Еки боғловчиси ёрдами билан тузилган боғланган қўшма гап қисмларидаги мазмун сўзловчи учун аниқ маълум бўлмайди, шу- нинг учун ҳам икки хил ҳаракат-ҳолат, тахминни ўртага ташлай- ди. Боғланган қўшма гапдаги бу мазмун қўшма гап структураси- га ҳам таъсир этади: кўпинча, бу хил боғланган қўшма гаплар сўроқ гаплардан иборат бўлади; бундай сўроқ гаплардан англашилган мазмун бир-бирига қиёсланади ҳам: Хотин чиндан борми, ё анчайин ҳангомами?— кулиб деди Ўроз (О й б е к). Ва ёки ўрта- мизда ёмон бир гап ўтдими? Ёки айб кўриб бизда, Уйни ташлаб кетдими? (Ҳ. Олимжон).Колхозни кўтариш, халща, ватанга хизмат қилиш тўғрисидаги ваъдаларингиз эсингиздами, ё унутиб цўйдингизми? Еки бунинг ҳаммаси юракдан чщмаган, сохта гаплар эдими? (Ҳ. Ғ у л о м).
Айрим ҳолларда сўзловчининг тахмини, гумони ифодаланган бу турдаги боғланган қўшма гапнинг мазмунини изоҳлаш учун улардан сўнг яна бир гап келтирилади: Қолхозга Салима боради- ми ёки Карим борадими — бу нарса маълум эмас менга.
Сўроқ гаплардан таркиб топган бу хил боғланган қўшма гаплар қўшма гапнинг сўнгги қисмидан англашилган мазмунни изоҳ- лаши мумкин: Омадимиз келган эканми, ё қурт тутишни соғиниб қолган эканмизми — бирам бўлиб берди, қани энди териб тамом қилсак (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу қўшма гапнинг иккинчи қисмидан англашилган ҳолат (пил- ланинг яхши бўлганлиги)нтт изоҳини қўшма гапнинг биринчи қисми (ё боғловчиси билан тузилган боғланган қўшма гап) изоҳ- лайди (пилланинг яхши бўлганлигига икки хил тахмин кўрсатила- ди: ёки омаднинг келганлиги, ёки қурт тутишни соғиниб
қолишгани).
Таркибида қисмларидан англашилган ҳаракат-ҳолатларнинг биригина рўй бериши мумкин бўлган боғланган қўшма гапларнинг кесимларида ифодаланган замон тушунчасида ва шу замон муно- сабатида ҳам ўзига хослик бор: бу хил қўшма гап қисмларининг кесимлари асосан ҳозирги ва ҳозирги-келаси замон шаклйда бў- лади, кесимларнинг ўтган замон шаклида қўлланиши кам учрай- ди. Бунииг сабаби — сўзловчининг тахмини, фарази кўпроқ ҳозир- ги ёки ҳозирги-келаси замонга тааллуқли бўлган ҳаракат-ҳолат- ларга оид бўлишидадир. Боғланган қўшма гап қисмларининг кесимлари асосан бир хил шаклда бўлиб, вбқеа^ҳодисанинг бир хил замонда рўй бериши тахмин этилади, кесимларидан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг рўй беришидаги бу мослик бу хил боғ- ланган қўшма гапларнинг ўзига хос хусусиятидир: Е подшо бирор ерга чищади, ёки элчи келиши кутилади(Ойбек).Сиз кетинг бу маҳалладан, ё биз кўчиб кетамиз (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Боғланган қўшма гаплардаги ҳозирги замон тушунчаси от, сифат, сифатдош, сон, олмош, равиш каби сўзлар билан ифода- ланган от кесимлар орқали ҳам англашилади: Е бой ўлчаб берган ғўза бир ботмон эмас, ёки ғўзага ёмон ғўза аралашган (С. А й- ний). Еки ер ёмонми? Уруғ ёмонми? Е бўлмаса айб ҳаводами? (Ғ. Ғ у л о м).
Do'stlaringiz bilan baham: |