Лекин боғловчиси ёрдами билан тузилган цўшма гаплар ҳам қиёслаш муносабатини ифодалаши мумкин, аммо бу ҳол қўшма гапларда қиёслаш билан баробар, иккинчи қисмда биринчи қисм- нинг умумий мазмуни ёки айрим бўлакларнинг маъноси билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумот берилади.
Қиёслаш муносабатини ифодалаган бу хил боғланган қўшма гапларнинг шундай кўринишлари ҳам борки, унда қўшма гапнинг бирор қисми (кўпинча, иккинчи қисми) мақол ёки матал бўлиб, бошқа қисмдан англашилган мазмун унга қиёеланади, бу қиёс- лашнинг асосида, маълум даражада, қарама-қарши қўйиш оттенкаси бўлади: Бу киши «тушунтириш керак» дедилар, лекин «гапни гапир ущанга, жонни жонга сущанга...» (А. Қаҳҳор). М.еп цуруъ сўзнинг душманиман. Аммо етти ўлчаб, бир кесиш керак (Ойбек).
-у(-ю)>-ку юкламалари ёрдами билан тузилган қўшма гапларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу хил конструкцияларда қўш- ма гап қисмларининг умумий мазмуни бир-бирига қиёсланади ёки зид қўйилади.
Изоҳлаш муносабати.нинг ифодаланиши. Боғ- ланган қўшма гапнинг айрим турларида қиёслаш, зидлаш ва бош- қа мазмун муносабати билан бирга изоҳлаш муносабати ҳам ифо- даланади. Бундай қнсмларнинг таркибидаги айрим бўлакларнинг маъноси ёки биринчи қисмнинг умумий мазмуни изоҳланиши мумкин. Изоҳлаш орқали қиёслаш, зидлаш муносабатлари келиб чиқади ёки иккинчи қисмда биринчи қисмга боғлиқ бўлган қўшим- ча маълумот берилади. Изоҳловчи гап одатда иккинчи ўринда қолади.
Гапнинг бирор бўлаги — бунда бош бўлак ёки иккинчи дара- жали бўлак бўлиши ҳам мумкин — изоҳланганда, бу бўлак ҳар икки қисм таркибида бўлади.
а) эга изоҳланади: унда ёшларга хос бир оз к и б р-ҳ а в о ҳам бор эди, бироц бу унинг ўзига ярашар эди(Павленко). ...ушей Камо л эса Тошкентда олий мактабда ўқирди-ю, бироц, ўт- ган йил у ҳам армияга олинди, кичик укаси Исмоил зоотехник эди (Ойбек). Одамга андиша керак, лекин ундан ҳам ил- гарироц инсоф керак (А. Қаҳҳор).Албатта... ер зарурларнинг зарури, лекин цашшоцликдан чициш учун е р нинг ў з и кифоя цилмайди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
б) кесим изоҳланади:— Сиз бир вазифада э д и н г и з,— деди у истеҳзоли кулиб,— аммо, унинг на эканини биздан пин- ҳои тутардингиз(Ойбек). Ҳозир ҳам к а м б а ғ а л м и з, лекин б у камб ағ алчилик ёруғ дунёдан бўлган умидимизни эмас, ёруғ дунёдан бўлган умидимиз бу камбағалчиликни еб, кемириб ташлаётибди (А. Қаҳҳор).Сидицжоннинг юраги бир оз ғаш б ў лд и, лекин бу ғ ашликнинг сабабини ўзи ҳам аниқ билмас эди (А. Қ а ҳҳ о р).
в) иккинчи даражали бўлак изоҳланади: Тўғри, т ашки лот- чили книн г аҳамияти катта, лекин ташкил цилган одам ташкилотчининг соясида цолиб кетмаслиги керак (А. Қ а ҳ- ҳ о р). У, эҳтимол, ...Саида билан саломлашганини унут- ган бўлса, бироц Саида... с а л о ми г а ўзича маъно бериб, «...ян- ги секретарга биринчи салом», деб қўйди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Мадка- рим цуруқ ҳақиқатан болалигида отаси билан ҳажг а борган, лекин отаси камбағал бўлгани учун, икковини ҳам ҳеч ким ҳожи демас экан (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчисининг умумий мазму- нини изоҳлайди: Воропаевнинг назарида, гўё жувон елкаларини қисгандек бўлди, аммо цоронғиликда буни кўролмади (П а в- ленко). Институтни тугатгач, Таня Москвадаги холасиникида турди, лекин гап бунда эмас эди (Казакевич). Тўғри, хавф зўр, аммо рус солдати мағлубиятга чидамайди (Ойбек).
Бу хил қўшма гапларнинг иккинчи қисмида биринчи қисмдан англашилган мазмунга баҳо берилиши, сўзловчининг муносабати ифодаланиши мумкин: У ўзига ортицча зеб бериб, ясан-тусан билан юрар, аммо бу унга ҳеч ярашмас эди. Хўжа Абдулладек кўр- намакни жазога тортамуздир, бунга зарра шубҳа қилмангиз (Ойбек).
Бу типдаги боғланган қўшма гап қисмлари йўқса боғловчиси билан бирикиши ҳам мумкин: Шу ерда, ўқ довули орасида ҳам, у маънодор, сирли оҳанг билан билдирди, у капитанга бўлган ало- ҳида ҳурматини таъкидлаш учун, шундай қиларди, йў қ.с а ўзи камтар ва олижаноб йигит эди(О й б е к).
Do'stlaringiz bilan baham: |