Узб еқистон сср фанлар академияси


Г ап бўлакларининг функционал типлари



Download 1,22 Mb.
bet41/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Г ап бўлакларининг функционал типлари
Гапнннг бўлаклари, гап қурилишидаги вазифаларига кўра, икки турли бўлади: бош бўлаклар ва иккинчи даражали бўлаклар.
Бош бўлаклар гапни ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.. Улар гапнинг асосий ядроси ҳисобланади. Гап учун зарур бўлгая предикация одатда бош бўлаклар ёрдамида ифодаланади. Бош бўлаклар эга ва кесимдан иборатдир.
Эта билан кесим ўзаро зич боғлангандир. Эга одатда кесим орқали, кесим эса эга орқали белгиланади: эга билан кесим бир- бирига нисбат бериб тайин этилади (бирор сўзнинг эга деб кўрса- тилиши кесимга нисбатан, кесим деб кўрсатилиши эса эгага нис- батандир): Мулла Обид Усмон полвонга имлайди (А. Қ о д и- р и й). Мезбонлар уларни самимий кутиб олишди(А. М у ҳ и д- дин).Пахтабизнинг ифтихоримиз («Совет Узбекистони»).
Икки составли гапларда бош. бўлакларнинг иккови— эга ҳам, кесим ҳам иштирок этади. Бир составли гапларда эса бош бўлак- ларнинг фақат биттаси мавжуд бўлади. Лекин у эга ёки кесим деб кўрсатилмайди, чунки бир составли гапларда нисбат берила- диган бундай бўлакларнинг бири (ё эга, ё кесим) бўлмайди.
Гапда бош бўлаклардан бошқа бўлаклар ҳам қатнашиши мум­кин. Лекин улар гапни ташкил этишда, гап ҳосил этишда асосий роль ўйнамайди. Шунинг учун улар гапнинг иккинчи даражали бўлакларн деб юритилади.
Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари бош бўлакларни аниқ- лаш, уларнинг маъносини конкретлаштириш, фикрни тўлдириш учун хизмат қилади. Иккинчи даражали бўлаклар, ўз функцияла- рига кўра, уч хил бўлади: тўлдирувчи, ҳол ва аниқловчи. Ҳар бир- иккинчи даражали бўлакнинг ўз лексик-семантик ва грамматик хусусиятлари бор (бу тўғрида қуйироқда сўзлаймиз).
Иккинчи даражали бўлаклар гапда эга ва кесим билан боғ- лиқ ҳолда, у билан бирга яшайди. Улар эга ва кесимни аниқлаб келади, шунингдек, бир иккинчи даражали бўлак бошқа бир ик­кинчи даражали бўлакни аниқлаб келиши мумкин. Лекин шун- да ҳам, бу кейинги аниқланган иккинчи даражали бўлак эга ёки кесимга тобе бўлади: Қиздирилган чирмандалар ҳавони янграта- ди(Ойбек). Йигит сўл ёкдаги чойхонанинг каровотига ўтирди (Ойбек).
Биринчи мисолда иккинчи даражали бўлакларнинг бири (циз- дирилган) эгани аниқлаб келган бўлса, иккинчиси (ҳавони) ке­симни аниқлаб келган. Иккинчи мисолда иккинчи даражали бўлакларнинг бири (сўл ёқдаги) иккинчисини, иккинчиси (чой­хонанинг) эса учинчисини аниқлаб келган. Бу кейинги иккинчи даражали бўлак (каровотига) кесимга тобеланиб боғланган.
Демак, иккинчи даражали бўлаклар бош бўлаклар билан бе- восита ёки бавосита алоқадор. Улар гап таркибига, унинг тузу- мига, составига бош бўлаклар ёрдамида киради. Иккинчи дара­жали бўлаклар эгага боғланиб, зганинг составини, кесимга боғла- ниб кесимнинг составини кенгайтиради: Даканг хўрознинг бўғиқ овози цииглоқдаги хўрозларни уйғотиб юборди... (Ш. Раши­дов). Бу гапнинг составларини ва улардаги бўлакларнинг син­тактик алоқасини схемада шундай кўрсатиш мумкин:
1 Ф | I V

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish