг тобе компоненти предмет белгисининг тарқалиш ўрнини чегаралаб кўрсатади: Ҳаммангиз к о л х о з д а и л ғ о р э к а не из(Мир т емир).
Сифатлар ўрин-пайт келишиги формасини нисбатан кам бош- қаради, дедик, лекин сифатлар кесим вазифасида келгандаги ми- солларнинг миқдори анчагинадир. Майдонда синалган элда азиз(Мақол). Канал қурилишида иш қизғин(Газета). Ахир у бу ерда ян г и, ёлғиз, танҳо.(А. Ҳа кимов).Барча май­донда кС/чатларимиз бўлиқ(Газета). Қалъа кўчаларида одам с ийр а к (С. Кароматов).Қирларда баҳорнинг нафаси и лиц (Ш у ҳ р а т).
Мисоллардаги сифат-кесимга тобеланиб келган ўрин-пайт ке­лишиги формасидаги отларнинг барчаси предмет белгисининг юзага чиқиш ўрнини билдиради ва гапда ҳол вазифасини бажа- ради. Бундай мисоллардаги сифат-кесимнинг ўрин ҳоли билан кенгайиши гапнинг умумий мазмуни билан боғлиқдир. Бу кен- гайиш натижасида гапнинг мазмуни конкретлашади. Агар у об- рўлидесак фикр умумий бўлади, лекин у колхозда обрўлидесак, фикр кенгайиб, конкретлашади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish