Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet110/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Иўқса боғловчиси қисмлари ўзаро айирув муносабатида бўл- ган қўшма гапларда ҳам қўлланади.
Қўшма гапнинг биринчи қисмидаги мазмуни изоҳланаётган бў- лак иккинчи қисмда ўз вазифасида келиши ёки бошқа вазифага кўчиши мумкин.
Изоҳлаш оттенкаси ва богловчиси орқали тузилган конструк- цияларда ҳам мавжуд: Бу қишлоқнинг кўп ерларини қум босган- лиг.и сабабли, экишга яроқли ер оз қолган ва у ерларнинг кўпчи- лигини ҳам қишлоқдаги бир-иккита катта бой эгаллаб олган эди (С. А й н и й).
Бу қўшма гап таркибида ер сўзи изоҳланади.
Қиёслаш муносабатининг мазмуни юқорида кўрсатиб ўтилган- лар билан чегараланмайди. Бундан ташқари, қўшма гапларнинг умумий мазмун муносабатларига кўра, боғловчи ва боғловчи ва^ зифасидаги воситаларнинг характерига кўра, бошқа мазмун муно- сабатлари ҳам ифодаланади:

  1. қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмдан англашил­ган мазмунни чегаралайди: Жуда яхши милтиқ, лекин Иван Ники­форович, қулфи бузуқ (Гоголь). У, батальонда снайпер деб ҳисобланмас эди-ю, лекин отишда яхши бир снайпер каби маҳо- ратга эгалигини ўзи биларди (О й б е к). Аслида донишманд кишилар қашигоқлар орасидан етишади, аммо, афсуски, қаш- шоқлар ўқиш учун имкон топа олмайдилар (С. Айний).Узоқда ҳеч нарса кўринмас, лекин шаҳардан, қурилишдан ҳа,р хил овоз- лар зшитилиб турарди (Журналдан). Буларнинг ҳаммаси ҳам Ис- моилжонни энг мувофиқ номзод ҳисоблар, лекин баъзилар бунга раиснинг кўнишига шубҳа билан щрар эди (А. Қаҳҳор).

  2. қўшма гапнинг ҳар икки қисмида бир-бирига мувофиқ кел- маган ёки қарама-қарши бўлган воқеа, ҳодиса, ҳаракат-ҳолатлар ифодаланиб, улардан бири рўй бериши ифодаланади. Бу мазмун, муносабати зидлов-айирув мазмун муносабати деб номланиб, бун- дай қўшма гап қисмлари йўқса, бўлмаса боғловчилари орқали боғланади: Шунинг учун бригадасидан кўнгли ҳеч тинчимаётган экан, йўқса Саида билан бир гаплашишга муштоқ эканини қайта-қайта айтиб, у ни уйига таклиф қилди (А. Қаҳҳор). Фронтда ҳазил катта гап. Бўлмаса, дилгирлик кишини еб . қўяди (Ойбек). Шуниси жонга тегди, бўлмаса-ку, фрицни додини бе- рамиз-а, деди (О й б е к). Не қилсинки, у қанотсиз, бўлмаса шу онда учиб фашистларнинг кўзларини юлиб олмоща тайёр эди! (Ойбек).

  3. қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисм мазмуни би­лан боғлиқ бўлган қўшимча маълумот ифодалайди. Бу мазмун муносабати ифодаланган қўшма гапларда зидловчи боғловчилар ёки фақат юкламаси иштирок этади: Ота, юртимизнинг бу куни бахтли, чиройли, лекин эртаси, индини яна ҳам чиройлироқ, бахт- лироц, бўлади(Ойбе к). Ҳамма бир-биридан яхши қийинган, ле­кин ҳеч кимнинг кийими бировникига ўхшамасди (П. Турсун). Чинни товоц яхши, лекин қазиси билан бўлса яна яхширок бўлади (А. Қаҳҳор). Дарди ҳадсиз, фацат йўқ дарддош (Ойбек).

  4. зидлаш-изохлаш мазмун муносабати билан боғловчиси ор- қали боғланган қўшма гапларда ифодаланади: Ер ислоҳотида халқнинг ери олинмайди, балки ерга ҳеч муносабати бўлмаган бойлар, савдогарлар, судхўрларнинг цўлидан олиниб, камбағал- ларга берилган эди (С. А й н и й).

Қиёслаш мазмун муносабатини ифодалаган боғланган қўшма гапларда турли мазмун оттенкаларини реаллаштиришда, боғ- ловчилардан ташқари, турли лексик-грамматик воситаларнинг роли каттадир. Бунда аввало маъноси бйр-бирига қарши қўйил- ган, антоним сўзлардан ифодаЛанган гап бўлаклари қўшма гап- нйнг ҳар икки қисмида 'келтирилади: Сиз а қ л л и одамсиз, бироқ шунга келганда н од о н ли к қилибсиз (Ан ор б о ев).
Бундан танщари, қўшма гап қис^лари кесимларининг бўлишли ва бўлишсиз шаклларини қарама-қарши қўйиш йўли билан зиД- лаш муносабати ифодаланади: Бувинисо кўзларидан дув-дув ёш оцизиб йиғлар, лекин унинг йиғисини ҳеч ким с е з м а с д и (П. Турсун).Йўлчи шу чоц, щнча оқчаси бўлса беришга т а й- ёр э д и, лекин ёнида бир тийин ҳам й ў ц э д и (О й б е к). ^алан- даров ҳеч қачон бунақа меҳмон кутмагани учун райижроқўм раиси бирон йўл-йўриқ кўрсатар деб ўйл а г ан э д и, бироқ раис б у нд а й к и л м а д и (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Айрим ўринларда иккинчи қисм бошланишида қўлланадиган баъзи лексик элементлар ҳам (шунга қарамай, шундай бўлса-да, ҳолбуки, барибир каби) зидлик муносабатини ифодалашда хиз- мат қилади: У марали машина билан сакраб, бошини кабина шиф- тига уриб олар, лекин шунга қарамай борган сари «тезроқ юр!» деб қистарди (И. Р а ҳ и м). Козимбек кўнмаётибди-ку, лекин барибир, кузда тўй қиламиз (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бириктирув муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар
Боғланган қўшма гапларнинг қисмлари бириктирув боғловчи- лар (ва, ҳам, ҳамда), бўлса эса шакллари ҳамда баъзи юклама- лар ёрдами билан боғланиши мумкин. Бундай қўшма гап қисм- лари маълум бир пайтда ёки кетма-кет рўй берган воқеа, ҳодиса, ҳаракатларни бириктириб келади ва бу билан уюшиқ бўлакларни эслатади: Чорпоянинг бериги ёнида қариган Абдураҳмонбой, унинг ёнида Абдуҳаким ва Мулласобит номли икки катта ўғли ўтирар ва буларнинг рўпараларида, ...туманнинг бойларидан бир неча киши ўтирмоқда эди (С. Айний). Мажлиснинг тўрида татарча пўстин, татарча телпак, татарча кийгиз этик кийган кор­ни катта бир татар бойи ерлашган ва унинг ёнида салласини кат­та қилиб цишлоц имоми қўнқайиб ўтирмоқда эди (С. А й н и й).Буларнинг бири қишлоғимизнинг хотиби эди ва унинг ёнида ўрта бўйли қоқ гавдали, орик туси қорамтил, оцарган ўртача соқолли иккинчи одам борар эди (С. Айний). Ҳуржун устига кўрпача тўшаб бобом (эшакка) минди ва мени ҳам унинг орқасига мин- гаштирдилар, отам ва бошқалар пиёда юриб боғ томон йўналдик (С. А й н и й) .Қаландаров бир нима деб дўнғиллаб ерга царади ва бурнининг учи теадан йилтиради (А. Қ а ҳ ҳ о р). Чироқ ўнгга ц,ай- рилиб ғойиб бўлди-ю, ҳаял ўтмай яқинроқдан кўзни қамаштиради- ган ёғду сочиб чиқди ва босинқи мотор товуши эигитилди (А. Қаҳҳор).Носиров бир нима демоқчи бўлиб оғиз ростлаган- да, эихик секин-секин очилди-ю, Арслонбек Қаландаровнинг шоп- дай мўйлов ниҳоятда ярашган озғин юзи кўринди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Мисоллардан кўринадики, қўшма гап ташкил этган қисмлар параллел ҳаракат-ҳолат, хусусиятларни ифодалайди, қисмлар мазмунан бир-бирига тобе ёки боғлиқ эмас, аммо улар бирикиб, умумий бир фикрни ифодалайди. Бу хил гаплар кўпроқ илмий, ижтимоий-сиёсий нутқда қўлланади. Бу бириктирув муносабати ифодаланган қўшма гапларда қўшимча, эмодионал мазмун ифода- ланмайди, қисмлар маълум пайт муносабатига киришадилар.
Аммо бириктирув муносабатига киришган қўшма гапларнинг қисмлари кўпинча мазмунан ўзаро жипс боғланади, бирининг маз­муни иккинчисига боғлиқ бўлади, турли мазмун оттенкалари, эмо- ционал маънолар ифодаланади:

  1. қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмнинг умумий мазмунини еки, кўпинча, биринчи қисмнииг таркибидаги айрим бўлакларнинг маъносини изоҳлайди ва у билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотни ифодалайди. Бу ҳолда маъноси изоҳланаёт- ган бўлак қўшма гапларнинг иккинчи қисми таркибида қайтари- лади: Клавдия Михайловна ҳар ҳафта деярлик уни «ўйинга ту- шишга», яъни койка устида ликиллашга мажбур қиларди ва ўзи чапак чалиб турарди (Б. Полевой). Дарё ёцасидаги йўлда от- арава бир-бирига боғланган ҳолда қатор тизилишиб турарди в а улар муз олинадиган ерга тўғрилаб қўйилган эди (Б. Полевой). Бу кунлардаги ижодим ўқувчилар оммасига маълумдир в а шу йиллардаги шеърларимни тўплабМен Шарқдан келаётирман» номли китоб қилдим (Ғ. Ғулом).Кремль куранти занг урган дамда, Қон тўла тепади жонон юраклар В а шу юракларда жаҳон яширин, Маърифат, ботирлик, севги, меҳнат-ла (Ғ. Ғ у л о м).

  2. қўшма гапнинг ҳар икки қисмининг умумий мазмуни ёки айрим гап бўлакларининг маъноси бир-бирига қиёсланади, зид қўйилади: Шу пайтда катта соат иккига занг урди в а меҳмонхо- надаги бошца соат ҳам майингина жиринглаб қўйди (Б. Пол е- в о й). Эл кўзида шундай маломатли, қонунга қараладиган бўлса, шундай цалтис йўлга юргани сизни нима мажбур цилди-ю, сизга нима далда берди (А. Қаҳҳор).Аҳоли кўпинча мачит олдидаги катта кўчадаги қудуқдан сув ичар в а арщда сув бўлмаган вақт- ларда ҳайвонларини қудуқдан суғорарди (С. А й н и й).

  3. сабаб ва натижа: Йўлчи ўз ичида: «Яхши, ўтни шу ердан қўямиз, зулм қаерда учраса, шу ерда ёндириш керак», деб ўйла- ди-да, сўзи, ҳаракати билан одамларни руҳлантириб, «Олмазор»- га югураркан, орқадан кимдир «Ййлчибой!» деб чакирди (О й б е к).

Бу хил қўшма гапларни бирлаштирувчи ва қўшма гапнинг мазкур группасига киритувчи умумий хусусият шуки, бу хил қўшма гапларда қисмларидан англашилган мазмуннинг бирики- ши, бир-бирига боғланиши, иккинчи қисм мазмунининг биринчи қисм мазмунига қўшилиши ифодаланади.
Бириктирув муносабатига киришган қўшма гапларни тузувчи ва қисмлар орасидаги мазмун муносабатларини ифодалашда хнз- мат қилувчи воситалар қўшма гап қисмлари кесимларининг замон муносабати, гап бўлакларининг ҳар икки қисмида такрорланиши- дир, шунингдек, ҳар икки қисм учун умумий иккинчи даражали бўлакларнинг мавжудлиги ва айрим лексик злементларнинг ишла- тилиши ҳам восита бўлади: Бунга жой ҳам йўқ ҳамда вақт ҳам йўқ,(Павленко).Окопга генералнинг ўзи келгани ҳацидаги хабар онийбир л а ҳ з а д а шивир-шивир билан қулоқдан- цулоққа ўтди ва шу заҳотиёқ солдатлар ўринларидан туриб, гене- рални зўр мамнуният билан кутиб олишди (О й б е к). Автомобиль цўзғалганда, бир ғовур кўтарилди-ю, кейин жимлик чўкди (А. Қ а ҳҳ о р).
Бириктирув муносабатига киришган қисмларда асосан санаш интонацияси бўлади. Аммо турли мазмун оттенкаларининг қўши- лиши билан қисмларнинг интонацияси ўзгаради, ҳар бир қисм- нинг ўз интонацияси бўлади. Бу хил қўшма гап қисмларининг кесимлари асосан бир хил замон шаклига эга бўлиши билан характерланади.
Бириктирув муносабати ифодаланган қўшма гапларда қандай қўшимча мазмун оттенкаси ифодаланмасин, қўшма гап қисмлари- дан англашилган ҳаракат-ҳолат, хусусият маълум бир пайтда рўй беради, маълум пайт билан боғланади. Шунга кўра, бириктирув муносабатида бўлган боғланган қўшма гаплар икки гуруҳга бўли- нади: 1) ҳаракат-ҳолат ёки бирор белгининг бир пайтда рўй беришини кўрсатувчи боғланган қўшма гаплар, 2) ҳаракат-ҳолат ёки бирор белгининг кетма-кет рўй беришини кўрсатувчи боғлан- ган қўшма гаплар.
Қўшма гаплардаги бир пайтлик ёки кетма-кетлик асосий ке- симларнинг семантикаси ва замон муносабати орқали ифода­ланади.

  1. Ҳаракат-ҳолат ёки бирор белгининг бир пайт­да рўй беришини кўрсатувчи боғланган қўшма гаплар. Боғланган қўшма гаплар бир пайтда рўй берувчи ҳа- ракат-ҳолатни ёки бирор белгини ифодалаши мумкин. Бунда қўш- ма гап қисмларидагй ҳаракат-ҳолат ёки бирор белги-хусусият тамоман бир вақтда рўй бериши ёки бажарилиши, рўй бериши пайти қисман бир-бирига мос келиши мумкин.

  1. қуйидаги қўшма гапларда ҳар икки қисмдан англашилган мазмун тамоман бир пайтда рўй беради: ...ўтмиш ва келажак,

наслни бир-бирига боғлайдиган ҳалқа вужудга келтиради ва бу ҳалқани вужудга келтирадиган ҳар икки томон ҳам ўзини, ўз жинсини энг мукаммал деб билади (А. Қаҳҳор). Тўпланиб юл- дузлар кезалар, Ҳар кун нефть ощан йўллардан, Ва ўтли болға- ли қўллардан, Бир кўмак, бир мадад сезалар (Ҳ. О л и м ж о н). Абайнинг ранги ўчди-ю, кўзлари оқ шоҳи чўққиларга тикилганича қолди. Пушкин эсига тушди (М. А в е з о в). Эркакларнинг бири марказий газетанинг мухбири, иккиннисиинженер, ...қиз эса Москврда институтни битириб, ҳозир шу инженернинг қўлида тажриба кўриб юрган экан (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  1. бир вақтда рўй бермаган воқеа, ҳодиса, ҳолат: Серсекенинг бу галги даъвоси цуруқ, шубҳа эди, холос: На унинг шоҳиди бор-у, на унинг далили бор (М. Ибр агимов).

Боғланган қўшма гапларда ҳаракат-ҳолат, белги-хусусиятлар- нинг рўй бериши қисман бир-бирига мос келиши англашилади. Бу хил қўшма гаплар қисмларидан англашилган мазмун ҳаракат- ҳолат ёки белги-хусусиятларнинг рўй беришида қатъий чегара бўлмайди: Бу вақтда кўзларим ёш билан тўлган ва овозимда бир оз ўзгариш юз берган эди (С. А й н и й).
Бу қўшма гапда икки ҳолатнинг рўй бериши тамоман бир вақт- да бошланиб, бир вақтда тугалланмайди; ҳаракат-ҳолатларнинг рўй бериши бир-бирига қисман мос келади.
Маълум боғловчилар ёрдами билан тузилиб, бир пайтда ёки кетма-кет рўй берадиган воқеа, ҳодиса ёки белги-хусусиятни кўр- сатувчи боғланган қўшма гаплар орасида айрим ўринларда қатъ- ий чегара йўқолади. Бундай ҳол ҳаракат-ҳолати ёки белги-хусу- сиятларипинг рўй бериши бир-бирига қисман мос келган қўшма гапларда аниқ кўринади.
Бир пайтда рўй берувчи ҳаракат-ҳолат ёки белги-хусусиятни ифодалаган қўшма гаплар қуйидаги хусусиятлари билан харак- терланади:

  1. Қўшма гап қисмларининг кесимлари бир хил замон шакли­да бўлиши. Агар қўшма гап қисмларининг кесимлари турли шакл- да бўлса, уларнинг биридаги замон кўчирилиб, улар мувофиқла- шади.

  2. Қўшма гапнинг иккинчи қисми таркибида бир пайтлик маъ- носини янада бўрттириш учун шу пайт, худди шунда, шу вақтда, бирдан каби лексик элементлар бўлади ва улар гапда пайт ҳоли вазифасини ўтайди: Шу онда чироқ шарақлаганича ерга тушиб чилпарчин бўлди ва бирданига иккита ўқ. чиқди (А. Қаҳҳор).

Қўшма гапнинг биринчи қисми таркибидаги бу хил иккинчи даражали гап бўлаклари қўшма гапнинг иккинчи қисмига ҳам тааллуқли бўлади. Бундай иккинчи даражали бўлаклар аниқловчи ёки тўлдирувчи бўлиши ҳам мумкин.

  1. Ҳаракат-ҳолат ёки бирор белгининг кетма- кет рўй беришини кўрсатувчи боғланган қўшма гаплар.Боғланган қўшма гап қисмларидан англашилган маз­мун кетма-кет рўй бериши мумкин. Одатда, биринчи қисмдан англашилган мазмун олдин, иккинчи гапдан англашилган мазмун сўнг рўй беради.

Бириктирув боғловчиси ёрдами билан тузилган қўшма гапнинг бир тури, бир пайтлик мазмунини ифодалаган қўшма гапларга қараганда, кенгроқ қўлланади: Эргаш бу сўзни эшитиши билан югуриб цум хомаси устига чиқди ва мен ҳам унинг изидан югур- дим (С. Айний). Тожибой щзил алвон ёпилган стол ёнига чщ- ди ва унинг овози залда гулдиради (П. Т у р с у н). У шаҳардами? Ямоц,чиликни билар эканми?— деда Нури ва юраги, нечундир, бир лаҳза алланечук уриб кетди (Ойбек). Шу пайт тўсатдан куча эшиги тарақлаб очилди-ю, Зуннунхўжа халлослаганича кириб келди (А. Қаҳҳор). Ундан кейин мана бу МТС ташкил этил- ди-ю, бунга ўша пахта заводида ишлайдиган бир йигит каттакон бўлиб келди (А. Қаҳҳор). ...кампир ...эшитганларини чолга сўз- лар, чол эса дарров Крратойга етказар эди (Ойбек).
Турли пайтда рўй бермаган воқеа-ҳолат: Ҳеч ким билан гап- лашмайди, гинаси бор ҳаммадан, на ялиниш кор щлади, на наси- ҳат, тасалли...(Уйғун).Назаримда, севгига мен ҳам қаттиқ тутилдим. На кундузи оромим бор, На уйцуда ҳаловат (У й ғ у н).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish