Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet35/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Сўроқ гаплар
Сўроқ гапларда сўзловчи учун номаълум бўлган бирор нарса, ҳаракат-ҳолат ҳақида маълумот олиш кўзда тутилади: Хўш, бу звеноларнинг ҳам ерларини ювишга рози бўлдингизми? (Р. Ф а й- зий). Ҳужжатларини топшира олдиларингми? (Р. Файзий). Арслонқул ҳали ҳам шундами? (Ойбек).
Сўроқ гапларда суҳбатдошнинг ўз фикрини англатишга ёки ифодаланаётган фикрга бўлгаи муносабатини билдиришга чақи- рилади.
Сўроқ гаплар қуйидаги грамматик воситалар ёрдами билан тузилади:

  1. Сўроқ юкламалари -а)1-я, -да, -ку, намотки ёрдами билан тузилган сўроқ гапларда сўроқ интонациясинииг роли катта бў- лади; -ми, -чи юкламаларида эса интонация у қадар кучли бўл- майди: Уз ихтиёри билан-а? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Ун тўрт сўм? Саксонта цовунга-я? (Ой бек). Демак, олға қараб, ғарб томонга экан-да? (О. Гончар). Шу чощача ҳамма ишни кетмон билан битира ол- мабсиз-ку? (А. Қаҳҳор). Наҳотки буни бизнинг синфимиздаги- лардан бирортаси қилган бўлса? (В. Осеева). Наҳотки, морзе алифбесини билмасаларинг? (В. Осеева). Тонгда келди ўзига яна, шивирлади: «Хайр, меҳрибон! Тағин ёлғиз қолдингми, она!»- (Некрасов). Хотин-қизлар эркакни кўрганда, юраги ёрилиб, қимтиниб юрса, эркаклар бир-бирига ишонмаса, колхоз-колхоз• бўладими?.. (Ой бек). Онахон нишон олгани учун сен жуда хурсандмисан? (Яшин).

  2. Сўроқ олмошлари. Шахе ва нарсалар ҳақида фикр юритил- ганда ким, нима олмошлари қўлланади. Бу олмошлар турли кели- шикда бўлиши мумкин: Ким у, орқангиздан ўғри мушукдай, цай- га кириб чиқманг, пойлаган баттол? (К. Симонов).Жамики камбағал халц. цўлни-қўлга бериб, яктан бўлиб турса, кимнинг ҳадди бор мардикор олишга!? (О й б е к). Ғазалдан бу каби зав$ олмаган ким? (У й ғ у н).

Предметларнинг белги-хусусиятларини аниқлаш лозим бўлган сўроқ гапларда цандай, щйси, қанча, неча, нима олмошлари иш­тирок этади: Менинг беном дўстим, соғмисиз. Қандайозодлик ҳайкали остида аҳвол? (К. Симонов). Қайси Инъомжон? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Шу чощача қайси бурчакда моғор босиб ётган эдингиз? (А. Қаҳҳор). Нима маслаҳат берасиз? (А. Қаҳҳор). Гулом ака, ўша вақтларда қанча ҳосил олар эдингиз? (А. Қ а ҳ- ҳ о р). Неча пул бердингиз?— деди Сафаров хиёл табассум билан (А.. Қ а ҳ ҳ о р). Ҳозир бир центнер пахта неча меҳнат куни'га ту- шади? (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Ҳаракат-ҳолатнинг ■бажарилиши ёки предметнинг мавжудлик ўрни, пайти, ҳолати, сабаби, мақсадини аниқлаш учун цаерда, қачон, қандай, қандай цилиб, нечук, нима учун, нима сабабдан, нима мақсадда каби олмошлар хизмат қилади: Қаерда эдинг шун- ча кунлардан бери! (Б. Полевой). Мен қаёқдан биламан унинг нима ниятда олиб келганини (А. Қ а ҳ ҳ о р). Қачондан бери?— деди Бўрибой ака (А. Қ а ҳ ҳ о р). Агроном?деди Урмонжон ўр- нидан туриб.Қани? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Сенинг чўпга ўхшаш кучсиз найзанг менинг косамга қандай кор қилсин (Г улханий). Қачон келадилар? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Ойи, ахир, токай чиммат тутамиз? Токай паранжида ғусса ютамиз?! (Яшин). Қирларда духоба майсалар. Нечун менинг ҳам кўнглимда баҳор бўлмасин? (У й- ғун). Ҳай, йигитлар, бугун нима учун бунчалик суст кўриняп- сиз? (Б. Кербобоев). Нима учун бугун кўраётган кунини Ҳай- даралининг турмушига солиштирмаяпти? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Ҳа, Бўтабой ака, бемаҳалда нима цилиб юрибсиз? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Қачондан бери уни сизлайдиган... бўлди (А. Қаҳҳор). Москва- га жунармишеиз, нимага менга билдирмайсиз? (Ой бек). Нима цилиб юрибсан буёцларда?— деди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Нима цилгаы эдим сенга? (Я шин). Оҳ, нега эртак бўлсин (О й б е к).
Сўроқ гапларнинг ҳамма турида ўзига хос интонация бўлади. Бу интонация дарак, ундов гапларнинг интонациясидан тамоман фарқланиб туради. Одатда, еўроқ гапларда бирор нарса, унинг белгиси, ҳаракатнинг бажарилиш ўрни, пайти, ҳолати, сабаби, мақсади сўралади. Сўроқ интонацияси аниқланиши зарур бўлган. бўлакда кўтарилади.

  1. Сўроқ гапларни тузишда хизмат қилган воситалар (юкла- малар, сўроқ олмошлари) айрим сўроқ гапларда бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу хил сўроқ гап сўроқ интонацияси ёрдами билан тузи- лади ва кўпинча суҳбатдошнинг сўзини такрорлаш йўли билан ҳо- сил бўлади: Соат икки ярим бўлди,деди Маруся.Икки ярим?" Тун нега бу цадар узун! (А. Мухтор)Олимжонни сиз қачон- дан бери биласиз?—• Олимжонни?сўради Ойқиз (Ш. Р а- ш и д о в).

Баъзи ҳолларда ёлғиз интонация, гап мазмуни ва баъзан ай­рим лексик ва грамматик элементлар ёрдами билан сўроқ гап: тузилади: Буйруғингизни бажаришга рухсат этинг, ўртоц майор? (Яшин). Ота, жуда хаёл суриб қолдингиз? (А. Қаҳҳор). Аб- дуғаффор ота, янги рўзғормиз дейсиз-у, бугундан бошлрб янги цошщлар-у, товоқларга бой бўлиб цолибсиз? (Р. Файзий). Хайдар цўрбоши деб эшитганингиз борми? Тангриқулҳожининг куёви оқтовуқлик Ҳайдарпонсад? (А. Қаҳҳор). Келинг, ўғлим.. Бемаҳалга қолибсиз? (А. Қаҳҳор). ...фонусни унинг ...юзига тутиб:Йўл бўлсин?деди (А. Қаҳҳор).Хўш,деди Бўтабой ака,— бугун ўқишга бормадингиз? (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Баъзан сўроқ гапларнинг кесим составида -а(р) ёки -дир аф- фикслари ва керак, шекилли, мунча, балки каби сўзлар бўлади. Бу хил гапларнинг сўроқ гапларга айланншида сўраш интонация­си асосий ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, бунда мазмунидан гумон маъноси англашилиб турган юқоридаги элементларнинг роли ҳам каттадир: Сизни қизиқтирадиган саволлар бордир (Б. Полевой). Эҳтимол, унинг юраги қушдек типирчилаётган- дир? (Б. Қербобоев). Бунақада кечгача анчаишқилиб қўяр- сиз? Кечгача яна уч баробар бўлар? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Сиз менинг ол~ димга бориб, ўз ишларингизни айтган эдингиз, эсингизда бўлса қерак? (П. Турсун). Афтидан, булар ҳам рационализаторлар бўлса керак?(А. Сурков). Бу иморат отангиздан қолган бўлса керак?— деб сўради (А. М у х т о р). Ҳой-ҳой, ўргилай отаси, мун­ча цийнайсиз уни?! Илгари дуруст эди шекилли? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Худо билсин, сўзингиз балки ёлғон (Яшин).
Сўраш мазмуни таъкидланган сўроқ гапларда грамматик воситалар бирдан ортиқ бўлиши ҳам мумкин: Дадам қайда-а? (Ойбек). У ўйлайди, у ҳаёт-ку-а?! Нега Ленин бўлмайди ном- зод?! (М. Шайхзода) Оппоқ қиз, кийиминг ёмон-ку-а... (О й- б е к). Муҳиддин айттимикан-а? (Р. Ф а й з и й). Неча ёшга кирган эдим-а? (О. Гончар).
Сўроқ гапларнинг маънолари. Сўроқ гаплар турли- туман маъноларни, ҳис-туйғуларни ва сўзловчининг воқеликка бўлган турлича муносабатини ифодалайди:

  1. Соф сўроқ: Қаёққа олиб кетаётибсиз? (А. Қаҳҳор). Хўш, сен ўтказадиган тажриба нимани исбот цилиши кзрак? (А. Қ а ҳ- ҳор). Докторга кўрсатдингизми? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Юлиб ташлаш керакми, яхшироқ парвариш цилиш керакми? (А. Қаҳҳор). Сизлар оқ-қорани, йўл-йўриқни таниган одамларменга бир йўл кўрсатинглар, нима цилай? (О й бек).

  2. Риторик сўроқ. Бу хил сўроқ гапларнинг мазмунидан тас- диқ, хабар мазмуни англашилиб туради, шу еабабли риторик гап­лар адабий тилда эмоционал маъноларни ифодалаш учун стилис- тик восита бўлади: Ватанимизнинг бир қисми бўлган Мирзачўл нега чўллигича цолсин? (А. Ф а д е е в). Бу сўзларни эшитмоқ қайда? (Қ. Симонов). Болам... Сен куйгунча, онанг куйиб ўл- са бўлмасмиди, болам? (Ҳ. Ҳ а к и мзода). Бўйрадай жойга шол- ғом эккан одамга ҳам сувми?.. (Ойбек). К им билади, Гюберт ҳозир нималарни ўйлаб ўтирипти экан (Г. Брянцев). Қишда шундай чиройли кўринган бу ҳовли ёзда цандай бўлса экан (О й­бек). Уў,лаб цара, эртадан кечгача цанча одам билан муомала щламан? (Ойбек). Мен у бойваччаларга нима ёмонлик қилиб- ман! (Ойбек). Катталарнинг ўрнини кичиклар олмаса, дунёда одам яшармиди? (П. Т у р с у н). Одамнинг ҳаёти туғилишдан бошланишини ким билмайди? (Гулиа). Йўқ! Қандай чидайман бу туҳматга!(Ойбек).

Риторик сўроқ гапларнинг махсус турини айтмайсизми, ,бў- ладими сўзлари билан келган гаплар ташкил этади: Мени айт­майсизми! Мени Гаврила Петрович Чумаченко дейдиган бўлиб •қолди (О. Г о н ч а р). Эртасига от оғриб цолса бўладими! (О й- бек). Саҳарга яцин Аччига кетаётган эдим, рўпарамдан йўлбарс чщиб қолса бўладими! (Ойбек).
Риторик сўроқ гапларда турли эмоционал оттенка (киноя, зорланиш, таъкид, норозилик, ачиниш, танбеҳ, севинч, кесатиш) ифодаланади.
Риторик сўроқнинг муҳим маъно типлари:
а) таажжуб: Марченко?!(Яшин). Эҳ-ҳе, саккиз соатда ўр- натдиларингми! (А. Мухтор). Сизда кандай кеки бўлсин!ҳай- рон бўлиб дед и Йўлчи (О й б е к). У мардикор цандай қилиб чала- ди! (Ойбек). Бу нимаси?! (А. Қаҳҳор). Тавба, цизлар Олег билан шунчалик ҳам иноқ бўлишадими-я! (Космодемь­янская). Ие, мен кимни кўряпман! (А. Мухтор). Қиз, шу гапларнинг бари ростми? Тавба (Ойбек). Холназар биздан ғал- лани қайтиб бериш учун олганмиди? (Б. Кербобоев).
б) ташвиш, ғамхўрлик: Анови, семиз Гучков бўлмасин тағин (А. Толстой). Мени ташлаб кетмайсанми?! (Ҳ. Ҳакимзо- да). Новнщолим, ёлғизим икков кандай ҳолда қоламиз унда! (Леонов). Нима бўлди сенга, Лёша!.. (Б. Пол е в о й). Канизак мендан қаттиқ ҳафадир? (А. Қ а ҳ ҳ о р). Борди-ю, аламлари сшиб, қалтис хукм қилиб юборишса, бир умр кўролмай цоларми- канман! (М. Горький). Нима бўлди сенга, арслонтойим? Уйинг куйгур тасқара миршаблар изингга тушдими? (Ойбек).
в) ғазаб: Менга деса агар тош ёғмайдими!(Уйғун). Нега биз инсон бўлиб, ўзни пулга сотамиз? (Ҳ. Ҳакимзода). Мен •бўри бўлдимми?! (Яшин). Улуғ сабзазорнинг эрка ўғлини йўқ цилувчи ким? (А. У марий). Мақсад нима, мац.сад?! (Ҳ. Ҳа- кимзода). Сен Шермисан?! (Яшин). Кўзинг борми, қанақа <аравакашсан! (Ойбек). Греневнинг келишини нега айтдинг, но- ■дон! (С.) Уятни биласизми!... Колхозимизда илмга қарши одам­лар бор дегани кимнинг тили боради!.. (А. Қаҳҳор).
Таажжуб-ғазаб маъноси ифодаланади: БадалбойгаН(Яшин).
г) гумон: Мен-ку яхши билмайман, афтидан, ҳар хил форма- даги металл керак бўладиганга ўхшайди? (Р. Ф а й з и й). Звено- войимиз бунга нима дер эканлар? (Р. Фай з и й). Пахталар ҳам яхши очилмагандир? (Р. Ф а й з и й). Наҳотки Ойщизни бу йўлдан цайтармаса, ҳеч бўлмаганда, менга, отаси тенги чолга раҳми кел- маса? (Ш. Рашидов).
д) кучли ҳаяжон: Токайгача эзиламиз, ота?!(Ойбек). А?! Уғлим... Соҳибжон... Дўстим! Ахир сен ҳамқишлоғимизсан-ку? (Я ш и н). Қани бу ерда инсоф, цани бу ерда адолат деган нарса? (Ҳ. Ҳакимзода). Шу ишни бизнинг солдатлар қилди деса ким ишонади! Ким ишонади бунга!... (Казакевич).Қани менинг ўғлим!— деб аянчли қичқирди. Лекин ўғли кўринмади.— Қани у, цаёща кетди менинг ўғлим!— деб такрорлади яна кампир (Б. Ке р б о бо е в).
Баъзи сўроқ гапларда сўзловчи учун номаълум бўлган бирор нарса ҳақида маълумот бериш талаб зтилмай, сўзловчининг ўзи- ча мулоҳаза қилиши англашилади: Айб... кимда?.. Айб нимада? ёки ер ёмонми?.. ёки уруғ ёмонми? Е бўлмаса об-ҳаводами? Е ерга солинган ўғит ёмонми? (У й ғ у н).
Қўшма гап таркибидаги айрим сўроқ гаплар бошқа гаплар билан интонацияда киришиб кетадилар: Майли, лекин шундай яхши қулни улар бизга беришмасмикан дейман(Ойбек). Бу ҳолат мазмунидан жавоб талаб этилмаган еўроқ гапларда ёки сўроқ гапдан сўнг келган гапдан сўроқ гап мазмунига жавоб анг- лашилиб турадиган ўринларда юз беради: Нима учун у ерга киради, нега соатлаб у ерда ц.олиб кетади, нима ҳақида сўзлаша- ди в а нега дори ёзиб бермай чщиб кетади. Унинг бу қилиғи жуда ажаб туюлар эди(Чехов). Омадим келган эканми, ё қурт тутишни соғиниб қолган эканмизмибирам бўлиб берди, қани эиди териб тамом қила олсак! (А. Қ а ҳ ҳ о р). Ким яхши, ким ёмонсен цаёцдан биласан? (М. А в е з о в). Ҳозир кўприк ким­нинг цўлидабуниси номаълум (Погодин).
Сўроқ гапнинг маъносига алоҳида аҳамият берилиб, сўроқ интонацияси билан талаффуз этиш лозим топилса, ҳар бир сўроқ гапдан сўнг сўроқ белгиси ишлатилади: Дивизия командири қа- лай? Бу ерда нималар бўлаётганини биладими? Полковник Плот- ииковни кўрдингизми? Унда иш жойидами? Хеч ким ярадор бўл- мадими, ўлдирилганлар йўқми? Корпусдагилар аҳволни билади- ларми?(Казакевич).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish