Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet111/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

На, на бириктирув инкор боғловчиси ёрдами билан тузилган қўшма гаплардаги кетма-кетлик мазмуни бошқа боғловчилар ёр­дами билан тузилган қўшма гаплардаги кетМа-кетлик муносабати- га ўхшамайди. Буларда ҳаракат-ҳолат, белги-хусусиятлар турли вақтларда рўй бермайди. Бу ҳолларда қўшма гапнинг биринчи. қисмидан англашилган мазмун олдин рўй бермаслиги, қўшма гап­нинг иккинчи қисмидан англашилган мазмун ундан сўнг содир бўлмаслиги керак, бунинг акси бўлиши ҳам мумкин.
Шунинг учун на, на боғловчиси ёрдами билан тузилган қўшма гапни ташкил этган бу хил конструкцияларнинг ички мазмун муно­сабатини турли пайтда рўй бермайдиган воқеа, ҳодисаларни ифо­даловчи боғланган қўшма гаплар деб номлаш мумкин.
Кўп ўринларда қўшма гапда ифодаланган ҳаракат-ҳолат, хусусиятлар кетма-кет бўлиши билан баробар, уларда сабаб ва натижа оттенкалари ҳам ифодаланади. Кетма-кет рўй бераётган ҳаракат-ҳолатларнинг биринчиси бошқа бир ҳаракат-ҳолатни юза- га келишига сабаб бўлади, сўнгги ҳаракат-ҳолат қўшма гапнинг биринчи қисмидан англашилган ҳаракат-ҳолат асосида рўй бера- ди. Бундай маъно оттенкаси асосан бириктирувчи боғловчи ёки юклама ёрдами билан тузилган боғланган қўшма гапларда кўп- роқ учрайди: Ярим соат ўтар-ўтмас, орадаги бегоналик пардаси кўтарилди-ю, Сидиқжон саргузаштини қисқача сўзлаб берди (А. Қаҳҳор).Қизил цўшин бизга ёр, Биз ҳам доимо тайёр (Қўшиқ). Фақат илк баҳорда бир неча бор ёмғир ёғади-ю, ён бағирлар ва тоғ этаклари майса ва лола, турли чечак, бинафша- лар билан цопланади (Ш. Рашидов).«Электростанцияни тезроқ. битириш учун ўртоқ Мавлонбеков катта инженер олиб келибди- лар» деган хабар бир пасда бутун қишлоққа тарқалди-да, бир- талай одам йиғилди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Кетма-кет рўй берувчи воқеа, ҳодиса ёки белги-хусусиятни ифо­даловчи қўшма гаплар мазмунан икки турли бўлади:

  1. Қўшма гапнинг биринчи қисмидан англашилган мазмун ту- галланиб, сўнг иккинчи қисмдаги мазмун бошланади: Қамбарали- нинг жони чиқиб кетди ва уни чаппараста қилиб сўкиб ташлади (А. Қаҳҳор). Мамасаид йўтала-йўтала келиб эшикни очди ва меҳмонларни кўриб, кўзлари олайиб кетди (П. Турсун).

Ҳаракат-ҳолат, белги-хусусиятларнинг кетма-кет рўй бериши­ни бир гапдан англашилган мазмун тугаллангач, сўнггиси бошла- нишйни кўрсатиш учун махсус лексик элемент кейин (ва унинг синонимлари) қўлланиши мумкин. Бу элемент қўшма гапнинг ик­кинчи қисмининг бошнда келади: Автомобиль қўзғалганда, бир ғовур кўтарилди-ю, кейин жимлик чўкди (А. Қаҳҳор).

  1. Қўшма гапларнинг иккинчи турида ҳаракат-ҳолат ёки бел­ги-хусусиятларнинг бири тугалланиб, сўнг иккинчиси бошланмай- ди. Аввал қўшма гапнинг биринчи қисмидан англашилган мазмун рўй беради, у тамомланмай, иккинчи қисмдан англашилган маз- мун юзага чиқа бошлайди ва баробар давом этади: Рўпарадаги тоғнинг бағридан қора тутун кўтарилди ва у ердан йўталган син- гари товуш эшитилди(Ойбек). Семиз каламуш ерга тушиб лапанглаб дарвоза томонга қочди ва болалар қийқириб, уни қув- яашга бошлади (О й б е к).

Айирув муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар
Боғланган қўшма гаплар айрим турларида қисмларидан анг­лашилган мазмун-воқеа, ҳодиса, ҳолатларнинг бири рўй бериб, иккинчиси рўй бермайди ёки уларнинг ҳар қайсиси рўй беради, аммо рўй бериш кетма-кет бўлади. Бу хил қўшма гап қисмлари- дан англашилган мазмун, одатда, бир-бирига боғлиқ бўлмайди, -бири иккинчисини изоҳламайди. Аммо шунга қарамай, қўшма гап қисмлари мазмунан бир-бирига яқин бўлган ёки бир турдаги ту- шунчаларни ифодалайди. Қўшма гап қисмлари умумий бир фикр- ни, тушунчани, ниятни ифодалаш учун хизмат қилади, шу бир тушунчанинг, ниятнинг элементлари саналади: Катта ҳовузларда- ги сувларда кўланкалар ва шуълалар жим-жим ўйнашади, гоҳ кўланкалар ёниб кетади, гоҳ шуълаларни кўланкалар ютади (О й- б е к). Ё подшо бирор ерга чиқади, ёки элчи келиши кутилади (О й б е к).
Боғланган қўшма гаплардаги бундай семантик алоқа шартли равишда айирув муносабати деб номланади. Айирув муносабатини ■ифодалаган боғланган қўшма гап қисмлари ўзаро айирув боғлов- чиси ва айрим лексик элементлар (баъзан, ҳали, бир) ёрдами би- лан боғланади.
Айирув муносабатини ифодалаган қўшма г а п- .ларнинг мазмуни. Айирув муносабатини ифодалаган қўш- ;ма гап қисмларининг ўзаро семантик муносабати уч хил бўлади:

  1. Қўшма гап қисмларидан англашилган ҳаракат-ҳолатлар- жинг бири рўй беради.

  2. Қўшма гап қисмларидан англашилган ҳаракат-ҳолатлар галма-гал содир бўлади.

  3. Қўшма гап қисмларидан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг ҳар иккиси рўй беради.

Қўшма гап қисмларида ифодаланган ҳаракат-ҳолатларнинг бирида рўй бериш мазмуни ифодалантанда, қўшма гап қисмлари ўзаро ё, ёки, ё бўлмаса, хоҳ боғловчилари ёрдами билан бирикади. Бу хил қўшма гаплардаги бир қисмдан англашилган мазмун ик- кинчисини инкор этади: Илгари ҳар кун шундай қизирмиди, ё бу йил ёз иссиқроқми? (О й б е к). Бўйингга бўлдим мен хумор, ё мен борай, ёки сен келгин (Фольклор).
Қўшма гап қисмларидан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг бири рўй берганлиги ёки рўй бериши мумкин эканлигини янада таъкид- лаш учун ё боғловчиси билан баробар бўлмаса феъл шакли қўл- ланади: Балки, ҳозир Дилдорни осаётгандирлар, ё б ў л мае а уни цийнамоқдалар, ё б ў лмас а, азамат шериклари зиндонга бос- қин ясашга мажбур бўлиб, бари цирилдими (О й б е к). Бирор той миндир, ё б ў л м а с а қизинг миниб келаётган туянинг жиловини бергин, у етакласин; бирон сувлик жойга тушайлик (Журналдан).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish