Билмоқ феъли кириш бўлак вазифасида ҳам келиши мумкин.
Бу ҳол билмоқ феълининг маъно ва функцияси сусайган ўринлар- да рўй беради.
Билмоқ феълининг кириш бўлак вазифасида келиши унинг ўринлашиши ва қандай гап тури билан бирга келишига, маъно даражасига, логик урғу олиш-олмаслигига ҳам боғлиқ. Агар бил- моц феъли дарак гапларнинг ичида ёки охирида келса, кўпинча, кириш гапга яқинлашади: Ҳа, ким билади, сенда ойимнинг юмуши
Сюрдир, бир чиқишинг керак(Ойбек). Узы етиштирган ҳар тола' пахта, билади, элини цилар чароғон (Т. П.) Сиз кўнгли тоза йи- ,'пт, биламан... (Ойбек).
Объект мупосабат ифодалаган бу хил боғловчисиз қўшма гапларнинг иккинчи хусусияти шуки, бу хил қўшма гапларнинг биринчи ёки иккинчи қисми сўроқ гап шаклида бўлади, асосий пзоҳ гап ана шу сўроқ гап бўлади. Бундай сўроқ гап биринчи ёки иккинчи ўринда келади: Узинг кимсан — айтчи... (В. Осее- н а). ...ҳолсиз чўзилиб ётган бу одамнинг юз-кўзи-ю, уст-боши цан- дай — билиб булмас-у тупроща буланган эди (Ас. Мухтор). Билмайман, ҳозир қайси боғда, қайси тоғда (Ойбек). Б из бой отангизга Ерматнинг қизини олиб бермощчи эдик, хабарингиз бор- ми? (О й б е к). Билмайман, қаёққа йўқолди,— деди у жиддий (Ойбек):
Бу хил қўшма гапнинг сўроқ гап қисми кўпинча ниебий олмош иштирок этган риторик сўроқ гап шаклида бўлиб, бу сўроқ асосий гапнинг олдида, ундан сўнг ёки унинг таркибида келиши. мумкин: Нима дер эди, щзим, бола ярашипти дейди-да! (А. Қ а ҳ- ҳор). Ким билади, бу вақт у қандай нафас олади, унинг ичида кимлар яшириниб юрибди, рўпарамиздан кимлар чщиб крлишш мумкин, улар бизга дўстми, душманми? Ким билади (Мед в е- д о в). Шу гигант қурилишларда ким айта олади, Бизнинг ўсмир билакнинг кучи сингмаган? (Ғ. Ғулом). Э, ўлим жарига қулаш- га сал цолдим, ўзим ҳам ишонмайман, қандай тирик қайтдим (Ойбек). ...Ким билади — тақдирнинг хо%иши, жилваси яна $ан~ дай кутилмаган ўйинлар кўрсатар экан (Ойбек).
иккинчи қисми биринчи қисмига нисбатан объектив муноса- бат ифодалаган боғловчисиз қўшма гапларнинг иккинчи группа- сида қўшма гапнинг таркибидаги иккинчи қисм биринчи қисм тар- кибидаги тўлдирувчи вазифада келган олмошнинг маъносини; аниқлаш, изоҳлаш орқали биринчи қисмнинг мазмунини тўлдира- ди. Биринчи қисм таркибидаги мазмуни изоҳланаётган олмош шу ёки бу кўрсатиш олмошлари бўлади. Бу олмошлар асосан тушум келишигида бўлади, бошқа келишикда ёки кўмакчи билан келгаи шакли кам учрайди: Буни анщ билгил, эркли талаб ц.илар, Ҳар қадамда кураш, ботирликлар(Ойбек).
Бу хил боғловчисиз қўшма гапларнинг мазмуни изоҳланаётган қисмининг кесими асосан билмоқ, айтмоц, сўрамоқ каби феъллар орқали ифодаланади.
Мазмун изоҳланаётган олмош иккинчи қисм таркибида бўлиши ҳам мумкин. Бу типдаги гапларнинг қисмларида мустақиллик анча кучли бўлади ва қисмлар орасида изоҳдан ташқари бошқа маъно муносабатлари ҳам ифодаланади: Тошдай оғир қўлларим бор, б у нг а %еч ким туриш беролмаган (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Ун тўққиздан ошмай тур, гўзал, йигит сендан шу ни сўрайди (Ҳ. Олимжон). Зулфщоров билан менинг масалам кўрилар эмиш, ш у н г а келдим... (А. Қаҳҳор).
Айрим ҳолларда қўшма гапнинг биринчи қисми таркибида бу, ту олмошлари ўрнида олмош функциясидаги нарса сўзи қўллана- ди. Нарса олмоши ёлғиз келмай, бир, бирон каби олмош-аниқлов- чилар билан бирга ишлатилади. Иккинчи қисм эса шу бирикма- нинг мазмунини изоҳлаш билан биринчи қисмнинг мазмунини тўлдиради: Қаландаров хўжаликни айланиб юриб бир нар сани пайқади: ҳамманинг оғзида Саида... (А. Қаҳҳор).Учрайди Кцримдек ўқитувчилар, Аммо бир нарсани билсинлар улар: Эс- килик сарқити бизга тамом ёт, Унга эргашмоқ, берилмоц уят (Г азетадан).
В. Қўшма гап таркибидаги иккинчи қ и с м биринчи қисмга нисбатан атрибутив муносабат ифода- лайди. Бу хил қўшма гапларнинг иккинчи қисми биринчи қисм таркибидаги олмош ёки отнинг маъносини конкретлаштириб келади.
Биринчи қисм таркибидаги маъноси изоҳланаётган от одам, китоб, хабар, воқеа, салом, талаб, манзара каби маъноси умумий сўзлар бўлиб, иккинчи гап ана шундай сўзларнинг мазмунини изоҳлаш, конкретлаштириш йўли билан биринчи гапда ифодалан- ган фикрни тўлдиради, конкретлаштиради. Бундай отлар одатда эга ёки тўлдирувчи функдиясида бўлади: Хушхабар олиб кел- •д им: айиқ тутдик (М. Горький). У м ид им бор: бир август туни бошлаб борар нажотга албат! (М. Жалил)Йўл бўйи ў т- г ан-к етгандан гапириб борди. Бувайдадаги юзбоши воқеаси, .ўзининг Сибирь қилинганини, Новикованинг очеркини ўқигандан кейин Москвага боргани, Новикова қандай қарши олганини ва у билан нималар тўғрисида гаплашганини гапириб берди (А.' Қ а ҳ- ҳ о р). Нор опа ҳам ёшлигидан ўрганиб қолган одатини тарк эта олмайди: ёши етмишдан ортган-у, ҳамон ўсма-сурма қўйиб, безаниб силкиниб юриигни қўймайди (Журналдан).
Боғловчисиз қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисм- •нинг таркибидаги аниқловчи ёки кесим функциясидаги олмошнинг маъносини изоҳлайди ва шу билан биринчи гапнинг мазмунини тўлдиради, конкретлаштиради. Маъноси изохланаётган олмош кўпинча шундай кўрсатиш олмошидир, бошқа кўрсатиш олмош- ларининг (бундай, шу) қўлланиши кам учрайди. Боғловчисиз қўш- ма гапларнинг бу типида иккинчи қисм биринчи қисм таркибидаги маълум бир предметнинг хусусияти, белгисини аниқлаш орқа- лй шу предмет ҳақида қўшимча маълумот беради, ҳар икки қисм- да бир хил предмет ҳақида фикр юритилади: Ш у н д ай кунлар бўлган, Алишер майда харжлар учун ҳам тангасиз колган (О й- бек). Чол тушкур кўп цизиқ-да, гоҳ-гоҳ шундай феъли бор: кулиб туриб цўшиц бошлаб, кўз ёши билан тугагади (М. Горький).Ш у феъллари яхши: ҳеч кимни бировнинг олдида беҳур- мат цилмайдилар (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Айрим ҳолларда биринчи қисм таркибидаги шундай олмошига иккинчи қисмда унинг олмоши мос келади. Бу ҳолда иккинчи қисмнинг аниқловчилик функцияси янада бўртиброқ ифодаланади:
Мен ш у н д ай бир инсон ҳақида хабар келтирдим: у ни н г ҳар* бир сўзи бебаҳо гавҳардир (Ой бек).
Қўшма гапнинг биринчи қисми таркибидаги маъноси изоҳлана- ётган олмош бир гумон олмоши бўлади. Бу олмош ёлғиз ёки бош- қа аниқловчи билан бирга келиши мумкин: Яна бир одатини
жуда ёмон кўрардим, ўз колхозчиларига цўпол муомала қилар эди (Журналдан). Бир вақтлар цишлоцда бир б его на киши пайдо бўлиб қолган эди,— ёши улғайган, ҳуш мўйлов, яна бунинг устига ҳар хил ҳунарга фаранг... (О й б е к). Николиннинг цалби- ни янги бир қўрқинч таталарди: ўқ-дори, озиқ-овқат унда чегара- ли эди (О й б ек). Саидахон, қизим, менда ҳам б итт а савол бор: раиснинг хатоси топилган эмиш, масаласи қачон кўрилади? (А. Қаҳҳор). Бир оқсоқол кўрдим — бўйи чинордек, Эгнида беқасам, кўкраги очиқ, Қора чақмоқ каби ҳануз цорачиқ, Билак- ларда йўлбарс қуввати бордек (Миртемир).
Бир қисми иккинчисига нисбатан аниқловчи функциясида бўл- ган конструкциянинг ўзига хос бир тури бор. Бу хил конструкция- да изоҳловчи қисм биринчи ўринда, изоҳланмиш бўлак иккинч» қисм таркибида бўлади: Наманганда, Надежда Павловна дегак тутинган опам бор эдилар, ўша киши ўргатганлар (А. Қаҳҳор).
Бу конструкциянинг биринчи қисми иккинчи қисм таркибидаги1ўша киши бирикмасини изоҳлайди.
Маъноси изоҳланаётган олмоши бўлтан қисм иккинчи ўринда бўлиши маъно ва услуб талаби билан бўлади: Ботирлари канал цазади, Жувонлари айтади алла, Куйчилари ўқийди ялла, Пазан- даси ёпади ширмон, Қарилари кутади меҳмон — Бу шундайин■ ажиб диёрдир (Ҳ. Олимжон). Бу ҳолатда изоҳловчи гапнинг мазмуни биринчи планга қўйилади. Боғловчисиз қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисм таркибидаги олмошдан бошқа сўз; туркумларидан (асосан, сифатдан) ифодаланган аниқловчининг маъносини изоҳлаши, уни конкретлаштириши мумкин: Қариялар- нинг ях ш и сўзи бор —• қўрқмас қирқ йил цирғинда юрса, қилич ўтмайди(Ойбек). Отам деҳцончиликдан бўшаган вақтларида икки иш билан машғул бўларди: бу ишларнинг бири тегирмон чархи ясаш бўлиб, иккинчиси тўқимачилик эди (С. А й н и й). Я на ним а б ало исмлари бор — тилим ҳам келишмайди (Ойбек). Усди цўлимизда Сельмашдай завод, Унга киролмайди «Ҳаз- рати Довуд» («Хат»дан).
Маъноси изоҳланаётган олмош биринчи қисмнинг кесими вази- фасида келиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда олмошларнинг турли тип- лари қўлланиши мумкин бўлади (шундай бўлса-да, шу, шундай олмошларининг қўлланиши кўпроқ учрайди): Менинг маслаҳатим ш у: ўз муҳокама ва маслаҳатларингда ҳамиша Ватан манфаати- ҳамда халқ манфаатларини ҳар нарсадан юқори қўй (М. Ибрагимов). Гап б у нд а й: тунов кун кўз олдимда от нобуд бўлди (Ойбек). Мактаб боғи қандақа бўлди — ҳозир гап шу ҳақда. (Казакевич). Киромиддиннинг гавда тузилиши бошцача э д и: ■бўйи ёшига Караганда узун, боши оддий болаларникидан жатта, бўйи тўла ва кўкраги кенг эди (О й б е к). Отанг ҳам ш у н- д ақа эди — расмини битирди дегунча зерикиб қоларди (В. Осеева). Одамлар ҳархилдир: бири— сергап, бири — камгап, буниси — шилцим ва ўзига бино қўйган, униси — тортинчоқ ва ўзига ишонмайдиган... (М. Горький).Ким бўлар эди, сув ёца- лаб юрган сувчилардан биридир... (С. А й н и й).
Баъзан биринчи қисмнинг олмош билан ифодаланган кесими -лшириниши мумкин: Фақат бир илтимос, кўркам чаманда, очиб гул ғунчалар этганда ханда, Жувонмарг ғунчани эсла, Унутма, доимо ёд эт, руҳимни шод эт (У й ғ у н ва И. С у л т о н). Бироқ, шартим — сўз қолмасин йўлда-чўлда (С. Жўр а). Қарз орта бор- ганининг сабаби — пулнинг танига унинг фойдаси ҳар йил қўиш- либ турди (С. А й н и й).
Боғловчисиз қўшма гапнинг бу тури, биринчи, асосий гапнинғ эгасига диққатни жалб этиш зарур бўлганда қўлланади: иккинчи, мзоҳловчи гап олдинги гапга нисбатан мазмунан кесим бўлади, эганинг хусусият ёки ҳолати ҳақидаги ҳукм, тасдиқ ёхуд инкорни ифодалайди.
Одатда, атрибутив муносабат ифодалаган гап иккинчи ўринда келади. Агар гапни мазмунан бўрттириш, унга диққатни жалб этиш лозим топилса, бу хил гап биринчи ўринда келади:' Бир- <■биримизни қўллашимиз, ёрдам бериилимиз керак, ҳозир асосий вазифа шу(Фурманов). Халқ учун хизмат қил — шон-шараф шудир (Э. Раҳим). Тонг игамоли, Синдир мени ҳамда қув, мироща элт кукунимни, Эр юрган издан кетай, арзим шу (С а ҳ о- ■биддин Али).
Изоҳланаётган гап бўлаги от орқали ифодаланиши мўмкин. ■'Бундай конструкцияларнинг қисмларида семантик мустақиллик анча кучли бўлади. Қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисм таркибидаги маълум бир отни изоҳлаш билан биринчи қисмнинг мазмунини тўлдиради: Китоб бор — шаллақи, беор, беқарор,
Бетинч бўлар, титрар ҳар сокин юрак (С. Вур ғун). Ёрмат оила- сининг боща кўчиб кетганлигини эшитиб афсус қилди: кошкий-
•ди, Гулсумбиби у ерда бўлса, Гулнорнинг «бузуцлиги»ни унинг цулоғига еткизса... (Ой бек). Энди мақсадга келайлик: катталар ■билан гаплашганингизда, мени бошқа бир юмушга ўтказсангиз (Ойбек). ...араваларни илдамлик билан бўшатиб, юкларни бой- никига ташишга киришилди. Арава-арава ун, гуруч, цоп-қоп бодом, листа, кажаваларда ҳолвалар, қирц-эллик катта-кичик яшшсда ҳар хил. мевалар... (Ойбек).
Г. Қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмга нисбатан релятив муносабатда бўлади.
Мазмуни изоҳланаётган ҳол олмош ёки равиш орқали ифода- .ланиши мумкин.
Қўшма гапнинг биринчи қисми таркибидаги изоҳланаётган ҳол олмош орқали ифодаланиши мумкин. Бу вазифада асосан бундай олмоши қўлланади: Мен сизни биламан, сиз бундай цилмай- сиз, хўжайин... камситса, сўкса, ғазабингиз ўт олмайди, яна пасая- <)и (О й б е к).
Изоҳловчи гап кўпинча кўчирма гап бўлади ва шундай ол- мошининг маъносини изоҳлаш орқали биринчи қисм кесимининг маъносини изоҳлайди, тўлдиради: Ёшлигимда онам менга доим гиундай деб уқтирарди: «Агар келажакда халща манзур бў- лишни истасанг, партия, давлат, Ватан чақириғига доим ҳозир- жавоб бўл» (Газета). Мен игаҳар комсомол Комитетига шундай деб ариза ёздим: «Партия чақириғи — халц чақириғидир...» (Газета дан) .
Баъзан шундай олмоши ўрнида бундай кўрсатиш олмоши ^ўлланади (бундай олмошининг семантикаси конкретроқдир. Шу- нинг учун унинг қўлланиши чегараланилган): ...биз Ғарб давлат- ларининг вакилларига бундай деяпмиз: келинглар, тинч-тотув яшаш ва ички ишларга аралашмаслик сиёсатини ўтказайлик.
Биз бундай, деяпмиз: атом ва водород цуроли синовларини тақиқлайлик.
Айрим ҳолларда шундай, бундай кўрсатиш олмошларидан таигқари изоҳланувчи гап таркибида цандай олмоши ишлатилади. Бу хил конструкдияларда изоҳловчи гап изоҳланувчи гапнинг таркибидаги олмошнинг мазмунини эмас, ҳаракат-ҳолатнинг қай тарзда рўй беришини кўрсатади: Бирон аёл сўзга чищундай бўл- са, унинг қ а нд а й ўтиришини кўрсангиз: бу аёлга ҳамма гапни гўё ўзи ўргатган, энди мажлисда ўтиришдан мақсади — билиш — цани, ўргатган гапларини эплаб айта оладими, йўқми? (А. Қ а ҳ- ҳор).
Боғловчисиз қўшма гапнинг биринчи қисми таркибидаги маз- муни изоҳланаётган ҳол равишлар орқали ифодаланиши мумкин. Бу хил равишлар асосан ҳолат равишлари бўлиб, ўрин ва бошқа равиш турлари кам қўлланади: Айбдорлар ўз ўртоқларининг сў- зига қунт қилиб қулоқ беришар, уларнинг ранглари ўчатушган, кўзлари севинч билан порлаган эди (М. Горький).Бу ерда уни жуда яхши қарши олишди: маориф назоратидан каттагина бир вазифани беришди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Қуйидаги қўшма гапларда биринчи гап иккинчи гап таркибидаги ўрин ёки равиш ҳолининг маъносини изоҳлаб келади: Сой- дан ўтгандан кейин теп-текис сайхон ерлар бошланади: ана шу ерда пойга бошлаб юбордик(Фурманов).Очликдан қўллар цимирламайди, чиғириқ ўқи айланмайди, бундай ишлардан сизга бирор манфаат йўқ, бой ота (С. А й н и й). Кейин Соҳиб- жамолнинг ота-оналари қаерда туришини суриштирди, ў ш а ё ц- ц а цараб йўл олди (Эртак).
Одатда, ҳолнинг маъносини изоҳловчи гап иккинчи ўринда келади.
Иккинчи қисми умумий изоҳ бўлган боғловчисиз қўшма гаплар. Боғловчисиз қўшма гапнинг юқорида келтирилган кўриниш- ларида қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисм таркибидаги айрим бўлакларнинг мазмунини изоҳлайди. Боғловчисиз қўшма гапнинг яна шундай турлари борки, уларда иккинчи қисм биринчи қисмнинг мазмунига изоҳ беради, ёки биринчи қисмнинг кесими- дан англашилган ҳаракат-ҳолат, хусусият асосида нималар рўй беришини ифодалайди ёхуд биринчи қисмда ифодаланган мазмун- га булган авторнинг муносабатини ифодалайди:
иккинчи қисми биринчи қисмнинг мазмунини изоҳлаган қўш- ма гапларнинг биринчи қисмининг кесими кўпинча от кесим бў- лади: Менинг билишимча, Қаландаров тошцин сув: тегирмонни бузиши ҳам мумкин, юргизиши ҳам мумкин (А. Қ а ҳ ҳ о р). Кейин милт-милт қилиб кетаётган қора нуқталаргина кўринди: бориб- бориб ўрдаклар кўздан ғойиб бўлди(Фурманов). Узбекистан ўзингиз кўргандай — далада, шаҳарда иш цайнаб ётибди,— жавоб берди қиз кулимсираб (Ойбек). Қосим мироб айтарди: агар қўрқмасанг, энг одамхўр дарё ҳеч нима цилолмайди — сувнинг ўзи циргоща чщариб цўяди (Ойбек). Аксар уйлар хароб ва кимсасиз эди — эшиклар кўчирилган, деразалар синиц,, ҳовли юзи- да ҳар хил қақир-қуқирлар сочилиб ётарди (Ойбек). Ҳамиша кулар юз, юмалоқ, сергап рус ошпазининг чўмичи қоронғида ҳам янглишмади — худди «норма»ни солди (Ойбек). Ростдан ҳам бутун қишлоқ бир оиланинг мулки: бу ерлардаги кексароқ кол- хозчилар — ака, кичикроқлари— ука... (А. Қаҳҳор).Итлар,— деди отлиқ ўз-ўзига,— худди амирнинг одамларидай, тегмасанг хам, сенга ёпишиб жонингдан безор цилади (С. А й н и й).
Бу типдаги қўшма гапларнинг иккинчи қисмида изоҳ билан. баробар қўшимча маълумот ҳам ифодаланади: Бироқ. бир неча.
минут ичида аҳвол англашилди: чекиниш вацтида ўз қисмидан узилиб цолган бир взвод жангчилар йўл қидира-қидира тасодифан буларга дуч келган(Ойбек). Элатлар айрилишди — бири фронт- га, бири заводга кетди (Ойбек).
Боғловчисиз қўшма гапнинг қисмлари синоним мазмунлк гаплардан тузилиши мумкин: Россия боций, у ўлмайди!— деди катъий охангда подполковник(Ойбек). Кцзим йцлда — китмок- даман... (Ойбек).
боғловчисиз қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисми- нинг кесимидан англашилган ҳаракат-ҳолатдан сўнг, унинг асосида нималар рўй беришини ифодалайди. Бу ҳолда биринчи қисм- нинг кесими кўпинча қарамоқ феъли ва унинг синонимлари кўр- моц, кўздан кечирмоқ, кўзи тушмоқ феъллари ва баъзан таниш- моқ, тикилмоқ каби феъллар орқали ифодаланади: Ҳансираб,. томоғи цуриб, баландликдан теваракка қаради — ҳеч зот йўк (О й б е к). Қизча ялт этиб қаради — унинг лўппи юзларида том- чилар юмаланарди. Бектемирга ҳамма нарса аён бўлди (О й- б е к). Оёқ учи билан секин-секин бориб, дарча ёруғидан мўра- лаб қаради, кунчщар томонда катта ўчоц, қозонда шўрва қайнаб турипти (Эртак). Сўлғин, сариқ ўт билан қопланган далада қоп- цора иккита танкни кўрди — бири қийшайган, иккинчиси эса тум- шуғини ерга қадаган(Ойбек). Нарида ётган милтища кўзи тушди, таниди — ўзиники (Ойбек). Уқитувчи тошларни диққат билан кўздан кечирди — ҳар бир тош ҳақида у қизиқ бир нарсани билар эди (В. Осеева). Машинанинг шуъласи бирдан лейте- нантнинг юзини ёритди, ёмғир томчилари унинг юзларидан дума- лаб тушарди (Казакевич).Уктам Комила орцасидан юриб, кенг текис, баҳаво майдонга чщди; майдоннинг бир томонидаги тепаликда усталар икки қабатли катта иморат қурмоқда эдилар (О й б е к). Бектемир ертўлага кирди — сигир йўц, (О й б е к).
Айрим ўринларда биринчи қисмнинг кесими от кесим бўлиши ҳам мумкин. Бундай от кесимдан англашилган маънонинг хусусия- ти тўғрисида гап боради: Атрофда ғув-ғув пашша: оёқларга ёпи- шади, бурун катакларига с у қу лад и, қулоцларни узади... бир зум тинчлик йўқ (О й бек).
қўшма гапларнинг иккинчи қисми биринчи қисмда ифода- ланган мазмунга умумий изоҳ бўлиши ёки авторнинг муносабатини ифодалаши мумкин: Йигит сўзидан, арслон изидан кайтмас — боболаримизнинг бу ҳикматли гапига ишонингиз (О й б е к). Мажлис тайинлик бир фикрга келмасдан тарқалди, зотан Иброҳимов- нинг бу масалани қўйиилдан мақсади бирон қарорга келиш эмас, одамларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитиш эди (А. Қаҳҳор). Канизак... бошини кўтариб Новиковага царади: афтидан, бу са- волга жавоб бермоцчи эмас эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Иккинчи қисм биринчи қисм мазмунига умумий изоҳ бўлган — да, бу, у олмоши билан бошланиши мумкин, бу олмошлар мазму- нан биринчи гапга тенг бўлади: Лекин цийинчилик тортамиз, б у- сиз бўлмайди (А. Қаҳҳор). Озод этилганлар ўз нажоткорлари- ни унутолмайдилар — б у табиий хол (О. Г о н ч а р). Буни кўрган жангчи кулиб юборди, б у унинг кўп ойлардан бери биринчи кулиши эди (Б. Полевой).
Бу хил боғловчисиз қўшма гапларнинг биринчи қисми тўлиқсиз гап бўлибI, суҳбатдошнинг аввал айтган гапининг айни такрори бўлади: Нега чекади? — Нега э миш! Аҳволи танг (О й б е к). Мана, бой ота, ишнинг кетиши шундай, менимча, чакки бўлмаса керак.— Чакки эмас! Бундацанги ишни чакки деймиз (О й б е к).
Иккинчи қисм биринчи қисмдан англашилган мазмуннинг ху- лосасини ифодалаши мумкин: Ёв келди — бало келди(Ойбек). Узоқда, ўнг томонда, тепаланиб чўзилган темир йўл орқасидан„ тутун ва аланга кўтариларди — станция ёнарди (Ойбек). Ёшинг учга тўлди, оппоқ кизгина, Учта сойдан ўтдинг, ошдинг уч қирдан (.А.¥шаряй). Зулфиқоровнинг хотинустига хотин олиши, ал- батта, аёлларга бой-феодалларча муносабат — жиноятдан бошқа нарса эмас... (А. Қаҳҳор). Узоцда, машҳур пулемётчи Абдуллаев, унинг оркасидан Ащар по леон пулемётни суд раб борарди—«рас. <чёт ҳалок бўлибди шекилли» деб ўйлади Бектемир ичида (О йбек). ...айтдим бўлди, тамом... (О. Гончар). Энагаси йиғламай- <ди %ам турган жойида туради,— демак, хавфи йўқ (Чехов).
Қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмдан англашилган ҳаракат-ҳолат, хусусиятни характерлайди, қандай шароитда рўй беришини ифодалайди: Кириб келди жимгина Анор, Крвоғидан ,ёғар эди цор (Ҳ. О л и м ж о н). Телефонда она сўзлар шошгандан, Пасши қовоқлари у чад и пи р-п и р (М. Б о б о е в).
Боғловчисиз қўшма гап қисмларининг тузилиши
Боғловчисиз қўшма гап конструкциясини ташкил зтган қисм- лар турли шаклда бўлиши мумкин. Купинча, улар дарак гап шаклида бўлади. Қисмларнинг бири ёки ҳар иккиси сўроқ шаклида бўлиши ҳам мумкин. Аммо бундай гаплар шаклан сўроқ, мазму- нан риторик сўроқ тап бўлиб, қўшма гапнинг бошқа бир қисми уни изоҳлайди; сўроқ гап асосан биринчи ўринда келади: Чекин- синми — йўқ, ғурури йўл бермади(Ойбек). Бўзами, арақми, мусалласми, коньякми,— қўймайди эшон (Ойбек). Миянг бор- ми ўзи, Сидиқжон колхозга киргани билан, ер колхозга ўтиб кет- майди, ўртада бўлади! (А. Қаҳҳор). Мактаб боғи қанақа бўла- ^да — ҳозир бутун гап шу ҳақда (Космодемьянская).Бека <синглисига жангчини таништирди — цаердан, ким у, қандай қабул .қилди уни ва ҳоказо (О й б е к). «Салом жангчи ўртоқ! Мен бил- майман, сиз ким, русми, украинми, ўзбекми, қозоқми, қирғизми...» (О й б е к).
Қўшма гапнинг иккинчи қисми соф сўроқ гап бўлиб шакллани- жни мумкин: Нима қиласан, яна қишлоққа қайтасанми? (О й б ек).
Боғловчисиз қўшма гапни ташкил этган риторик сўроқ гапнинг айрим турлари барқарор фразеологик гап тарзида бўлади: Дунё- да нима кўп — кулки кўп(Ойбек). Нима кўп — иш кўп... (О й- 6 е к). ...ғариблар цорнини тўйдирган ким — Холназарбой (Б. Кербобоев). Боғловчисиз қўшма гап қисмларидан бири (одатда сўнггиси) буйруқ-истак гап шаклида бўлиши мумкин: Сувдонни лабга тутди, ҳеч нима йўқ; бошини орцага ташлаб, сув- >донни кўтарди — бирон томчи бўлса-чи! (О й б е к). Уларнинг кўзларида ёнган орзу: извошга ўтирсалар, отни цаттиқ чоптириб, «пўшт-пўшт!» билан шаҳарни айланиб чщсалар, ҳаммани ҳайрон ■қолдирсалар... (О й б е к).
Боғловчисиз қўшма гапнинг муҳим. белгиларидан бири шуки, унинг қисмлари содда гапнинг турли типлари ва кўринишларидан ташкил топиши мумкин. Бунинг сабаби қўшма гап қисмларининг жипс муносабати, бир қисмнинг мазмуни ва таркибидаги бўлак маъносидан иккинчи қисмнинг таркиби аён бўлиб туришидадир. Боғловчисиз қўшма гаплар жонли нутқни акслантиргани учун ҳам •структураси анча эркин тузилади.
Боғловчисиз қўшма гап қисмдаридан бири ёки ҳар иккиси •бир составли гап шаклида бўлиши мумкин. Бу хил гапларнинг ўринлашишида ҳам эркинлик кўринади..
а) шахссиз гаплар: Эшакни яйдоқ миниб бўлмайди — йицита- ■ди кишини. (А. Қ а ҳ ҳ о р). Азиз дўстим, сени жуда кўргим келади, соғиндим (III. Рашидов).
б) шахси номаълум гаплар: Етган ҳўкизга ем йўқ, дейдилар (Б. К е р б о б о е в).
в) шахси умумлашган: Мингларча чақирим шимолга юр, минг- ларча чақирим жанубга юр — одам салтанатидасан...(Ойбек)..
г) атов гаплар: Камол мудроқ босган кўзларини ишқалаб, боши қуйи, хаёл сурди: яна Салима(Ойбек). Мана, ўрмон ҳи- ди — бундан ёцимли, нарса борми! Бу ерда ўлиш ҳам— бахт (Ойбек). Ё ўлим, ё ҳаёт бошқа чора йўц! (Ойбек). Ҳовли- жой, рўзғор, машина, портрет... нима қилса-ю, мени қанотимдан уйга михлаб қўйса! (А. Қаҳҳор). Ия дедим, секин бориб цулоқ солдим. Аёл овози... ғалати гаплар. Тирқичдан мўраладим: Йўлчи билан етук бир щз (Ойбек).
Баъзи атов гаплар тўлиқсиз гапларга яқин туради: Иўлчи ўз манзилига қайтиб, пичан «тушакка» чўзиларкан, ҳалиги ердан яна ноғора тарацлади: базм! (О й б е к). Қишлоқда қолган бир ҳовуч щоли кўчаларга тўкилган эди — болалар, аёллар, чоллар... (О й- б е к). Военкоматдан югуриб келсам, кўчамга кира олмайман — ғишт, темир-терсак, тутун, ўт (О й б е к).
д) инфинитив гаплар: Ариза билан шикоят цилсинлар, наинки пойтахтда ғалва кўтармок^(Ойбек).Йигит серзарда бўлиши, йиқилса, ер тишлаб туриши керак, бу нима, оғиздаги ошни биров- га олдирши? (О й б е к). Душманни ўлдириш, яна узоқдан ерга писиб отиб эмас, рўй-рост ўлдириш, бу қандай завқ! (О й б е к). Мен уни юртнинг катта бойига унаштирсам, нодон циз бир яланг- оёқ билан қочибди, кулиб турган бахтига юзни тескари буриш — бу қандай нонкўрлик! (О й б е к).
Боғловчисиз қўшма гапнинг қисмларидан бири ёки ҳар иккиси кўпинча тўлиқсиз гап шаклида бўлади.
қисмларнинг бири таркибида эгадан ташкил топган тўлиқ- сиз гап бўлади (ёлғиз эгадан ташкил топган тўлиқсиз гаплар боғ- ловчисиз қўшма гап таркибида кам қўлланади): Мен гоҳ ҳазил- лашсам, ёнидан кичкина суратни чиқаради — учувчи кийимида бир йигит (О й б е к). Бектемир ўлим даласида боради — кўзлари- да ғазаб яшини, оқарган юзида. пўлатнинг цаҳри ва қаттиқлиги (Ойбек). Эртасига ҳамма одатдагича далага чиқди. Тоштемир отанинг ўзи ҳам (И. Уктамов). Буғдой устида бир қиз, кўзини уйқу босган (Чехов). Энг муҳими — ҳар қанча қийин бўлса ҳам қутқармоқ керак... (В. Осеева).
қисмларнинг бири кесим ва унинг таркибидан ташкил топган тўлиқсиз гап шаклида бўлади: Бу колхозчини Козимбек кейин таниди — Ойнисанинг эри эди (А. Қ а ҳ ҳ о р). У бир қўлини қ.из- нинг пешонасига қўйди, нақ оловдай...(Ойбек). Ертўланинг ис босган деворидан унга Ленин қарайди — шундай содда, шундай яқин ва самимий (Ойбек). Баъзи япасқи рус дарахтларидан нўхатдай цизил ва қора мевалар териб ошалади — тахир ва нор- дон (Ойбек). Кўкда икки юлдуз чақнади— исмсиз, мажҳул ас- Кар мозорининг шамлари! (Ойбек). Егорушка челакка фарада— тўла (Чехов). Ана, ана депо кўриняпти! Кукиш тош бина бор-ку — ўша — деб Васек ўртоқларига кўрсатар эди (В. Осеева).
Қисмларнинг ҳар иккиси тўлиқсиз гап шаклида бўлиши. мумкин. Бу ҳолда кўпинча кесим ифодаланмайди: Яхши отга бир• цамчи, ёмон отга минг қамчи (Мақол). Одамни — бошдан, дарахт- ни — ёшдан (Мақол). Унинг бошида яп-янги тегдўзи дўппи, усти- да чўнтаклари қопцоқли, қайтарма ёкали узун оқ жужун камзул, оёқларида ихчам, янги этик(Ойбек).
Богловчисиз қўшма гапларни ташкил этган гапларнинг ҳар- қайсиси, агар улар икки составли гап бўлса, эгаси бўлиши шарт. Умумий эгаси бўлган конструкциялар, улар қанчалик кенгайма- син, қўшма гапни ташкил этмай, уюшиқ бўлакли содда гап бўлади.
Шунингдек, қўшма гап қисмларининг кесимлари мустақил шаклда бўлади ва ўз эгасига мослашади.
Айрим ўринларда богловчисиз қўшма гап қисмларинннг кесимлари бир хил сўз бўлиши мумкин. Аммо бундай бир хил кесимлар ҳар қайси гапда такрорланиши керак: Йщилган бир марднинг орқасида, қўлида гранатаси билан иккинчи ботир рўй-рост кўта- рилди. Кон ёнди, темир ёнди(Ойбек). Омборчи — эркак, ферма мудири — эркак, дўкон мудири — эркак! (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Do'stlaringiz bilan baham: |